ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2023 й. 657-сон "Бизнесни ривожлантириш банки" акциядорлик тижорат банки ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2023 й.

N 657



"БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИ"

АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКИ ТАШКИЛ

ЭТИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни изчил давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 14 декабрдаги

657-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари - "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ипотека банк" АТИБ, AT "Халқ банки", "Асака банк" АТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарорида:


а) номи ва 1-банддаги "Қишлоқ қурилиш банк" сўзлари "Бизнесни ривожлантириш банки" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


номи ва 1-банддаги "Қишлоқ қурилиш банк" сўзлари "Бизнесни ривожлантириш банки" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банднинг учинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" ва "Қишлоқ қурилиш банк" сўзлари тегишлича қтисодиёт ва молия вазирлиги" ва "Бизнесни ривожлантириш банки" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 2-илованинг илова белгисидаги "Қишлоқ қурилиш банк" сўзлари "Бизнесни ривожлантириш банки" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 3-илованинг илова белгиси ҳамда матнидаги "Қишлоқ қурилиш банк" сўзлари "Бизнесни ривожлантириш банки" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди биринчи хатбошиси, 15-банди ва 16-бандининг биринчи хатбошисидаги "Қишлоқ қурилиш банк" сўзлари "Бизнесни ривожлантириш банки" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди ҳамда Низомга илованинг "Қарзнинг қайтарилиши" устунидаги "Қишлоқ қурилиш банк" сўзлари "Бизнесни ривожлантириш банки" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш" (2-қўшимча молиялаштириш)" лойиҳаси доирасида Европа инвестиция банки маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 июндаги 541-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошисидаги "Қишлоқ қурилиш банк" сўзлари "Бизнесни ривожлантириш банки" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилиш тўғрисида" 2020 йил 21 сентябрдаги 576-сон қарорининг 1-банди биринчи хатбошиси ва 2-бандидаги "Қишлоқ қурилиш банк" сўзлари "Бизнесни ривожлантириш банки" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 14 декабрдаги

657-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 31 мартдаги 90-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 25 октябрдаги ПҚ-2641-сон қарори)" 2016 йил 22 декабрдаги 412-сон қарорига 1-илованинг 9-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 декабрь
















































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск