ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Медиация /Адлия вазирининг 18.12.2023 й. 22-мҳ-сон "Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.12.2023 й. 3092-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.12.2023 й.
N 3092-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
18.12.2023 й.
N 22-мҳ
БУЙРУҒИ
"Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш
ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида"ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни
ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 октябрдаги 544-сон "Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.Д. Ташкулов
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 29 ноябрдаги 533-мҳ-сон "Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3092, 2018 йил 29 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 10/18/3092/2246-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 13 майдаги 13-мҳ-сон "Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3092-1, 2022 йил 13 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 10/22/3092-1/0416-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 15-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғининг 455-банди (рўйхат рақами 3313, 2021 йил 28 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 20 декабрь