ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Темирйўл транспорти /

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 15.12.2023 й. 668-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 15 декабрдаги

668-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси

объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича

давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда - Регламент) юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатдан қайта ўтказиш, уларга рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш ҳамда уларни рўйхатдан чиқариш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти ҳамда ўз фаолиятини умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти тизимига кирмайдиган шохобча темир йўлларда амалга оширувчи, гувоҳнома олиш учун тегишли ҳужжатларни тақдим этувчи ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларининг эгаси;


давлат рўйхатидан ўтказиш ҳаракатлари - ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатдан қайта ўтказиш ва уларни рўйхатдан чиқариш, шунингдек, техник кўрикдан ўтказиш, уларга гувоҳнома бериш, ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ахборот тизимига (кейинги ўринларда - Ахборот тизими) маълумотларни киритиш ва ягона реестрини юритиш;


давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжати (кейинги ўринларда - гувоҳнома) - ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома;


ягона реестр - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясида (кейинги ўринларда - Инспекция) давлат рўйхатидан ўтказилган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган давлат электрон ахборот ресурси;


ҳаракатдаги темир йўл таркиби - локомотив, юк вагони, йўловчи вагони, мотор-вагонли ҳаракатдаги таркиб, ўзиюрар махсус ҳаракатдаги таркиб ва локомобиль;


ҳаракатдаги темир йўл таркибининг эгаси - мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида ҳаракатдаги темир йўл таркибига эгалик қилувчи жисмоний (якка тартибдаги тадбиркор) ёки юридик шахс;


темир йўл инфратузилмаси - темир йўл ва темир йўл иншоотлари, темир йўл станциялари, электр таъминоти қурилмалари, алоқа тармоқлари, сигнализация, марказлаштириш ва блоклаш тизимлари, ахборот мажмуалари, ҳаракатни бошқариш тизими ва ушбу мажмуанинг фаолиятини таъминловчи бинолар, қурилмалар, мослама ва ускуналарни ўз ичига оладиган технологик мажмуа;


темир йўл инфратузилмаси объекти - темир йўл инфратузилмаси қуйи тизимларининг таркибий қисми ёки унинг қуйи тизимларининг таркибий қисмлари тўплами;


темир йўл инфратузилмаси объектларининг эгаси - мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида темир йўл инфратузилмаси объектларига, жумладан, транспорт ишларини бажариш ва темир йўл транспорти хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ қурилмалар, бино ва иншоотлар ҳамда бошқа объектларга эгалик қилувчи, жисмоний (якка тартибдаги тадбиркор) ёки юридик шахс;


ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини модернизация қилиш - ҳаракатдаги мавжуд темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини унинг таркибий қисмларини янада такомиллашганларига алмаштириш орқали техник-иқтисодий тавсифларни яхшилашга қаратилган ишлар мажмуи;


ҳаракатдаги темир йўл таркибини модернизация қилиш орқали хизмат муддатини узайтириш - хизмат муддатини узайтириш мақсадида базавий конструкцияга ўзгартиришлар киритиш орқали ҳаракатдаги мавжуд темир йўл таркибининг техник-иқтисодий тавсифларини яхшилаш бўйича ишлар мажмуи;


ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш - ҳаракатдаги темир йўл таркиби ҳамда инфратузилмаси объектларини доимий ҳисобга олиш, ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш ҳамда ягона реестрни шакллантириш;


ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини қайта давлат рўйхатидан ўтказиш - тегишли ҳуқуқий асослар бўлганда, ҳаракатдаги темир йўл таркиби ҳамда инфратузилмаси объектларининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;


умумий фойдаланишдаги темир йўллар - темир йўлнинг поездларни қабул қилиш ва жўнатиш, юклар, багаж ва юк багажини қабул қилиш ҳамда топшириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш, маневр ишларини амалга ошириш бўйича тегишли операцияларни бажариш учун очиқ бўлган темир йўл бекатлари жойлашган тармоғи;


шохобча темир йўллар - узлуксиз рельс изли умумий темир йўл тармоғига уланган, алоҳида ташкилотлар ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган темир йўллар. Шохобча темир йўллар умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортига қарашли ёки идоравий, яъни юридик ва жисмоний шахсларга қарашли бўлиши мумкин.


3. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби (кейинги ўринларда - ҳаракатдаги таркиб) ва инфратузилмаси объектлари (кейинги ўринларда - инфратузилма объектлари) давлат рўйхатидан Инспекция томонидан ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектлари ҳақидаги маълумотларни Ахборот тизимига киритиш орқали ўтказилади.


4. Қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинган ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектлари, шунингдек, соҳаси ва қўлланиладиган жойидан қатъи назар, умумий фойдаланишдаги темир йўлларга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда ички технологик мақсадларда фойдаланиладиган, жисмоний ва юридик шахслар мулкига тегишли ҳаракатдаги темир йўл таркибларининг бирликлари давлат рўйхатидан ўтказилади ва ягона реестрда ҳисобга олинади.

Юридик ва жисмоний шахслар ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектлари бўйича эгалик ҳуқуқи, мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўлгандан сўнг ўн иш куни муддатда уларни давлат рўйхатидан ўтказиши лозим.

Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектлари Инспекция томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


5. Давлат хизмати Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.



2-БОБ. ҲАРАКАТДАГИ ТАРКИБ

ВА ИНФРАТУЗИЛМА ОБЪЕКТЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШНИНГ

ТАЛАБЛАРИ ҲАМДА ШАРТЛАРИ


6. Қуйидагилар ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг талаблари ҳамда шартлари ҳисобланади:

ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларининг техник паспорти (формуляри) мавжуд бўлиши;

ҳаракатдаги таркибнинг хизмат муддати узайтирилганлиги тўғрисида гувоҳнома, янги харид қилинган ҳаракатдаги таркибнинг мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлиши;

рўйхатдан ўтказилган ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларидан гувоҳномада кўрсатилган муддатларда фойдаланиш;

Инспекциянинг талабига кўра давлат рўйхатидан ўтказишнинг талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш пайтида юзага келадиган масалалар бўйича зарур маълумотларни тақдим этиш;

ариза берувчининг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги сабабли қайта давлат рўйхатидан ўтганда, бу ҳақда ўн иш куни ичида Инспекцияни хабардор қилиш.



3-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


7. Ариза берувчи ҳаракатдаги таркиб ёки инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.


8. Тоифаланган объектлар ҳақидаги маълумотлар ва тарқатилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан Инспекцияга бевосита тақдим этилади.


9. Ҳаракатдаги таркиб ёки инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ аризани электрон шаклда тўлдиради.

Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар кўрсатиладиган хизмат турларига мувофиқ аризани тўлдириш жараёнида автоматик тарзда белгиланади. Аризага талаб этиладиган ҳужжатларнинг сканер қилинган "PDF" шаклидаги нусхалари илова қилинади.


10. Аризага зарур маълумотлар расмийлаштирилиб, киритилгандан сўнг ариза берувчи уни электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда - ЭРИ) билан тасдиқлайди.


11. Давлат хизматини кўрсатишда ҳаракатдаги таркибнинг бирликларига ва ҳар бир инфратузилма объектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилганда, йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.


12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

11,75 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.


13. Инспекцияга келиб тушган аризанинг тўғри тўлдирилганлиги текширилади. Агар аризада хато ва камчиликлар бўлса, уларни беш иш куни ичида бартараф этиш учун қайтарилади.

Белгиланган муддатда хатолар бартараф этилмаган, етишмаётган маълумотлар тақдим этилмаган ва нотўғри маълумотлар тақдим этилган ёки давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланмаган тақдирда, шунингдек, мазкур Регламентнинг 6-бандида кўрсатилган талаблар ва шартларга амал қилинмаганда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.

Давлат хизматини кўрсатишни ушбу бандда кўрсатилгандан ташқари бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


15. Ариза берувчи томонидан ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ариза автоматик тарзда Инспекцияга юборилади.


16. Ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади.

Бунда Инспекция ходимлари жойига чиққан ҳолда, ҳаракатдаги таркиб ёки инфратузилма объектларини техник кўрикдан ўтказиш орқали тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўғрилигини ўрганиб чиқиб, унинг натижалари асосида ҳаракатдаги таркибнинг ёки инфратузилма объектларининг техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш далолатномаси ҳамда уларни рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш бўйича хулоса тайёрлайди.


17. Инспекция ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича тегишли гувоҳномани мазкур Регламентга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиб расмийлаштиради ва уни ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда ариза берувчига ЯИДХП орқали юборади.

Гувоҳнома ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектлари давлат рўйхатидан чиқарилган кунга қадар амал қилади.


18. Гувоҳнома бериш рад этилганда, ариза берувчига рад этиш сабаблари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган тегишли билдиришнома юборилади. Рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши ва кўпи билан бир ой муддатдан ошмаслиги лозим.

Ариза берувчи билдиришномада белгиланган вақт давомида келтирилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун ЯИДХП орқали тақдим этиши мумкин. Бунда ҳужжатлар қайта тақдим этилганда, тўлов такроран ундирилмайди.


19. Камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги ариза Инспекцияга келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни давомида такроран кўриб чиқилади.

Рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Инспекциянинг аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабаблар кўрсатилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.



4-БОБ. ҲАРАКАТДАГИ ТАРКИБ

ВА ИНФРАТУЗИЛМА ОБЪЕКТЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ УЧУН

ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


20. Ҳаракатдаги таркибни давлат рўйхатидан ўтказиш учун аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

рўйхатдан ўтказилаётган ҳаракатдаги таркибнинг мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги рўйхати;

ҳаракатдаги таркибнинг олди-сотди шартномаси ёки бошқа ҳаракатдаги таркибга эгалик ҳуқуқи вужудга келишига асос бўлувчи ҳужжат нусхаси;

ҳаракатдаги таркибни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки ҳаракатдаги таркиб топширилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;

ишлаб чиқилганидан, модернизация қилинганидан ёки таъмирланганидан сўнг ҳаракатдаги таркибнинг фойдаланишга топширилганлиги хақида далолатноманинг нусхаси;

мувофиқлик сертификатининг нусхаси (мувофиқлиги тасдиқланиши шарт бўлган ҳаракатдаги таркиб учун);

ҳаракатдаги таркиб техник паспортининг нусхаси.


21. Мазкур Регламентга 6-иловада кўрсатилган инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчи аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ЯИДХП орқали тақдим этади:

инфратузилма объектининг техник паспорти;

инфратузилма объектини капитал қурилишдан сўнг қабул қилиш бўйича, шунингдек, ташкилотлар балансидан ўз балансига ўтказиш ёки сотиб олиш юзасидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар.


22. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан ўтказишда ариза берувчидан ушбу Регламентнинг 20 ва 21-бандларида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.



5-БОБ. ҲАРАКАТДАГИ ТАРКИБ

ВА ИНФРАТУЗИЛМА ОБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ҚАЙТА ЎТКАЗИШ, ШУНИНГДЕК,

УЛАРНИНГ ИЖАРАСИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАРНИ ЮРИТИШ


23. Ҳаракатдаги таркибнинг модернизация қилиш (қайта жиҳозлаш) натижасида модели ўзгарганда, эгаси ўзгарганда ёки хизмат муддати узайтирилганда, давлат рўйхатидан қайта ўтказилади.


24. Инспекция томонидан ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан қайта ўтказиш ариза тақдим этилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида амалга оширилади.

Давлат рўйхатидан қайта ўтказиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун ҳаракатдаги таркибнинг бирликларига ва ҳар бир инфратузилма объектига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилганда, йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.


25. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

11,75 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.


26. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ аризани электрон шаклда тўлдиради.


27. Ариза берувчи давлат рўйхатидан қайта ўтказилаётган ҳаракатдаги таркибнинг амалдаги гувоҳномаси билан бирга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аризани тақдим этади:

а) ҳаракатдаги таркибни модернизация қилиш (қайта жиҳозлаш) натижасида унинг модели ўзгарганда:

амалга оширилган модернизация ва модернизация коди кўрсатилган ҳаракатдаги таркибни фойдаланишга топширилганлиги хақидаги далолатноманинг нусхаси;

мувофиқлик сертификатининг нусхаси;

ҳаракатдаги таркибнинг техник паспорти нусхаси;

б) ҳаракатдаги таркибнинг эгаси ўзгарганда:

ҳаракатдаги таркибнинг олди-сотди шартномаси ёки ҳаракатдаги таркибга мулк ҳуқуқини берувчи бошқа ҳужжат нусхаси;

ҳаракатдаги таркибнинг техник паспорти нусхаси;

в) ҳаракатдаги таркибнинг хизмат муддати узайтирилганда:

ишлар техник ечимга мувофиқ амалга оширилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг нусхаси;

ҳаракатдаги таркибнинг техник паспорти нусхаси;

мувофиқлик сертификатининг (ҳаракатдаги таркиб модернизация қилинган ҳолда хизмат муддатлари узайтирилганидан кейин олинган) нусхаси.


28. Инфратузилма объектлари реконструкция қилинганда, техник маълумотлари ёки эгаси ўзгарганда, давлат рўйхатидан қайта ўтказилади.

Ариза берувчи давлат рўйхатидан қайта ўтказилаётган инфратузилма объектининг амалдаги гувоҳномаси билан бирга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аризани тақдим этади:

инфратузилма объектининг техник паспорти (темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг техник маълумотларига киритилган ўзгартиришлар билан);

темир йўл шохобча йўлларини, шунингдек, юклаш, тушириш ҳамда вагон ва контейнерларни тозалаш учун мўлжалланган қурилмаларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтганлиги ҳақида ҳужжат;

фойдаланишга қабул қилиб олиш далолатномаси;

мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар.


29. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан қайта ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланмаган тақдирда, шунингдек, мазкур Регламентнинг 27 ва 28-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.

Давлат хизматини кўрсатишни ушбу бандда кўрсатилгандан ташқари бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


30. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектлари ижарага берилганда ёки ижараси тугатилганда, давлат рўйхатидан қайта ўтказилмайди, бунда Ахборот тизимида ягона реестрга "ижарага берилган" ва "ижара тугатилган" ёзуви киритилади.


31. Ҳаракатдаги таркиб ёки инфратузилма объектлари ижарага берилганда ва ижараси тугатилганда, ариза берувчи ЯИДХП орқали мустақил равишда аризани электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тўлдиради:

ижара шартномаси нусхаси;

гувоҳнома нусхаси.


32. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектлари ижарага берилган ёки ижараси тугатилганлиги тўғрисида Ахборот тизимига маълумот киритилганлиги учун тўлов ундирилмайди.


33. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларининг давлат рўйхатидан қайта ўтказилганлиги ёки ўтказиш рад этилганлиги, шунингдек, уларнинг ижарага берилганлиги ёки ижараси тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига автоматик равишда юборилади.



6-БОБ. ҲАРАКАТДАГИ ТАРКИБ

ВА ИНФРАТУЗИЛМА ОБЪЕКТЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЧИҚАРИШ


34. Ҳаракатдаги таркиб давлат рўйхатидан қуйидаги ҳолларда чиқарилади:

ҳаракатдаги таркиб Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида фойдаланиш учун олиб чиқиб кетилганда (расмийлаштирилган божхона юк декларацияси асосида);

ҳаракатдаги таркиб фойдаланишга яроқсиз деб топилганда (ҳаракатдаги таркиб ҳисобдан чиқарилиши, унинг тиклаб бўлмас даражада шикастланиши, хизмат муддатининг тугаганлиги).


35. Ҳаракатдаги таркибни давлат рўйхатидан чиқариш учун ариза берувчи ЯИДХП орқали мустақил равишда аризани электрон шаклда тўлдиради ҳамда аризага давлат рўйхатидан чиқариладиган ҳаракатдаги таркибнинг мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги рўйхатини ва қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида фойдаланиш учун олиб чиқиб кетилганда:

расмийлаштирилган божхона юк декларацияси;

амалдаги гувоҳнома;

б) ҳаракатдаги таркиб фойдаланишга яроқсиз деб топилганда:

ҳаракатдаги таркибни фойдаланишга яроқсиз деб топиш ва ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги буйруқ ёки далолатнома;

амалдаги гувоҳнома.


36. Инспекция томонидан ҳаракатдаги таркибни давлат рўйхатидан чиқариш ариза тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни ичида амалга оширилади.


37. Қуйидаги ҳолатлар ҳаракатдаги таркибни давлат рўйхатидан чиқаришни рад этишга асос ҳисобланади:

мазкур Регламентнинг 35-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

ишлаб чиқарувчи томонидан ҳаракатдаги таркибга қўйилган идентификация тамғасини яшириш, сохталаштириш, ўзгартириш, йўқ қилиш аломатлари мавжудлиги ёки тақдим этилган ҳужжатлар сохталаштирилганлиги;

давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатларидаги ёхуд давлат рўйхатидан чиқариш бўйича тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан ҳаракатдаги таркиб ва унинг рақамли узеллари ёки агрегатлари номувофиқлиги аниқланганлиги;

ҳаракатдаги таркиб, рақам узеллари ҳамда агрегатлари қидирувда эканлиги ёки тақдим этилган ҳужжатлар йўқотилганлар (ўғирланганлар) жумласига кириши ҳақидаги маълумотлар мавжудлиги.

Давлат хизматини кўрсатишни ушбу бандда кўрсатилгандан ташқари бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Ариза берувчи ҳаракатдаги таркибни давлат рўйхатидан чиқаришга рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда, уни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ариза билан қайта мурожаат этишга ҳақли.


38. Инфратузилма объектлари яроқсиз деб топилганлиги (ҳисобдан чиқарилиши, тиклаб бўлмас даражада шикастланиши, хизмат муддатининг тугагаши) сабабли давлат рўйхатидан чиқарилади.


39. Ариза берувчи инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан чиқариш учун ЯИДХП орқали мустақил равишда аризани электрон шаклда тўлдиради ҳамда аризага инфратузилма объектлари яроқсиз деб топилганда, уларни демонтаж қилиш ёки фойдаланишдан чиқариш тўғрисидаги буйруқ ёки далолатномани илова қилади.


40. Ҳаракатдаги таркиб ёки инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан чиқариш учун тўлов ундирилмайди.


41. Ҳаракатдаги таркиб ёки инфратузилма объектларининг давлат рўйхатидан чиқарилганлиги ёки чиқариш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига автоматик равишда юборилади.


42. Давлат рўйхатидан чиқарилган ҳаракатдаги таркиб ёки инфратузилма объектларига берилган гувоҳнома Инспекция томонидан бекор қилинади.



7-БОБ. ҲАРАКАТДАГИ ТАРКИБ

ВА ИНФРАТУЗИЛМА ОБЪЕКТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИШ


43. Ҳаракатдаги таркибнинг режали турдаги таъмирлаш муддатлари ўтганда, юриш қисмининг носозликлари бўлганда ёки ҳаракатдаги таркибдан фойдаланиш эҳтиёжи бўлмаганда, ундан фойдаланиш вақтинча тўхтатилади.


44. Ҳаракатдаги таркибдан фойдаланиш вақтинча тўхтатилганда, ариза берувчи ЯИДХП орқали мустақил равишда аризани электрон шаклда тўлдиради. Аризага давлат рўйхатидан чиқариладиган ҳаракатдаги таркибнинг мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги рўйхатини ва қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

ҳаракатдаги таркиб эгасининг фойдаланиш вақтинча тўхтатилганлиги ҳақидаги белгиси қўйилган ҳаракатдаги таркиб техник паспорти;

ариза берувчининг ҳаракатдаги таркибдан фойдаланиш вақтинча тўхтатилганлиги ҳақидаги буйруғи ёки далолатнома;

амалдаги гувоҳнома.


45. Инфратузилма объектларининг носозлиги ёки инфратузилма объектидан фойдаланишга эҳтиёж бўлмаганда, ундан фойдаланиш вақтинча тўхтатилади.

Инфратузилма объектидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилганда, ариза берувчи ЯИДХП орқали мустақил равишда аризани электрон шаклда тўлдиради. Аризага инфратузилма объектлари эгасининг инфратузилма объектларидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилгани тўғрисидаги буйруғи ёки далолатнома илова қилинади.


46. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилганда, Ахборот тизимида ягона реестрга "фойдаланишдан тўхтатилган" ёзуви киритилади.


47. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларидан фойдаланишни вақтинча тўхтатиш учун тўлов ундирилмайди.


48. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумот ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига автоматик равишда юборилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


49. Давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


50. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий органлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.


51. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


52. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

           




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси

объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича

давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

          

        

Босқичлар

     


        

Масъуллар

       


        

Чора-тадбирлар

    


       

Муддатлар

        




        

I. ҲАРАКАТДАГИ ТЕМИР ЙЎЛ ТАРКИБИ

ВА ИНФРАТУЗИЛМАСИ ОБЪЕКТЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ

          

1-босқич


Ариза берувчи


    

1. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) рўйхатдан ўтади ва мурожаат қилади.


2. Электрон шаклдаги аризани унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг электрон шаклини юклаган ҳолда тўлдиради ва тасдиқлайди.


3. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган миқдордаги йиғимни тўлайди.

        


Хоҳишига кўра








2-босқич


ЯИДХП


       

Аризани Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясига (кейинги ўринларда -Транспорт назорати инспекцияси) юборади.

       


Автоматик равишда











3-босқич


Транспорт назорати

инспекцияси


       

1. Келиб тушган ариза ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлиги ҳамда тўловларнинг тўланганлигини текширади.


2. Транспорт назорати инспекцияси ходимлари жойига чиққан ҳолда, ҳаракатдаги темир йўл таркиби ёки инфратузилмаси объектларини техник кўрикдан ўтказиш орқали тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўғрилигини ўрганиб чиқиб, унинг натижалари асосида ҳаракатдаги таркибнинг ёки инфратузилма объектларининг техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш далолатномаси ҳамда уларни рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш бўйича хулоса тайёрлайди.


3. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган тегишли гувоҳномани ёки рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги ҳақидаги билдиришномани ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

        


         

Ҳужжатлар қабул

қилинган кунда



15 иш куни ичида





      

II. ҲАРАКАТДАГИ ТЕМИР ЙЎЛ ТАРКИБИ

ВА   ИНФРАТУЗИЛМАСИ   ОБЪЕКТЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ҚАЙТА ЎТКАЗИШ

          

1-босқич


Ариза берувчи


  

1. ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва мурожаат қилади.


2. Электрон шаклдаги аризани унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг электрон шаклини юклаган ҳолда тўлдиради ва тасдиқлайди.


3. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган миқдордаги йиғимни тўлайди.

          


Хоҳишига кўра











2-босқич


ЯИДХП


      

Аризани Транспорт назорати инспекциясига юборади.

        


Автоматик равишда







3-босқич


Транспорт назорати

инспекцияси


        

1. Келиб тушган ариза ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлиги ҳамда тўловларнинг тўланганлигини текширади.


2. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича темир йўл ҳаракатдаги таркиби ва инфратузилмаси объектларини қайта давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ёки ўтказиш рад этилганлиги ҳақидаги маълумотлар ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

       


       

Ҳужжатлар қабул

қилинган кунда



10 иш куни ичида


         

III. ҲАРАКАТДАГИ ТЕМИР ЙЎЛ ТАРКИБИ

ВА ИНФРАТУЗИЛМАСИ ОБЪЕКТЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЧИҚАРИШ

         

1-босқич


Ариза берувчи


      

1. ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва мурожаат қилади.


2. Электрон шаклдаги аризани унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг электрон шаклини юклаган ҳолда тўлдиради ва тасдиқлайди.

         


Хоҳишига кўра








2-босқич


ЯИДХП


      

Аризани Транспорт назорати инспекциясига юборади.

         


Автоматик равишда








3-босқич


Транспорт назорати

инспекцияси


       

1. Келиб тушган ариза ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлигини текширади.


2. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларининг давлат рўйхатидан чиқарилганлиги ёки давлат рўйхатидан чиқариш рад этилганлиги ҳақидаги маълумотларни ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

         


      

Ҳужжатлар қабул

қилинган кунда


5 иш куни

ичида

           

          




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



__________________

(сана)

__________________

(рақам)

         

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси

объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

АРИЗА

           

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

           


               

           

    

Ҳаракатдаги темир йўл таркибини рўйхатдан ўтказиш

(рўйхатдан қайта ўтказиш, рўйхатдан чиқариш) учун

        

1. Тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли:

(юридик шахслар учун)



Ф.И.О. (жисмоний шахслар учун)



2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:



3. Реквизитлари (СТИР рақами, банк коди, ҳисобрақами): (юридик шахслар учун)



4. Эгалик ҳуқуқи (хусусий мулк, бошқа мулкий ҳуқуқлар, ижара шартномалари ва бошқалар)



5. Ҳаракатдаги таркибнинг тури



6. Ҳаракатдаги таркибнинг жойлашган жойи



7. Ҳаракатдаги таркибни рўйхатдан ўтказиш (рўйхатдан қайта ўтказиш, рўйхатдан чиқариш ва бошқалар) учун асос



       

Темир йўл инфратузилмаси объектларини рўйхатдан ўтказиш

(рўйхатдан қайта ўтказиш, рўйхатдан чиқариш) учун

        

1. Тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли:

(юридик шахслар учун)



Ф.И.О. (жисмоний шахслар учун)



2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:



3. Реквизитлари (СТИР рақами, банк коди, ҳисобрақами): (юридик шахслар учун)



4. Эгалик ҳуқуқи (хусусий мулк, бошқа мулкий ҳуқуқлар, ижара шартномалари ва бошқалар)



5. Темир йўл инфратузилмаси объекти жойлашган темир йўл бекати ёки бекатлар оралиғи



6. Темир йўл инфратузилмаси объектини рўйхатдан ўтказиш (рўйхатдан қайта ўтказиш, рўйхатдан чиқариш ва бошқалар) учун асос




II. Аризага илова:


    

         

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш (рўйхатдан қайта ўтказиш, рўйхатдан чиқариш) учун зарур бўлган ҳужжатларнинг электрон шакли:*


     

      

      

      

    

     

      

     

      

      

          

*) Хизмат туридан келиб чиқиб, ҳужжатлар рўйхати ва улар ҳақидаги маълумот автоматик тарзда белгиланади.


Ариза берувчининг

электрон рақамли

имзоси

            

           




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



O`zbekiston Respublikasi

Transport vazirligi

huzuridagi Transport

nazorati inspeksiyasi

Инспекция по надзору

в сфере транспорта при

Министерстве транспорта

Республики Узбекистан

       

Guvohnoma / Свидетельство

Harakatdagi temir yo`l tarkibini davlat ro`yxatidan o`tkazish to`g`risida /

о государственной регистрации железнодорожного подвижного состава

       



Transport nazorati inspeksiyasi davlat

reyestridan ro`yhatdan o`tgan /

Зарегистрировано в Государственном

реестре Инспекция по надзору в сфере

транспорта

20___-y. "___" ________ ____ -son



         

Mazkur guvohnoma / Настоящее свидетельство выдано


          


(yuridik shaxs nomi / наименование юридического лица)

             

berilgan va harakatdagi temir yo`l tarkibining davlat ro`yxatidan o`tganligini tasdiqlaydi / и подтверждает государственную регистрацию железнодорожного подвижного состава:

           


harakatdagi tarkib turi/ вид подвижного состава

             

seriyasi, vagon turi / серия, тип вагона


             

zavodda berilgan raqami / заводской номер


          

inventar raqami / инвентарный номер


          

seksiyasi / секция


          

qurilgan yili / год постройки "____" _______________ 20__-yil/года

            

Ushbu Guvohnoma qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan barcha hollarda qo`llaniladi hamda harakatdagi temir yo`l tarkibining egasini tasdiqlovchi hujjat bilan birgalikda taqdim etiladi va unda keltirilgan ma`lumotlar o`zgarganda almashtirilishi shart bo`ladi / Настоящее Свидетельство применяется во всех предусмотренных законодательством случаях и предъявляется вместе с документом, удостоверяющим владельца железнодорожного подвижного состава, и подлежит замене в случае изменения приведенных в нем сведений.

         


20__ - yil "____"- ____________


           

             




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



O`zbekiston Respublikasi

Transport vazirligi

huzuridagi Transport

nazorati inspeksiyasi

Инспекция по надзору

в сфере транспорта при

Министерстве транспорта

Республики Узбекистан

           

Guvohnoma / Свидетельство

Temir yo`l infratuzilmasi obyektini davlat ro`yxatidan o`tkazish to`g`risida /

о государственной регистрации объекта железнодорожной инфраструктуры

            


Transport nazorati inspeksiyasi davlat

reyestridan ro`yhatdan o`tgan /

Зарегистрировано в Государственном

реестре Инспекции по надзору в сфере

транспорта

20___-y. "___" ________ ____ -son



         

Mazkur guvohnoma / Настоящее свидетельство выдано


          


(yuridik shaxs va obyektning nomi / наименование юридического лица и объекта)

              

berilgan va temir yo`l infratuzilmasi obyektining davlat ro`yxatidan o`tganligini tasdiqlaydi / и подтверждает государственную регистрацию объекта железнодорожной инфраструктуры


Ushbu Guvohnoma qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan barcha hollarda qo`llaniladi hamda temir yo`l transporti infratuzilmasi obyektining egasini tasdiqlovchi hujjat bilan birgalikda taqdim etiladi va unda keltirilgan ma`lumotlar o`zgarganida almashtirilishi shart bo`ladi / Настоящее Свидетельство применяется во всех предусмотренных законодательством случаях и предъявляется вместе с документом, удостоверяющим владельца объекта железнодорожной инфраструктуры, и подлежит замене в случае изменения приведенных в нем сведений.

           


20__ - yil "____"- ____________


           

             




Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Тортувчи ҳаракатдаги таркибнинг

(локомотивлар, моторвагон ҳаракатдаги таркиби)

РЎЙХАТИ

            

Т

Серияси

Завод рақами

Инвентарь рақами

Ишлаб чиқарилган санаси

Меъёрий хизмат муддати

Амалдаги хизмат муддати

Капитал таъмир ҳажмида

ўтказилган охирги таъмир санаси:

   

Кейинги таъмир

санаси

Техник ҳолати

     

Фойдаланишда ёки сақлаб турилибди

Яроқлилик муддати

Рўйхатда турган

депоси

КТ-1

       

КТ-2

    

яроқли

ҳисобдан

чиқарилган

          

1.

     














2.

   














3.

  














           

          

Ариза берувчи ташкилот

раҳбари








(имзо)


(Ф.И.О.)


           

М.Ў.

         

        

Юк ва йўловчи вагонлар

РЎЙХАТИ

         

Т

Вагон тури

Вагоннинг завод рақами

Вагоннинг инвентарь рақами

Ишлаб чиқарилган

сана

Вагоннинг меъёрий хизмат муддати

Вагоннинг амалдаги

хизмат муддати

Охирги депо таъмирининг санаси (ДР)

Капитал таъмир ҳажмида ўтказилган охирги таъмир санаси:

         

Кейинги таъмир санаси

Техник ҳолати

       

Яроқлилик муддати

Жойлашган бекат

КР

КРП

яроқли

ҳисобдан

чиқарилган

   

1.

   













2.

  













3.

  













           

          

Ариза берувчи ташкилот

раҳбари








(имзо)


(Ф.И.О.)


           

М.Ў.

         

        

Махсус ҳаракатдаги таркиблар

РЎЙХАТИ

              

Т

Серияси

Завод рақами

Инвентарь рақами

Ишлаб чиқарилган

сана

Меъёрий хизмат муддати

Амалдаги хизмат муддати

Капитал таъмир ҳажмида ўтказилган охирги таъмир санаси:

    

Кейинги таъмир

санаси

Техник ҳолати

        

Яроқлилик муддати

Жойлашган жойи

КР-1

КР-2

яроқли

ҳисобдан

чиқарилган

        

1.

   












2.

   












3…

     












           

          

Ариза берувчи ташкилот

раҳбари








(имзо)


(Ф.И.О.)


           

М.Ў.

         

        




Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА



Темир йўл инфратузилмаси объектлари

РЎЙХАТИ

          

Т/р

       

Темир йўл

инфратузилмаси

объекти*

    

Рўйхатга олинадиган темир йўл

инфратузилмаси объекти техник паспортида

кўрсатиладиган маълумотлар

         

1.

Темир йўл бекати

          

1. Йўл хўжалиги бўйича:

темир йўллар (асосий, бекат йўллари, бошқа йўллар);

стрелкали ўтказгичлар;

темир йўл кесишмалари;

габарит назорат қурилмалари;

сунъий иншоотлар, жумладан:

дренаж, деформацияга қарши, ҳимоя ва мустаҳкамловчи иншоотлар, сув ўтказувчи қувурлар;

темир йўл кўприги, туннеллар;

темир йўл орқали пиёдалар ўтиш жойлари, кўприги, туннеллари.


2. Алоқа ва сигналлаштириш хўжалиги бўйича:

сигналлаштириш марказлаштириш қурилмалари;

темир йўл кесишмалари қурилмалари;

алоқа қурилмалари;

марказлашган стрекали ўтказгичлар;

бошқарув пульт қурилмалари.


3. Электр таъминоти хўжалиги бўйича:

контакт тармоғи;

трансформаторлар;

трансформатор подстанциялари;

тортиш подстанцияси;

электр узатиш тармоғи;

бошқарув тизим қурилмалари.


4. Локомотив хўжалиги бўйича:

локомотив таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш пункти.


5. Вагон хўжалиги:

техник хизмат кўрсатиш пунктлари.


6. Йўловчи ташиш хўжалиги:

йўловчи платформалари;

йўловчиларга хизмат кўрсатиш бино ва иншоотлари.


7. Юк ташиш хўжалиги:

темир йўл бекати синфи (класс);

тўхташ пункти;

юк ортиш ва тушириш майдонлари, контейнер майдонлари (м2);

юк сақлаш майдони (м2);

саралаш тепаликлари;

юк платформалари;

ювиш ва буғлаш станциялари;

вагонларни ювиш ва дезинфекциялаш пунктлари;

вагонларни юк ортишга тайёрлаш пунктлари.


2.

Шохобча темир йўли

3.

Бекатлар оралиғидаги темир йўллар

1. Йўл хўжалиги бўйича:

темир йўллар;

стрелкали ўтказгичлар;

темир йўл кесишмаси;

сунъий иншоотлар, жумладан:

дренаж, деформацияга қарши, ҳимоя ва мустаҳкамловчи иншоотлар, сув ўтказувчи қувурлар;

темир йўл кўприги, туннеллар;

темир йўл орқали пиёдалар ўтиш жойлари, кўприги, туннеллари.


2. Алоқа ва сигналлаштириш хўжалиги бўйича:

алоқа қурилмалари;

сигналлаштириш марказлаштириш қурилмалари;

темир йўл кесишмалари қурилмалари;

ҳаракатдаги таркиблар буксаларини масофадан назорат қилиш қурилмаси;

габарит назорат қурилмалари;

ҳаракатдаги таркибларни издан чиқишини назорат қилувчи қурилмалар.


3. Электртаъминоти хўжалиги бўйича:

контакт тармоғи;

электр узатиш тармоғи;

трансформаторлар;

секциялаш постлари.


4. Йўловчи ташиш хўжалиги:

йўловчи платформалари;

йўловчиларга хизмат кўрсатиш бино ва иншоотлари (касса);

тўхташ пункти.

           

            

*) Ҳар бир инфратузилма объектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғим ундирилади.

Рўйхатга олинадиган темир йўл инфратузилмаси объектлари сони, узунлиги, ишлаб чиқарилган ёки қурилган йили, хизмат қилиш муддати, тури, фойдаланишга топширилган санаси кўрсатилган ҳолда тақдим этилади.

           

                 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 декабрь
















































































Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск