ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Транспорт соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2023 й. 668-сон "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2023 й.

N 668



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ТРАНСПОРТ НАЗОРАТИ ИНСПЕКЦИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси негизида Транспорт вазирлиги ҳузурида Транспорт назорати инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) ташкил этилганлиги ҳамда унга Транспорт вазирлигининг 269 та штат бирлиги ўтказилганлиги;

Инспекция автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларида назорат функцияларини амалга оширадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

Инспекциянинг мақоми ва фаолиятини ташкил этиш асослари, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги;

транспорт соҳасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

б) Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг талаблари ҳамда давлат хизматини кўрсатиш тартиби;

ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатдан қайта ўтказиш ҳамда уларга рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

2024 йил 1 ноябрга қадар ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ахборот тизимини (кейинги ўринларда - Ахборот тизими) ишлаб чиқсин ҳамда ишга туширсин;

2024 йил 1 декабрга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда Ахборот тизимининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) билан интеграция қилинишини ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ ЯИДХП орқали давлат хизматлари жорий этилишини таъминласин.

Бунда 2026 йил 1 январдан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларидан фойдаланиш тақиқлансин;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ушбу қарорга мувофиқ жорий этилаётган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш талабларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича масъул вазирлик, идора ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида режа-график асосида мунтазам равишда ўқув семинарлари ўтказилишини, улар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилишини таъминласин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Инспекция Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларининг автомобилда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг вазифа ва функцияларини бажаришга оид ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига бўйсунади;

Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари хизмат фаолиятини идоравий формали кийимда амалга оширади.


5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги уч ой муддатда Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг идоравий формали кийим намуна-эталонларини тасдиқлаш бўйича тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарорига асосан 4 та шахсан бириктирилган автотранспорт воситаларини;

Инспекциянинг ҳудудий бўлинмаларига махсус 33 та ҳамда 2024 йилда харид қилинадиган 14 та махсус жиҳозланган автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратсин.

Бунда ушбу автотранспорт воситаларини харид қилиш учун 2024 йилга Давлат бюджети параметрларида Транспорт вазирлигининг тегишли ҳисоб-китобларига асосан зарур маблағларни назарда тутсин.


7. Қуйидагилар:

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқаруви органининг Инспекция, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ҳамда "Транспорт илмий-тадқиқот маркази" МЧЖни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Амир Темур 1-тор кўчаси 6-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин;

Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари маъмурий биноларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 15 декабрдаги

668-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида" 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорида:


а) 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилаб қўйилсинки, хавфли юклар транзитига рухсатнома ташиладиган юкларнинг тури ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва Транспорт назорати инспекциясининг асосли хулосалари олингандан кейин қатъий белгиланган тартибда берилади";


б) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат божхона қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва Транспорт назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 31-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ўз ваколатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларда:


а) 2-банднинг ўнинчи хатбошисидаги "(Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари)" сўзлари "ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Транспорт вазирлигининг (Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларининг)" сўзлари "Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "ташиш йўналишларини тендер асосида амалга ошириш механизмини жорий этиш," сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 72-банднинг биринчи хатбошисидаги "Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари "Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўллари минтақасида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш қоидаларида:


а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ҳамда шаҳар кўчаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича иш лойиҳалари лойиҳалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилгандан сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хузуридаги Транспорт назорати инспекцияси томонидан кўриб чиқилади ва келишилади";


б) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Халқаро аҳамиятга молик умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ва шаҳар магистрал кўчаларини иш лойиҳалари лойиҳалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилгандан сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хузуридаги Транспорт назорати инспекцияси билан келишилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларининг 22-банди "в" кичик банди ҳамда 235-бандидаги "Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Транспорт назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган Техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентининг рус тилидаги матнида:


а) 155-банднинг иккинчи хатбошиси, 163, 164 ва 165-бандларнинг биринчи хатбошилари ҳамда 166-банддаги "Инспекция по надзору за безопасностью железнодорожных перевозок" сўзлари "Инспекцией по надзору в сфере транспорта" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 167-банддаги "Инспекции по надзору за безопасностью железнодорожных перевозок" сўзлари "Инспекции по надзору в сфере транспорта" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 66-бандида:

учинчи хатбошидаги "Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Транспорт назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши "Транспорт вазирлиги" сўзларидан кейин "ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси" сўзлари билан тўлдирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида" 2017 йил 25 апрелдаги 238-сон қарорининг 6-банди иккинчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун лойиҳалар ташаббускорлари бўлган ташкилотларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 майдаги 285-сон қарорига 2-илова рус тилидаги матнининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Министерство транспорта".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомда:


а) 10-бандда:

олтинчи хатбошидаги "Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Транспорт назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи - ўнинчи хатбошилар тегишлича еттинчи - тўқкизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 19-бандда:

5-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) автоташувлар, автовокзал, автостанциялар фаолиятини бошқариш ва диспетчерлик назоратини ўрнатишни ташкил этади";

10-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасидан йўловчилар автовокзаллари, автостанциялар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тасарруфида бўлган умумий фойдаланишдаги йўловчилар йўналишларидаги тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун ажратилган пул маблағларидан мақсадли фойдаланилганлигини, Вазирлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилган маблағларнинг сарфланишини назорат қилади";


в) 21-банднинг 6 ва 10-кичик бандлари чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарорида:


а) номидаги ", Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-банднинг учинчи - олтинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


в) 2-банддаги ", Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиқларига" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 3-банд ҳамда 2 - 3, 5 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 8 майдаги 387-сон қарорида:


а) 1-илованинг 20-банди биринчи хатбошисидаги "Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Транспорт назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Каримов Ж.А. - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи, комиссия раҳбарининг ўринбосари".


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 майдаги 429-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ҳисобига қўшимча моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги "Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси ва Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалари тўғрисидаги низомнинг 29-бандида:

олтинчи хатбошидаги "автомобиль йўллари соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, идоравий қоидалар ва нормалар, йўриқномалар ва бошқалар) ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"автомобиль йўллари соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, идоравий қоидалар ва нормалар, йўриқномалар ва бошқалар) ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш юзасидан - Транспорт вазирлиги";

еттинчи - ўнинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банднинг саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 54-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳамда уларнинг талаб ва шартларига риоя этилиши устидан назорат" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тендер талаб ва шартларига риоя этилиши устидан назорат - Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади".


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 2 февралдаги 49-сон қарорида:


а) 1-илованинг 17-позицияси "Жойлаштириш учун масъул вазирлик ва идоралар" устунидаги "Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Транспорт назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 31-бандидаги "Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 537-сон қарори билан тасдиқланган Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентда:


а) 125-банддаги "Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Транспорт назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг "I босқич", "III босқич", "V босқич" ва "VI босқич" позициялари "Субъектлар" устунидаги "Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси" сўзлари "Транспорт назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди "д" кичик бандининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг электрон маълумотлар базасидан Транспорт назорати инспекциясида рўйхатга олинган объектлар бўйича қурилишни якунлаш муддатидан ўтиб кетмаганлигини".


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 декабрдаги 694-сон қарори билан Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга илованинг изоҳи қисмида:

учинчи хатбоши "Транспорт вазирлиги" сўзларидан кейин "ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси" сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Транспорт назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.

           

                 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 декабрь





















































































Время: 0.1958
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск