Умная подшивка

Моҳир тахлам / Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар / Солиқ ставкалари / 2024 йил учун солиқ ставкалари (ЎзР 25.12.2023 й. ЎРҚ-886-сон Қонуни) /

Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2023 й. ЎРҚ-886-сон "2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 21.11.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 20.12.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

25.12.2023 й.

N ЎРҚ-886



2024 ЙИЛ УЧУН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 21 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 20 декабрда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Ушбу Қонуннинг мақсади 2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Биринчи даражали бюджет маблағларини

тақсимловчилар учун Ўзбекистон Республикасининг

республика бюджетидан ажратиладиган бюджет

маблағларидан фойдаланиш


Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан (бундан буён матнда республика бюджети деб юритилади) ушбу Қонунга мувофиқ ажратиладиган бюджет маблағларидан фақат 2024 молия йили давомида фойдаланилади ва улар келгуси молия йилига ўтказилмайди.

Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар ўзининг жорий харажатларини, шу жумладан давлат ривожлантириш дастурларини (бундан буён матнда ривожлантириш дастурлари деб юритилади) амалга ошириш учун ажратилган маблағларни бир ривожлантириш дастуридан бошқа ривожлантириш дастурига қайта тақсимлашга ҳақли.

Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади) қарорига асосан республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларининг 10 фоизгача бўлган чекланган миқдорларини Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган ўз тасарруфидаги ташкилотларга йўналтиришга ҳақли.

Вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизмати тегишли ривожлантириш дастурларининг самарадорлиги натижаларини таҳлил қилади ҳамда таҳлил натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.

Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий ва давлат дастурларини, шунингдек ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантиришга доир лойиҳаларни молиялаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга чет эл манбаларидан (чет давлатлардан, халқаро ташкилотлардан, халқаро молия ва иқтисодий институтлардан, чет эл ҳукуматларининг молия ташкилотларидан) ажратиладиган грант маблағларининг (бундан миқдорлари ва тармоқларини Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан мустақил равишда аниқлаш шартлари (имкониятлари) билан ажратиладиган грант маблағлари мустасно) белгиланган миқдорлари ушбу Қонунга ўзгартириш киритилмасдан кўпайтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги, шунингдек ривожлантириш дастури мақсадли индикаторларининг бажарилиш ҳолати ҳақидаги ҳисоботларини эшитишни амалга оширади.



2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

КОНСОЛИДАЦИЯЛАШГАН БЮДЖЕТИ

ПАРАМЕТРЛАРИ


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган

бюджети даромадлари ва харажатлари


2024 йил учун Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг жамланма параметрлари ҳамда 2025-2026 йиллар учун бюджет мўлжаллари 1-иловага мувофиқ, уларни тайёрлашда асос бўлиб хизмат қилган 2024 йил учун Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва 2025-2026 йиллар учун мақ

...
Время: 0.0199
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск