ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш /

Ўрмон фонди ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали ижарага беришнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 21.12.2023 й. 674-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 21 декабрдаги

674-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўрмон фонди ер участкаларини электрон

онлайн-аукцион орқали ижарага беришнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент ўрмон фонди ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Регламент талаблари давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларни ижарага беришга ҳамда ўрмон фонди ерларидан мавсумий фойдаланишга (пичан ўриш ва чорва молларини боқишга) татбиқ этилмайди.


3. Қуйидаги ўрмон фонди ерлари ижарага берилмайди:

ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақалари;

ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увулдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақалари;

эрозиядан сақлайдиган ўрмонлар;

ўрмонларнинг темир йўллар ва автомобиль йўллари ёқалаб ўтган иҳота минтақалари;

алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонлар;

давлат биосфера резерватларининг ўрмонлари;

давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ўрмонлари;

илмий ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонлар;

илмий-тажриба станциялари ерлари;

қўриқхоналар, миллий табиат боғларининг қўриқхона зоналари;

ўрмон хўжалиги ташкилоти эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган ерлар (суғориладиган ерлар, кўчатхона ва питомниклар, ўрмон билан қопланган ерлар, доривор ўсимликлар плантациялари жойлашган ерлар);

ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган дарахт ва бошқа ўсимлик турлари билан банд бўлган участкалар.


4. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижарага берилади ва ижара шартлари белгиланади.


5. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


буюртмачи - Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда - Экология вазирлиги) ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги;


ваколатли ташкилотлар - Сув хўжалиги вазирлиги (сув таъминоти, ирригация ва мелиорация иншоотлари бўйича), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари;


ижарага берилаётган ўрмон фонди ер участкаси - ўрмон фондининг фойдаланилмаётган бир қисми бўлиб, давлат ўрмон кадастрида кўрсатилган муайян чегарага, майдонга, жойлашган манзилга ва бошқа хусусиятларга эга бўлган ер участкаси;


ижарага берувчи - ўрмон фонди ер участкалари ўзларига доимий фойдаланишга берилган ўрмон хўжалиги ташкилотлари;


ижарага олувчи - ижарага берувчидан ижара шартномасига мувофиқ ўрмон фонди ер участкаларини ёки унинг бир қисмини белгиланган тартибда оладиган юридик ёки жисмоний шахс;


ижрочи - Экология вазирлиги тизимидаги "Яшил лойиҳа" лойиҳалаш институти;


оператор - савдо платформасида электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" АЖ;


ер тузиш лойиҳаси - ягона мавзе бўйича контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда, ўрмон фонди участкаси чегаралари, ҳудуднинг ихтисослиги, ишлаб чиқариш йўналиши, суғориш тармоқлари, коллекторлар, йўллар ва бошқа топографик элементлари ҳисобга олинган муайян ер участкасини ижарага бериш учун ишлаб чиқилган ҳужжатлар тўплами;


"E-ijara" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Е-ИЖАРА" АТ) - ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими.


6. Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ер участкалари жисмоний ва юридик шахсларга ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш учун қуйидаги мақсадлар ҳамда ўлчамларда уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилади:

ўрмон барпо қилиш учун - 1,0 гектардан 20,0 гектаргача;

мевали ва ёнғоқ мевали дарахтзорлар барпо этиш учун - 1,0 гектардан 20,0 гектаргача;

мевали ва манзарали кўчат етиштириш учун - 0,1 гектардан 2,0 гектаргача;

тез ўсувчи дарахт плантацияларини барпо этиш учун - 1,0 гектардан 10,0 гектаргача;

қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун - 0,1 гектардан 10,0 гектаргача;

доривор ўсимликлар маданий плантацияларини барпо этиш учун - 1,0 гектардан 20 гектаргача;

асаларичилик фаолияти учун - 0,01 гектардан 2,0 гектаргача;

балиқчилик фаолияти учун - 0,1 гектардан 5,0 гектаргача;

овчилик фаолияти учун - 0,1 гектардан 2,0 гектаргача (овчиларни қабул қилиш пункти учун);

лимонарий ва иссиқхоналар ташкил этиш учун - 0,1 гектардан 2,0 гектаргача;

экологик туризм, рекрация, соғломлаштириш ҳамда дам олиш масканлари фаолияти учун (ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар келтирмаслик шарти билан) - 0,01 гектардан 2,0 гектаргача.


7. Ижарага берилган ўрмон фонди ер участкалари учун ижара тўлови миқдори ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ белгиланади.

Бунда аукцион ғолиби томонидан биринчи йил учун ижара тўлови миқдори электрон онлайн-аукцион орқали нархни ошириб бориш тамойили асосида таклиф этилган нархда (сотилган нархда) тўланади, кейинги йиллар учун ижара тўлови миқдори ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ ҳисобланади.


8. Ўрмон фонди ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ схема бўйича ижарага берилади.



2-БОБ. ЎРМОН ФОНДИ ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ

ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОНГА ҚЎЙИШ

МАТЕРИАЛЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


9. Ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилмаган ўрмон фонди ер участкалари тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни "Е-ИЖАРА" АТ орқали ижрочига юборади:

давлат ўрмон фонди ер участкаси контур рақами, ер тури ва географик жойлашуви, майдони (гектарда);

давлат ўрмон фонди ер участкасининг кадастр харитаси (координатали нуқталари, геолокация, чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема).


10. Ижрочи ўн иш куни ичида: "Е-ИЖАРА" АТ орқали юклаб олинган давлат ўрмон фонди ер участкаларини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер участкасининг ҳақиқий ҳолати (лойиҳалаштирилаётган ўрмон фонди ер участкасининг ҳолати, ҳудуднинг ихтисослиги, сув билан таъминланганлик даражаси ва ирригация тизимининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар)дан келиб чиқиб, ўрмон фонди ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади.

Ижрочи заруратга кўра, ўрмон фондининг ижарага берилиши режалаштирилган ер участкаси ҳақида бошқа ташкилотлардан маълумотлар олиши мумкин.


11. Ижрочи ўрмон фондининг электрон онлайн-аукционга қўйилаётган ер участкалари бўйича ушбу Регламентнинг 6-бандида белгиланган ўрмон фонди ер участкаларини ижарага бериш мақсадлари ва ўлчамларидан келиб чиқиб, бир нечта ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиши мумкин.

Ҳар бир ер тузиш лойиҳасига савдо платформасида автоматик тарзда ўзига хос рақам берилади.

Бунда бир нечта контурлар учун умумлашган ягона ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилиши мумкин.


12. Ижрочи бир иш куни ичида ҳар бир ер тузиш лойиҳасини келишиш учун ваколатли ташкилотларга савдо платформаси орқали қуйидаги маълумотларни юборади:

а) ўрмон фонди ер участкасининг майдони (гектарда) ва ер турлари контурлар кесимида жадвал шаклидаги маълумот;

б) инфратузилма объектлари мавжудлиги тўғрисида маълумот;

в) ўрмон фонди ер участкасининг электрон харитасидан кўчирма, ер тузиш лойиҳасининг чегаралари ва манзили.


13. Ваколатли ташкилот томонидан савдо платформасига ўрмон фонди ер участкаларининг ер тузиш лойиҳалари жойлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ушбу лойиҳалар келишилади ёки келишиш рад этилади, бунда:

савдо платформасида қабул қилинган қарор ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган тегишли белги қўйилади;

келишиш рад этилганда, соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини амалга ошириш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари ҳамда мазкур лойиҳа айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги кўрсатилади;

рад этилган таклифлар ижрочи томонидан уч иш куни ичида қайта ишлаб чиқиш учун ижарага берувчига қайтарилади.

белгиланган муддатда жавоб берилмаган ҳолларда, ер тузиш лойиҳалари келишилган ҳисобланади.


14. Ваколатли ташкилотлар билан келишилган ўрмон фонди ер участкаларининг ер тузиш лойиҳалари ижрочи томонидан "Е-ИЖАРА" АТ орқали бир иш куни ичида буюртмачига юборилади.

Буюртмачи тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, электрон онлайн-аукционга қўйилаётган ўрмон фонди ер участкасининг ихтисослашуви ва йўналишига ўзгартириш киритиш учун ижрочига қайтариши мумкин.

Бошқа сабаблар билан ер тузиш лойиҳасини қайтаришга йўл қўйилмайди.


15. Ижрочи уч иш куни ичида камчиликларни бартараф этиб, лойиҳани электрон онлайн-аукционга қўйиш учун буюртмачига қайта киритади.


16. Буюртмачи уч иш куни ичида тақдим этилган ер тузиш лойиҳаси асосида ўрмон фонди ер участкасини электрон онлайн-аукционга қўйиш учун ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги электрон буюртмани савдо платформаси орқали операторга юборади.

Буюртмага қуйидагилар илова қилинади:

ўрмон фонди ер участкасининг ер тузиш лойиҳаси;

бир томонлама имзоланган (буюртмачи томонидан) ижара шартномаси (ўрмон фонди ер участкасини ижарага бериш муддати ҳамда ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ ҳисобланган, ҳар йили тўланадиган ижара тўлови муддатлари ва миқдорлари ва/ёки ижара тўлови "ноль" ставкасининг қўлланилиш муддатлари).

Бунда ўрмон хўжаликларида кўчат етиштирувчи питомникларни ташкил этиш мақсадида хўжаликлар ҳудудларининг узоқ муддатли (беш йилдан қирқ тўққиз йилгача) ижарага бериладиган участкалари Экология вазирлиги томонидан белгиланади.


17. Буюртмага тегишли маълумотлар илова қилинмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган тақдирда, буюртма келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмасдан, кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун буюртма оператор томонидан буюртмачига қайтарилади.


18. Буюртмачи буюртмани қайтаришга асос бўлган камчиликларни уч иш куни ичида тўлиқ бартараф этиб, электрон буюртмани операторга такроран юборади.



3-БОБ. ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОНЛАРНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


19. Оператор буюртмани олган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, электрон онлайн-аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани савдо платформасида эълон қилади.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган "Е-аукцион" платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида электрон онлайн-аукционлар ташкил этилади.



4-БОБ. ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОНДА

ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ


21. Жисмоний ва юридик шахслар электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун:

савдо платформаси орқали ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган шаклдаги аризани электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда - ЭРИ) билан тасдиқлаб юборади;

ўрмон фонди ер участкасининг майдони 5,0 гектаргача бўлганда - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, 5,0 гектардан 10.0 гектаргача бўлганда - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, 10.0 гектардан 20,0 гектаргача бўлганда - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари, 20 гектар ва ундан кўп бўлганда - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдоридаги закалат пулини операторнинг махсус депозит ҳисобварағига ўтказади.


22. Ариза ушбу Регламент талабларига мувофиқ тақдим этилган тақдирда, оператор шу куннинг ўзида жисмоний ёки юридик шахсга электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун рухсат беради. Шунингдек, уяли алоқа телефонига ва электрон почта орқали электрон онлайн-аукцион иштирокчиси мақомини олганлиги ҳақида қўшимча равишда хабар беради.

Жисмоний ёки юридик шахслар хабар билан ўз вақтида танишмаганлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди.


23. Ушбу Регламентнинг 21-бандида назарда тутилган закалат пули жисмоний ёки юридик шахслар томонидан операторнинг махсус депозит ҳисобварағига ўтказилмаган тақдирда, электрон онлайн-аукционда иштирок этишига рухсат берилмайди.

Жисмоний ёки юридик шахслар электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмагани ёхуд савдоларга оид маълумотлар билан танишиб чиқмаганлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди.



5-БОБ. ЎРМОН ФОНДИ ЕР УЧАСТКАСИНИ

ИЖАРАГА БЕРИШ ШАРТНОМАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


24. Оператор электрон онлайн-аукцион якунланган кундан кейинги кундан кечиктирмасдан, QR-код (матрик штрихли код) қўллаш орқали электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги махсус рақам қўйилган электрон баённомани расмийлаштиради ва ушбу баённома билан бирга ўрмон фонди ер участкасини ижарага олиш шартномасини ЭРИ билан тасдиқлаш учун аукцион ғолибининг шахсий кабинетига юборади.


25. Электрон онлайн-аукцион якунланган кундан кейин аукцион объектининг қийматини тўлаш ва ўрмон фонди ер участкасини ижарага олиш шартномасини имзолаш учун аукцион ғолибига ўн кун муддат берилади.


26. Электрон онлайн-аукцион объектининг қийматини аукцион ғолиби (аукционнинг салоҳиятли ғолиби) операторнинг махсус ҳисобварағига тўлиқ тўлагандан кейин оператор томонидан савдо платформасида расмийлаштирилган махсус рақамли электрон баённома ҳамда электрон онлайн-аукцион ғолиби имзолаган ўрмон фонди ер участкасини ижарага олиш шартномаси савдо платформаси орқали бир иш куни ичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалига юборилади.


27. Ижарага берувчи ва аукцион ғолиби томонидан имзоланган ўрмон фонди ер участкасининг ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.


28. Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали ўрмон фонди ер участкасининг ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномаси асосида ўн иш куни ичида кадастр паспортини тайёрлайди, кадастр ҳужжатларини расмийлаштиради ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун савдо платформаси орқали Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборади.


29. Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси ўрмон фонди ер участкасининг ижара шартномаси асосида икки иш куни ичида аукцион ғолибининг ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва тегишли реестрдан кўчирмани электрон онлайн-аукцион ғолибига савдо платформаси орқали юборади.


30. Ўрмон фонди ер участкаси ижарага берувчи ва ижарачи ўртасида ўн иш куни ичида тузиладиган топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида ижарачига берилади.


31. Топшириш-қабул қилиш далолатномасида:

далолатнома тузилган жой ва сана;

ижара шартномасининг реквизитлари (тузилган санаси, тартиб рақами);

ижарага берилаётган ўрмон фонди ер участкасидаги мавжуд бино ва иншоотлар, суғориш ва зах қочириш тармоқлари, йўл ва бошқа муҳандислик тармоқлари, дарахт ва буталар сони, ёши ва турлари;

ўрмон фонди ер участкасининг ҳолати кўрсатилади.

Ижарага олувчи топшириш-қабул қилиш далолатномасини имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилади.


32. Ижарага олувчи топшириш-қабул қилиш далолатномасини имзолашдан бош тортган тақдирда, ер участкаси ижарага берилмаган ҳисобланиб, шартнома бекор қилинади ва қайта электрон онлайн-аукционга қўйилади.


33. Ижарачи ижара муддати тугагач ёки ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда ёхуд ҳақиқий эмас деб ҳисобланганда, ижарага берувчига бузилган ерларни рекультивация қилиб қайтаради.



6-БОБ. ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


34. Аукцион ғолиби томонидан электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун ҳамда электрон онлайн-аукцион объектининг қийматини қоплаш учун тўланган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) оператор (махсус депозит ҳисобварағига тўланган маблағлар) киритилган закалат пулининг йигирма фоизи миқдорида хизмат ҳақини чегириб қолган ҳолда, қолган 80 фоизи беш иш кунида қуйидаги тартибда тақсимлайди:

10 фоизини - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" давлат муассасасига;

20 фоизини - ўрмон фонди ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасининг ҳисобварағига;

50 фоизини - тегишли ўрмон фонди ерларидан доимий фойдаланувчи ўрмон хўжалиги ташкилотлари ҳисобварағи;

қолган маблағларни - ижрочининг ҳисобварағига;

б) электрон онлайн-аукцион объектининг қийматини қоплаш учун оператор махсус ҳисобварағига тўланган маблағлар қуйидагича тақсимланади:

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида (ўрмон фонди ер участкаси майдони 10,0 гектардан 20,0 гектаргача бўлганда - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, 20,0 гектар ва ундан кўп бўлганда - базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида) ўрмон фонди ер участкаси лойиҳасини ишлаб чиқиш харажатлари учун ижрочининг ҳисобварағига;

қолган маблағлар - ўрмон фонди ерларидан доимий фойдаланувчи ўрмон хўжалиги ташкилотлари ҳамда Экология жамғармасига тенг улушларда йўналтирилади.


35. Ўрмон фонди ер участкаларидан фойдаланганлик учун йиллик ижара тўловлари ҳар йили 1 ноябрга қадар тўланади.


36. Ўрмон фонди ер участкасининг ижара тўлови миқдори тўлов амалга ошириладиган вақтдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг ҳажмидан келиб чиқиб (шартномага ўзгартириш киритилмасдан) ҳисобланади.


37. Ўрмон фонди ер участкаларини ижарага беришдан тушадиган маблағларнинг алоҳида ҳисоби юритилади ва ушбу маблағларнинг 50 фоизи ўрмон фонди ерларидан доимий фойдаланувчи ўрмон хўжалиги ташкилотлари ҳисобварағига ҳамда 50 фоизи Экология жамғармасига йўналтирилади.



7-БОБ. ШАРТНОМАЛАР БАЖАРИЛИШИ

МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


38. Ижарага берувчи ўрмон хўжалиги ташкилотлари томонидан ўрмон фонди ер участкаларини ижарага бериш бўйича тузилган шартномаларнинг бажарилиши юзасидан ҳар чоракда мониторинг юритади, жумладан:

ўрмон фонди ер участкасини ижарага олиш шартномасида белгиланган мажбуриятларга риоя қилиш;

мавжуд дарахтларни тўлиқ ҳолда сақлаш ва кўпайтириш чораларини кўриш, ердан унинг белгиланган мақсадига қатъий мувофиқ оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик;

мавжуд ирригация-мелиорация тармоқларини ва муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаш;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган комплекс тадбирларни амалга ошириш;

ижарага олинган ер майдонида ноқонуний дарахт кесмаслик ва чорва молларини боқмаслик;

ижарага олинган ер участкасида ўзбошимчалик билан иншоотлар қурмаслик, ер участкаси ихтисослашувини ўзгартирмаслик, ижара ҳақи ва бошқа тўловларни ўз вақтида тўлаш ва ўрмон қонунчилигига риоя этиш устидан доимий мониторинг юритиш.


39. Мониторинг натижасида шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлиги аниқланган ҳолларда, томонлар амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ ушбу камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрадилар.


40. Ўрмон фонди ер участкасини ижарага олиш шартномалари уч босқичда расмийлаштиради:

биринчи босқичда - уч йил муддатга;

шартнома мажбуриятларига риоя қилиш, ижара тўловлари ва бошқа тўловларни ўз муддатида тўлаш, инвестициялар киритиш бўйича мажбуриятларни бажариш натижаларига қараб:

иккинчи босқичда - йигирма йил муддатга;

учинчи босқичда - қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга.



8-БОБ. ЎРМОН ФОНДИ ЕР УЧАСТКАСИНИ ИЖАРАГА

ОЛИШ ШАРТНОМАСИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ

ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


41. Агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижара шартномаси тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин.


42. Ўрмон фонди ер участкаларини ижарага олиш шартномаси тарафларнинг келишувига мувофиқ, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


43. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


44. Мазкур Регламент талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Ижарага берилган ўрмон фонди ер участкалари

учун ижара тўлови миқдори

Т/р

Фойдаланиш мақсадлари


Жойлашиш зонаси бўйича

1 гектар ер участкаси ижара

тўлови (базавий ҳисоблаш

миқдорининг баравари

ҳисобида)


Чўл


Тоғ


Водий


Тўқай


1.

Ўрмон барпо қилиш учун


1

1

5

2

2.

Мевали ва ёнғоқ мевали дарахтзорлар барпо этиш учун


1

5

10

5

3.

Мевали ва манзарали кўчат етиштириш учун


2

5

10

5

4.

Тез ўсувчи дарахт плантацияларини барпо этиш учун


2

5

10

5

5

Қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун


2

5

10

5

6.

Доривор ўсимликлар маданий плантацияларини барпо этиш учун


2

3

10

5

7.

Асаларичилик фаолияти учун


2

10

10

3

8.

Балиқчилик фаолияти учун


5

5

10

5

9.

Овчилик фаолияти учун


3

10

10

5

10.

Экологик туризм, рекрация, соғломлаштириш ҳамда дам олиш масканлари фаолияти учун (ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар келтирмаслик шарти билан)


3

10

10

5

11.

Лимонарий ва иссиқхоналар ташкил этиш учун


5

10

10

10

           

Изоҳ:

Ўрмон фонди ер участкасини ижарага беришда "ноль" ставкани қўллаш бўйича имтиёзлар берилган тақдирда, ушбу имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ижара тўлови миқдорлари ушбу жадвалдаги мезонлар асосида ҳисобланади.

"Ноль" ставкада ижарага берилган ўрмон фонди ер участкасида ижарачи томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги аниқланган ҳолларда ижара шартномаси қонунчиликка мувофиқ бекор қилинади.

Ўрмон хўжалиги агентлигида рўйхатга олинган ижара шартномалари (битимлар) ўрмон фонди ерларидан доимий фойдаланувчи ўрмон хўжалиги ташкилотлари (миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари билан бирга) ижарага берувчи сифатида қайта расмийлаштирилади.

Бунда ижара тўловини ҳисоблашда давлат ўрмон хўжаликларининг ҳисоб рақамларига тўланган ижара тўловлари ҳам ҳисобга олинади.






Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Ўрмон фонди ер участкаларини электрон

онлайн-аукцион орқали ижарага бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар









1-босқич

Талабгор


Жисмоний ва юридик шахслар электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун савдо платформаси орқали ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган шаклдаги аризани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб юборади.


Талабгорнинг хоҳишига кўра, реал вақт режимида (шу куни ҳам)







2-босқич

"Электрон онлайн-аукционлар ташкил этиш маркази" АЖ (оператор)


Ариза ушбу Регламент талабларига мувофиқ тақдим этилган тақдирда, оператор шу куннинг ўзида жисмоний ёки юридик шахсга электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун рухсат беради.

Шунингдек, уяли алоқа телефонига ва электрон почта орқали электрон онлайн-аукцион иштирокчиси мақомини олганлиги ҳақида қўшимча равишда хабар беради.


1 иш кунида







3-босқич

оператор


Камида икки нафар иштирокчи мавжуд бўлганда электрон онлайн-аукцион ўтказади.


Аукцион ўтказиладиган кун тўғрисида хабарнома ва лотга оид ахборот савдо платформасида эълон қилингандан камида ўттиз кун ўтгандан кейинги иш кунига белгиланади







4-босқич

оператор


Электрон онлайн-аукцион якунланган кундан кейинги кундан кечиктирмасдан, QR-кодни (матрик штрихли код) қўллаш орқали электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги махсус рақам қўйилган электрон баённомани расмийлаштиради ва ушбу баённома билан бирга ўрмон фонди ер участкасини ижарага олиш шартномасини ЭРИ билан тасдиқлаш учун аукцион ғолибининг шахсий кабинетига юборади.


Электрон онлайн-аукцион якунланган кундан кейинги кун







5-босқич

оператор


Электрон онлайн-аукцион якунланган кундан кейин аукцион объектининг қийматини тўлаш ва ўрмон фонди ер участкасини ижарага олиш шартномасини имзолаш учун аукцион ғолибига ўн кун муддат берилади.


Электрон онлайн-аукцион якунланган кундан кейин 10 кунда







6-босқич

оператор


Электрон онлайн-аукцион объектининг қийматини аукцион ғолиби (аукционнинг салоҳиятли ғолиби) операторнинг махсус ҳисобварағига тўлиқ тўлагандан кейин, оператор томонидан савдо платформасида расмийлаштирилган махсус рақамли электрон баённома ҳамда электрон онлайн-аукцион ғолиби имзолаган ўрмон фонди ер участкасини ижарага олиш шартномаси савдо платформаси орқали бир иш куни ичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалига юборади.


Электрон онлайн-аукцион объектини қиймати аукцион ғолиби (аукционнинг салоҳиятли ғолиби) томонидан операторни махсус ҳисобварағига тўлиқ тўлангандан кейин 1 иш кунида







7-босқич

Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали


Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали ўрмон фонди ер участкасининг ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномаси асосида ўн иш куни ичида кадастр паспортини тайёрлайди, кадастр ҳужжатларини расмийлаштиради ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун савдо платформаси орқали Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборади.


Савдо платформаси орқали келиб тушгандан кейин 10 иш куни ичида







8-босқич

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тегишли ҳудудий бошқармаси


Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси ўрмон фонди участкасининг ижара шартномаси асосида икки иш куни ичида электрон онлайн-аукцион ғолибининг ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва тегишли реестрдан кўчирмани электрон онлайн-аукцион ғолибига савдо платформаси орқали юборади.


Савдо платформаси орқали келиб тушгандан кейин 2 иш куни ичида







9-босқич

ижарага берувчи ва ижарачи


Ўрмон фонди ер участкаси ижарага берувчи ва ижарачи ўртасида ўн иш куни ичида тузиладиган топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида ижарачига берилади.


Савдо платформаси орқали келиб тушгандан кейин 10 иш куни ичида

       





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Ўрмон фонди ер участкасини электрон

онлайн-аукционга қўйиш учун

ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА

20____ йил "____" ___________ да __________________ _____________________________ томонидан тасдиқланган лойиҳа бўйича қуйидаги ер участкасини электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш учун ушбу буюртмани тақдим этади:


1. Ер участкасининг ўзига хос рақами ________________;


2. Ер участкасининг майдони ______________________га;


3. Ер участкаси жойлашган жой ___________________________________

________________________________________________________________;


4. Белгиланган мақсади __________________________________________;


5. Ернинг тоифаси ______________________________________________;


5.1. Ер тури ____________________________________________________;


6. Аукцион ғолибининг мажбуриятлари ____________________________

________________________________________________________________;


6.1. Ижара муддати ______________________________________________;


6.2. Аукцион ғолибига қўйиладиган талаблар: ______________________

________________________________________________________________;


6.3. Ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа талаблар

________________________________________________________________;


7. Ўрмон хўжалиги агентлиги манзили ва боғланиш учун маълумотлар

(телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар)

________________________________________________________________


Буюртма 20____ йил _______ ______________________ да тақдим этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги директори



(Ф.И.О.)

     





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун

АРИЗА

             

(юридик шахс учун - тўлиқ номи, жойлашган жойи (почта манзили), банк реквизитлари, телефон рақами, электрон почта манзили)

          

(жисмоний шахс учун - Ф.И.О., яшаш жойи, СТИР, телефон рақами, электрон почта манзили)

Электрон онлайн-аукцион ўтказилиши ҳақидаги хабарнома билан танишдим:


Лойиҳа рақами: ________________________-сон


Лойиҳа йўналиши, майдони: __________________________________________


Электрон онлайн-аукцион ўтказиш қоидалари билан танишиб, 20____ йил "____" ___________ куни соат __________ дақиқада ўтказиладиган электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун ушбу аризани қабул қилишингизни сўрайман.


Электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун ушбу аризани тақдим этиб, электрон онлайн-аукционни ўтказиш бўйича қоидаларга ва келтирилган шартларга розилик бераман. Мен томондан тақдим этилган маълумотлар нотўғри бўлган тақдирда, электрон онлайн-аукцион натижалари ҳақиқий эмас деб топилиши ҳақида огоҳлантирилдим. Шунингдек, электрон онлайн-аукцион ғолиби деб топилган тақдиримда, менга юклатилган мажбуриятларни бажаришни ўз зиммамга оламан.


Тўлдирилган сана __________________________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 декабрь



















































Время: 0.0075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск