ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар / Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2022 й. 18-сон "Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.2022 й.

N 18



ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОН ВА

ТАНЛОВЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 14 сентябрдаги ПФ-6313-сон Фармони ва "Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПҚ-5197-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

электрон онлайн-аукцион ўтказилиши ҳақидаги хабарни эълон қилиш, уни ўтказиш, ўтказилмаган деб ҳисоблаш ва такрорий аукционни ўтказиш, электрон онлайн-аукцион бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда унинг натижаларини расмийлаштириш тартиби;

суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатлари ижросини таъминлашда хатланган мол-мулкни, шунингдек, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини "E-auksion" электрон савдо платформасида сотиш тартибининг ўзига хос хусусиятлари;

электрон танлов ўтказилиши ҳақидаги хабарни эълон қилиш, уни ўтказиш, ўтказилмаган деб ҳисоблаш ва такрорий танловни ўтказиш, танлов натижаларини расмийлаштириш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби;

лотни электрон онлайн-аукциондан (танловдан) қайтариб олиш тартиби ва муддатлари.


2. "E-auksion" электрон савдо платформасига интеграция қилинадиган манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:

а) бир ой муддатда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2-иловадаги вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ўртасида савдо объектлари, иштирокчилар ҳамда жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар билан алмашиш бўйича амалий чоралар режасини тасдиқласин;

б) икки ой муддатда:

илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда "E-auksion" электрон савдо платформасини аудитдан ўтказиш, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш тизимларининг самарадорлигини ошириш ("форензик") бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда "E-auksion" электрон савдо платформасини чет эллик инвесторлар орасида оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 январдаги

18-сон қарорига

2-ИЛОВА



"E-auksion" электрон савдо платформасига

интеграция қилинадиган вазирликлар,

идоралар ва бошқа ташкилотлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва унинг ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси.


6. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги.


11. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги.


12. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси.


13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси.


Изоҳ:


1. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар тизимга Электрон Ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали белгиланган тартибда уланади.


2. Ташкилотлар ўртасида ўзаро маълумот алмашиш хизматлари бепул амалга оширилади.


3. "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси томонидан заруратга қараб бошқа ташкилотлар билан ўзаро келишув асосида "E-auksion" электрон савдо платформасига интеграция қилиниши мумкин.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 январдаги

18-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-бандда:

учинчи хатбошидаги "E-ijro auksion" ягона электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "E-ijro auksion" ягона электрон савдо майдончасининг" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "E-ijro auksion" ягона электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банднинг тўртинчи хатбошидаги "E-ijro auksion" ягона электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 12-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "E-ijro auksion" ягона электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида:


а) 1-бандда:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 3-иловада:


2-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Е-ijro auksion" электрон савдо майдонларида" сўзлари "Е-auksion" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-1, 31, 47-1 ва 67-бандлардаги "E-ijro auksion" электрон савдо майдонида" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-илованинг 2-банди учинчи хатбошидаги, 30-1, 35-1, 50-1, 71-1-бандларидаги "E-ijro auksion" электрон савдо майдонида" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат активларини сотишда ва ижарага беришда электрон савдоларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 мартдаги 209-сон қарорининг 2-банди биринчи хатбошидаги ва 4-банди олтинчи хатбошидаги "E-ijro auksion" электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 16 июндаги 454-сон қарорида:


а) 1-банддаги "электрон савдолар ўтказиш" сўзларидан кейин "учун материаллар тайёрлаш" сўзлари қўшилсин;


б) Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини

ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш

учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом электрон шаклда ўтказиладиган аукционлар ва танловлар воситасида масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) давлат улушларини, давлат кўчмас мулк объектларини сотиш ҳамда давлат мулкини нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга ижарага бериш учун материаллар тайёрлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда юзага келадиган муносабатларга:

а) давлат мулки объектларини:

суднинг қарори асосида сотишда;

эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари ҳудудларида жойлашган давлат мулки объектларини сотишда;

Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда - Давлат тендер комиссияси) қарори асосида, агар унинг қарорида бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида сотишда, агар ушбу қарорларда бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса;

б) қуйидагиларни:

давлат мулки объектларини нол ставка бўйича ижарага беришда;

эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат мол-мулкини ижарага беришда;

кўчар мулкни ижарага беришда;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ижарага беришда, агар ушбу қарорларда бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса, татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ижарачи - давлат мулкининг ижара шартномасини ушбу Низомда белгиланган шартлар асосида ва тартибда тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс;

ижарага берувчи - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари;

балансда сақловчи - сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объекти бириктирилган юридик шахс;

давлат мулки - давлат корхоналари ва бюджет ташкилотларига бириктирилган мол-мулк, шунингдек, оммавий мулкни тасарруф этувчи ёхуд ваколатли давлат органи томонидан юридик шахсларга тасарруф этиш ҳуқуқисиз (давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари ва бошқа мажбуриятлар билан сотиш ҳоллари бундан мустасно) берилган юридик шахсларнинг мол-мулки (шу жумладан, технопарклар ҳудудидаги давлат мулки);

инвестиция мажбуриятлари - пул билан баҳоланадиган ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган давлат мулки объектини сотишда давлат мулки объектига инвестицияларни амалга ошириш бўйича харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;

танлов ҳужжатлари - давлат мулки объектининг техник тартиботи, тижорат, ташкилий ва бошқа хусусиятлари ҳақида ҳамда танловнинг шартлари ва тартиботи ҳақида бошланғич маълумотни ўз ичига олган, "E-auksion" электрон савдо платформасида сотувчи томонидан белгиланадиган танловни ўтказиш қоидалари, танлов таклифининг шаклларидан иборат бўлган ҳужжатлар тўплами;

танлов таклифи - танлов ҳужжатларида белгиланадиган шартларда шартномани тузиш таклифи;

бошланғич нарх - давлат мулки объектини савдоларга қўйишда сотувчи томонидан қўйилган нарх;

давлат мулки объектлари - давлатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк, мулкий ҳуқуқлар ва давлат улушлари;

оператор - "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционларни (танловларни) ташкил этиш ва ўтказиш ваколати берилган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;

ғолиб - давлат мулки объекти учун энг юқори нархни таклиф этган ёки унинг танлов таклифи танловнинг шартларига энг юқори даражада мос бўлган савдолар иштирокчиси;

харидор - сотувчи билан давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини (кейинги ўринларда - олди-сотди шартномаси) тузган савдолар ғолиби;

сотувчи - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ёки унинг ҳудудий бошқармаси;

ижтимоий мажбуриятлар - давлат мулки объектини сотишда харидор томонидан қабул қилинадиган, пул баҳосига эга бўлмаган ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;

"E-auksion" электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда - платформа) - электрон онлайн-аукционлар ва танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукционлар ва танловлар жараёнларига бевосита кириш ва иштирок этиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;

танлов шартлари - танловни ўтказиш тартиби, давлат мулки объектларининг сони ва ўлчамлари, улар бўйича мажбуриятлар, иштирокчиларга қўйиладиган инвестицион ва ижтимоий мажбуриятлар ҳамда талаблар юзасидан сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;

электрон онлайн - аукцион (кейинги ўринларда - аукцион) - харидорни (ижарачини) мусобақа асосида аниқлаш бўйича платформада ўтказиладиган савдолар шакли, бунда давлат мулки объектининг олди-сотди (ижара) шартномасини тузиш ҳуқуқига оммавий тарзда энг катта нархни таклиф этган иштирокчи эга бўлади;

электрон ҳужжат - электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда - ЭРИ) билан тасдиқланган ахборот. Электрон ҳужжат битимни амалга оширишнинг исботи сифатида қўлланиши мумкин;

электрон танлов (кейинги ўринларда - танлов) - платформада иштирокчилар томонидан танлов ҳужжатларининг мезонлари ва шартларига мувофиқ тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш йўли билан харидорни аниқлаш бўйича савдоларнинг шакли.

4. Балансда сақловчи савдоларда сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объектидан фойдаланиш имконини ва унинг харидорга (ижарачига) ўтиш пайтигача сақланишини таъминлайди ва у ҳақдаги маълумотнинг ҳаққонийлиги учун жавоб беради.

5. Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш учун материаллар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича тайёрланади.

6. Оператор савдоларни ўтказиш қоидалари ва регламентини белгилайди ва унинг барча манфаатдор шахсларнинг танишиб чиқиши учун, шу жумладан, платформада танишиш учун доимий очиқлигини таъминлаши шарт.

7. Бошланғич нарх сотиб олиш қиймати бўйича - давлат мулки объекти (улуши) қийматини баҳолаш тўғрисида баҳолаш ташкилотининг ҳисоботида ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари ҳақидаги эксперт хулосасида белгиланган миқдорда белгиланади.


2-БОБ. САВДОЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН

МАТЕРИАЛЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА

БУЮРТМА ЮБОРИШ


8. Савдоларни ўтказиш учун сотувчи (ижарага берувчи):

оператор билан платформада савдоларни ўтказиш бўйича электрон хизматлар кўрсатилиши юзасидан шартнома тузади;

сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объектлари тўғрисидаги ахборотни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор қилади;

операторга буюртма ва унга илова қилинадиган электрон ҳужжатларнинг намуналари юборилишини таъминлайди;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.

9. Оператор сотувчи ёки ижарага берувчи билан тузилган шартномага мувофиқ электрон хизматларни кўрсатади.

10. Савдоларни ўтказишга тайёргарлик сотувчининг (ижарага берувчининг) ички тартиботларига ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.

11. Савдолар ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани эълон қилишдан олдин сотувчи (ижарага берувчи) ҳар бир сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объекти бўйича операторга юбориладиган буюртмага қуйидагиларни илова қилади:

а) сотиш (ижара) объекти юзасидан маълумот, ушбу Низомга 2-4-иловаларга мувофиқ;

б) сотиш (ижара) объектининг балансда сақловчиси ҳақидаги маълумот (почта ва электрон манзил, телефон, факс);

в) ижарага бериладиган бинолар ва иншоотлар бўйича ижара ҳақини ҳисоблаш (ижара ҳақининг таянч ставкаси);

г) мавжуд юклатилган мажбуриятлар тўғрисидаги маълумот;

д) сотиш объекти (улуш) бўйича:

белгиланган тартибда сотувчи томонидан савдога чиқариш тўғрисидаги буйруқнинг сканер қилинган нусхаси;

сотиладиган давлат мулки объектини баҳолаш ҳисоботи - сотиб олиш қиймати эвазига сотишда;

давлат улушини сотишда:

хатлов комиссиясининг аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган жамиятнинг мол-мулк хатлови ва молиявий мажбуриятлари далолатномалари;

жамият ижроия органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланган ва жамият муҳри билан тасдиқланган охирги йил учун молиявий ҳисоботларнинг нусхалари;

объектнинг бинолари ва иншоотларининг фотосуратлари, камида 4 дона;

давлат кўчмас мулк объектини сотишда:

объектнинг бинолари ва иншоотларининг фотосуратлари, камида 4 дона;

хусусийлаштириш бўйича комиссиянинг аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган хатлов далолатномалари - харид қийматида сотилган тақдирда;

давлат кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатлари, шу жумладан, кадастр харитаси (режаси) ва бошқа ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатларнинг нусхалари (мавжуд бўлганда);

ер участкасига (ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурсларга - мавжуд бўлганда) бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

е) фаолиятнинг ихтисослигини сақлаб қолиш зарурлиги ҳақида кўрсатма;

ж) фаолиятнинг ихтисослиги сақланиши муддати (агар унинг сақланиши назарда тутилган бўлса);

з) сотиладиган давлат кўчмас мулк объектини тасарруф этиш ҳуқуқига таъсир этадиган мавжуд юкланган мажбуриятлар ёки чеклашлар тўғрисида маълумот;

и) маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича органнинг хулосаси (зарур бўлганда);

к) ижарага бериладиган бинолар ва иншоотлар бўйича:

балансда сақловчи хатининг сканер қилинган нусхаси;

икки томонлама имзоланадиган электрон шартнома;

объектнинг бинолари ва иншоотларининг фотосуратлари, камида 4 дона.

Сотувчининг (ижарага берувчининг) қарорига ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ платформадаги ахборот базасига қўшимча маълумот киритилиши мумкин.

12. Сотиш (ижарага бериш) объектини платформада реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

13. Сотиладиган давлат мулки объектини камида бир йил ижарага олувчи ижарачи аризага Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг тегишли хизматлари асосий фондларни модернизациялаш ва капитал таъмирлаш амалга оширилганлиги ҳақидаги экспертизаси хулосаларини, бандлик ва меҳнат муносабатлари органининг сотиладиган давлат мулки объектини ижарага бериш даврида яратилган янги иш ўринлари ҳақидаги маълумотномасининг электрон (сканер қилинган) нусхаларини илова қилади.

14. Объектнинг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш оператор томонидан баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн иш кун ичида:

давлат мулкини ижарага бериш электрон шаклда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш йўли орқали;

давлат мулки объектларини аукцион ёки танловда сотишда ёзма шаклда, ҳозир бўлиш тартибида амалга оширилади.

Сотувчи (ижарага берувчи) аукцион ёки танлов объектини аукцион ёки танлов ғолибига зарар етказилмаган ҳолда топшириши шарт.

15. Савдолар якунлари улар бўйича бекор қилинган ёхуд олди-сотди шартномалари бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб ҳисобланган давлат мулки объектларининг савдоларга қўйилиши қуйидаги тартибда амалга оширилади:

давлат мулки объектларини давлат мулки объектининг бошланғич нархи бўйича сотиб олиш қиймати эвазига сотишда - агар савдолар якунлари бекор қилинган санадан бошлаб ёки савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб эътироф этиш санаси ўртасидаги муддат икки йилдан ошмаса;

босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланганда, давлат мулки объектларини давлат мулки объектининг охирги савдоларга қўйилиши санасига келиб унинг шакллантирилган нархи бўйича сотиб олиш қиймати эвазига сотишда - агар савдолар якунлари бекор қилинган санадан бошлаб ёки уларни савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб эътироф этиш санаси ўртасидаги муддат бир йилдан ошмаса;

ижарага бериладиган давлат мулки объектининг ижара ҳақи таянч ставкасининг йиллик миқдори бўйича ижарага беришда - агар савдолар натижалари бекор қилинган санадан бошлаб ёки савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб эътироф этиш санаси ўртасидаги муддат жорий йил учун охирги тасдиқланган энг кам ижара ставкасидан бошлаб бир йилдан ошмаса;

давлат мулки объектларини Давлат тендер комиссияси ёки ҳудудий танлов комиссиясининг қарорида белгиланган тартибда танлов савдолари орқали сотишда - агар савдолар якунлари бекор қилинган санадан бошлаб ёки савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб тан олиш санаси ўртасидаги муддат икки йилдан ошмаса амалга оширилади.

16. Агар савдолар якунлари бекор қилинган санадан бошлаб ёки савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб эътироф этиш санаси ўртасидаги муддат икки йилдан ошган бўлса, давлат мулки объекти такрорий баҳоланиши ва белгиланган тартибда савдоларга қўйилиши зарур.


3-БОБ. НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА САВДОЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ

ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


17. Ушбу Низом талабларига риоя қилиниши бўйича назорат Агентлик арбитраж комиссияси томонидан амалга оширилади.

18. Оператор сотувчи билан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан тузилган шартнома шартларининг бажарилиши, савдоларнинг иштирокчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва махфийлигини таъминлаш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

19. Балансда сақловчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ:

сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат кўчмас мулк объектларининг янги мулкдорга топширилиш пайтигача сақланишини таъминлаш, уларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида расмийлаштириш;

ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавоб беради.

20. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этувчи шахслар талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва махфийлиги таъминланиши учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


21. Давлат мулки объектларини сотишда ёки ижарага беришда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат

мулкини ижарага бериш бўйича электрон

савдолар ўтказиш учун материаллар

тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА


Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат

мулкини ижарага бериш учун материаллар тайёрлаш

СХЕМАСИ

1-босқич


Агентлик, унинг ҳудудий органлари


Баҳолаш ташкилотининг объект қийматини баҳолаш ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботининг ишончлилиги экспертизасини ўтказиш натижалари тўғрисида эксперт хулосасида аниқланган миқдорда объектларни сотиш тўғрисида буйруқ чиқариш.

Объектларни сотиш ҳолатларида, инвестицион мажбуриятларнинг минимал қиймати миқдори Давлат тендер комиссияси ёки ҳудудий танлов комиссиясининг қарори билан белгиланади.

Объектни ижарага бериш ҳолатларида, таянч ставкаси белгиланган тартибда аниқланади.


Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тўғрисида ҳужжатлар тўпламини ижобий кўриб чиқишдан кейин 10 кун ичида.

Объектни ижарага берувчи ва балансда сақловчи томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномаси асосида 5 кун ичида.

2-босқич


Агентлик, унинг ҳудудий органлари


Оператор билан савдоларни ташкил этиш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартномани тузиш.


Хизмат кўрсатиш шартномасида

кўрсатилган муддатларда.









Агентлик, унинг ҳудудий органлари, савдолар оператори


ОАВ да ва Агентлик веб-сайтида электрон савдоларни ўтказиш (аукцион ёки танлов) тўғрисида эълонни жойлаштириш, сотиш (ижарага бериш) учун таклиф этилган объектлар тўғрисида маълумотни ошкор этиш.


Объектларни сотиш (ижарага бериш) ҳолатида - электрон савдолар, аукцион (танлов) ўтказилишидан камида 30 кун олдин.



















Савдолар оператори


Савдолар ташкилотчиси томонидан электрон савдоларда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш.


Савдоларни ўтказиш тўғрисида эълонда кўрсатилган муддатларда.








Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат

мулкини ижарага бериш бўйича электрон

савдолар ўтказиш учун материаллар

тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА


Сотиладиган давлат улуши тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Кўрсаткич

Ҳақиқий қиймати

1.

Жамият номи


2.

Жамият СТИР


3.

Жамият манзили


4.

Устав капитали (млн.сўм)


5.

Жамиятнинг устав фондидаги давлат улуши (%)


6.

Жамиятнинг устав фондидаги сотиладиган давлат улуши (%)


7.

Сотиладиган улушнинг нархи (минг сўм)


8.

Ер участкасининг эгаллаган умумий майдони (га)


9.

Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони (кв.м)


9.1.

шу жумладан, қурилиши тугалланмаган


10.

Асосий фондларнинг баланс қиймати (млн сўм)


11.

Асосий фондларнинг эскириши (%)


12.

Айланма активлар (млн сўм)


13.

Дебиторлик қарздорлиги (млн сўм)


14.

Кредиторлик қарздорлиги (млн сўм)


15.

Соф фойда (зарар) (+/- млн сўм)


16.

Ишчиларнинг ўртача йиллик сони (киши)


Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат

мулкини ижарага бериш бўйича электрон

савдолар ўтказиш учун материаллар

тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА


Сотиладиган кўчмас мулк объекти тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Кўрсаткич

Ҳақиқий қиймати

1.

Номи


2.

Жойлашуви


3.

Балансда сақловчининг номи


4.

Ер участкасининг эгаллаган умумий майдони (га)


5.

Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони (кв.м)


6.

Қурилган йили


7.

Асосий фаолият тури


8.

Коммуникациялар билан таъминланганлиги


8.1.

Сув


8.2.

Газ


8.3.

Электр энергияси


8.4.

Канализация тармоғи


9.

Сотиладиган объектнинг нархи (минг сўм)



Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат

мулкини ижарага бериш бўйича электрон

савдолар ўтказиш учун материаллар

тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА


Ижарага бериладиган давлат кўчмас мулк объекти тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Кўрсаткич

Ҳақиқий қиймати

1.

Номи


2.

Жойлашуви


3.

Балансда сақловчининг номи


4.

Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони (кв.м)


5.

Ижарага бериладиган объектнинг майдони (кв.м)


6.

Қурилган йили


7.

Асосий фаолият тури


8.

Коммуникациялар билан таъминланганлиги


8.1.

Сув


8.2.

Газ


8.3.

Электр энергияси


8.4.

Канализация тармоғи


9.

Ижара ҳақининг таянч ставкаси


".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 августдаги 702-сон қарорининг 1-банди учинчи, тўртинчи ва саккизинчи хатбошиларида ҳамда 2-банди биринчи хатбошидаги "E-ijro auksion" ягона электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудларни бириктириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги "тадбиркорлик субъектларига бириктириш" сўзларидан кейин "учун материаллар тайёрлаш" сўзлари қўшилсин;


б) 2-банднинг учинчи хатбошидаги "E-ijro auksion" ягона электрон савдо майдончаси" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича

хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни

тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар

тайёрлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига ноль ставкадан бошланувчи "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали электрон танлов (кейинги ўринларда - электрон танлов) йўли билан бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом ҳудудларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ бириктириш ҳолатларига татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

"E-auksion" электрон савдо платформаси - электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, хоҳловчи шахсларнинг электрон танловлар жараёнларига бевосита кириш ва иштирок этиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;

ҳудудни бириктириш - танлов асосида тадбиркорлик субъектларига маълум бир ҳудудда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ҳуқуқини бериш;

хабарнома - Интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан, буюртмачининг веб-сайтларига жойлаштириладиган "E-auksion" электрон савдо платформасида келгусида ўтказиладиган электрон танлов ҳақидаги маълумот;

танлов таклифи - танлов ҳужжатида белгиланган шартларга мувофиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширишга таклиф;

оператор - "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;

ариза берувчи - белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва таклиф этилган шартларга мувофиқ электрон танловда иштирок этиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти (юридик шахс);

ҳудуд - маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш бўйича электрон танловга қўйиладиган зона (шаҳар, туман, туман маркази, қишлоқ ва бошқа аҳоли пунктлари).

3. Электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, ҳудудларни бириктириш учун материаллар тайёрлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


2-БОБ. АРИЗА БЕРУВЧИЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


4. Ариза берувчи қуйидаги мажбурий талабларга мувофиқ бўлиши керак:

юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги;

танлов ҳужжатларига мувофиқ ҳудудга тўлиқ хизмат кўрсатиш учун юк ташиш қувватини таъминлаб берадиган, талаб этиладиган миқдордаги техник соз чиқинди ташиш машиналарининг мавжудлиги;

юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун амалдаги лицензия ва аризада кўрсатилган ҳар бир транспорт воситасига лицензия карточкасининг мавжудлиги (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари бундан мустасно);

буюртма тақдим этилиши санасида ариза берувчига нисбатан тугатиш жараёни ўтказилишининг мавжуд эмаслиги;

буюртма тақдим этилиши санасида суд органларининг ариза берувчининг ночор (банкротлиги) ва/ёки фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарорининг мавжуд эмаслиги.

5. Ариза берувчи:

электрон танловда иштирок этиш учун бошқа ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун фойдаланишда бўлган чиқинди ташиш машиналарини кўрсатган ҳолда ариза беришга;

танлов таклифига аввалги электрон танловлар натижаси бўйича ушбу Низомга мувофиқ унга бириктирилган ҳудуд учун аризада кўрсатилган айнан ўша чиқинди ташиш машиналарини киритишга ҳақли эмас (ҳудудни бириктириш муддатининг якунланиши ёки ариза берувчининг ушбу ҳудуддаги фаолияти тўхтатилиши ҳоллари бундан мустасно).


3-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ УЧУН

ЗАРУР МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари электрон танлов буюртмачиси ҳисобланадилар (кейинги ўринларда - буюртмачи).

7. Буюртмачи:

танлов ҳужжатларини тасдиқлайди;

оператор билан электрон танлов ўтказиш бўйича хизмат кўрсатишга шартнома тузади.

8. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази (кейинги ўринларда - Санитар тозалаш маркази) буюртмачининг ишчи органи ҳисобланади ва қуйидаги вазифаларни бажаради:

а) қуйидагиларни ўз ичига олувчи танлов ҳужжатларини тайёрлайди:

ҳудудлар рўйхати (икки ва ундан ортиқ ҳудуд мавжуд бўлганда);

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон танловга қўйилаётган ҳар бир ҳудуднинг паспорти;

электрон танловлар ғолибларининг чиқинди тўплаш шохобчаларида ва туташ ҳудудда лозим даражадаги тозаликни таъминлаш, шунингдек, маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралашни амалга ошириш, санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини яратиш ёки яхшилашни (чиқинди тўплаш шохобчаларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш, контейнерлар билан жиҳозлаш) назарда тутувчи мажбуриятлари;

б) бириктирилаётган ҳудудда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматини ҳисоблаб чиқаради.

Бунда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати бириктирилаётган ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли сони, белгиланган тариф, мажбурий тўловларнинг ўртача ундириш даражаси, шунингдек, Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасига ажратмалар ва Санитар тозалаш марказини сақлаш харажатларидан келиб чиқиб, қуйидаги формула орқали аниқланади:


V = Н x S x K x 0,95-R


бунда:

V - жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати;

Н - бириктирилаётган ҳудудда истиқомат қилувчи ва қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимига киритилган жисмоний шахслар (аҳоли)нинг умумий сони;

S - қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматлар учун белгиланган тартибда тасдиқланган тариф миқдори;

K - қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларнинг ўртача ундириш даражаси (Тошкент шаҳрида - 100 % (К=1), вилоятлар марказларида - 90 % дан ортиқ бўлмаган (К<0,9), бошқа ҳудудларда - 80 % дан ортиқ бўлмаган (К<0,8));

0,95 - бараварлик коэффициенти (Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасининг банк ҳисобварағига 5 % миқдоридаги ажратмалар ҳисоби билан);

R - Санитар тозалаш марказини сақлаш учун ажратмалар суммаси;

в) ҳудудларни электрон танловга қўйиш учун буюртмачи номидан автоматлаштирилган ахборот тизими орқали операторга электрон буюртма юборади.

Ишчи орган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

9. Буюртмага танлов ҳужжатлари нусхаси илова қилинади.

10. Электрон танлов ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш шартномасига бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳудудлар киритилиши мумкин.

11. "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон танловлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган тартибда ҳамда оператор ва буюртмачи ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилади ва ўтказилади.

12. Электрон танлов ўтказиш ҳақидаги хабарномада қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур:

ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида ариза берувчилар учун кўрсатилган мажбурий талаблар ва чекловлар;

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ электрон танловга қўйилаётган ҳудуднинг паспорти;

танлов ҳужжатларига мувофиқ электрон танлов ғолибларининг мажбуриятлари;

электрон танловда иштирок этиш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ариза шакли;

ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ танлов таклифи шакли;

ариза берувчилар томонидан ушбу Низомнинг 13-банди талабларига мувофиқ илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати.

13. Электрон танловда иштирок этиш учун ариза электрон кўринишда, танлов таклифини тўлдирган ҳолда берилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатларнинг электрон (сканер қилинган) нусхалари илова қилинади:

юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун амалдаги лицензия ва аризада кўрсатилган ҳар бир транспорт воситасига лицензия карточкаси (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари бундан мустасно);

танлов таклифида кўрсатилган ҳар бир транспорт воситасига транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон) нусхаси;

чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)ни жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома нусхаси;

ишлаб чиқариш базаси (автопарк, гараж)нинг ижара шартномаси нусхаси (агар хусусий ишлаб чиқариш базаси мавжуд бўлмаса).

14. Танлов таклифи электрон танлов иштирокчилари томонидан ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали тақдим этилади.

15. Танлов таклифларини баҳолаш ва электрон танлов ғолибини аниқлаш ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ танлов таклифларини баҳолаш шакли бўйича "E-auksion" электрон савдо платформасида автоматик тарзда амалга оширилади.


4-БОБ. ҲУДУДЛАРНИ БИРИКТИРИШ ТАРТИБИ


16. Буюртмачи баённома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кун мобайнида электрон танлов ғолиби билан 5 йилдан кам бўлмаган муддатга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузади.

17. Оператор томонидан электрон танлов ўтказилмаган деб эътироф этилганлиги бўйича хабарнома келиб тушганда, буюртмачи, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар "Тоза ҳудуд" ёки Тошкент шаҳар "Махсустранс" давлат унитар корхоналари билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузишга ҳақли.

18. Электрон танлов ғолиблари маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматларни кўрсатишга киришадилар.


5-БОБ. МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ ТЎПЛАШ ВА

ОЛИБ ЧИҚИШ БЎЙИЧА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛИШИ

ЮЗАСИДАН ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ


19. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича фаолиятнинг амалга оширилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширадилар.

20. Оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жадвалининг бажарилиши, махсус автотранспорт воситасининг белгиланган ҳудудга ўз вақтида етиб келиши ва маиший чиқиндиларнинг олиб кетилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.


Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш

бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш

мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик

субъектларига бириктириш учун материаллар

тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА


Электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказиш,

шунингдек, ҳудудларни бириктириш учун

материаллар тайёрлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади)


1. Танлов ҳужжатларини тайёрлаш.


2. Танлов ҳужжатларини тасдиқлаш.


3. "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК (кейинги ўринларда оператор деб аталади) билан электрон танловларни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатишга шартнома тузиш.


4. Ҳудудларни электрон танловга қўйиш учун операторга электрон буюртма бериш.


5. Электрон танлов ўтказилиши ҳақида веб-сайтга маълумот жойлаштириш.


1. Заруратга кўра ёки ҳудудни бириктириш муддатининг якунланишидан 2 ой олдин.

2-3. Электрон танловни эълон қилиш санасига қадар.

4. Электрон танловни эълон қилиш санасига қадар.

5. Хабарнома операторнинг веб-порталига жойлаштирилган кунда.

2-босқич


"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК


1. Электрон танлов ўтказилиши ҳақида веб-порталга хабарнома жойлаштириш.


2. Талабгорлардан электрон аризаларни қабул қилиш.


1. Буюртмачининг электрон буюртмаси қабул қилиб олинган кундан сўнг 1 иш куни мобайнида ва электрон танлов ўтказиш кунидан камида 30 календарь кун олдин.


2. Хабарнома жойлаштирилгандан бошлаб танлов ўтказилиши белгиланган кун соат 9-00 га қадар "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади.




3-босқич


Ариза берувчи


1. Веб-порталда рўйхатдан ўтиш.


2. Шахсий ҳисобварақни закалат пулини ўтказишга талаб этиладиган миқдордаги пул маблағлари билан тўлдириш.


3. Ариза бериш.


1-2. Электрон танловда иштирок этиш учун ариза бериш санасига қадар.


3. Хабарнома жойлаштирилгандан бошлаб танлов ўтказилиши белгиланган кун соат 9-00 га қадар "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади.




4-босқич


Электрон танлов ғолиби


Баённомани тақдим этган ҳолда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш учун буюртмачига мурожаат қилиш.


Баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб 10 иш кун мобайнида.




5-босқич


Буюртмачи


Танлов ғолиби билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш.


Баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб 10 иш кун мобайнида.





Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш

бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш

мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик

субъектларига бириктириш учун материаллар

тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА


I. Электрон танловга қўйилаётган ҳудуд паспорти


1. ______________________________________________________________ вилояти

2. ____________________________________________тумани (қишлоқ ва бошқалар)

3. Аҳоли сони - ____ минг киши, шу жумладан:

- кўп квартирали уйларда - _________________ минг киши

- якка тартибдаги турар жой секторида - _________________ минг киши

4. Юридик шахслар сони: - _________________ та, шундан:

- бюджет ташкилотлари - _________________ та, шу жумладан:

- мактабгача таълим муассасалари (тарбияланувчилар сони) - _______та (______киши)

- мактаблар, коллежлар, олий таълим муассасалари ва бошқа ўқув муассасалари - _______та (______киши)

- шифохоналар, санаторийлар, пансионатлар, бошқа даволаш-профилактика муассасалари ва бошқалар - ___та (____ётоқ ўрни)

5. Қаттиқ маиший чиқиндилар (ҚМЧ)нинг суткалик тўпланиш ҳажми*_________________ кг, _______________ куб.м

6. Бир кунда ҳудудга тўлиқ хизмат кўрсатишни таъминлаб бериш учун талаб этиладиган чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш қуввати **______________ куб.м

7. Ҳудудни электрон танлов ғолибига бириктириш муддати _________________ йил

8. ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қиймати:

- жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг базавий қиймати бир ойга __сўм;

- юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатишда базавий тариф ____________ сўм (1 куб.м ҚМЧларни олиб чиқиш учун) ***.

9. Электрон танловга қўйилаётган ҳудудга кирувчи фуқаролар йиғини, кўчалар, мавзелар ва уйлар рўйхати:

Т/р

Номи

Кўп квартирали ва якка тартибдаги

турар уйлар

1.

Фуқаролар йиғини__________________ _________________________________

Кўча______

Мавзе____________________________

а) кўп квартирали уйлар: - рақамлари - N___, N___, N___, …; - аҳоли сони - ______ минг киши; б) чиқинди тўплаш шохобчалари сони ____ та, шу жумладан: намунавий (қўриқланадиган) ____ та; модулли (қўриқланмайдиган) ____ та; в) контейнерлар сони ____ та; г) "сигнал" усулида хизмат кўрсатиладиган якка тартибдаги уйлар: - рақамлари - N___, N___, N___, …; - аҳоли сони - ______ минг киши.

2.





10. Қуйидагилар:

а) чиқинди тўплаш шохобчалари бўйича:

- ____ та чиқинди тўплаш шохобчаларини таъмирлаш;

- ____ та чиқинди тўплаш шохобчаларини реконструкция қилиш;

- ____ та чиқинди тўплаш шохобчаларини қуриш;

б) чиқинди тўплаш шохобчаларини ____ та контейнерлар

билан жиҳозлаш талаб этилади.

II. Танлов таклифларини баҳолаш мезонлари

Т/р

Мезонлар номи

1.

Ишлаб чиқариш базасининг (автопарк, гараж) мавжудлиги

2.

Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш қуввати

3.

Чиқинди ташиш машиналарининг ишлаб чиқарилган йилига кўра улардан неча йил фойдаланилганлиги

4.

Чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)нинг мавжудлиги

5.

ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматидан жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бир ойлик хизматларнинг паст қиймати бўйича таклиф

6.

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишга базавий тарифдан паст тариф бўйича таклиф

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш

бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш

мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик

субъектларига бириктириш учун материаллар

тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Электрон танловда иштирок этиш учун

АРИЗА


1.


(юридик шахснинг тўлиқ номи)

СТИР __________________________________ Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами:

_____________________________________________________________________________

Жойлашган жойи (почта манзили): _____________________________________________________________________________

Электрон почта манзили: _____________________________________________________________________________

Телефон ва факс рақами (агар мавжуд бўлса): _____________________________________________________________________________,

(мамлакат ва шаҳар кодини кўрсатган ҳолда)

электрон танловни ўтказиш ҳақидаги хабарномани ва Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) билан танишиб 20____ йил "___" _______да соат ______да __________ сайтида бўлиб ўтадиган электрон танловда қатнашиш учун ушбу аризани қабул қилишингизни сўрайди. Лот рақами: N ________________________

Лотнинг номланиши: _________________________________________________________

2. Ушбу билан:

а)

:


(юридик шахснинг тўлиқ номи)

юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга эканлигини; танлов ҳужжатларига мувофиқ ҳудудга тўлиқ хизмат кўрсатиш учун юк ташиш қувватини таъминлаб берадиган, талаб этиладиган миқдордаги техник соз чиқинди ташиш машиналарига эга эканлигини; юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун амалдаги лицензия ва аризада кўрсатилган ҳар бир транспорт воситаси учун лицензия карточкасига эга эканлигини (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари бундан мустасно); тугатиш, банкрот деб топиш ёки фаолиятини тўхтатиш жараёнида эмаслигини тасдиқлайман;

б) қуйидагилар тўғрисида огоҳлантирилди:ушбу аризада кўрсатилган маълумотлар ишончсизлиги ҳолларида электрон танлов натижалари ҳақиқий эмас деб эътироф этилиши ва жисмоний ва юридик шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматларни кўрсатишга шартномани бекор қилиш ҳамда буюртмачи томонидан электрон танлов натижалари бўйича ҳудудни бириктириш тўғрисида қабул қилинган қарорни бекор қилиш юзасидан қарор қабул қилишга асос бўлиши мумкинлиги; Шунингдек, электрон танлов ғолиби деб эътироф этилган, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматларни кўрсатишга шартнома тузишни рад этиш ёки бош тортиш ҳолатида ўтказилган закалат пули суммаси қайтарилмайди.

3. Электрон танловда қатнашишга ушбу аризани тақдим қилиб, Низомдаги электрон танловни ўтказиш шартларига розилигимни тасдиқлайман.

4. Электрон танлов ғолиби деб эътироф этилган тақдирда, буюртмачининг ҳудудни электрон танлов ғолибига бириктириш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатилишини ўз зиммамга оламан.

5. "E-auksion" электрон савдо платформаси оператори томонидан юборилган барча хатларни қуйидаги электрон почта манзили орқали олишни расман маълум қиламан

(электрон почта манзили)

"E-auksion" электрон савдо платформаси оператори томонидан мазкур электрон почта манзилига юборилган хатлар улар юборилган вақтда расман қабул қилиб олинган деб ҳисобланишини ва "E-auksion" электрон савдо платформаси мазкур хатларнинг ўз вақтида ўқилмаганлигининг оқибатлари учун жавоб бермаслигини тасдиқлайман.

6. Закалат пули суммасини қайтариш учун

нинг банк реквизитлари

(юридик шахснинг тўлиқ номи)


Банк номи

Банк МФОси

Банк ҳисобварағи N

7. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия нусхаси ва танлов таклифларида кўрсатилган ҳар бир транспорт воситасига ва махсус техникага лицензия карточкалари (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари бундан мустасно);

танлов таклифида кўрсатилган ҳар бир транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон) нусхаси;

чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)ни жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома нусхаси;

ишлаб чиқариш базаси (автопарк, гараж)нинг ижара шартномаси нусхаси (агар хусусий ишлаб чиқариш базаси мавжуд бўлмаса). _______________________________________________________________________

Тўлдирилган сана _______________________________________

Ариза берувчининг ЭРИси __________________________________

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш

бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш

мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик

субъектларига бириктириш учун материаллар

тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА


Танлов таклифи

I. Ишлаб чиқариш базасининг мавжудлиги

тўғрисидаги маълумотлар

Ишлаб чиқариш объектининг номи

Ишлаб чиқариш объектининг

жойлашган жойи

Эгаллаган ҳудуд

майдони

Ишлаб чиқариш объектининг

мол-мулки

Автопарк (гараж)




II. Чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш

қуввати тўғрисидаги маълумотлар

Т/р

Русуми

Юк кўтариш қуввати (кг)

Паркдан фойдаланиш коэффициенти ҳисоби билан юк кўтариш қуввати (кг) (3-устун х 0,75*)

Бир кунлик қатновлар сони

Юк ташиш қуввати (куб.м) (4-устун х 5-устун) / 445**

Аҳолига хизмат кўрсатиш қуввати (киши) (4-устун /1,17***х5-устун)

1

2

3

4

5

6

7

1.

ISUZU

3000

2250

2

10

3 846

2.

MAN

6000

4500

2

20

7 692







Жами




30

11 538

III. Чиқинди ташиш машиналарининг ишлаб чиқарилган

йилига қараб улардан неча йил фойдаланилганлиги

Т/р

Русуми

Ишлаб чиқарилган йили

Давлат рақами

1.




2.




...




IV. Абонентлар ҳисобини юритиш бўйича автоматлаштирилган

тизимнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот

Т/р

Дастурий таъминотнинг номи

Дастурий таъминот жорий қилинган сана

Дастурий таъминотни жорий қилиш ва

унга хизмат кўрсатишга шартнома

шартнома рақами ва санаси

шартнома муддатининг

тугаш санаси

1.





2.





...





V. Чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал

вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими

(GPS)нинг мавжудлиги тўғрисида маълумот

Т/р

Назорат тизимининг номи

Назорат тизими жорий қилинган сана

Чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)ни жорий

қилиш ва унга хизмат кўрсатишга шартнома

шартнома рақами ва санаси

шартнома муддатининг тугаш санаси

1.




2.




VI. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб

кетиш бўйича таклиф этилаётган хизматлар

қиймати тўғрисида маълумотлар

Т/р

Тариф

Тариф миқдори

1.

ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати

______________ сўм.

2.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатишда 1 куб.м ҚМЧларни олиб чиқиш учун

______________ сўм.

Сана _______________________________________

Ариза берувчининг ЭРИси _______________________________________


Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш

бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш

мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик

субъектларига бириктириш учун материаллар

тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА


Танлов таклифларини баҳолаш мезонлари

Т/р

Мезонлар номи

Баллар


Жами

100


шу жумладан:


1.

Ишлаб чиқариш базасининг (автопарк, гараж) мавжудлиги*

20

2.

Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш қуввати:

20


5000 кишига қадар

5

5 001 кишидан 10 000 кишига қадар

10

10 001 кишидан 20 000 кишига қадар

15

20 000 кишидан ортиқ

20

3.

Чиқинди ташиш машиналарининг ишлаб чиқарилган йилига боғлиқ равишда улардан неча йил фойдаланилганлиги**

30


3 йилгача (3 йил ҳам қўшилган ҳолда

30

3 йилдан 5 йилгача

25

5 йилдан 10 йилгача

15

10 йилдан ортиқ

10

4.

Чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)нинг мавжудлиги

5

5.

ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматидан жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бир ойлик хизматларнинг паст қиймат таклифи

15


5 % гача (5% ҳам қўшилган ҳолда)

7

5% дан 10 % гача

10

10% дан 15 % гача

12

15% дан ортиқ

15

6.

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга базавий тарифдан паст тариф бўйича таклиф:

10


5 % гача (5% ҳам қўшилган ҳолда)

2

5% дан 10 % гача

4

10% дан 15 % гача

8

15% дан ортиқ

10

".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнесини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 ноябрдаги 954-сон қарорининг 4-банди "а" кичик банди бешинчи хатбошидаги "E-ijro auksion" ягона электрон савдо майдончасига" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Экотуризмни ривожлантириш ва сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкалари ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 3 декабрдаги 978-сон қарорида:


а) 1-банддаги "E-ijro auksion" электрон савдо майдончаси" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банддаги "ер участкалари бериш" сўзлари "ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материалларни тайёрлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Экотуризмни ташкил этиш учун сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкасига бўлган ҳуқуқни аукцион орқали реализация қилиш учун материалларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Экотуризмни ташкил этиш мақсадида сув

омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари

доирасида ер участкасига бўлган ҳуқуқни аукцион

орқали реализация қилиш учун материаллар

тайёрлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом экотуризмни ташкил этиш мақсадида сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳудудида ер участкасига бўлган ҳуқуқни аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ объектларнинг муайян турларини қуриш учун мўлжалланган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Ушбу Низомда сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида ер участкаларини фойдаланишга бериш масалалари кўзда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ тартибга солинади.

3. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

"YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринда - "YERELEKTRON" ААТ) - ер участкалари бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими;

оператор - савдо платформасида аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш ваколати берилган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;

ваколатли ташкилотлар - Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари, туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимлари, туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик саломатлиги хизмати бўлимлари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш вилоят бошқармалари, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари; тегишли ҳудудлар ва иншоотларидан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган органлар ва ташкилотлар;

ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги;

аукцион иштирокчиси - аукционда иштирок этиш учун ариза берган ва унда иштирок этишга рухсат этилган жисмоний ёки юридик шахс;

электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда - аукцион) - "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасидаги ер участкасини узоқ муддатга ижарага бериш ҳуқуқи реализация қилинадиган аукцион.

4. Экотуризмни ташкил қилиш мақсадида сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкасига бўлган ҳуқуқни аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар ушбу Низомга 1-иловадаги схема бўйича тайёрланади.

5. Ер участкаси материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш "YERELEKTRON" ААТ орқали фақат электрон шаклда ваколатли давлат органи тақдимномасига кўра ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Ваколатли органлар томонидан ер участкаси материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси органларининг экологик экспертизадан ўтказиладиган объектларни қуришга ер участкаси материаллари бўйича хулоса бериши учун тўлов ундирилмайди.

6. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи ваколатли давлат органининг "YERELEKTRON" ААТ орқали берилган буюртмалари бўйича оператор томонидан аукционга қўйилади.

Оператор ва тегишли давлат органи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ оператор аукционни ташкил этиш хизматларини кўрсатади.

Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи аукционга ушбу Низомга мувофиқ ер участкаси материалларини ваколатли ташкилотлар билан келишувга асосан ҳар бир ер участкаси бўйича алоҳида қўйилади.


2-БОБ. СУВ ОМБОРЛАРИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИ ҲУДУДИДА ЭКОТУРИЗМНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МАҚСАДИ

ВА ВАЗИФАЛАРИ


7. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ташкил этишдан мақсад туризм хизматлари доирасини кенгайтириш, инвестициялар жалб қилишни рағбатлантириш, республика сув омборлари доирасида дам олиш учун тегишли инфратузилмани ривожлантириш ҳисобланади.

8. Қуйидагилар сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ривожлантириш вазифалари ҳисобланади:

сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида туризм фаолияти субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган туризм инфратузилмасини ривожлантириш, умумий овқатланиш, кўнгилочар, сувенир ишлаб чиқариш бўйича тегишли тармоқларни ривожлантиришга кўмаклашиш;

сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ривожлантириш соҳасида маҳаллий ижро этувчи органлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, илмий ва таълим муассасаларининг ахборот алмашуви ва бизнесни мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш;

сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ривожлантириш соҳасига инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

туризм хизматлари диверсификацияси ва туризм маҳсулотининг янги турларини яратиш;

экологик ва ижтимоий-маданий хусусиятли салбий оқибатларни камайтириш, атроф муҳитнинг экологик барқарорлигини ва атроф муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш.

9. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ривожлантириш соҳасида ваколатли давлат органининг асосий вазифалари қуйидагилардир:

сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида тадбиркорлик субъектларининг қизиқишини ошириш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйишга жалб қилиш;

сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан ва бошқа ёрдам олишда кўмаклашиш;

сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида тақдим этилаётган хизматлар, туризм салоҳиятини юксалтириш хамда экотуризм жозибадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.

10. Ваколатли давлат органи қуйидагилар учун масъул:

тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини йўлга қўйиш ва юритиш учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;

ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартиби ва табиий муҳитни сақлашга ёрдам бериш бўйича чоралар кўриш.

11. Имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида қуйидаги туризм хизмати турлари ташкил этилади:

экотурлар (илмий, саргузашт ва бошқалар);

ҳаваскорлар учун балиқ ови;

қайиқда сузиш, сув саёҳати;

сув омборлари дамбалари устида кўриш майдончалари ташкил қилиш ва тегишли хизмат турини тақдим қилиш ва хавфсизликни таъминлаш;

кемада саёҳат;

яхтинг;

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - Вазирлик) билан келишилган холда туризм хизматларининг бошқа турлари.

12. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ташкил қилишда маданий-спорт тадбирлари, умумий овқатланиш хизматлари, пляждаги дам олиш ва бошқа хизматлар ташкил қилиниши мумкин.

13. Тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган органлар ва ташкилотлар қарорига биноан сув омбори ҳудуди қуйидаги зоналарга бўлиниши мумкин:

сув хўжалиги объектларидан ташқари қирғоқбўйи чизиқларда қурилишнинг ҳар қандай турини олиб бориш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш ва туристларнинг у ерда бўлиши тақиқланган, қатъий муҳофаза қилинадиган;

кичик гуруҳларда ва масъул шахслар ҳамроҳида бўлган туристларга рухсат этилган фойдаланиши чекланган;

туристларнинг бўлиши ва табиий муҳитга мос келадиган тадбиркорлик фаолияти рухсат этилган ўртамиёна режим;

турист ва тадбиркорлик фаолияти фаоллиги чекланмаган ҳолда интенсив фойдаланиш.

14. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасидан фойдаланиш режими ваколатли давлат органи томонидан мазкур ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятни амалга оширишни истаган тадбиркорлик субъектларига етказилади, шунингдек, расмий веб-сайтга жойлаштирилади.


3-БОБ. ЭКОТУРИЗМНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ УЧУН

СУВ ОМБОРЛАРИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ЗОНАСИ ДОИРАСИДА ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


15. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ташкил қилиш учун ваколатли давлат органи Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда ҳар бир сув омбори бўйича туризм инфратузилмаси объектларини жойлаштириш режасини тасдиқлайди, жумладан, унинг таркибида:

ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини ва экотуризмни ривожлантириш учун мавжуд шароитларни таҳлил қилиш;

туризм хизматлари инфратузилмаларини режалаштириш;

туристик фаолиятининг молиявий режасини (маблағлар жалб этиш ва молиялаштириш механизмларини) ишлаб чиқиш;

тадбиркорлик фаолиятини юритиш ва туристларнинг ташриф буюриш тартибини ишлаб чиқиш.

16. Ваколатли давлат органига тадбиркорлик субъектларининг сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида сайёҳлик инфратузилма объектларини қуриш бўйича мурожаатларини ўрганиш асосида Туризм ва спорт вазирлиги таклифлар юборади.

17. Уч иш куни ичида ваколатли давлат органи ваколатли ташкилотларга келишиш ёки маълумотга хулоса бериш учун ва тегишли ер участкалари бўйича қуйидаги мазмундаги ҳужжатларни юборади:

ер участкасига оид қисқача маълумот, жумладан, майдон (гектарда), ер участкасига тегишли ер фондининг категорияси, мавжуд қийинчиликлар, қайси мақсадга мўлжалланаётганлиги, бонитет балли ва бошқалар;

ер участкаси чегара ва манзил кўрсатилган ҳолда мавжуд бўлмаса - Google харитада М 1:500 дан М 1:1000 гача кенгликда (аҳоли пункти, кўчалар - аҳоли пунктида жойлашган сув омбори, кўчалар мавжуд бўлмаган ҳолатларда объектдан метрда масофа кўрсатилади) топографик харитада ер участкасининг жойлаштириш режаси (координат нуқталари билан);

таклиф қилинаётган ер участкаларининг фойдаланиш турларини кўрсатган ҳолда ситуацион схема;

ер участкаси фотосуратлари (15 х 20 см) камида икки томондан атрофдаги объектлар билан биргаликда.

18. Ер участкалари маълумотлари келиб тушган кундан бошлаб уч иш кун ичида ваколатли ташкилотлар келишувни амалга оширади ёки тегишли хулоса беради.

19. Ваколатли ташкилотларнинг хулосалари ваколатли ташкилот томонидан рақамли электрон имзо билан тасдиқланган ёки хулосанинг нусхаси электрон шаклда ваколатли давлат органига "YERELEKTRON" ААТ орқали юборилади.

Бунда хулоса ижобий ёки салбий тарзда берилиши мумкин.

Ижобий хулосада шаҳар қурилиши, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ва бошқа норма, қоидаларга риоя қилиш бўйича ер участкаларига узоқ муддатли ижара асосида эгалик қилувчига талаблар баён қилинади.

Салбий хулосада қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда ер ажратишнинг имконияти мавжуд эмаслигининг асосли сабаблари кўрсатилади.

20. Келишилган маълумотлар тегишли ер участкаси бўйича ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш орқали "YERELEKTRON" ААТда амалга оширилади.

Келишув ҳеч қандай изоҳсиз ва қўшимча шартсиз амалга оширилади.

Қабул қилиш рад этилган тақдирда, ваколатли давлат органига "YERELEKTRON" ААТ орқали ваколатли ташкилотнинг рақамли электрон имзо билан тасдиқланган хати ёки хулоса хатининг нусхаси, ер ажратишнинг имконияти мавжуд эмаслигининг асосли сабаблари қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда юборилади.

21. Ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатиб ўтилган ер участкалари бўйича материаллар юзасидан тегишли қарор ёки хулоса ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда, материаллар учун ижобий хулоса берилди деб ҳисобланади ва уларнинг қарори ижобий ҳисобланади. Шунинг учун ер участкалари бўйича материалларни ўз вақтида кўриб чиқиш бўйича бириктирилган масъуллар ўз вақтида кўриб чиқиб хулоса тақдим этмаса, шу ваколатли ташкилотларнинг раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.


4-БОБ. ЕР УЧАСТКАСИДАН УЗОҚ МУДДАТЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ ЭЛЕКТРОН

ОНЛАЙН-АУКЦИОНДА РЕАЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


22. Барча ваколатли ташкилотларнинг ижобий хулосаси ёки келишуви олингандан сўнг ваколатли давлат органи икки иш кунида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш материаллари тайёрланишини таъминлайди.

23. Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш тўғрисидаги ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинадиган қарорда қуйидагилар кўрсатиб ўтилади:

ер участкасининг жойлашган жойи;

ер участкасининг майдони (гектарда);

ер участкасидан фойдаланиш мақсади;

ер участкаси учун ижара тўловининг энг кам миқдори;

аукцион шакли;

ер участкасидан узоқ муддатли ижарага олувчининг мажбуриятлари, шу жумладан, ваколатли ташкилотлар хулосаларида қайд этилган мажбуриятлар, шунингдек, ажратилган ер участкасида объектлар ва иншоотлар қуриш муддатларига оид талаблар;

ер участкаси бўйича мавжуд чекловлар;

ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа ахборот.

24. Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан, ваколатли давлат органи ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш юзасидан аукцион ташкил қилиш тўғрисида операторга электрон буюртма беради.

Буюртма ваколатли давлат органи масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ва "YERELEKTRON" ААТ ёрдамида операторга юборилади.

25. Буюртмага электрон (сканер қилинган) шаклда қуйидагилар илова қилинади:

а) ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш тўғрисидаги қарор;

б) ер участкаси тўғрисида қисқа маълумот, жумладан, унинг майдони (гектарда), мақсади, мавжуд чекловлар ва бошқалар;

в) чегаралари кўрсатилган холда ер майдонининг жойлаштириш режаси;

г) ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан фотосурати (15х20 см);

д) ваколатли ташкилотларнинг хулосалари;

е) ер участкасининг тавсифи, шунингдек, ер участкасидан фойдаланиш тартиби ва шартлари кўрсатилган бошқа ҳужжатлар.

26. Агар буюртмага ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, оператор буюртма келиб тушган куннинг кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш учун буюртмани ваколатли давлат органига қайтаради.

Ваколатли давлат органи икки кун муддатда оператор томонидан кўрсатилган барча камчиликларни бартараф этган ҳолда, ушбу Низомнинг 24-бандига мувофиқ электрон шаклдаги буюртмани такроран юборади.

27. Ваколатли давлат органи буюртма бериш билан бирга:

босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш тўғрисидаги маълумотларни тарқатади;

"YERELEKTRON" ААТ орқали туман/шаҳар ҳокимлигига, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ер участкаси ажратилиши тўғрисида буюртма берилганлиги тўғрисидаги маълумотни юборади.

Туман/шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги жисмоний ва юридик шахсларни аукционга кенг жалб қилиш чораларини кўради, жумладан, ваколатли давлат органидан олган ҳужжатларини ва маълумотларини мажбурий тарзда веб-сайтига аукционда қатнашишга буюртмалар жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғини ҳавола қилган ҳолда жойлаштиради.

28. Экотуризмни ташкил этиш учун сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкасига бўлган ҳуқуқни электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.


5-БОБ. ЕР УЧАСТКАСИНИ БЕРИШ ВА ЕР

УЧАСТКАСИНИ УЗОҚ МУДДАТГА ИЖАРАГА

ОЛИШ ҲУҚУҚИНИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШДАН

ТУШГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ


29. Оператор томонидан аукцион натижалари бўйича расмийлаштирилган баённома ер участкасини ижарага бериш бўйича шартнома кучига эга бўлади.

30. Ер участкасини бериш тўғрисидаги қарорда ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартлари, шу жумладан, аукцион ғолибининг ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланиш, ер участкасида бино ва иншоотларни белгиланган муддатларда барпо этиш, ваколатли ташкилотлар томонидан тузилган хулосаларда назарда тутилган талабларга риоя этиш тўғрисидаги мажбуриятлари, шунингдек, ушбу мажбуриятларни бажармаслик оқибатлари албатта кўрсатилади.

Бунда ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорга аукционни ўтказиш ҳақидаги хабарномада аввал назарда тутилмаган талаблар ва мажбуриятларни киритишга йўл қўйилмайди.

Аукцион ғолиби ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган мажбуриятларга риоя этмаган ҳолатларда, ушбу ер участкаси қонунчиликда белгиланган тартибда аукцион ғолибининг харажатларини қопламасдан олиб қўйилади.

31. Ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ғолиби томонидан объект қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг аукционни ташкил қилиш хизматлари учун тўлов суммалари чегирилган ҳолда, қолган пул маблағлари ҳамда келгуси йиллар учун ижарачи томонидан киритилган ижара тўлови суммаси ваколатли давлат органининг даромадлар бўйича ғазначилик ҳисобварақларига ўтказилади.

32. Ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳуқуқини реализация қилишдан ваколатли давлат органининг даромадлар бўйича ғазначилик ҳисобварақларига келиб тушган пул маблағлари ҳамда ижарачи томонидан киритилган ижара тўлови суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи - тегишли маҳаллий бюджет даромадига;

40 фоизи - тегишли сув омборидан фойдаланиш бўйича бошқарма ҳисобварағига;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

33. Ижара тўловини тўлашни кечиктирганлик учун пеня ва шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарима суммалари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ва тегишли сув омборидан фойдаланиш бўйича бошқарма ҳисобварағига тенг улушларда йўналтирилади.

34. Келгуси йиллар учун ижара тўлови охирги белгиланган ижара тўлови миқдори ва қолган ижара муддатидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъекти томонидан даврий (чораклик, ойлик ёки ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда) тўловлар билан киритилади.

Тўловлар юз фоиз олдиндан тўлов шаклида ҳар бир келгуси давр (чорак, ой ва бошқалар) учун амалга оширилади.

Туристик хизматларни ташкил этишнинг мавсумийлигидан келиб чиқиб, ижара тўлови тадбиркорлик субъектлари - ижарачилар томонидан уларнинг фаолият кўрсатган даври учун ижара шартномасида кўрсатиладиган ижара тўловини тўлаш жадвалини тузиш орқали тўланиши мумкин.

35. Ваколатли давлат органи томонидан тегишли режим ўрнатилган ҳудуд ва иншоотлардан фойдаланувчи органлар ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари чегараларининг чекланган ҳудудларига туристларнинг ташриф буюриши учун тўлов ва йиғимлар белгиланиши мумкин.

36. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари чегараларининг чекланган ҳудудларига туристларнинг ташриф буюриши учун тўлов ва йиғимлар тегишли режим ўрнатилган ҳудуд ва иншоотлардан фойдаланувчи органлар ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда тақсимланади.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


37. Ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорда белгиланган аукцион ғолибининг мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

38. Сув омборларига туташ ҳудудларда экотуризмни ташкил қилиш юзасидан назорат қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

39. Ушбу Низомнинг қўлланилишида келиб чиқадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

40. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Экотуризмни ташкил этиш мақсадида сув

омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари

доирасида ер участкасига бўлган ҳуқуқни аукцион

орқали реализация қилиш учун материаллар

тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари

Доирасида экотуризмни ташкил этиш учун ер участкаларини

электрон онлайн-аукцион орқали узоқ муддатли

ижарага бериш учун материаллар тайёрлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


Туризм ва спорт вазирлиги


Тадбиркорлик субъектларининг сув омборлари сувини муҳофаза қилиш зоналарида туризм инфратузилмаси объектларини қуриш бўйича мурожаатларини ўрганиш асосида таклифларни ваколатли давлат органига юборади.


Мурожаат келиб тушишига кўра

2-босқич


Ваколатли давлат органи (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги)


Тегишли ер майдонлари бўйича ҳужжатларни ва маълумотларни йиғади ҳамда уларни ваколатли ташкилотларга келишиш ёки хулосасини олиш учун юборади.


3 иш куни мобайнида

3-босқич


Ваколатли ташкилотлар (туман(шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари; туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) ёнғин хавфсизлиги бўлимлари; фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармалари; туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг вилоят бошқармалари; туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари; тегишли режимли ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланувчи органлар ва ташкилотлар


Ер майдони бўйича келишувни амалга оширади ва хулосаларни тақдим этади ҳамда ваколатли давлат органига электрон шаклда "YERELEKTRON" AAT орқали ҳужжатларни юборади.


3 иш куни мобайнида

4-босқич


"Ваколатли давлат органи (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги)


1. Ер майдонларидан узоқ муддат фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қуйиш учун материалларнинг тайёрланишини таъминлайди.


2. "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ДУКга буюртма топширади.

Буюртма бериш билан бирга:

босма ва оммавий ахборот воситалари орқали ер майдонларидан узоқ муддатли ижара ҳуқуқини аукционга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тарқатади:

туман/шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ер майдонларидан узоқ муддатли ижара ҳуқуқининг аукционга қуйилганлиги тўғрисидаги маълумотларни юборади.


2 иш куни мобайнида

5-босқич


"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК


Аукцион ўтказилиши ҳақида ахборотни жойлаштиради.


1 иш куни мобайнида

6-босқич


Юридик ва жисмоний шахслар


1. Аукционда иштирок этиш учун электрон шаклда ариза топширади.


2. Аукционда иштирок этади.


30 кун мобайнида

(такрорий аукционда 10 кун)


1 иш куни мобайнида

7-босқич


"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК


Аукцион натижаси ҳақидаги баённинг бир нусхасини аукцион ғолибига, бир нусхасини тегишли туман (шаҳар) ҳокимларига юборади.


1 иш куни мобайнида




8-босқич


Туман/шаҳар ҳокими


Оператордан аукцион натижаси ҳақидаги баённи олган вақтдан бошлаб аукцион ғолибига ер майдонини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида қарор чиқаради.


2 иш куни мобайнида


Экотуризмни ташкил этиш мақсадида сув

омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари

доирасида ер участкасига бўлган ҳуқуқни аукцион

орқали реализация қилиш учун материаллар

тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА


Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини

реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукцион

ташкил этиш учун электрон буюртма


20____ йил "______" _________да Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК ўртасида тузилган ______-сон шартномага мувофиқ, шунингдек, 20____ йил "_____" ________________даги қарорга биноан _____________________________ қуйидаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш учун ушбу буюртмани тақдим этади:

1. Ер участкасининг майдони _____________га;

2. Ер участкаси жойлашган жой ______________________________________________;

3. Мақсади _________________________________________________________________;

4. Электрон онлайн-аукцион шакли ___________________________________________;

5. Ер участкасининг энг кам ижара тўлови миқдори (сўмда) _____________________;

6. Электрон онлайн-аукцион ғолибининг мажбуриятлари:

6.1. Бино ва иншоотларни қуриш муддати______________________________________

6.2. Узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи эгасига ваколатли ташкилотларнинг хулосаларига мувофиқ қўйиладиган талаблар:

_____________________________________________________________________________;

_____________________________________________________________________________;

_____________________________________________________________________________;

_____________________________________________________________________________;

_____________________________________________________________________________;

6.3. Ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа талаблар

_____________________________________________________________________________;

_____________________________________________________________________________;

_____________________________________________________________________________;

_____________________________________________________________________________;

7. Ер участкасидан узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган маблағлар ўтказилиши мумкин бўлган банк ҳисобварағининг реквизитлари:

Банк номи


Банк МФОси


Банкнинг ҳисобварағи

8. Масъул шахснинг манзили ва боғланиш учун маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар.)

Буюртма берилган сана 20____ йил "_____" _____________________

Масъул шахс _______________________________________(Ф.И.О., лавозими)

ЭРИси "_________________________".

".


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида" 2018 йил 3 декабрдаги 981-сон қарорида:


а) 1-банд қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Дарёлар ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) Дарёлар ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Дарёлар ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб

чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини

электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш

учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом дарёлар ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материалларни тайёрлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

"E-auksion" электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда - электрон савдо платформаси) - электрон онлайн-аукционларни (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг аукционлар жараёнларидан оператор веб-портали орқали бевосита фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ахборот тизими;

аукцион - электрон савдо платформаси орқали лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқи реализация қилинадиган аукцион;

лойиҳа ташкилотлари - дарёлар ўзанларини тозалаш ишларини ташкил этишда илмий изланишлар ва ҳисоб-китобларга таянган ҳолда лойиҳаларни ишлаб чиқишга ихтисослашган ташкилотлар;

лойиҳанинг минимал қиймати - лойиҳани аукционга қўйиш учун уни амалга ошириш ҳуқуқининг қиймати;

оператор - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги электрон савдо платформасида аукционларни ташкил этадиган ва ўтказадиган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси.

3. Дарёлар ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича тайёрланади.

4. Дарёлар ўзанларини тозалашда қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари транспорт ва йўл инфратузилмаси объектларини, шунингдек, давлат дастурлари, йирик инвестиция лойиҳалари ва давлат аҳамиятига эга бошқа лойиҳалар доирасида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги "Хавфсиз дарё" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - "Хавфсиз дарё" ДУК) ва тадбиркорлик субъектлари ёки бошқа ташкилотлар ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Агар бундай дарё участкалари учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган ёки якунланмаган бўлса, бунда дарёлар ўзанларини тозалашда қум-шағал материалларини қазиб олиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экологик экспертизасидан ўтказиш ишларини параллель равишда олиб борилишига рухсат берилади.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш мақсадида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар оқибатида зарарланган дарёлар қирғоқларини ва улардаги дамбаларни тиклашга дарё ўзанларидан қазиб олинган қум-шағал материаллари учун тўловлар ундирилмайди. Бунда лойиҳада белгиланган захира қирғоқларни ва дамбаларни тиклаш учун олинган қум-шағал материаллари ҳажмига камайтирилади.


2-БОБ. ДАРЁЛАР ЎЗАНЛАРИДА ҚУМ-ШАҒАЛ

МАТЕРИАЛЛАРИ ТЎПЛАНИБ ҚОЛГАН ВА ТОЗАЛАНИШИ

ЛОЗИМ БЎЛГАН УЧАСТКАЛАРНИ АНИҚЛАШ

ҲАМДА ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ


5. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан заруратга кўра олиб борилган ўрганишлар натижалари бўйича дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхати (кейинги ўринларда - участкалар рўйхати) шакллантирилади.

Дарё ўзанларини тозалашда фақат, қирғоқлар ювилишига ҳамда яқин ҳудудларни сув босишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ва сув оқимларига тўсқинлик қилаётган ўзанда йиғилиб қолган қум-шағал материаллари ҳажмининг қазиб олинишига рухсат этилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги беш иш куни мобайнида участкалар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сон қарори билан ташкил этилган Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссиясига (кейинги ўринларда - Комиссия) белгиланган тартибда киритади.

Комиссия ўн иш куни мобайнида участкалар рўйхатини кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ижро учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юборади.

7. "Хавфсиз дарё" ДУК беш иш куни мобайнида тасдиқланган участкалар рўйхати бўйича босқичма-босқич ҳар бир участкага лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лойиҳа ташкилотларига буюртма беради.

8. Лойиҳа ташкилотлари буюртмада (шартномада) кўрсатилган муддатда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади. Лойиҳа ҳужжатларида қуйидагилар акс эттирилади:

лойиҳанинг мақсади;

қум-шағал захирасининг ҳажми;

лойиҳадан кутиладиган натижа;

лойиҳани амалга ошириш муддати ва жойи;

лойиҳани амалга ошириш жойи жойлашган ҳудуддан келиб чиққан ҳолда техник кўрсаткичлар.

9. Лойиҳа ташкилотлари томонидан тайёрланган лойиҳа ҳужжатларини олгандан сўнг "Хавфсиз дарё" ДУК икки иш куни мобайнида давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органларига белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини тақдим этади.

10. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органлари йигирма иш куни мобайнида ҳар бир лойиҳа ҳужжати бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини тайёрлайди ва "Хавфсиз дарё" ДУКнинг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади.


3-БОБ. ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ҲУҚУҚИНИ АУКЦИОНДА РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

МАҚСАДИДА АУКЦИОНГА ҚЎЙИШ УЧУН

ТЕГИШЛИ МАТЕРИАЛЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


11. Лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосаси олингандан сўнг "Хавфсиз дарё" ДУК икки иш куни мобайнида лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун тегишли материаллар тайёрланишини таъминлайди.

12. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун тегишли материалларни тайёрлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

лойиҳанинг минимал қийматини аниқлаш;

лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тўғрисида "Хавфсиз дарё" ДУК директори буйруғини ишлаб чиқиш;

лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун бошқа зарур ҳужжатларни тайёрлаш.

13. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқининг минимал қиймати лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш, лойиҳанинг амалга оширилишини мониторинг қилиш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини дарё ўзанларини тозалаш ишларига жалб қилиш билан боғлиқ харажатлардан келиб чиқиб, қуйидаги формула орқали аниқланади:

Н = (L + Е + M) х S, бунда:

Н - лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқининг минимал қиймати;

L - лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар;

Е - лойиҳа ҳужжатларига давлат экологик экспертизаси хулосасини олишга сарфланадиган маблағлар;

M - лойиҳанинг амалга оширилишини мониторинг қилиш билан боғлиқ харажатлар, бунда ушбу қиймат лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционга қўйиш кунида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 100 бараварида белгиланади;

S - қўшилган қиймат солиғи, S= 1,15.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларидаги участкаларда лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқининг минимал қийматини ҳисоблашда 0,1 пасайтирувчи коэффициент қўлланилади.

14. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тўғрисидаги буйруқ "Хавфсиз дарё" ДУК директори томонидан имзоланади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционга қўйиш учун асос;

лойиҳани амалга оширишдан белгиланган мақсад;

лойиҳанинг ўзига хос рақами, уни амалга ошириш жойи ва муддати;

лойиҳа бўйича қум-шағал захирасининг ҳажми;

лойиҳанинг минимал қиймати (бошланғич нархи);

лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи эгасининг мажбуриятлари, шу жумладан, давлат экологик экспертизаси хулосасида қайд этилган мажбуриятлар;

лойиҳани амалга ошириш шартлари ва тартиби тўғрисида ахборот.

15. Лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосаси олингандан сўнг "Хавфсиз дарё" ДУК икки иш куни мобайнида операторга лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион ташкил қилиш ҳақидаги электрон буюртмани (кейинги ўринларда - буюртма) мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тақдим этади.

16. Буюртма "Хавфсиз дарё" ДУК директорининг электрон имзоси билан тасдиқланади ва операторга юборилади.

17. Буюртмага қуйидагилар электрон (сканер қилинган) шаклда илова қилинади:

а) "Хавфсиз дарё" ДУК директорининг лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тўғрисидаги буйруғи;

б) дарё ўзанларидан қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларини олиб бориш бўйича тайёрланган лойиҳа аннотацияси;

в) давлат экологик экспертизаси хулосаси;

г) "Хавфсиз дарё" ДУК ва аукцион ғолиби билан тузиладиган шартнома лойиҳаси;

д) google харитада лойиҳани амалга ошириш жойи (координатали нуқталари билан);

е) лойиҳани амалга ошириш жойининг фотосурати (15x20 см).

18. Буюртмага мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар илова қилинмаганда ёки улар тегишли равишда расмийлаштирилмаганда, оператор буюртмани олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан буюртмани бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни кўрсатган ҳолда "Хавфсиз дарё" ДУКга қайтаради.

"Хавфсиз дарё" ДУК оператор томонидан қайд этилган барча камчиликларни беш иш куни мобайнида бартараф этиб, буюртмани мазкур Низомнинг 17-банди талабларига мувофиқ такроран операторга юборади.

19. "Хавфсиз дарё" ДУК тақдим этган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 17-банди талабларига мувофиқлиги юзасидан оператор тасдиғидан сўнг:

босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукционга қўйилиши тўғрисидаги ахборотни тарқатади;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукционга қўйилиши ҳақидаги ахборотни юборади.

20. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тадбиркорлик субъектларини аукционда иштирок этишга кенг жалб қилишга доир чораларни кўради, шу жумладан, "Хавфсиз дарё" ДУКдан олинган ҳужжатлар ва ахборотни аукционда иштирок этиш учун буюртма жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғидаги манзилига таянган ҳолда, ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.

21. Ер участкасига бўлган ҳуқуқни электрон савдо платформасида реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.


4-БОБ. АУКЦИОН НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА

ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


22. Аукцион ғолиби томонидан объект қиймати тўлиқ тўлангандан сўнг баённома расмийлаштирилади.

Бунда ушбу аукцион объекти бўйича аввал тўланган закалат пули аукцион объектининг 100 фоиз қийматига қўшиб ҳисобланади.

23. "Хавфсиз дарё" ДУК оператордан аукцион натижалари ҳақидаги баённомани олгандан сўнг ва лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан пул маблағлари тушгач, ўн иш кун мобайнида:

аукцион ғолиби билан белгиланган тартибда шартнома тузади;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига аукцион ғолиби тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

24. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси "Хавфсиз дарё" ДУКдан олинган аукцион ғолиби тўғрисидаги маълумотларни уч иш куни мобайнида ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.


5-БОБ. ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲУҚУҚИНИ

РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШДАН ТУШАДИГАН

МАБЛАҒЛАРНИ ЙЎНАЛТИРИШ


25. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ғолиби томонидан объект қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг аукционни ташкил қилиш хизматлари учун тўлов суммалари чегирилгандан кейин қолган пул маблағлари "Хавфсиз дарё" ДУКнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.

Келиб тушган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 9 июлдаги ПҚ-3841-сон қарорида ва "Хавфсиз дарё" ДУКнинг Уставида белгиланган мақсадларга йўналтирилади.

26. Шартномада лойиҳани амалга ошириш шартлари, шу жумладан, лойиҳани белгиланган муддатларда амалга ошириш, давлат экологик экспертизаси хулосасида назарда тутилган талабларга риоя этиш тўғрисидаги мажбуриятлар, шунингдек, ушбу мажбуриятларни бажармаслик оқибатлари кўрсатилади.

Бунда шартномага аукционни ўтказиш ҳақидаги хабарномада аввал назарда тутилмаган талаблар ва мажбуриятларни киритишга йўл қўйилмайди.

27. Аукцион ғолиби шартномада кўрсатилган мажбуриятларга риоя этмаган ҳолатларда, ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича тузилган шартнома қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари ер участкаларини ажратмаган холда мавсумий амалга оширилади.

29. Тадбиркорлик субъектлари ҳар йили бир марта йиллик қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмлари тўғрисида белгиланган тартибда маркшейдерлик хулосасини тузадилар ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш ҳудудий инспекцияларига тақдим этадилар.

30. "Хавфсиз дарё" ДУК доимий равишда:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ходимлари билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда, дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганади;

шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари натижасида олинган қум-шағал материаллари ҳажмининг ҳисобини юритади.

31. Аукцион ғолиби томонидан лойиҳани амалга ошириш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши "Хавфсиз дарё" ДУК томонидан назорат қилинади ва бу ҳақда ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳисобот берилади.

32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


Дарёлар ўзанларини тозалаш учун ишлаб

чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини

электрон онлайн-аукцион орқали реализация

илиш учун материаллар тайёрлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА


Дарёлар ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб чиқилган

лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон

онлайн-аукцион орқали реализация қилиш

учун материалларни тайёрлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

1-босқич



Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси



Дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхатини (кейинги ўринларда участкалар рўйхати деб аталади) шакллантиради.


Заруратга кўра




2-босқич


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


Участкалар рўйхати Тошқин сувлар ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссиясига белгиланган тартибда киритади.


5 иш куни мобайнида




3-босқич


Тошқин сувлар ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссияси


Участкалар рўйхатини кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ижро учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юборади.


10 иш куни мобайнида




4-босқич



Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги "Хавфсиз дарё" ДУК (кейинги ўринларда "Хавфсиз дарё" ДУК деб аталади)



Тасдиқланган участкалар рўйхати бўйича босқичма-босқич ҳар бир участкага лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лойиҳа ташкилотларига буюртма беради.


5 иш куни мобайнида




5-босқич


Лойиҳа ташкилотлари


Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади.


Шартномага мувофиқ




6-босқич


"Хавфсиз дарё" ДУК


Давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органларига белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини тақдим этади.


2 иш куни мобайнида




7-босқич


Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органлари


Ҳар бир лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини тайёрлайди ва "Хавфсиз дарё" ДУК вакилига ишончнома асосида топширади.


20 иш куни мобайнида




8-босқич


"Хавфсиз дарё" ДУК


Лойиҳани амалга ошириш ҳуқукини аукционда реализация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУКга (кейинги ўринларда оператор деб аталади) электрон буюртма беради.


2 иш куни мобайнида




9-босқич


Оператор


Ўтказилган аукцион натижалари ҳақидаги баённомани "Хавфсиз дарё" ДУКга тақдим этади ва ўз веб-порталига ахборотни киритади.


1 иш куни

мобайнида




10-босқич


"Хавфсиз дарё" ДУК


Аукцион ғолиби билан шартнома тузади.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар давлат қўмиталарига аукцион ғолиблари тўғрисида маълумотлар тақдим этади.


3 иш куни

мобайнида

11-босқич


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


"Хавфсиз дарё" ДУКдан олинган аукцион ғолиблари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.



3 иш куни

мобайнида

12-босқич


"Хавфсиз дарё" ДУК,

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


Жойларга чиққан ҳолда, дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганади.


доимий равишда

13-босқич


"Хавфсиз дарё" ДУК



Шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари натижасида олинган қум-шағал материалларининг ҳисобини юритади.


доимий равишда




Дарёлар ўзанларини тозалаш учун ишлаб

чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини

электрон онлайн-аукцион орқали реализация

илиш учун материаллар тайёрлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА


Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация

қилиш бўйича электрон онлайн-аукцион

ташкил қилиш ҳақида

ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА


20___ йил "____" ______да ________ "Хавфсиз дарё" ДУК ва "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК ўртасида тузилган ____-сон шартномага мувофиқ, шунингдек, "Хавфсиз дарё" ДУК директорининг 20___ йил "_____" _________ даги буйруғига биноан "Хавфсиз дарё" ДУК қуйидаги лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш учун ушбу буюртмани тақдим этади:

1. Лойиҳанинг ўзига хос рақами ______________________________________________;

2. Лойиҳани амалга ошириш жойи ____________________________________________;

3. Белгиланган мақсад _______________________________________________________;

4. Лойиҳа бўйича қум-шағал захирасининг ҳажми ______________________________;

5. Лойиҳанинг минимал қиймати (бошланғич нархи) (сўмда) _____________________;

6. Электрон онлайн-аукцион ғолибининг мажбуриятлари:

6.1. Лойиҳани амалга ошириш муддати ________________________________________;

6.2. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи эгасига давлат экологик экспертизаси хулосасига мувофиқ қўйиладиган талаблар:_____________________________________;

6.3. Шартнома шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа талаблар _______________;

7. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган маблағлар ўтказилиши мумкин бўлган банк реквизитлари:

Банк номи _____________________________________________________________;

Банк МФО _____________________________________________________________;

Банк ҳисобварағи _______________________________________________________;

8. "Хавфсиз дарё" ДУКнинг манзили ва боғланиш учун маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар).

Буюртма 20 ___ йил "____" _______________ да тақдим этилди.

"Хавфсиз дарё" ДУК директори


(Ф.И.О.)

ЭРИ".

11. Вазирлар Маҳкамасининг "Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 22 апрелдаги 347-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошидаги "E-ijro auksion" ягона электрон савдо майдончаси" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди саккизинчи хатбошидаги "E-ijro auksion" савдо майдончасида" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 30 сентябрдаги 828-сон қарорининг 3-банди биринчи хатбошидаги "E-ijro auksion" савдо майдончасида" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида" 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорида:


а) 1-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-бандга қуйидаги таҳрирдаги "з" ва "и" кичик бандлар қўшилсин:

"з) ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқини "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционлар орқали сотишнинг бошланғич нархи қуйидаги тартибда аниқланади:

ер участкалари учун тегишли ҳудудда белгиланган ер солиғининг 10 баравари миқдоридан кам бўлмаган миқдорда кўзда тутилган фойдаланиш муддатининг ҳар бир йили учун;

давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар учун - бино ва иншоотнинг фасад қисми ҳамда периметри майдонининг ҳар 1 кв метри учун, шунингдек, бино ва иншоотларда ўрнатиладиган ҳар бир реклама пешлавҳаси учун белгиланган минимал ставкалардан кам бўлмаган миқдорда кўзда тутилган фойдаланиш муддатининг ҳар бир йили учун;

и) ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда қуриш ҳуқуқини "E-auksion" электрон савдо платформасида реализация қилиш Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади";


в) 8-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК аукцион натижалари бўйича ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда қуриш ҳуқуқи учун ғолиб бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни электрон ахборот алмашиш йўли орқали Монополияга қарши курашишни тартибга солишнинг ягона ахборот тизимига интеграция қилади";


г) Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисидаги низомда:


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ташқи реклама юридик ёки жисмоний (якка тартибдаги тадбиркорлар) шахслар томонидан амалга оширилади.";


17 ва 50-бандларнинг иккинчи хатбошиларидаги "E-ijro auksion" ягона электрон савдо майдони" сўзлари "Е-auksion" электрон савдо платформаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандининг еттинчи, саккизинчи хатбошилари ва 13-банддаги "E-ijro auksion" ягона электрон савдо майдончаси" сўзлари тегишли келишикдаги "Е-auksion" электрон савдо платформаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзкимёсаноат" АЖ таркибидаги ташкилотларнинг активларидан самарали фойдаланиш ҳамда молиявий ҳолатини соғломлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 9 июлдаги 432-сон қарорининг 3-банди "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган активларни "E-auksion" электрон савдо платформасида оммавий савдоларга чиқаришнинг бошланғич нархи уларнинг (кўчмас мулклар бўйича) баланс (қолдиқ) ва (ёки) номинал (улуш бўйича) қийматида белгиланади;".


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 17 сентябрдаги 559-сон қарорида:


а) 5-банднинг олтинчи хатбошидаги "E-ijro auksion" электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-банднинг иккинчи хатбошидаги "E-ijro auksion" электрон савдо майдончаси" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Бўстонлиқ туманидаги бўш турган, фойдаланилмаётган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 сентябрдаги 560-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "E-ijro auksion" электрон савдо майдончаси" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банднинг учинчи хатбошидаги "E-ijro auksion" электрон савдо майдончасининг" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1 ва 3-илованинг номланишидаги "E-ijro auksion" электрон савдо майдончаси" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 23 сентябрдаги 580-сон қарорининг 7-бандидаги "E-ijro auksion" ягона электрон савдоларига" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг саккизинчи хатбошидаги "E-ijro auksion" ягона электрон савдо майдончаси" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банддаги "E-ijro auksion" ягона электрон савдо майдончасидаги" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "E-ijro auksion" ягона электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 45-банддаги "E-ijro auksion" ягона электрон савдо майдончасига" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 46-банднинг иккинчи хатбошидаги "E-ijro auksion" ягона электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 49-банднинг ўн учинчи хатбошидаги "E-ijro auksion" ягона электрон савдо майдончасига" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 1-илованинг:

2-босқичи чиқариб ташлансин;

3-14-босқичлари тегишлича 2-13-босқич деб ҳисоблансин;

2-босқич учинчи устунидаги "Е-ijro auksion" ягона электрон савдо майдончаси" сўзлари тегишли келишикдаги "E-auksion" электрон савдо платформаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Нурафшон шаҳрида Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг маъмурий биносини қуриш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 23 июлдаги 452-сон қарорининг 1-банди биринчи хатбошидаги ва 2-банди иккинчи хатбошидаги "E-ijro auksion" электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорида:


а) Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдони амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси;

жойлашиш схемаси - кўчма савдо объектларининг олдиндан тасдиқланган жойлашуви;

кўчма савдо жойи - кўчма савдо объектининг "K-SAVDO" ААТда рўйхатдан ўтишда кўрсатилган ҳудудий жойлашган жойи;

кўчма савдо объектининг ихтисослашуви - сотиладиган товарларнинг товар гуруҳларидан бирига мансублиги билан ифодаланган хилма-хиллиги;

кўчма савдо объектлари - вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий хусусиятга эга бўлган, шунингдек, иш куни якунлангандан сўнг объектни кўчириш имкони бўлган кўчма савдо объектлари (лотоклар, палаткалар, савдо аравалари, пештахталар, автодўконлар, автотиркамалар, автоцистерналар, фудтраклар, тонарлар, савдо автоматлари);

кўчма савдо субъектлари - кўчма савдони амалга ошириш учун "K-SAVDO" ААТда белгиланган тартибда кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар;

кўчма савдо - кўчма савдо объектларидан фойдаланган ҳолда, турғун савдо шохобчалари жойлашган жойдан ташқарида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш;

оператор - савдо платформасида аукцион ва танловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;

"E-auksion" электрон савдо платформаси - (кейинги ўринларда - савдо платформаси) - электрон онлайн-аукцион ва электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион ва танловлар жараёнига кириш ва уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими.

3. Кўчма савдо объектлари жойлашуви схемасини тузиш, шунингдек, электрон онлайн-аукцион орқали кўчма савдо жойларини сотиб олиш учун материалларни тўплаш ва келишиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

4. Ушбу Низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

байрам кунлари ва байрамолди кунларда савдо хизмати кўрсатиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этилган кўчма савдоларга;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ташкил этилган кўргазма ва ярмарка савдоларига;

бозорлар ва савдо мажмуалари ҳудудида сотиладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг чакана савдоларига;

амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган бошқа ҳолларга.

5. "K-SAVDO" автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда - "K-SAVDO" ААТ) кўчма савдо объектларини ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдо билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.


2-БОБ. КЎЧМА САВДОНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ТАЛАБ ВА ШАРТЛАРИ


6. Кўчма савдони амалга оширишнинг мажбурий талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

чакана савдо соҳасида қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя қилиш;

давлат ветеринария хизматининг ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари ёки ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари томонидан берилган ижобий хулосалар асосида гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, тухумлар, шунингдек, ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш;

назорат-касса машиналари, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги (савдо автоматлари бундан мустасно);

кўчма савдо объектлари яқинида маиший чиқинди қутиларини ўрнатиш;

товарларни кўчма савдо объектлари орқали ва рўйхатдан ўтилган жойда сотиш.

7. Савдо объектининг ихтисослашув турлари қуйидагилардан иборат:

нон ва нон маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари;

гўшт ва гўшт маҳсулотлари;

сут ва сут маҳсулотлари;

ўтириш жойлари ташкил этмасдан, доналаб сотиладиган таомлар;

сабзавотлар-мевалар ва полиз экинлари, шунингдек, қуруқ мевалар, писта ва ёнғоқлар;

музқаймоқ, алкоголсиз яхна ва иссиқ ичимликлар;

озиқ-овқат маҳсулотлари;

нашриёт маҳсулотлари;

гуллар;

халқ бадиий ва бошқа ҳунармандчилик буюмлари;

ҳунармандчилик маҳсулотлари, сувенирлар, кийим-кечак, пойабзал ва енгил саноат буюмлари;

ноозиқ-овқат маҳсулотлари.

Тадбиркорлик субъектлари кўчма савдо объекти ихтисослашув турларининг бир нечтаси билан савдо қоидаларига риоя этган ҳолда шуғулланиши мумкин.

8. Қуйидаги турдаги товарларнинг кўчма савдоси тақиқланади:

техник жиҳатдан мураккаб маиший маҳсулотлар (маиший металл кесиш ва ёғочни қайта ишлаш дастгоҳлари, маиший электротехника ва асбоб-ускуналар, маиший радиоэлектрон ускуналар, маиший ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси, фото ва кино ускуналар, телефон аппаратлари ва факс машиналари, электр мусиқа асбоблари, электрон ўйинчоқлар, маиший газ ускуналари ва қурилмалари);

тез бузиладиган товарлар (совиткич ва (ёки) музлаткич билан жиҳозланган ва тез бузиладиган товарлар совиткич ва (ёки) музлаткичларда сақланган ҳоллар бундан мустасно);

енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар;

болалар озиқ-овқат маҳсулотлари (қуруқ сут, кукунсимон бўтқа ёрмаси, озуқавий аралашмалар, мева ва сабзавот консервалари ва пюреси);

ҳайвонлар, термик ишлов берилмаган, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёлар, ветеринария дори воситалари, микроорганизмлар штамплари, озиқалар ва озуқабоп қўшимчалар;

акциз солинадиган товарлар, шу жумладан, спиртли ичимликлар;

ҳашаротлар ва зараркунандаларни заҳарлашда қўлланиладиган кимёвий моддалар ва заҳарлар;

диний мазмундаги материаллар;

қонунчилик ҳужжатлари билан кўчма савдо объектлари орқали сотилиши тақиқланган товарлар.

9. Қуйидаги жойларда кўчма савдо объектларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди:

маъмурий бинолар (савдо автоматлари бундан мустасно), маданий мерос объектлари ва қўриқланадиган табиий ҳудудлар фасади олдида;

бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши оралиқларида;

муҳандислик коммуникациялари хавфсизлик зоналарида;

жамоат транспорти бекатларида йўлак (тротуар)нинг иккала томонидан 15 метр масофадан яқинроқда (савдо автоматлари бундан мустасно);

чорраҳаларга 15 метрдан яқинроқда;

маиший чиқиндиларни йиғиш пунктларига 20 метр масофа орасида;

сунъий иншоотларда (тўхташ бостирмалари, ерости ўтиш жойлари, кўприклар, туннеллар, транспорт боғламалари ва йўл ўтказгичлар);

пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 15 метрдан кам масофада;

велосипед йўлакларида;

қатнов қисмининг хавфли бурилишларида;

лоақал бир йўналишдаги кўриниш масофаси 100 метрдан кам бўлган йўл дўнгликлари яқинида;

қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 15 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишмаларда (чорраҳаларда) ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи бўлак билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно);

транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда;

"Тўхташ тақиқланади" йўл белгиси ёки "тўхташ тақиқланади" йўл чизиғи таъсири доирасида.

10. Кўчма савдо объекти истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш вақтида витриналар ва пештахта (пештахталар), ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига жавоб берадиган зарур савдо, совитиш ва бошқа технологик ускуналар билан жиҳозланган бўлиши керак.

11. Рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо жойини ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга фойдаланишга ёки ижарага бериш тақиқланади.

12. Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситаси техник кўрикдан ўтиши, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб бериши, шунингдек, техник жиҳатдан соз ва тегишли санитария ҳолатида сақланиши керак.

Кўчма савдо автотранспорт воситасининг конструкциясини ўзгартириш (қайта жиҳозлаш) талаб қилинса, автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга белгиланган тартибда рухсатнома олиниши шарт.

13. Харидорларга хизмат кўрсатиладиган витриналар ва пештахтага харидорларнинг эркин келиши таъминламаган тақдирда, кўчма савдо объектини жойлаштиришга рухсат берилмайди.

14. Кўчма савдо субъектлари:

кўчма савдо объектида кўчма савдо субъекти тўғрисида QR-код қўйилган ва электрон шаклда олинган гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, савдо автоматларида техник хизматнинг телефон рақамларини жойлаштириши;

ваколатли органга "K-SAVDO" ААТда кўчма савдо объектлари реестридаги кўчма савдо объекти тўғрисидаги маълумотларнинг ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни тегишли ўзгартиришлар киритилган кундан бошлаб ўн кун ичида тегишли ўзгартиришлар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини илова қилган ҳолда ёки электрон ҳужжат кўринишида (электрон рақамли имзо билан) ариза юбориш йўли билан тақдим этиши лозим.

15. Сотиш учун таклиф этилаётган товарлар турлари, кўрсатиладиган хизматлар рўйхати кўчма савдо объектининг ихтисослашувига мувофиқ сотувчи томонидан мустақил равишда белгиланади.

16. Кўчма савдо субъектлари рўйхатдан ўтишда кўрсатган иш режимига мувофиқ кўчма савдони амалга оширадилар.

17. Транспорт воситаси орқали кўчма савдо фаолияти "K-SAVDO" ААТ орқали савдо қилинадиган жой ҳақида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилади.

Бунда транспорт воситаси орқали кўчма савдо қилиш йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ транспорт воситаси тўхтаб туриши тақиқланмаган жойларда амалга оширилиши мумкин.

18. Савдо автоматлари орқали оммавий талабдаги, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган товарлар (чой, кофе, салқин ва алкоголсиз ичимликлар, ноозиқ-овқат товарлар (газета ва матбаа маҳсулотлари), қандолат ва нон маҳсулотлари, ширинликлар) сотилади, хизматлар кўрсатилади.

Савдо автоматларини маҳсулот билан таъминлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш савдо автоматини "K-SAVDO" ААТда рўйхатдан ўтказган кўчма савдо субъектларига юкланади, шунингдек, улар зиммасига товар-моддий бойликларни сақлаш бўйича чоралар кўриш ҳамда савдо автомати бузилганда товарлар бузилишининг олдини олиш ҳам юкланади.


3-БОБ. КЎЧМА САВДО ОБЪЕКТЛАРИНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


1-§. Кўчма савдо объектларини рўйхатдан

ўтказишнинг умумий қоидалари


19. "K-SAVDO" ААТда кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш тадбиркорлик субъекти томонидан кўчма савдо схемаси доирасида ва савдо жойини аниқ кўрсатган ҳолда электрон бланкни тўлдириш йўли билан амалга оширилади, транспорт воситалари бундан мустасно.

20. Кўчма савдо жойи жойлашиш схемалари доирасида "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн-аукционда сотилади. Бунда тадбиркорлик субъектига электрон онлайн-аукционда сотиб олинган кўчма савдо жойидан кўпи билан 36 ой муддатга фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Мазкур Низом талаблари асосида белгиланган жойлаштириш схемаси доирасида кўчма савдо майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини олган тадбиркорлик субъектлари ушбу Низом талаблари ва шартларига риоя этган ҳолда, фақат байрам ва оммавий тадбирлар ўтказиш даврида вақтинчалик асосда жойлаштириш схемасидан ташқарида фаолият юритиши мумкин.

21. "K-SAVDO" ААТда кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.

22. Аукцион савдолари ўтказилишидан олинган пул маблағлари суммаси электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари чегириб қолингандан сўнг қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи - ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига;

80 фоизи - тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказилади.


2-§. Жойлашиш схемасини тузиш


23. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда йилнинг 1 декабрига қадар, илгари жойлаштирилган схемалар бўйича эса уларни қайта кўриб чиқиш муддатидан камида бир ой олдин ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ жойлар сони кўрсатилган ҳолда, тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашувини ўз ичига олган жойлашиш схемаларини тузади.

24. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси кўчма савдо объектларини жойлаштириш схемаларини тегишлича туман (шаҳар) ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан уч кун муддатда келишади.

25. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари келишилганидан кейин ўн кун ичида "K-SAVDO" ААТда жойлаштирилади. Бунда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси келишилган кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши мумкин.

Жойлашиш схемалари ҳар уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.

26. Тадбиркорлик субъектлари "K-SAVDO" ААТ орқали кейинчалик реализация қилиш учун жойлашиш схемаларига кўчма савдо қилинадиган аниқ жойни киритиш бўйича таклифлар бериш ҳуқуқига эга.

27. Тадбиркорлик субъектлари томонидан таклиф этилган кўчма савдо жойи уч кун ичида туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқлиги жиҳатдан кўриб чиқилади.

28. Кўриб чиқиш якунлари бўйича туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси таклиф этилган кўчма савдо жойини "K-SAVDO" ААТга жойлаштиради ёки сабабларини кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади. Бунда тадбиркорлик субъектлари рад этилган таклифлар бўйича қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


3-§. Электрон онлайн-аукцион орқали кўчма

савдо жойларини сотиш


29. Бошланғич нарх тегишли туман (шаҳар)даги ер участкасининг ер солиғига тенг.

30. Аукционда ҳар қандай юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор иштирокчи сифатида қатнашиши мумкин.

31. Аукционда қатнашиш учун талабгор тегишли электрон аризани тўлдиради ва закалат суммасини тўлайди.

Электрон аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

кўчма савдо объектининг ихтисослашуви;

иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);

кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 36 ойдан ошмаслиги лозим.

32. "K-SAVDO" ААТ орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ бир иш куни мобайнида электрон савдолар баённомаси асосида кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳномани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали харидор ва операторга юборади.

33. Рўйхатдан ўтган кўчма савдо жойи жойлашиш схемасида унинг кўчма савдо объектини жойлаштириш даврида бандлигини кўрсатувчи махсус белги билан белгиланади.


4-БОБ. КЎЧМА САВДО АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН

ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


34. Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситаси "K-SAVDO" ААТда жойлашиш схемасидан ташқарида, электрон онлайн-аукцион ўтказмасдан рўйхатга олинади.

35. "K-SAVDO" ААТда транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорлик субъекти тегишли электрон бланкани тўлдиради.

Электрон бланкада қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:

юридик шахснинг номи ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (агар мавжуд бўлса);

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

автомототранспорт воситасининг маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси;

савдо объектининг ихтисослашуви;

иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);

кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 36 ойдан ошмаслиги лозим;

электрон почта манзили (мавжуд бўлганда).

36. Электрон бланка тўлдирилгач, "K-SAVDO" ААТ тадбиркорлик субъекти томонидан киритилган маълумотларни онлайн тарзда қайта ишлайди ва кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи QR-код (матрицали-штрихли код) қўйилган электрон шаклдаги гувоҳнома юборади.

37. Рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи электрон шаклдаги гувоҳнома тадбиркорлик субъектининг мавжуд электрон почта манзилига ҳам юборилади.

38. Тадбиркорлик субъектида кўчма савдони амалга ошириш учун бир нечта транспорт воситалари мавжуд бўлса, рўйхатга олиш ҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида амалга оширилади.


5-БОБ. КЎЧМА САВДО ОБЪЕКТЛАРИ РЕЕСТРИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


39. "K-SAVDO" ААТда кўчма савдо объектлари реестри (кейинги ўринларда - реестр) электрон шаклда юритилади.

40. Реестрда ҳар бир рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо объекти бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлади:

рўйхатга олиш санаси ва унинг рақами;

юридик шахснинг тўлиқ номи, якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса);

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

кўчма савдо объектининг ихтисослашуви;

кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиси тўғрисидаги маълумотлар (транспорт воситаси орқали кўчма савдо амалга оширилганда);

кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 36 ойдан ошмаслиги лозим;

иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);

кўчма савдо объекти жойлашган жой.

41. Кўчма савдо объектлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда:

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига юборилади.


6-БОБ. КЎЧМА САВДОНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ДАВРИНИНГ ТУГАТИЛИШИ ВА КЎЧМА САВДО

ОБЪЕКТИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ МУДДАТЛАРИНИ

УЗАЙТИРИШ


42. Кўчма савдони амалга ошириш жойини ўзгартириш кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган умумий тартибда амалга оширилиши мумкин.

43. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси кўчма савдо объектини реестрдан қуйидаги ҳолларда чиқариб ташлайди:

ушбу кўчма савдо объекти бўйича тақдим этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланганда;

юридик шахс тугатилганда, жисмоний шахс томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги фаолияти тўхтатилганда;

кўчма савдо субъекти томонидан кўчма савдо объектидан фойдаланган ҳолда, кўчма савдони амалга оширишни бутунлай тўхтатганлиги тўғрисида ёзма ахборот киритилганда.

Тадбиркорлик субъектига ушбу Низомда белгиланган тартибда фойдаланиш учун ажратилган кўчма савдони амалга ошириш жойи тадбиркорлик субъектига етказилган зарар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пул суммасини тўлаш ёки бошқача компенсация тўлаш йўли билан олиб қўйилади.

44. Реестрдан чиқариш кўчма савдо субъектининг кўчма савдо объекти жойлаштирилган жойда кўчма савдони амалга ошириш ҳуқуқини йўқотишига олиб келади. Реестрдан чиқариш қайта рўйхатдан ўтишга тўсқинлик қилмайди.

45. Рўйхатдан ўтишда кўрсатилган кўчма савдо объектини жойлаштириш даврининг тугаш санасидан кечиктирмасдан тадбиркорлик субъекти кўчма савдо жойини бўшатиши лозим (узайтирилган ҳолатлар бундан мустасно).

46. Тегишли савдо жойида кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатини икки мартадан ортиқ узайтиришга йўл қўйилмайди (мазкур чеклов савдо автоматларига татбиқ этилмайди). Бунда кўчма савдо субъекти кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати тугагунга қадар "K - SAVDO" ААТда кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатини узайтириш тўғрисидаги электрон бланкани тўлдириши лозим.

47. Электрон бланка тўлдирилгандан сўнг "K - SAVDO" ААТ кўчма савдо субъектининг электрон почта манзилига кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати узайтирилганлигини тасдиқловчи QR-код (матрицали-штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат юборади.


7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


48 "K-SAVDO" ААТда жойлаштирилган маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.

49. Кўчма савдо объектлари:

электр энергияси ва газ таъминоти билан фақат автоном қурилмалар орқали таъминланади;

ичимлик сув ва оқова сув тармоқларига уланиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан уланади.

50. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Кўчма савдони амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА


Кўчма савдо объектлари жойлашуви схемасини тузиш,

шунингдек, электрон онлайн-аукцион орқали кўчма

савдо жойларини сотиб олиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари




1-босқич


Туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекцияси, Кадастр бўлимлари


Туман (шаҳар) ҳудудида жойлар сони кўрсатилган ҳолда, кўчма савдо объектлари жойлашувини ўз ичига олган жойлашиш схемаларини (кейинги ўринларда - Схема)ни тузади.


Ҳар йили 1 декабрга қадар





2-босқич


Туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекцияси


Схемани тегишлича туман (шаҳар) ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан келишади.


Схема тузилган санадан эътиборан уч кун мобайнида





3-босқич


Туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекцияси


Схемани "K - SAVDO" автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда - "K - SAVDO" ААТ) жойлаштиради.


Жойлашув схемаларини ҳар уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.


Келишилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида




4-босқич


Туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекцияси


Тадбиркорлик субъектлари "K - SAVDO" АТТ орқали кейинчалик реализация қилиш учун схемага кўчма савдо амалга ошириладиган аниқ жойни киритиш бўйича таклиф бериш ҳуқуқига эга.


Тадбиркорлик субъектлари томонидан таклиф этилган кўчма савдо жойининг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини кўриб чиқилади.


Кўриб чиқиш якунлари бўйича таклиф этилган кўчма савдо жойини "K - SAVDO" АТТга жойлаштиради ёки сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади.


Таклиф келиб тушган кундан бошлаб уч кун мобайнида




5-босқич


Тадбиркорлик субъекти


Кўчма савдо жойини сотиб олиш мақсадида онлайн-аукционда қатнашиш учун "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали электрон аризани юборади ва закалат суммасини тўлайди.


Жойлашиш схемалари доирасида кўчма савдо жойларини сотиш бўйича "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционда иштирок этади.


(Аукцион нархларни ошириш принципи бўйича ўтказилади, бошланғич нарх тегишли туман (шаҳар)даги ер участкасининг ер солиғига тенг бўлади).


Аризаларни қабул қилиш муддати давомида




Аукцион ўтказилиш кунида

6-босқич


Тадбиркорлик субъекти


Аукцион ғолиби деб эътироф этилган тақдирда, кўчма савдо жойининг тўлиқ нархини тўлайди.


Кўчма савдо жойининг қиймати тўланганлиги "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали аниқланади.


Белгиланган муддатда





7-босқич


Туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекцияси


"K - SAVDO" ААТ орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ бир иш куни мобайнида электрон савдолар баённомаси асосида кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳномани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали харидор ва операторга юборади (Рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи электрон шаклдаги гувоҳнома тадбиркорлик субъектининг мавжуд электрон почта манзилига ҳам юборилади).


Рўйхатдан ўтган кўчма савдо жойи схемада унинг кўчма савдо объектини жойлаштириш даврида бандлигини кўрсатувчи махсус белги билан белгиланади.


Баённома

расмийлаштирилгандан

сўнг




Кўчма савдони амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА


Кўчма савдонинг "K - SAVDO" автоматлаштирилган

ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи

ГУВОҲНОМА N КS 00000

га

(кўчма савдони амалга оширувчи тадбиркорлик субъектининг тўлиқ номи)


      

кўчма савдони амалга оширишнинг белгиланган талабларига жавоб берадиган ____________ манзилида чекланган муддатга кўчма савдони амалга оширишга ҳуқуқи берилди.





Гувоҳнома берилган сана: 20___ йил "_____" "_________________"

идентификация рақами (СТИР, ЖШШИР): ______________________

савдо объектининг ихтисослашуви: _______________________________;

иш тартиби (иш кунлари, иш вақти): ______________________________;

кўчма савдо объектини жойлаштириш даври: ______________________;

электрон почта манзили: ____________________;

автотранспорт воситасининг маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси: _________________________________________.

Ушбу гувоҳнома эгаси ўз фаолиятида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиши талаб этилади.

Кўчма савдони амалга оширишда қуйидагилар рухсат берувчи талаблар ва шартларга тегишлидир:

қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, чакана савдо қоидаларига, санитария қоидаларига, нормаларга ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя қилиш;

харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда назорат-касса техникаларини мажбурий қўллаш (савдо автоматлари бундан мустасно);

банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги;

кўчма савдо жойини ва атроф ҳудудини зарур тарздаги санитария ҳолатида сақлаш;

сотувчиларда кўчма савдо объекти бўйича гувоҳномаси ва унинг тасдиқланган жойлашиш схемасининг, сотиладиган товарларнинг келиб чиқиши, сифати ва хавфсизлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асл нусхаларининг бўлиши, шунингдек, улар назорат органларининг мансабдор шахслари талабларига кўра кўрсатилиши лозим.

___________ туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Ф.И.О.

QR-код учун жой

Агар сизда кўчирманинг ҳақиқийлигини текшириш зарурати юзага келса, чап бурчакдаги QR-кодни сканерланг.

".


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг умумфуқаро фойдаланишда бўлган ва бўшаётган автомототранспорт воситаларини сотиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисида" 2021 йил 13 августдаги 519-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбошидаги "E-ijro auksion" электрон савдо майдончасининг" сўзлари "E-auksion" электрон савдо платформасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 январь


































Время: 0.1952
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск