ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Марказий банк Бошқарувининг 13.12.2023 й. 335В-4-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 12.12.2023 й. 95-сон "Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 26.12.2023 й. 2694-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.12.2023 й.

N 2694-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

13.12.2023 й.

N 335В-4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.12.2023 й.

N 95


ҚАРОРИ



Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда

транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби

тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 522-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари ҳаракатини янада тартибли ташкил этиш ҳамда назорат тартиботларини соддалаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 июндаги 335-В, 02-02/12-26-сон қарори (рўйхат рақами 2694, 2015 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М.Б. Нурмуратов

Иқтисодиёт ва молия вазири

Д.А. Кучкаров

       





Қарорга

ИЛОВА



Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда

транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча

ва ўзгартиришлар


1. 4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Йиғимлар барча тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги кассалари орқали қабул қилиниши мумкин.".


2. 20-банддаги "халтаси" деган сўз "сумкаси (қоп)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 21-бандда:

"халталари" деган сўз "сумкалари (қоплари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Махсус касса томонидан тижорат банкига юбориладиган нақд пул ва бошқа қимматликлар ўзаро шартномага асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки "Республика махсус алоқа боғламаси" давлат унитар корхонаси хизмати кузатуви остида амалга оширилиши мумкин.".


4. 25-банддаги "инкассация хизмати" деган сўзлар "инкассация хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки "Республика махсус алоқа боғламаси" давлат унитар корхонаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 28-банддаги "Давлат божхона қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 декабрь


















































Время: 0.1901
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск