ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Президенти / Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги комиссия ва органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2023 й. 687-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2023 й.

N 687




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИНИНГ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ташкил этилганлиги ва жамғарма маблағлари харажатларининг йўналишлари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузурида "Ахборот технологиялар маркази" давлат муассасаси ташкил этилсин.

Белгилансинки, "Ахборот технологиялар маркази" давлат муассасаси:

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси, Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

ахборот дастурларини ишлаб чиқиш ва кузатиб бориш, сервер, компьютер қурилмалари ва телекоммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш, Агентлик тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, "Call-марказ" фаолиятини ташкил этиш ва бошқа соҳаларда Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган лойиҳаларга мувофиқ тўғридан-тўғри шартнома асосида молиялаштирилади;

тузилмаси ҳамда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш шартлари Агентлик билан келишилган ҳолда, лойиҳаларга ажратилган маблағлар доирасида марказ томонидан белгиланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 28 декабрдаги

687-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий

ҳимоя давлат жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ








Директор





































































Директор ўринбосари








Бухгалтерия ҳисоби бўлими

2






































Режалаштириш ва молиялаштириш бўлими

2








Бош юрисконсульт






































Харидлар ва таъминот бўлими

4














































Изоҳ. Бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони - 11 нафар



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 декабрь







































Время: 0.0107
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск