ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.11.2023 й. 30-сон "Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши натижасида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2023 й.

N 30



ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА БОЛАЛАР

ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ҲАМДА

ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ

ҚИЛИШ ТИЗИМИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

НАТИЖАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ

ПЛЕНУМИНИНГ МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК

ҲАМДА ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда "Янги Ўзбекистон"ни барпо этиш йўлида мамлакатимизда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ҳамда ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга, болалар орасида назоратсизликнинг ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга, шунингдек ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса хотин-қизларнинг жамиятдаги роли, ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларни янги босқичга кўтариш ва уларни умумэътироф этилган жаҳон андозалари талабларига келтириш юзасидан қилинаётган саъй ҳаракатлар алоҳида эътиборга молик.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги "Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-829-сон Қонуни ушбу ислоҳотларда муҳим ўрин тутади.

Қабул қилинган Қонун билан хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларда юзага келаётган бир қатор муаммоларни бартараф этиш ва болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаб қўйишга қаратилган бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳуқуқни қўлловчилар томонидан қайд этилган қонунни тўғри қўллаш, бу масалада барқарор суд ва тергов амалиётини шакллантириш мақсадида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига киритилган оилавий, маиший, жисмоний, иқтисодий, руҳий каби тазйиқ ва зўравонликларга берилган тушунчаларнинг шарҳлари, оилавий (маиший) зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши муносабати билан айбдорнинг ҳаракатларини ушбу модда билан квалификация қилишга оид ўзига хос хусусиятлари, зўравонлик билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар учун жазо тайинлаш ва жазодан озод қилиш қоидаларига киритилган ўзгартиришлардан келиб чиқиб эътиборга молик ҳолатлари юзасидан судлар учун ушбу масалаларда тегишли тушунтиришлар берилишини тақозо этади.

Шунга кўра, янги қабул қилинган ва давлат сиёсатининг муҳим йўналишини тартибга солувчи мазкур қонун талабларига мувофиқлаштириш, одил судловни амалга оширишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри татбиқ этилишини таъминлаш, судларда ягона амалиётни шакллантириш мақсадида ҳамда "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги "Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-829-сон Қонуни билан амалдаги қонун ҳужжатларига оилавий (маиший) зўравонлик, жисмоний зўравонлик, руҳий зўравонлик, иқтисодий зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, ҳақоратомуз шилқимлик каби тушунчалар киритилиб:

оилавий (маиший) зўравонлик деганда, оила аъзосининг бошқа оила аъзосига нисбатан унинг ҳуқуқларини, эркинликларини, қонуний манфаатларини бузадиган, жисмоний ва (ёки) руҳий азоб уқубатларга олиб келадиган, унинг ҳуқуқларини чеклайдиган, баданга шикаст етказилишига сабаб бўладиган қасддан содир этиладиган жисмоний, руҳий, иқтисодий ёки жинсий характердаги хатти-ҳаракатлар;

оилавий (маиший) жисмоний зўравонлик деганда, кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг соғлиғи ёки жисмоний дахлсизлигига тажовуз қиладиган ғайриқонуний ҳаракатлар;

оилавий (маиший) руҳий зўравонлик деганда, кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни шахсий, мулкий ҳуқуқларини амалга оширишни чеклаш, таълим олиш, соғлиқни сақлаш, меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, мулкига шикаст етказиш, нобуд қилиш, ҳаёти ёхуд соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитишдан иборат ҳаракатлар;

оиладаги жинсий зўравонлик деганда, кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг жинсий эркинлиги ёки жинсий дахлсизлигига тажовуз қилиш билан боғлиқ қилмишлар;

оилавий (маиший) иқтисодий зўравонлик деганда, кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишини чеклашга олиб келадиган, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказишга қаратилган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик);

шаҳвоний шилқимлик деганда, шахснинг хоҳишига қарши равишда унга нисбатан шаҳвоний тусдаги ҳар қандай мурожаат (масалан оғзаки ёки ёзма мурожаат, интернет орқали электрон хат-хабарлар, ижтимоий тармоқларда шахсга қаратилган шаҳвоний тусдаги хабарлар юбориш ва ҳ.к.) ва (ёки) жисмоний ҳаракатлар;

ҳақоратомуз шилқимлик деганда, шахснинг мақсади фуқароларга ҳақоратомуз тегажоғлик қилишдан иборат бўлиб, бошқа шахснинг обрў-эътибори, иззат-шаънини ҳақоратлаш, камситиш ҳамда уларнинг тинчлигини бузишга қаратилиб, бунда, фуқарони инсон қадр-қимматини ҳақоратловчи суҳбатга зўрлаб тортиш, шилқимлик билан унинг қўлини силташ ёки куч билан қўлидан ушлаш, бош кийимини юлқиб олиш, сигарет тутунини унинг юзига пуфлаш ва ҳоказо ҳаракатлар тушунилиши лозимлиги судлар эътиборига етказилсин.

Шу каби қоидабузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланиши ушбу масалага доир моддий ҳамда процессуал қонун нормаларини тўғри татбиқ этилишига эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли қарори:


4-банди биринчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" ҳамда "вояга етмаганларнинг ишлари бўйича шуғулланувчи комиссия" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-банди:

учинчи хатбошисидаги "вояга етмаганларнинг ишлари бўйича шуғулланувчи комиссия" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда суд ҳукмда мажбурлов чорасини қўллаш ёки қўлламаслик тўғрисида асослантирилган хулосасини кўрсатиши шарт";

бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги 10-1-банд билан тўлдирилсин:

"10-1. Суд вояга етмаган шахсни шартли ҳукм қилса ёки унга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо тайинласа, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 339-сонли қарорига асосан вояга етмаган шахсга нисбатан жамоат тарбиячиси тайинлаш зарурлигини муҳокама қилиши шарт";


13-банди биринчи хатбошисидаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" деган сўзлар "Болалар масалалари бўйича комиссия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида" 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли қарори:


11-банди:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган қоида: ўта хавфли рецидивистларга, уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма аъзоларига нисбатан; тинчлик ва хавфсизликка қарши тамом бўлмаган жиноятларга; - жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш билан; ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан; ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан; вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этиш билан; вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналарни ташкил этиш ёки сақлаш билан; ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролини, бундай қурол яратишда фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материалларни ҳамда ускуналарни, радиоактив материалларни контрабанда қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар учун жазо тайинлашда қўлланилмайди";

тўртинчи хатбошиси тегишинча бешинчи хатбошиси деб ҳисоблансин;


49-банди биринчи хатбошисининг иккинчи кичик хатбошисидаги "(масалан, ЖК 228, 248, 273-моддалари)" деган сўзлар "(масалан, ЖК 126-1, 131, 228, 248, 273-моддалари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2007 йил 27 июндаги 6-сонли қарори:


қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:

"1-1. Судлар, баданга шикаст етказиш жиноятларидан оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни фарқлаши лозим.

Оилавий (маиший) зўравонлик деганда, оила аъзосининг бошқа оила аъзосига нисбатан унинг ҳуқуқларини, эркинликларини, қонуний манфаатларини бузадиган, жисмоний ва (ёки) руҳий азоб уқубатларга олиб келадиган, унинг ҳуқуқларини чеклайдиган, баданга шикаст етказилишига сабаб бўладиган қасддан содир этиладиган жисмоний, руҳий, иқтисодий ёки жинсий характердаги хатти-ҳаракатни содир этилиши тушунилиши лозим.

Оилавий (маиший) жисмоний зўравонлик деганда, кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг соғлиғи ёки жисмоний дахлсизлигига тажовуз қиладиган ғайриқонуний ҳаракатлар тушунилиши лозим.

Оилавий (маиший) руҳий зўравонлик деганда, кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни шахсий, мулкий ҳуқуқларини амалга оширишни чеклаш, таълим олиш, соғлиқни сақлаш, меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, мулкига шикаст етказиш, нобуд қилиш, ҳаёти ёхуд соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш тушунилиши лозим.

Оилавий (маиший) иқтисодий зўравонлик деганда, кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишини чеклашга олиб келадиган, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказишга қаратилган ҳаракат (ҳаракатсизлик) тушунилиши лозим.

Судларга оилавий (маиший) руҳий зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар ЖКнинг 126-1-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозимлиги тушунтирилсин";


қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Баданга қасддан шикаст етказиш хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан етказилган бўлса, қилмиш ЖКнинг 126-1-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилинади. Бунда:

эр-хотин - никоҳи фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида рўйхатга олинган шахслар;

собиқ эр-хотин - никоҳи қонунда белгиланган тартибда тугатилган ёки ҳақиқий эмас деб топилган шахслар;

бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахслар - муайян хонадон ёки уйда эр-хотинлик муносабатларида яшовчи, умумий мол-мулк ва пул маблағларига эгалик қилувчи эркак ҳамда аёл;

умумий фарзандга эга бўлган шахслар - ўзаро муносабатлари натижасида фарзандли бўлган эркак ва аёл тушунилади;


4-бандидаги "ЖК 104 - 110-моддаларида" деган сўзлар "ЖК 104 - 110, 126-1-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-банди биринчи хатбошисидаги "ЖК 104-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлар "ЖК 104-моддасининг биринчи қисми, 126-1-моддасининг олтинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-банди биринчи хатбошисидаги "(ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг "а" банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг "б" банди)" деган сўзлар "(ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг "а" банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг "б" банди, 126-1-моддаси бешинчи қисмининг "б" банди, 126-1-моддаси еттинчи қисмининг "а" банди)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-банди биринчи хатбошисидаги "ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг "в" банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг "г" банди" деган сўзлар "ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг "в" банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг "г" банди, 126-1-моддаси бешинчи қисмининг "в" банди, 126-1-моддаси еттинчи қисмининг "в" банди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-бандидаги "ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг "з" банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг "з" банди билан" деган сўзлар "ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг "з" банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг "з" банди 126-1-моддаси бешинчи қисмининг "д" банди, 126-1-моддаси еттинчи қисмининг "д" банди билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахснинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш жинояти махсус субъектли жиноят бўлганлиги учун жиноят содир этишда иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ЖКнинг 28 ва 126-1-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозим";


17-бандидаги "ЖК 104-моддаси учинчи қисмининг "а" банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг "а" банди билан" деган сўзлар "ЖК 104-моддаси учинчи қисмининг "а" банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг "а" банди, 126-1-моддаси бешинчи қисмининг "а" банди, 126-1-моддаси саккизинчи қисмининг "а" банди билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18-банди:

биринчи хатбошисидаги "ЖК 104-моддаси учинчи қисмининг "б" банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг "к" банди билан" деган сўзлар "ЖК 104-моддаси учинчи қисмининг "б" банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг "к" банди, 126-1-моддаси бешинчи қисмининг "ж" банди, 126-1-моддаси саккизинчи қисмининг "б" банди билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "ЖК 104-моддаси учинчи қисмининг "б" банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг "к" банди" деган сўзлар "ЖК 104-моддаси учинчи қисмининг "б" банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг "к" банди, 126-1-моддаси бешинчи қисмининг "ж" банди, 126-1-моддаси саккизинчи қисмининг "б" банди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19-банди биринчи хатбошисидаги "ЖК 104-моддаси учинчи қисмининг "д" банди билан" деган сўзлар "ЖК 104-моддаси учинчи қисмининг "д" банди, 126-1-моддаси саккизинчи қисмининг "г" банди билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21-банди:

биринчи хатбошисидаги "ЖК 104-моддаси иккинчи ёки учинчи қисмлари, 105-моддаси иккинчи қисмининг икки ва ундан ортиқ бандларида" деган сўзлар "ЖК 104-моддаси иккинчи ёки учинчи қисмлари, 105-моддаси иккинчи қисмининг икки ва ундан ортиқ бандларида, 126-1-моддаси бешинчи, еттинчи ёки саккизинчи қисмларининг икки ва ундан ортиқ бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Айбдорнинг ҳаракатларида ЖК 104-моддасининг ҳам иккинчи ҳам учинчи қисмларида, 126-1-моддаси иккинчи - саккизинчи қисмларида ҳам назарда тутилган квалификация белгилари мавжуд бўлган ҳолларда, барча қилмиш ЖК 104-моддасининг учинчи қисми, 126-1-моддасининг саккизинчи қисми бўйича квалификация қилиниши лозим бўлиб, бироқ шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб этиш тўғрисидаги қарорда ва ҳукмда барча квалификация белгилари кўрсатилиши шарт";

учинчи хатбошисидаги "ЖК 104-моддаси иккинчи ёки учинчи қисмлари, 105-моддаси иккинчи қисмининг икки ва ундан ортиқ бандларида" деган сўзлар "ЖК 104-моддаси иккинчи ёки учинчи қисмлари, 105-моддаси иккинчи қисмининг икки ва ундан ортиқ бандларида, 126-1-моддаси бешинчи, еттинчи ёки саккизинчи қисмларининг икки ва ундан ортиқ бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин";


23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Судларга тушунтирилсинки, кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида, зарурий мудофаа ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш, ҳатто ЖК 104-моддаси учинчи қисмида, 126-1-моддаси саккизинчи қисмида кўрсатилган айбни оғирлаштирувчи белгилар мавжуд бўлган тақдирда ҳам тегишлича ЖК 104, 105, 126-1-моддаси билан квалификация қилиниши мумкин эмас. Бундай ҳаракатлар, жумладан, улар эҳтиётсизлик орқасида ўлимга сабаб бўлган ҳолда ҳам тегишлича ЖК 106, 107, 108-моддалари билан квалификация қилиниши лозим;


24-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Баданга қасддан бундай шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик, фақат у шундай қилмиш учун шахсга нисбатан муқаддам маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран содир этилган бўлса (ЖК 109-моддасининг биринчи қисми, 126-1-моддасининг иккинчи қисми) ёки соғлиқнинг қисқа вақт давомида ёмонлашувига сабаб бўлган (ЖК 109-моддасининг иккинчи қисми, 126-1-моддасининг учинчи қисми) ҳолдагина келиб чиқади";


25-банди:

иккинчи хатбошисидаги "ЖК 109-моддаси билан" деган сўзлар "ЖК 109, 126-1-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "ЖК 104 ёки 105 моддаси билан" деган сўзлар "ЖК 104, 105 ёки 126-1-моддаси тўртинчи - саккизинчи қисмлари билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида" 2008 йил 15 майдаги 13-сонли қарори:


2-банди:

учинчи хатбошисининг иккинчи кичик хатбошисидаги "(масалан, ЖК 228, 248, 273-моддалари)" деган сўзлар "(масалан, ЖК 126-1, 131, 228, 248, 273-моддалари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят қонунида алоҳида назарда тутилган айрим ҳолларда, шахс томонидан қасддан Жиноят кодекси Махсус қисми турли моддаларида назарда тутилган икки ва ундан ортиқ жиноят содир этилиши ҳам такроран жиноят деб топилади (масалан, ЖК 118, 119, 129, 211, 212, 276-моддалари иккинчи қисмлари, 121-моддасининг тўртинчи қисми, 126-1-моддаси бешинчи ва саккизинчи қисмлари, 128, 213-моддалари учинчи қисмлари)";


20-банди:

иккинчи хатбошисининг иккинчи кичик хатбошисидаги "ЖК 228, 248, 273-моддалари" деган сўзлар "ЖК 126-1, 228, 248, 273-моддалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят қонунида алоҳида назарда тутилган айрим ҳолларда, шахс илгари судланган жиноятларга айнан ўхшаш бўлмаган янги жиноятнинг қасддан содир этилиши ҳам хавфли рецидив жиноят деб топилади (масалан, ЖК 105, 118, 119, 129, 210, 211, 212, 274, 276-моддалари иккинчи қисмлари, 104, 128, 164, 213, 214, 273-моддалари учинчи қисмлари, 131-моддаси тўртинчи қисми, 126-1-моддаси бешинчи ва саккизинчи қисмлари)".


5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2010 йил 29 октябрдаги 13-сонли қарори:


2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Номусга тегиш деганда (ЖК 118-моддаси), жабрланувчи билан унинг эркига қарши ёки эркидан ташқари зўрлик ишлатиб, қўрқитиб (бундан буён матнда - таҳдид этиб) ёхуд жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, табиий усулда жинсий алоқа қилиш тушунилиши лозим.

Агар ўша ҳолатларда айбдорнинг ҳаракатлари жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга қаратилган бўлса, қилмиш ЖК 119-моддаси билан квалификация қилиниши керак.

Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик учун жиноий жавобгарлик бундай ҳаракатлар аёл жинсидаги шахсга нисбатан ҳам, эркак жинсидаги шахсга нисбатан ҳам содир этилганда келиб чиқади.

Оиладаги жинсий зўравонлик деганда, кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг жинсий эркинлиги ёки жинсий дахлсизлигига тажовуз қилиш билан боғлиқ қилмиш тушунилиши лозим";


3-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш пайтида жабрланувчига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказилиши тегишлича ЖК 118-моддаси ёки 119-моддаси диспозицияси билан қамраб олинади ва ЖК 105, 109-моддалари, 126-1-моддаси биринчи - тўртинчи қисмлари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди. Агар номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш пайтида жабрланувчига оғир шикаст етказилса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 118-моддаси ёки 119-моддаси ва ЖК 104-моддасининг тегишли қисми, 126-1-моддаси олтинчи қисми мажмуи билан квалификация қилинади";


6-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ожиз аҳвол деганда, жабрланувчининг шундай аҳволи тушунилиши керакки, бундай пайтда у ўзининг физиологик, жисмоний ёки руҳий ҳолати (жисмоний нуқсони, руҳияти бузилганлиги, ўн тўрт ёшга тўлмаган (кичик ёшдаги болалар) ёки кексалиги, қаттиқ оғриқ ёки беҳушлик ҳолати, алкоголь, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар таъсирида ўта мастлик ҳолати)га кўра ўзини ўзи ҳимоя қилиш, айбдорга фаол қаршилик кўрсатиш ёки ўзига нисбатан содир этилаётган ҳаракатлар хусусияти ва моҳиятини тушуниш ёки ўз ҳаракатларини бошқариш имкониятига эга бўлмайди. Бунда айбдор жабрланувчи ожиз аҳволда эканлигини англаган бўлиши шарт (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этилган ҳолатлар бундан мустасно)";


7-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўн тўрт ёшга тўлмаган (кичик ёшдаги болалар) ожиз аҳволдаги шахс ҳисобланганлиги сабабли улар билан табиий ёки ғайритабиий усулда жинсий алоқа қилиш ЖК 118-моддаси тўртинчи қисми, 119-моддаси тўртинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим";


қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1. Судлар ЖК 118-моддаси ёки 119-моддасида назарда тутилган жиноят таркибларини ЖК 121-моддасида назарда тутилган жиноят таркибидан фарқлашлари лозим.

ЖКнинг 121-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик хизмат, моддий ёки бошқа жиҳатдан айбдорга қарам бўлган шахсни жинсий алоқа қилишга ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга мажбур қилганда келиб чиқади. Бунда, номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришдаги руҳий зўрлик ишлатишдан фарқли равишда, жабрланувчи шахсни мажбур этишда шахснинг бош тортгани таҳдиднинг дарҳол амалга оширилишини тахмин қилмаслигини, айни вақтда амалда етказилган ёки қўрқитишда ифодаланадиган зарар жабрланувчи шахсига тегишли бўлмай, балки унинг мулкий ва бошқа шахсий ҳуқуқларига тааллуқли бўлишини ҳамда ўз хусусиятига кўра, бу зарар жабрланувчи моддий, хизмат ёки бошқа жиҳатлардан қарам бўлган шахс томонидангина етказилган бўлиши кераклигини эътибор қаратиш лозим;


10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Агар шахс номусга тегиш вақтида бирин-кетин бир неча марта (масалан, кун давомида) жинсий алоқа қилган ёки жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирган бўлса ва иш ҳолатлари айбдорда муайян бир шахсга нисбатан мазкур айнан ўхшаш ҳаракатларни содир этишга нисбатан ягона қасд мавжудлигидан далолат берса, қилмиш ЖК 118-моддаси ёки 119-моддасининг тегишли қисми бўйича квалификация қилиниши лозим бўлган битта давомли жиноят сифатида кўрилиши лозим.

Шунга ўхшаш ҳаракатлар муайян бир шахсга нисбатан турли вақтларда (масалан, турли кунларда) ёки бир неча шахсга нисбатан содир этилганда такроран жиноят белгиси мавжуд бўлади (ЖК 32-моддаси).

Мазкур қоидалар ЖК 128-моддаси кўрсатилган жиноятни содир қилган шахсларнинг ҳаракатларини квалификация қилишда ҳам қўлланилади.

Икки ва ундан ортиқ марта номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёж ғайритабиий усулда қондириш содир этилган бўлиб, бунинг учун Жиноят кодексининг 118-моддаси ёки 119-моддасининг турли қисмларида жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлса, шунингдек бир ҳолда бундай жиноятларга суиқасд ёки уларда иштирокчилик, бошқа ҳолда эса, тугатилган жиноят содир этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари мазкур жиноятларнинг ҳар бири бўйича мустақил квалификация қилиниши лозим";


қуйидаги мазмундаги 13-1-банд билан тўлдирилсин:

"13-1. ЖК 118-моддаси иккинчи қисми "д" банди ёки 119-моддаси иккинчи қисми "д" бандида назарда тутилган ногиронлик белгисига эга эканлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этиш деганда жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари аён (маълум) бўлган шахсга нисбатан содир қилинган ҳаракатларни тушуниш лозим;


14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, ўн саккиз ёшга тўлмаган (ЖК 118-моддаси учинчи қисми "а" банди ёки 119-моддаси учинчи қисми "а" банди) ёки ўн тўрт ёшга тўлмаган (ЖК 118-моддаси тўртинчи қисми ёки 119-моддаси тўртинчи қисми) шахсга нисбатан номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жиноятини содир этганлик учун жиноий жавобгарлик, айбдор жабрланувчининг ёшини билган ёки билмаганлигидан қатъий назар келиб чиқади";


15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 118-моддаси учинчи қисми "б" банди ёки 119-моддаси учинчи қисми "б" банди билан квалификация қилишда судлар Жиноят кодексининг саккизинчи бўлимида баён этилган "яқин қариндошлар" тушунчасига асосланишлари, бунда мазкур тушунчани кенг шарҳлаш мумкин эмаслигини, шунингдек собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёхуд умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилганда келиб чиқишини инобатга олишлари лозим.

Бунда бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахслар деганда, муайян хонадон ёки уйда эр-хотинлик муносабатларида яшовчи, умумий мол-мулк ва пул маблағларига эгалик қилувчи эркак ва аёл тушуниши лозим";


қуйидаги мазмундаги 15-1-банд билан тўлдирилсин:

"15-1. Судлар айбдор шахсларнинг ҳаракатларини ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми "в" банди ва 119-моддаси 3-қисми "в" банди билан квалификация қилишда, жабрланувчи кимнинг қарамоғида бўлганлигига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.

Жабрланувчини тарбиялаш ва (ёки) унга ғамхўрлик қилиш мажбуриятини бажараётган шахс деганда, қонунчиликда белгиланган тартибда фарзандликка олувчилар, васийлар, ҳомийлар тушунилади.

Жабрланувчига қараб туриш, ўқитиш мажбуриятлари қонун билан зиммасига юклатилган таълим, тарбия, даволаш ёки бошқа муассасаси деганда эса, мактабгача таълим, умумий ўрта таълим ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими, олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамда хусусий сектордаги (шу жумладан, халқ табобати) даволаш муассасалари ходимлари тушунилади";


16-бандидаги "ЖК 118-моддаси учинчи қисми "д" банди ёки 119-моддаси учинчи қисми "д" бандида" деган сўзлар "ЖК 118-моддаси учинчи қисми "е" банди ёки 119-моддаси учинчи қисми "е" бандида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги 28-сонли қарори:


3-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ЖК 73-моддасининг 4-қисмида кўрсатилган шахслар бошқа жиноят содир этганлиги аниқланиб, кейинги ҳукм бўйича жазолар ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ёки 60-моддаси тартибида қўшилганда, ЖК 73-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса жазонинг ўталмаган қисми енгилроғи билан алмаштирилиши ёки жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиниши мумкин эмас";


қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш:

а) умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсга;

б) ўта хавфли рецидивистга;

в) уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшманинг ташкилотчи ва қатнашувчиларига;

г) жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига текканлик ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсни жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда жинсий алоқа қилишга мажбур этганлик, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик ёки унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик, вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирганлик, худди шунингдек уни тайёрлаганлик, тарқатганлик, реклама қилганлик, намойиш этганлик ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этганлик, вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилганлик, фоҳишахоналарни ташкил этганлик ёки сақлаганлик, Ўзбекистон Республикасига, тинчликка ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир этганлик, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа хилдаги оммавий қирғин қуролларини, шундай қуролларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материал ва ускуналарни, контрабанда қилганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди".


7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сонли қарори:


9-банди:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан "Болалар масалалари бўйича комиссиялар тўғрисидаги" низомда кўрсатилган чоралар қўлланилади";

учинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссияга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:

"11-1. Судлар томонидан МЖтКнинг 41-1-моддаси ва 183-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришда, қуйидаги ҳолатларга эътиборларини қаратишлари лозим.

Шахснинг ҳаракатларини МЖтКнинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик) ёки 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳақоратомуз шилқимлик белгиси билан квалификация қилишда шахснинг ушбу ҳаракатни содир қилишдан кўзлаган мақсадини аниқлаш лозим.

Хусусан шахснинг ҳаракати шаҳвоний шилқимлик қилишдан иборат бўлиб, шахснинг хоҳишига қарши равишда унга нисбатан шаҳвоний тусдаги ҳар қандай мурожаат (масалан оғзаки ёки ёзма мурожаат, интернет орқали электрон хат-хабарлар, ижтимоий тармоқларда шахсга қаратилган шаҳвоний тусдаги хабарлар юбориш ва ҳ.к.) ва (ёки) жисмоний ҳаракат қилиш. Бунга мисол сифатида шаҳвоний имо-ишоралар, яъни жинсий алоқага ишора қилиб чақириш, қадди-қоматни шаҳвоний тусда тавсифлаш, хоҳишига зид равишда уни қучоқлаш, ўпиш, тегиниш, силаш, бошқа жисмоний контакт турлари ва ҳоказо ҳаракатлар тушунилади.

Шаҳвоний шилқимлик нотаниш инсонга қаратилиши билан бир қаторда таниш бўлган, одатда эса бир иш жойида ишлайдиган ҳамкасбга ёки раҳбар томонидан бевосита унинг функционал тобелигида бўлган ходимга нисбатан содир этилиши мумкин.

Ҳақоратомуз шилқимлик деганда шахснинг мақсади фуқароларга ҳақоратомуз тегажоғлик қилишдан иборат бўлиб, бошқа шахснинг обрў-эътибори, иззат-шаънини ҳақоратлаш, камситиш ҳамда уларнинг тинчлигини бузишга қаратилиб, бунга, фуқарони инсон қадр-қимматини ҳақоратловчи суҳбатга зўрлаб тортиш, шилқимлик билан унинг қўлини силташ ёки куч билан қўлидан ушлаш, бош кийимини юлқиб олиш, сигарет тутунини унинг юзига пуфлаш ва ҳоказо ҳаракатлар тушунилади.

Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этилган шаҳвоний шилқимлик кўринишидаги уятсиз-бузуқ ҳаракатлар ЖК 129-моддаси билан квалификация қилиниши лозим";


қуйидаги мазмундаги 23-1-банд билан тўлдирилсин:

"23-1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш тариқасидаги маъмурий жазо вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни ёхуд ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш учун қўлланилади.

Бунда, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахслар иш ҳақининг эллик фоизи алимент мажбуриятлари бўйича қарзни тўлашга йўналтирилиши тушунтирилсин.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга (аёллар 55 ёшдан, эркаклар 60 ёшдан), ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, доимий ишга эга шахсларга, ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилмайди";


25-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, МЖтК 29-1-моддасининг учинчи қисмига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тартибда чиқариб юбориш Ўзбекистон Республикаси фуқаросига алимент тўлаш бўйича мажбуриятларга эга бўлган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди".

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

Б. Исламов

Пленум котиби,

Олий суд судьяси

Н. Хакимова

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)














































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск