ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.11.2023 й. 34-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг маъмурий ишлар бўйича айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2023 й.

N 34



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ МАЪМУРИЙ ИШЛАР

БЎЙИЧА АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, шунингдек, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бир хилда қўллаш мақсадида "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Маъмурий ишларни кўришда биринчи инстанция суди томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 2018 йил 19 майдаги 15-сон қарори:


муқаддимасидаги "17-моддасига" деган жумла "22-моддасига" деган жумла билан алмаштирилсин;


2-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Маъмурий судга маъмурий ва бошқа оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича ишлар, жумладан, қуйидаги ишлар тааллуқли:

маъмурий органларнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

маъмурий органлар, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

маъмурий органлар, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилганлиги юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

нотариуснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш рад этилганлиги юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар;

МСИЮтКнинг 27-1-моддасида кўрсатилган инвестиция низолари бўйича ишлар;

МСИЮтКнинг 27-2-моддасида кўрсатилган рақобат тўғрисидаги ишлар;

маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича ундириш сўзсиз тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар.

Суд фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган, қонун билан ўзининг ваколатига киритилган бошқа ишларни ҳам ҳал қилади.

Қонунга кўра, аризачи ушбу кўрсатилган ариза (шикоят)лар билан бир қаторда мазкур талабларга сабабий боғланишда бўлган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ҳам тақдим этишга ҳақли.

Ушбу кўрсатилган талаблардан алоҳида тарзда билдирилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб тааллуқлилигига кўра, фуқаролик ишлари бўйича судда ёки иқтисодий судда кўриб чиқилиши лозим.

Маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқса-да, қонунда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига, фуқаролик ишлари бўйича судга, иқтисодий ва ҳарбий судга тааллуқлилиги белгиланган низолар бўйича ишлар маъмурий судга тааллуқли эмас.

Агар ариза маъмурий орган бўлмаган корхона, ташкилот, муассаса ҳужжатини ҳақиқий эмас, деб топиш ёки унинг мансабдор шахси ҳаракатини (ҳаракатсизлигини) ғайриқонуний деб топиш тўғрисида берилган талаб ёхуд ариза (шикоят) маъмурий органга нисбатан берилган бўлиб, аммо устидан шикоят берилаётган ҳаракат меҳнат муносабатларидан келиб чиққан бўлса, бундай талаблар маъмурий суд судловига тааллуқли эмас";


қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. МСИЮтКнинг 27-3-моддаси биринчи қисмига кўра, талаб судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда маъмурий судга тақдим этилган бўлса, ариза (шикоят) тааллуқлилигига кўра, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга кўриб чиқиш учун ўтказилади.

Агар ариза (шикоят) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш чоғида аниқланса, маъмурий суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва маъмурий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Аризани (шикоятни), иш материалларини маъмурий суддан тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Маъмурий суддан тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказилган ариза (шикоят), иш материаллари ўзига ўтказилган суд томонидан қабул қилиб олиниши керак.

Ўзбекистон Республикасида судлар ўртасида судга тааллуқлилик тўғрисидаги низоларга йўл қўйилмайди.

Агар ариза (шикоят) икки ва ундан ортиқ талабларнинг биттаси ёки бир нечтаси маъмурий судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш чоғида аниқланса, суд МСИЮтКнинг 138-моддасига асосан талабларнинг бир қисмини алоҳида иш юритишга ажратиш масаласини ҳал этган ҳолда, тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга кўриб чиқиш учун ўтказади";


7-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


10-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар ариза (шикоят) иш юритишга қабул қилинганидан кейин, у судловга тегишлилик қоидалари бузилган ҳолда қабул қилинганлиги аниқланса, суд тегишинча, ишни бошқа маъмурий судга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради (МСИЮтК 34-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди)";


12-банди чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги "Маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти ҳақида"ги 20-сонли қарорининг:


муқаддимасидаги "17-моддасига" деган жумла "22-моддасига" деган жумла билан алмаштирилсин;


3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тушунтирилсинки, маъмурий ишлар бўйича давлат божи қуйидагилардан ундирилади:

1) биринчи инстанция судига бериладиган:

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

сайлов комиссияларининг ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаганлик устидан шикоят қилиш тўғрисидаги;

МСИЮтКнинг 27-1-моддасида кўрсатилган инвестиция низолари бўйича;

МСИЮтКнинг 27-2-моддасида кўрсатилган рақобат тўғрисидаги;

маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича ундириш сўзсиз тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат устидан шикоят қилиш тўғрисидаги;

МСИЮтКнинг 27-моддасида кўрсатилган ариза (шикоят) билан бир қаторда ушбу талабларга сабабий боғланишда бўлган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ариза (шикоят)лардан;

2) бериладиган апелляция ва кассация шикоятларидан:

маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари;

иш юритишни тугатиш (бундан МСИЮтКнинг 108-моддаси 1-банди билан иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим мустасно), аризани кўрмасдан қолдириш, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан;

3) суд ҳужжатларининг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини берганлик учун.

Иш ҳужжатларидан фотонусха кўчириш учун давлат божи ундирилмайди";


4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маъмурий ишлар бўйича давлат божини тўлаш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади) 12-боби, "Давлат божи тўғрисида"ги Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади";


9-банди қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Давлат божи масаласи ҳал қилинмасдан суднинг иш юритувига қабул қилинган ариза (шикоят)лар МСИЮтКнинг 105-моддасига асосан кўрмасдан қолдирилганда, давлат божини ундириш (суд харажатларини тақсимлаш) умумий асосларда ҳал қилиниши лозим.

Бунда судлар "Давлат божи тўғрисида"ги Қонуннинг 18-моддаси талабидан келиб чиқиб, ариза (шикоят)лар МСИЮтКнинг 105-моддаси 4-бандига асосан кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи ундирилмаслигини эътиборга олишлари лозим";


16-банди иккинчи хатбошисидаги "бу ҳолатлар бўйича" деган жумладан кейин "ҳал қилув қарорининг" ҳамда "шу суммани" деган жумладан кейин "ҳал қилув қарорининг (ажримнинг)" деган сўзлар "суд ҳужжатининг" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 2021 йил 20 апрелдаги 15-сонли қарорининг:


муқаддимасидаги "17-моддасига" жумла "22-моддасига" деган жумла билан алмаштирилсин;


3-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қонунга мувофиқ, суднинг ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида (МСИЮтК 203-моддаси), берилиши мумкин";


5-бандининг иккинчи хатбошисидаги ", муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги иш бўйича эса, 24 соат ичида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


12-бандининг учинчи ва тўртинчи бандлари чиқарилсин;


14-банди тўртинчи хатбошисидаги "Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтириши" деган сўзлардан кейин "ва музокара сўзи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


21-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. МСИЮтКнинг 219-моддасига мувофиқ, апелляция инстанцияси суди қуйидагиларга:

1) ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга;

2) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга;

3) ҳал қилув қарорини ўзгартиришга;

4) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд аризани (шикоятни) тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;

5) ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга;

6) МСИЮтКнинг 220-моддаси тўртинчи қисми 9-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли";


28-банди чиқариб ташлансин;


29-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан МСИЮтКда назарда тутилган ҳолларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарорлари устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади.

Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиб:

1) ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга;

2) ажримни, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга;

3) аризани (шикоятни) қабул қилишни рад этиш ҳақидаги, аризани (шикоятни) қайтариш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва аризани (шикоятни) биринчи инстанция судига кўриб чиқиш учун юборишга;

4) ажримни бекор қилишга ва аризани (шикоятни), ишни кўриб чиқиш учун судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.

Биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси суди қарор қабул қилади".


4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Маъмурий ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 2021 йил 27 ноябрдаги 34-сонли қарорининг:


17-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "илтимосномасига кўра" деган сўзлар "аризасига кўра ёки ўз ташаббуси бўйича" деган сўз билан алмаштирилсин;


22-банди иккинчи хатбошисидаги "кассация инстанцияси суди ажрими билан" деган сўзлар "ишни кўриб чиқаётган судлов ҳайъати томонидан" деган сўз билан алмаштирилсин;


29-банди қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"МСИЮтК 244-моддаси тўртинчи қисмининг 9-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга".


5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида" ги 2019 йил 24 декабрдаги 24-сонли қарори:


муқаддимасидаги "17-моддасига" деган жумла "22-моддасига" деган жумла билан алмаштирилсин;


1-банди биринчи хатбошисидаги "44-моддаси" деган жумла "55-моддаси" деган жумла билан алмаштирилсин;


2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Маъмурий органлар деганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони билан тасдиқланган республика давлат бошқаруви органлари (вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар) ва уларнинг ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, маъмурий-бошқарув ваколати берилган бошқа органлар, ташкилотлар ва махсус ташкил этилган комиссиялар тушунилади";


8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судлар шуни назарда тутиши лозимки, маъмурий органларнинг қуйидагилар билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган шикоятлар ҳам МСИЮтКнинг 23-бобида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади:

бино, иншоот ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, фойдаланишга топшириш, фойдаланиш ва бузишга келишиш ва рухсат бериш (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли "Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори);

жамоат бирлашмалари, шу жумладан, сиёсий партияларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек, давлат органининг белгиланган муддатда бундай рўйхатдан ўтказишдан бўйин товлаши ("Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг учинчи қисми, "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг учинчи қисми, "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 23-моддасининг иккинчи қисми, "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддаси)";


9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат ижрочисининг қарори, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан МСИЮтКнинг 23-бобида назарда тутилган тартибда шикоят қилинади";


10-бандидаги "41-моддаси" деган жумла "45-моддаси" деган жумла билан алмаштирилсин;


13-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "даъво" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


21-банди биринчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатларига", деган сўзлар "қонунчиликка" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 2023 йил 20 февралдаги 4-сонли қарорининг 10-банди биринчи хатбошисидаги "ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати юзасидан низолар," деган сўзлар чиқариб ташлансин.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

Б. Исламов

Пленум котиби,

Олий суд судьяси

Н. Хакимова

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)




















































Время: 0.0083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск