ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар / Монополияга қарши қонунчиликнинг умумий қоидалари /

Инсофсиз рақобатни аниқлаш Методикаси (ЎзР ВМ 29.12.2023 й. 694-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

694-сон қарорига

2-ИЛОВА



Инсофсиз рақобатни аниқлаш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Методика инсофсиз рақобатни аниқлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Методикада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари;


инсофсиз рақобат - хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг иқтисодий фаолиятни амалга оширишда афзалликларга эга бўлишга қаратилган, қонунчиликка, иш муомаласи одатларига зид бўлган ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларга (рақобатчиларга) зарар етказадиган ёки зарар етказиши мумкин бўлган ёхуд уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган ёки путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатлари;


рақобатчини обрўсизлантириш - рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши ёки унинг ишчанлик обрўсига путур етказиши мумкин бўлган, у сотувга таклиф қилаётган товарнинг сифати ва истеъмол хоссалари, мазкур товарни тайёрлаш ҳамда ундан фойдаланиш усуллари ва шароитлари, ундан фойдаланишдан кутилаётган натижалар, товарнинг муайян мақсадларга яроқлилиги, товарни сотувга таклиф этиш шартлари, шу жумладан, унинг нархи тўғрисида ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш;


нотўғри таққослаш - рақобатчи хўжалик юритувчи томонидан субъектни ёки унинг товарини товарнинг устунлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилувчи сўзлардан ёки рамзлардан товарнинг холисона тасдиққа эга бўлган тавсифини ёки таққослаш параметрларини кўрсатмаган ҳолда фойдаланиб таққослаш;


3. Рақобатни ҳимоя қилиш мақсадида қуйидагилар тақиқланади:

инсофсиз рақобат;

рақобатчини обрўсизлантириш;

нотўғри таққослаш;

товарнинг хусусияти, ишлаб чиқарилиш усули ва жойи, истеъмол хоссалари, нархи ва сифати, ишлаб чиқарувчининг (бажарувчининг) кафолат мажбуриятлари хусусида истеъмолчиларни чалғитиш;

тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни, шу жумладан, фан-техникага, ишлаб чиқаришга ёки савдога оид ахборотни эгасининг розилигисиз олиш, ундан фойдаланиш, уни ошкор этиш;

товар ёки молия бозорига рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг киришига тўсқинлик қилишга ёки уни бозордан четлаштиришга олиб келувчи ҳаракатларни содир этиш.



2-БОБ. ИНСОФСИЗ РАҚОБАТНИ АНИҚЛАШ БОСҚИЧЛАРИ


4. Инсофсиз рақобат белгилари ваколатли орган томонидан ваколат доирасида бевосита ўрганиш ва таҳлилларни амалга ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини, оммавий ахборот воситаларининг хабарларини ҳамда республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг инсофсиз рақобат ҳақидаги маълумотларини ўрганиш давомида аниқланади.


5. Қуйидагилар инсофсиз рақобат белгиларини аниқлашнинг асосий босқичлари ҳисобланади:

а) инсофсиз рақобат белгилари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини баҳолаш;

б) инсофсиз рақобат ҳолатини содир этган шахслар доирасини аниқлаш;

в) инсофсиз рақобат ҳаракатлари рақобатчи ёки унинг манфаатини кўзлаб бошқа шахслар томонидан содир этилганлигини аниқлаш;

г) инсофсиз рақобат бўйича далилларни тўплаш ва уларга ҳуқуқий баҳо бериш;

д) инсофсиз рақобат ҳолатини ёки унинг мавжуд эмаслигини эътироф этиш.



3-БОБ. ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ БЕЛГИЛАРИ


6. Қуйидагилар инсофсиз рақобат белгилари ҳисобланади:

а) хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи ёхуд унинг манфаатларини кўзлаб бошқа шахслар томонидан уларнинг иқтисодий фаолиятни амалга оширишда афзалликларга эга бўлишга қаратилган, қонунчиликка, иш муомаласи одатларига зид бўлган ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларга (рақобатчиларга) зарар етказадиган ёки зарар етказиши мумкин бўлган ҳаракатларини содир этиш, шу жумладан:

аввал фуқаролик муомаласига киритилган товар, иш ва хизматларнинг (кейинги ўринларда - товар) ташқи безатилиши ва шакли, номи, тамғаланиши, этикеткаси, ўрови, ранглар уйғунлигини такрорлаш орқали рақобатчи хўжалик юритувчи субъект томонидан товарни фуқаролик муомаласига киритиш;

реклама материалларидан ёки уларнинг бир қисмидан нусхаларни рухсатсиз фойдаланган ҳолда кўчириш орқали рақобатчи хўжалик юритувчи субъект томонидан товарни реализация қилиш;

рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг индивидуаллаштириш воситаларига, товарни индивидуаллаштириш воситаларига бўлган мутлақ ҳуқуқини олиш орқали аввал фуқаролик муомиласига киритилган товарнинг реализация қилинишини чеклашга қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этиш;

б) хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи ёхуд унинг манфаатларини кўзлаб бошқа шахслар томонидан рақобатчини обрўсизлантириш ёки унинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган ёки путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатларини содир этиш, шу жумладан:

рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши ёки унинг ишчанлик обрўсига путур етказиши мумкин бўлган, сотувга таклиф қилинаётган товарнинг сифати ва истеъмол хоссалари;

товарни тайёрлаш ҳамда ундан фойдаланиш усуллари ва шароитлари, шунингдек, товардан фойдаланишдан кутилаётган натижалар;

товарнинг муайян мақсадларга яроқлилиги, товарни сотувга таклиф этиш шартлари, шу жумладан, унинг нархи тўғрисида ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш;

в) хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи ёхуд унинг манфаатларини кўзлаб бошқа шахслар томонидан ўзини ёки ўзига тегишли товарни рақобатчи хўжалик юритувчи субъект ёки унинг товаридан устунлиги ҳақида товарнинг холисона тасдиққа эга бўлган тавсифини ёки таққослаш параметрларини кўрсатмасдан таққослаш, шу жумладан:

"энг", "энг яхши", "биринчи", "фақат", "фақатгина" ва бошқа орттирувчи нисбатлардан фойдаланган ҳолда солиштириш;

рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти ёки унинг товари сифати, нархи ва бошқа хусусиятларига салбий баҳо бериш орқали ўзининг фаолияти ёки товари билан солиштириш;

г) товарнинг хусусияти, ишлаб чиқарилиш усули ва жойи, истеъмол хоссалари, нархи ва сифати, ишлаб чиқарувчининг (бажарувчининг) кафолат мажбуриятлари, шу жумладан, товарнинг миқдори, бунда товарнинг бозорда мавжудлиги, уларни муайян шароитда сотиб олиш имконияти, шунингдек, ушбу товарга бўлган талабнинг ҳаққоний ҳажми хусусида истеъмолчиларни чалғитиш;

д) рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни, шу жумладан, фан-техникага, ишлаб чиқаришга ёки савдога оид ахборотни эгасининг розилигисиз олиш, ундан фойдаланиш, уни ошкор этиш, шу жумладан:

рақобатчи хўжалик юритувчи субъект билан тузилган шартнома асосида фойдаланилаётган тижорат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирдан, шу жумладан, фан-техникага, ишлаб чиқаришга ёки савдога оид ахборотдан шартномани бузган ҳолда фойдаланиш ва уни ошкор этиш;

хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан тижорат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир, шу жумладан, фан-техника, ишлаб чиқариш ёки савдога оид ахборот кўрсатилган маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан эгасининг розилигисиз рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг манфаатини кўзлаб, улардан фойдаланиш ёки ошкор қилиш, агар ушбу маълумотлардан фойдаланишгигш ёки ошкор қилишнинг қонун ёки шартномада белгиланган ошкор қилиш муддати тугамаган бўлса;

е) товар ёки молия бозорига рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг киришига тўсқинлик қилишга ёки уни бозордан четлаштиришга олиб келувчи ҳаракатларни содир этиш, шу жумладан:

хўжалик юритувчи субъектлар ёки уларнинг манфаатларини кўзлаб бошқа шахслар томонидан рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг бозорга киришига маъмурий ва бошқа тўсқинликлар қилиш;

рақобатчи хўжалик юритувчи субъектларни бозордан четлаштириш мақсадида товарни таннархидан паст нархда реализация қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз ваколатлари доирасида тадбиркорлик таваккалчилиги шароитларида қабул қилган қарорлари бундан мустасно.



4-БОБ. ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ ҲОЛАТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган инсофсиз рақобат белгилари аниқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида белгиланган тартибда иш қўзғатилади ва кўриб чиқилади.


8. Хўжалик юритувчи субъектлар белгиланган тартибда ўзлари содир этган ҳаракатлар рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига зид эмаслиги тўғрисидаги далилларни тақдим этиш, шунингдек, ваколатли органнинг қарори (кўрсатмаси) устидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилишга ҳақли.


9. Хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан инсофсиз рақобатни содир этганлик учун "Рақобат тўғрисида"ги Қонунда белгиланган тартибда жарима тарзидаги молиявий санкция қўлланилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


10. Ушбу Методикада қайд этилган масалалар юзасидан келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.


11. Ушбу Методика талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 декабрь


















































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск