ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2023 й. 701-сон "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимининг тартиб-таомиллари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2023 й.

N 701




ҲАЙВОНЛАРНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ,

РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА КУЗАТИШ ТИЗИМИНИНГ

ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда чорва моллари ва паррандалар бош сонини янада кўпайтириш, ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария хизматлари сифатини ошириш, ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни самарали ташкил этиш, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, чорва молларининг наслини яхшилаш, озиқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик йўналишидаги чорвачилик хўжаликлари фаолиятини ҳамда чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда йирик тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш талаб этилмоқда.

Чорвачилик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 24 августдаги ПҚ-285-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

ҳайвонларнинг яшаш даври давомида уларнинг келиб чиқиши, кўпайиши (кўпайтирилиши) ва ҳаракати, шунингдек, ҳайвонларда учрайдиган касалликларга қарши профилактика, ташхис қўйиш ва даволаш ишларида ҳайвонларни кузатиш;

ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида сўйишга бўлган ортиқча талабларни бекор қилиш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

701-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон қарорида:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.";


б) 6-банддаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.";


г) иловада:


номида ва 1-банддаги "уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш" сўзлари "рўйхатга олиш ва кузатиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ветеринария паспорти - ҳайвонга берилган ва идентификация рақамига мувофиқ расмийлаштирилган, ҳайвон эгасини белгиловчи, ҳайвонлар касалликлари профилактикаси ва уларни даволаш ишлари тўғрисидаги маълумотлар қайд этиб бориладиган ҳужжат;"

учинчи хатбошидаги "бўлимларининг участка ветеринария врачи" сўзлари "бўлими ветеринария участкаси ходимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи ва олтинчи хатбошилардаги ", жетон бериш (жетонлаш)" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги "жетон," сўзи чиқариб ташлансин;

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кузатиш - ҳайвонларнинг яшаш даври давомида уларнинг келиб чиқиши, кўпайиши (кўпайтирилиши) ва ҳаракати, шунингдек, ҳайвонларда учрайдиган касалликларга қарши профилактика, ташхис қўйиш ва даволаш ишлари бўйича мониторинг ўрнатиш;"

ўн тўртинчи хатбошидаги "ҳайвонларни ҳисобга қўйиш" сўзлари "рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банддаги "бўлимлари" сўзи "ветеринария участкалари ходимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-бандда:


"в" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


"г" кичик банддаги "ҳайвонларнинг барча турларига" сўзлари "от, ит ва мушукларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ҳайвонларни биркалаш учун ушбу Низомга 3-иловада келтирилган идентификация рақамини сақловчи қулоқ биркаларидан фойдаланилади.";


10-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


15-банддаги "(жетон)" сўзи чиқариб ташлансин;


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун тўлов ундирилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 августдаги ПҚ-285-сон қарорига 1-иловада келтирилган туманлар бундан мустасно). Тўлов миқдори ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан белгиланади.";


4-боб номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"4-боб Ҳайвонларни рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш";


25, 26, 27, 28, 34, 35 ва 36-бандлардаги "ҳисобга" ва "ҳисобдан" сўзлари тегишлилиги бўйича "рўйхатга" ва "рўйхатдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 4-1-боб билан тўлдирилсин:


"4-1-боб. Ҳайвонларни кузатиш


37-1. Ҳудудлардаги чорва ва уй ҳайвонларини идентификация қилиш, рўйхатга олиш, рўйхатдан чиқариш ва сақлашнинг тўлиқ қамраб олинганлиги ҳолати ўрганилади.

37-2. Қушхоналар, мол бозорлари, ички постлар, шунингдек, чорва ҳайвонларининг бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтиш ҳаракатлари (миграцияси) таҳлил қилинади.

37-3. Чорва ҳайвонлари сақланадиган объектларнинг жойлашув манзили шакллантирилади.

37-4. Ҳайвонларнинг касалликларига қарши ўтказилаётган профилактика даволаш, ташхис қўйиш ишлари доимий равишда кузатилади.";


1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ҳайвонларни идентификация қилиш,

рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби

тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Ҳайвонларни идентификация қилиш,

рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддати


I босқич

Ариза берувчи

Ушбу Низомнинг 27-бандига асосан ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича давлат ветеринария хизматига ариза тақдим этади (электрон ёки ёзма шаклда)

Низомнинг 25 ва 26-бандларида белгиланган муддатларда

II босқич

Давлат ветеринария хизмати

Ариза тақдим этилган кундан бошлаб уч кун ичида ҳайвонларни идентификация қилиш ишларини амалга оширади

(жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳайвонларини бош сони кўп бўлган тақдирда, уларни идентификация қилиш бўйича алоҳида график асосида амалга оширилади).

Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ишлари натижасига мувофиқ ветеринария паспортини расмийлаштиради ва электрон ахборот тизимига маълумотларни киритилади.

Ҳайвон эгаси идентификация атрибутларини олгандан сўнг уч иш кунида

III босқич

Ариза берувчи

Ушбу Низомнинг 35-бандига асосан ҳайвонларни рўйхатдан чиқариш учун давлат ветеринария хизматига ариза тақдим этади.

Етти кун муддатда

IV босқич

Давлат ветеринария хизмати

Ариза берувчининг мурожаатига асосан ҳайвонларни рўйхатдан чиқариш ишларини амалга оширади.

Ҳайвонларни рўйхатдан чиқариш ишлари натижасига мувофиқ тегишли маълумотлар электрон ахборот тизимидан чиқаради.

Икки кун муддатда




";

2, 4, 5, 7 ва 8 иловалардаги "Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга" сўзлари "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низомга" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ҳайвонларни идентификация қилиш,

рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби

тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Идентификация рақамини сақловчи қулоқ

биркалар турлари ва меъёрлари


Ҳайвонлар учун иссиқ ва совуққа чидамли эластик полимер материаллардан тайёрланган қулоқ биркаси тавсия этилади.

Ҳайвон турига қараб қулоқ биркаси турли хил кўриниш, ранг ва шаклларда бўлиши мумкин.

Қорамоллар учун қулоқ биркасининг пластмасса тури қуйидаги ҳажмда: эни - 57 мм, баландлиги - 77 мм (1-расм).

Қўй, эчки ва туялар учун: эни - 40 мм, баландлиги - 45 мм (2-расм), эни - 37 мм, узунлиги - 41 мм (3-расм).

Чўчқалар учун тугма кўринишидаги биркалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлиб, диаметри 25 мм (4-расм).




Қулоқ биркалари ҳайвонларнинг қулоғига биркаларни ўрнатиш техникасига мувофиқ ўрнатилади.";


6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 23-банди "а" кичик бандидаги "10" рақами чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарорида:


а) 1-иловада:


2-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги ", шунингдек, контрагентларни танлашда лозим даражада эҳтиёткор бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин.


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Субсидия қўшилган қиймат солиғидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган субсидия олувчиларга ажратилади."


6-банднинг иккинчи хатбошидаги "12" рақами чиқариб ташлансин;


12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Субсидия олувчилар ўз хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни чорак давомида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг (кейинги ўринларда - Қўмита) "my.vetgov.uz" сайти орқали туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига (кейинги ўринларда - Бўлим) ариза билан мурожаат қилади.

Бўлим субсидия ажратиш билан боғлиқ ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун комиссияга тақдим этади.";


16-банддаги "Ўзбекчорванасл" агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари "Қўмитага" сўзи билан алмаштирилсин;


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Хулоса келиб тушган санада Қўмита ва Солиқ қўмитаси ўртасида интеграция қилинган маълумотлар базасидан электрон тартибда фойдаланади.";


18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Субсидия олувчи ўз хўжалигида етиштирган чорвачилик маҳсулотларини сотганидан сўнг комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотларини "my.vetgov.uz" сайти орқали доимий кузатиб боради.";


19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Қўмита календарь йил мобайнида чорвачилик субъектларига ажратиладиган субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни Низомга 5, 5а ва 5б-иловалардаги шаклларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда уч иш кунида тасдиқлайди.";


20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотлари ижобий бўлган тақдирда, электрон шаклдаги маълумотлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг "my.vetgov.uz" сайти орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборилади.";


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг хулосаси "my.vetgov.uz" сайти орқали келиб тушгандан сўнг бир иш кунида бюджетдан шу мақсадга ажратилган маблағлар доирасида тегишли субсидия суммасини субсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказади.";


23 ва 25-бандлардаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик

хўжаликларига улар томонидан етиштирилган

ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш

тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Қўшилган қиймат солиғи тўловчисининг субсидия

олиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш

ва субсидия ажратиш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Субсидия олувчи


Субсидия олувчилар ўз хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни чорак давомида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг "my.vetgov.uz" сайти орқали туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига ариза билан мурожаат қилади.


Ўз хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни чорак давомида









2-босқич

Комиссия (Чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияси)


Комиссия субсидия олувчининг аризасига кўра сотиладиган маҳсулотларнинг ўз хўжалигида етиштирилганлиги ва уларнинг тегишли турлари бўйича беш иш кунида ушбу Низомга 4, 4а ва 4б-иловаларга мувофиқ хулоса беради ҳамда "my.vetgov.uz" сайти орқали электрон шаклда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига тақдим этади.


Беш иш кунида









3-босқич

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси хулоса келиб тушган санада Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва Солиқ қўмитаси ўртасида интеграция қилинган маълумотлар базасидан электрон тартибда фойдаланади.


Уч иш кунида









4-босқич

Субсидия олувчи


Ўз хўжалигида етиштирган чорвачилик маҳсулотларини сотгандан сўнг комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотлари натижасини "my.vetgov.uz" сайти орқали кузатиб бориш имконияти яратилади.


Доимий









5-босқич

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси


Комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотлари ижобий бўлган тақдирда, электрон шаклдаги маълумотларни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ахборот тизими орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади.


Бир иш кунида









6-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ахборот тизими орқали келиб тушган Қўмитанинг хулосасини олгандан сўнг бюджетдан шу мақсадга ажратилган маблағлар доирасида тегишли субсидия суммасини субсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказади.


Бир иш кунида









7-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси


Субсидия субсидия олувчи томонидан берилган аризага асосан ажратилади.


Кейинги ойнинг 25-санасига қадар



";

4-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик

хўжаликларига улар томонидан етиштирилган

ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш

тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА


"Тасдиқлайман"

туман ҳокимининг қишлоқ ва

сув хўжалиги масалалари бўйича

ўринбосари, туман комиссияси раиси

_________________________________

(Ф.И.О)

20___ йил "____" _____________

ХУЛОСА


____________ вилояти ____________ туманидаги субсидия олишга талабгор "_____________" нинг 20___ йил ___________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва куйидагилар аниқланди:

Т/р

Хўжа-

лик

номи


Жой-

лашган

манзили


Жами

мол

бош

сони


Шундан:


Жами ер

майдони


Шундан:


Йиллик

жам-

ғарил-

ган

озиқа

бирлиги

(тонна)


Молхона

бинолари

(сони)


Етишти-

риладиган

маҳсулот

(тонна)

прогноз


Реализация

қилинадиган

маҳсулот

(тонна)

прогноз


соғин

сигир-

лар


боқув-

даги

моллар


озиқа

экин


бино

ва ин-

шоот


очиқ

бино


ёпиқ

бино


гўшт

(тирик вазнда)

сотиб

олина-

диган

сут


гўшт

(тирик

вазнда)


соғиб

олина-

диган

сут













































жами:
















ЯКУНИЙ ХУЛОСА:

(ташкилот номи)

__________ вилояти _______________ туманидаги ______________ги ҳақиқатдан хам ўз хўжалигида __________________ маҳсулотни етиштиради ва сотади.


Комиссия аъзолари

Туман ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш бўлими бошлиғи

имзо/муҳр


Ф.И.О.

Туман иқтисодиёт ва молия бўлими мудири

имзо/муҳр


Ф.И.О.

Туман солиқ инспекцияси бошлиғи

имзо/муҳр


Ф.И.О.";

4а-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик

хўжаликларига улар томонидан етиштирилган

ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш

тартиби тўғрисидаги низомга

4а-ИЛОВА


"Тасдиқлайман"

туман ҳокимининг қишлоқ ва

сув хўжалиги масалалари бўйича

ўринбосари, туман комиссияси раиси

_________________________________

(Ф.И.О)

20___ йил "____" _____________

___________ вилояти _________ туманидаги субсидия олишга талабгор "____________" нинг 20___ йил ___________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:

Т/р

Хўжалик

номи

Жой-

лашган

манзили


Жами

парран-

да сони

(юз бош)


Хўжалик

ташкил

этилган-

лиги

тўғри-

сидаги

маълу-

мот


Шундан

(сони):


Ходимлар

сони


Асбоб-ускуналар

мавжудлиги


Етишти-

риладиган

маҳсулот

прогноз


Реализация

қилинадиган

маҳсулот

прогноз


гўшт

учун


тухум

учун


дои-

мий


мав-

сумий


озиқа

таъми-

ноти


сув

таъми-

ноти


ша-

мол-

латиш

тизими


Сўйиш

линия-

си


гўшт

(кг)


тухум

(дона)


гўшт

(кг)


тухум

(дона)
















































жами:

















ЯКУНИЙ ХУЛОСА:

(ташкилот номи)

__________ вилояти _______________ туманидаги ______________ги ҳақиқатдан хам ўз хўжалигида __________________ маҳсулотни етиштиради ва сотади.


Комиссия аъзолари

Туман ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш бўлими бошлиғи

имзо/муҳр


Ф.И.О.

Туман иқтисодиёт ва молия бўлими мудири

имзо/муҳр


Ф.И.О.

Туман солиқ инспекцияси бошлиғи

имзо/муҳр


Ф.И.О.";

4б-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик

хўжаликларига улар томонидан етиштирилган

ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш

тартиби тўғрисидаги низомга

4б-ИЛОВА


"Тасдиқлайман"

туман ҳокимининг қишлоқ ва

сув хўжалиги масалалари бўйича

ўринбосари, туман комиссияси раиси

_________________________________

(Ф.И.О)

20___ йил "____" _____________

___________ вилояти __________ туманидаги субсидия олишга талабгор "___________" нинг 20___ йил __________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:

T/р

Хўжалик

номи


Жой-

лашган

манзили


Интен-

сив сув

ҳавза

майдони


Интенсив усулда балиқ

етиштириш технологияси


Совуқ сув балиқлари,

шундан:


Қолган

турдаги

балиқлар,

шундан:


Етиш-

тирила-

диган

маҳсу-

лот (кг)

прогноз


Реализация

қилинадиган

маҳсулот

(кг) прогноз


Интен-

сив


Ярим

интен-

сив


Ёпиқ

сув

айланма

тизими

(ЎЗВ)


Қафас

(садок)


Лосось


Форель


Осётр


1


2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

1.



























2.















ЯКУНИЙ ХУЛОСА:

(ташкилот номи)

__________ вилояти _______________ туманидаги ______________ги ҳақиқатдан хам ўз хўжалигида __________________ маҳсулотни етиштиради ва сотади.


Комиссия аъзолари

Туман ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш бўлими бошлиғи

имзо/муҳр


Ф.И.О.

Туман иқтисодиёт ва молия бўлими мудири

имзо/муҳр


Ф.И.О.

Туман солиқ инспекцияси бошлиғи

имзо/муҳр


Ф.И.О.";

б) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 июлдаги

434-сон қарорига

2-ИЛОВА



Чорвачилик маҳсулотлари учун

субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни

таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси


2. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари


3. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими мудири


4. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) солиқ инспекцияси бошлиғи


5. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими чорвачилик бўйича мутахассиси, комиссия котиби".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 декабрь

















Время: 0.0115
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск