ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2023 й. 725-сон "Баҳолаш фаолияти соҳасида хизматлар сифатини ошириш, ўзини ўзи бошқариш механизмини ривожлантириш ҳамда экспертиза жараёнларини тартибга солиш ва рақамлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг "Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2023 й.

N 725



БАҲОЛАШ ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДА

ХИЗМАТЛАР СИФАТИНИ ОШИРИШ, ЎЗИНИ

ЎЗИ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ҲАМДА ЭКСПЕРТИЗА ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ВА РАҚАМЛАШТИРИШ МАҚСАДИДА ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "БАҲОЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

ҲИСОБОТЛАРНИНГ ҲАҚҚОНИЙЛИГИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2008

ЙИЛ 28 ИЮЛДАГИ 161-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда баҳолаш фаолияти соҳасида хизматлар сифатини ошириш, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлаш, ушбу йўналишда ўзини ўзи бошқариш механизми жорий этилганлиги натижасида баҳсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги фақат биринчи ёки олий тоифали баҳоловчилар жалб этилган ҳолда экспертизадан ўтказилиши;

2024 йил 1 мартдан бошлаб, баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра расмийлаштирилган экспертиза хулосалари юзасидан маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг "Экспертиза хулосаларининг ягона реестри"га киритилиши мажбурийлиги;

судларнинг сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳолаш ҳисоботининг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясига киритилган материалларни дастлаб баҳолаш ҳисоботини тайёрлаган баҳолаш ташкилоти аъзо бўлган профессионал жамоат бирлашмаси томонидан кўриб чиқиш ва хулоса бериши тартибини жорий қилиш.


2. Давлат активларини бошқариш агентлиги уч ой муддатда:

Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан баҳолаш фаолиятининг ягона ахборот платформаси негизида баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот юзасидан расмийлаштирилган экспертиза хулосаси бўйича маълумотларни ўз ичига олувчи ҳамда барча учун очиқ бўлган Экспертиза хулосаларининг ягона реестри яратилишини;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


3. Ушбу қарор 2024 йил 1 мартдан кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

725-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Баҳолаш тўғрисидаги

ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан

ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил

28 июлдаги 161-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларнинг сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Баҳолаш объектлари баҳоси бўйича материалларни баҳсли вазиятларда судларнинг сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин".


2. 1-иловада:


а) 8-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Баҳолаш ҳақидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлигини экспертиза қилиш учун фақат биринчи ёки олий тоифали баҳоловчилар жалб этилиши мумкин";


б) 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги "тақдим этиш" сўзларидан кейин "ва ушбу материалларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар бўлиш" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 14-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"буюртмачининг талабига кўра экспертизани ўтказишга шартнома тузилиши баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига аъзолиги тўғрисидаги маълумотни, баҳоловчи (баҳоловчилар)нинг малака сертификатини, баҳоловчи (баҳоловчилар)нинг биринчи ёки олий тоифасига эгалиги тўғрисидаги гувоҳномани ва баҳоловчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисини олдиндан тақдим этиш;

баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган холисона экспертиза ўтказишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар пайдо бўлиши, манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги, мустақиллик тамойилига риоя қилишнинг имкони йўқлиги оқибатида экспертизани ўтказишда ўзининг иштирок этиши мумкин эмаслиги тўғрисида буюртмачига хабар қилиш";


г) 19-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳисобот Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни талабларига, баҳолаш фаолияти стандартларига, баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ эмас";


д) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Агар баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни талабларига, баҳолаш фаолияти стандартларига, баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ тузилган бўлса ва исботловчи аҳамиятли маълумотларга эга бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончли деб эътироф этилади";


е) 22-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Экспертиза тугаллангандан кейин уч кун муддатда бажарувчи эксперт хулосаси нусхасини бажариладиган баҳолаш ишларининг холислиги ва сифати устидан назорат қилиш ҳамда реестрини юритиш учун экспертиза ўтказаётган баҳолаш ташкилоти аъзо бўлган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига, баҳолаш ҳисоботи ҳаққоний эмас деб топилган тақдирда, бир нусхасини баҳолаш ҳисоботнинг бажарувчиси аъзо бўлган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига юборади";

қуйидаги мазмундаги учинчи - бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан амалга оширилган экспертиза хулосалари бўйича маълумотлар экспертиза тугаллангандан кейин беш иш кунида Давлат активларини бошқариш агентлигининг баҳолаш тўғрисидаги Экспертиза хулосаларининг ягона реестрига (кейинги ўринларда экспертиза хулосаларининг ягона реестр деб юритилади) бажарувчи томонидан жойлаштирилади.

Эксперт хулосалари (давлат сирлари ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларни ўз ичига олган ҳужжатларга доир хулосалар бундан мустасно) экспертиза хулосаларининг ягона реестрига киритилиши мажбурий ҳисобланади.

Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлмаган баҳолаш ташкилоти ҳамда баҳолаш ташкилоти штатида (ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида) биринчи ёки олий баҳоловчининг тоифа гувоҳномаси мавжуд бўлмаган мутахассис томонидан амалга оширилган экспертиза - баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш деб ҳисобланмайди";


ж) 24-бандда:

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3 бўлим. "Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни талабларига, баҳолаш фаолияти стандартларига, баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги";

ўн учинчи хатбошидаги "иловада" сўзидан олдин "1-" рақами билан тўлдирилсин;


з) қуйидаги мазмундаги VI-1 бўлим билан тўлдирилсин:


"VI-1. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот юзасидан

расмийлаштирилган экспертиза хулосалари бўйича

Экспертиза хулосаларининг ягона реестрини юритиш тартиби


24-1. Баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра расмийлаштирилган экспертиза хулосалари юзасидан тегишли маълумотлар Экспертиза хулосаларининг ягона реестрига (кейинги ўринларда - Ягона реестр) киритилади.

Мазкур маълумотларни киритиш ва улардан фойдаланиш учун тўловлар ундирилмайди.

Ягона реестрга давлат сирлари ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларни ўз ичига олган маълумотлар киритилмайди.

24-2. Ягона реестр Давлат активларини бошқариш агентлигини (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги) баҳолаш фаолиятининг ягона электрон ахборот платформаси негизида юритилади.

24-3. Ягона реестрга маълумотларни баҳоловчи ташкилотлар томонидан киритилиши мажбурий ҳисобланиб, у баҳоловчи ташкилотлар ва Давактив агентлиги томонидан доимий равишда янгиланиб боради.

Баҳоловчи ташкилотнинг раҳбари маълумотларни киритишга масъул ҳисобланади.

Ягона реестрга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига баҳоловчи ташкилот жавобгар ҳисобланади.

24-4. Расмийлаштирилган экспертиза хулосаси бўйича маълумотлар (аниқлаштириш) Ягона реестрга экспертиза тугагандан сўнг беш иш куни ичида баҳоловчи ташкилот томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш орқали киритилади ва ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклда юритилади.

Ягона реестрга киритилган маълумотлардан ташқари, Давактив агентлиги томонидан заруриятга кўра баҳоловчи ташкилотдан эксперт хулосасига оид аниқлаштирувчи маълумотлар олиниши мумкин.

24-5. Ягона реестрга дастлаб киритилган маълумотларда номувофиқликлар аниқланганда, беш иш куни ичида мазкур номувофиқликлар баҳоловчи ташкилот ва Давактив агентлиги масъулларига бириктирилган электрон калитлар орқали тегишли маълумотларни янгилаш асосида бартараф этилади. Бунда, "изоҳ" устунида киритиладиган ўзгартиришларнинг асослари кўрсатилади.

24-6. Баҳоловчи ташкилотлар томонидан мазкур бўлим талабларига риоя этилиши баҳоловчи ташкилотларининг профессионал жамоат бирлашмалари томонидан назорат қилинади";


и) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Экспертизани ўтказишда бажарувчи ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни талабларига, баҳолаш фаолияти стандартларига, баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бузганлиги учун қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.

Экспертизани ўтказишда баҳоловчи томонидан қонун бузилиш ҳолати содир этилганда, Эксперт комиссиясининг қарорига асосан баҳоловчининг тоифа гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисида ваколатли органга тақдимнома киритилади.

Баҳоловчи томонидан такроран қонун бузилиш ҳолати содир этилганда, Эксперт комиссиясининг қарорига асосан баҳоловчи ташкилотларнинг жамоат бирлашмасига баҳоловчи ташкилотни жамоат бирлашмаси аъзолигидан чиқариш тўғрисида ва баҳоловчининг малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш юзасидан ваколатли органга тақдимнома киритиш учун тақдимнома юборилади";


к) иловада:


илова белгисидаги "ИЛОВА" сўзидан олдин "1-" рақами билан тўлдирилсин;


рус тилидаги матнининг "1. Общие сведения" бандидаги "действующей на основании лицензии" сўзлари "являющейся членом профессионального общественного объединения оценочных организаций" сўзлари билан алмаштирилсин.


л) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:


"Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг

ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни

ташкил этиш тартиби ҳақидаги низомга

2-ИЛОВА



Баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш

тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини

экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра

расмийлаштирилган экспертиза хулосалари

юзасидан Экспертиза хулосаларининг

ягона реестрига киритиладиган

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Экспертиза

ўтказган

баҳоловчи

ташкилот

(номи

ва СТИР

рақами)


Экспертиза

ўтказган

баҳоловчи

ташкилот

раҳбари

(Ф.И.О.)


Экспертиза

ўтказган

тоифали

эксперт

(Ф.И.О.,

тоифаси ва

гувоҳнома

рақами)


Экспертиза

буюртмачиси

(номи)


Экспертизани

ўтказиш

юзасидан

шартнома

(рақами ва

санаси)


Ўтказилган

экспертиза

тури

(таҳлилий

ва дала

шароитида)


Тайёрланган

эксперт

хулосаси

(рақами ва

санаси)


Экспертиза

хулосаси

натижаси

(ҳаққоний

ёки

ҳаққоний

эмас)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

1.










2.










3.










...










Баҳолаш

тўғрисидаги

ҳисоботни

тайёрлаган

баҳоловчи

ташкилот

(номи)


Тайёрланган

баҳолаш

тўғрисидаги

ҳисобот

(рақами ва

санаси)


Баҳолаш

объекти

(номи ва

манзили)


Баҳолаш

санаси


Баҳолаш

объекти

тури*


Баҳолаш

объекти

кадастр

рақами**

(кўчмас

мулк

объектлари

учун)


Баҳолаш

мақсади

***


Аниқланадиган

қиймат тури****


ИЗОҲ


10


11

12

13

14

15

16

17

18















*) Транспорт воситалари, машина ва ускуналар, интеллектуал мулк, кўчмас мулк, бизнесни баҳолаш ва бошқалар

**) Кадастр рақами, кўчмас мулк тури (турар ва нотурар), қурилиш ости майдони, умумий фойдаланиш майдони, яшаш майдони, ҳуқуқ турини белгилайдиган ҳужжат.

***) Реализация қилиш, гаровга қўйиб кредит олиш, давлат мулки объектларини хусусийлаштириш, устав фондига киритиш ва бошқа мақсадлар.

****) Бозор қиймати, адолатли қиймат, инвестиция қиймати, синергетик қиймат, тугатиш қиймати, алмаштиришнинг қолдиқ қиймати, такрор ишлаб чиқариш қолдиқ қиймати, махсус қиймат, суғуртага оид қиймат, солиққа оид қиймат, бозор ижара ҳақи ва бошқа турдаги қийматлар".


3. 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Судларнинг сўровномаларига кўра баҳсли

вазиятларда   баҳоланадиган   объектларнинг

баҳолаш бўйича материалларини экспертизадан

ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини

ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. Умумий қоидалар


1. Ушбу Низом баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровномаларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси ишларини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш - судлар томонидан юборилган баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларида баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳақидаги хулосаларни таҳлил қилиш ва тузиш бўйича тадбирлар йиғиндиси;

баҳоланадиган объектнинг баҳолаш бўйича материаллари - баҳоланадиган объектни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот, баҳоланадиган объект бўйича ушбу баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги тўғрисида эксперт хулосаси, шунингдек иш билан боғлиқ ва суд сўровига илова қилинган бошқа ҳужжатлар;

Комиссия - баҳоланадиган объектнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровномаларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи эксперт комиссияси;

баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари - камида элликта баҳоловчи ташкилотнинг аъзолигига асосланган, баҳоловчиларнинг профессионал даражасини оширишга ва сақлаб туришга кўмаклашиш, уларнинг профессионал манфаатларини, шу жумладан, судларда ҳимоя қилиш мақсадида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари;

Комиссия қарори - Комиссия баённомаси билан расмийлаштирилган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини Комиссия томонидан кўриб чиқиш натижаси;

баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси хулосаси - баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровномаларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича предмет ва натижалардан иборат бўлган ҳужжат;

эксперт - баҳоловчи ташкилот штатида турувчи (ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида фаолият юритувчи), баҳоловчининг биринчи ёки олий тоифасига эга бўлган, экспертлар реестрига киритилган ва эксперт хулосаси тайёрлаш учун баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари ёки Комиссия томонидан жалб этиладиган баҳоловчи;

экспертлар реестри - баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган, баҳоловчининг биринчи ёки олий тоифасига эга бўлган баҳоловчилар рўйхати.

3. Экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган материаллар (шу жумладан, баҳоланадиган объектни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ва ушбу баҳолаш ҳисоботининг ҳаққонийлиги ёки ҳаққоний эмаслиги ҳақидаги эксперт хулосаси) илова қилинган ҳолда, судлар томонидан Комиссиянинг ишчи органига тақдим этилган экспертиза ўтказиш тўғрисида судларнинг ажрими баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш (кейинги ўринларда "экспертиза" деб аталади) учун асос ҳисобланади.


II. Комиссия таркиби ва унинг ишларини ташкил этиш


4. Комиссиянинг доимий аъзолари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Комиссиянинг эксперт аъзоси экспертлар реестрига киритилган экспертлардан бўлган Комиссиянинг доимий аъзолари томонидан тасдиқланади.

5. Комиссияга Комиссия раиси раҳбарлик қилади, у:

Комиссия ишларини ташкил қилади;

Комиссия мажлисининг кун тартибини тасдиқлайди;

Комиссия мажлиси ўтказиладиган сана ва жойни тайинлайди;

Комиссия мажлисларида раислик қилади.

6. Комиссия раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Комиссия раисининг ўринбосари бажаради.

7. Комиссия аъзолари:

Комиссия ишларида қатнашади;

судларнинг талабига биноан келиб тушган баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини кўриб чиқиш натижаларига кўра баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари хулосаларини эшитади;

Комиссия ишига экспертларни жалб этади;

экспертларнинг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;

баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари ва экспертлар ишлари натижаларини муҳокама қилади;

Комиссия қарорларини қабул қилиш тўғрисида овоз беришда қатнашади.

8. Комиссия мажлиси, агар унда аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади.

Комиссия қарори мажлисда қатнашган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Комиссия аъзосининг Комиссия қабул қилган қарордан фарқ қиладиган алоҳида фикр-мулоҳазаси Комиссия мажлисининг протоколида акс эттирилади ёки ёзма равишда алоҳида расмийлаштирилади ва Комиссия мажлиси протоколининг узвий қисми ҳисобланади.

9. Давлат активларини бошқариш агентлиги Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади ва у Комиссия ишлари бўйича ҳужжатларнинг Агентлик томонидан белгиланган тартибга мувофиқ юритилиши ҳамда сақланишини таъминлайди, шунингдек, экспертиза ўтказиш бўйича келиб тушган суд ажримларининг реестрини юритади.

10. Комиссия мажлисларни экспертизадан ўтказиш учун материаллар тўпланишига қараб ўтказади.


III. Экспертиза ўтказилиши ва унинг

натижаларини кўриб чиқиш тартиби


11. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақидаги низомнинг I бўлими 4, 5-бандларига ва V, VII бўлимлари талабларига мувофиқ экспертизадан ўтказиш баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси томонидан амалга оширилади.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақидаги низомнинг III ва IV бўлимлари нормалари баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларига, Комиссияга ва экспертга (экспертларга) татбиқ этилади, баҳолаш ҳисоботининг ҳаққонийлиги экспертизадан ўтказганлик учун тўлов бўйича нормалар бундан мустасно.

12. Комиссиянинг ишчи органи баҳоланадиган объектни баҳолаш бўйича суд ажрими илова қилинган материаллар билан баҳоланадиган объектни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаган баҳолаш ташкилоти аъзо бўлган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига юборади.

13. Экспертиза Комиссия томонидан, баҳоланадиган объектнинг баҳолаш бўйича материаллари Комиссияга келиб тушган санадан бошлаб 30 кун мобайнида ўтказилади.

14. Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси 15 кун муддатда баҳоланадиган объектни баҳолаш бўйича тақдим этилган материалларни эксперт (экспертлар)ни жалб этган ҳолда ўрганиб чиқади ва уларни ўрганиш натижалари бўйича хулосани ишчи органга юборади.

Хулосада экспертиза ўтказиш учун асос, экспертиза предмети (экспертизага тақдим этилган материаллар рўйхати), экспертиза ўтказилган сана, экспертиза ўтказган баҳоловчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш натижалари жамланган бўлиши керак.

15. Комиссия баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини олгандан кейин 10 иш куни муддатда уни кўриб чиқади ва кўриб чиқиш юзасидан тегишли қарор қабул қилади.

Зарур ҳолларда Комиссия баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини асослантирилган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун қайтаришга ва баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини кўриб чиқиш учун экспертлар реестридаги экспертларни жалб қилишга ҳақли.

16. Комиссия қарори унинг барча аъзолари имзолаган баённома билан Комиссия котиби томонидан расмийлаштирилади.

17. Комиссия баённомасида қуйидагилар акс эттирилган бўлиши керак:

баённоманинг санаси ва рақами;

экспертизани ўтказиш учун асос;

экспертиза предмети (экспертизага тақдим этилган материаллар рўйхати);

баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси томонидан тақдим этилган хулоса бўйича Комиссия қарори.

Комиссия жамоат бирлашмасининг хулосасидан рози бўлган тақдирда, хулосани келишиш ва тегишли судга жўнатиш бўйича Комиссия қарорини қабул қилади.

Комиссия жамоат бирлашмасининг хулосасидан норози бўлган тақдирда - Комиссия хулосани қайта кўриб чиқиш учун баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига қайтариш ёки эксперт хулосасини олиш учун эксперт (экспертлар)ни жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Эксперт (экспертлар) хулосасини баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосаси билан бирга тегишли қарор қабул қилиш учун судга юборади.

18. Баённома тасдиқлангандан кейин Комиссия уч кун муддатда уни, баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини ва эксперт (экспертлар) хулосасини (мавжуд бўлса) баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси, Комиссия аъзолари ва жалб этилган экспертларнинг (мавжуд бўлса) хизматига ҳақ тўлаш ҳисоб-китоби билан биргаликда тегишли суд манзилига жўнатади.

Суд томонидан баҳолаш ҳисоботи ҳаққоний эмас деб топилган тақдирда, суд ажримига асосан Комиссия баҳоланадиган объектни такрорий баҳолашни ташкил этади ва баҳоланадиган объектнинг баҳоси тўғрисидаги хулосани судга тақдим этади.

Такрорий баҳолаш деганда суд ажримида белгиланган баҳолаш санаси ҳолатига худди шу баҳоланадиган объектга тегишли дастлабки баҳолашда фойдаланилган ҳужжатлар асосида амалга оширилган баҳолаш тушунилади.

19. Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари, комиссия аъзолари, экспертлар хизматлари учун харажатлар тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида суд қарори билан қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади".


4. 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Баҳоланадиган объектларнинг баҳоси бўйича

материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг

сўровномаларига кўра экспертизадан ўтказиш

бўйича эксперт комиссиясининг

ТАРКИБИ

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси


Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги суд экспертизаси маркази директори, комиссия раисининг ўринбосари


Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи, комиссия аъзоси


Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги суд экспертизаси маркази эксперти, комиссия аъзоси


Лавозими бўйича

-

Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари вакиллари, комиссия аъзолари



-

эксперт



-

эксперт


Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги мутахассиси, комиссия котиби


         

Изоҳ.

Экспертлар реестрига киритилган экспертлар орасидан Комиссия аъзолари Комиссиянинг доимий аъзолари томонидан тасдиқланади.

Комиссиянинг доимий аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларига янги тайинланган шахслар киритилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 декабрь














Время: 0.0347
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск