ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2023 й. 698-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2023 й.

N 698



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

2019 ЙИЛ 15 ИЮЛДАГИ 589-СОН ҚАРОРИ БИЛАН

ТАСДИҚЛАНГАН ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТЛАР

ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ТЕХНОЛОГИК

ПАРКИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Республикамизда кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида ахборот технологиялари соҳасини ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилди, шунингдек, ушбу соҳадаги стартап-лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ички ва ташқи бозорларда дастурий ҳамда юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматларни тарғиб қилишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Шу билан бирга, ушбу вазифаларни амалга ошириш доирасида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда - IT-парк) резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари рўйхатини кенгайтириш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон ва "Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, IT-парк резидентларига қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон ҳамда "Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон фармонлари билан IT-парк резидентлари томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

IT-парк резидентлари томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтириш;

IT-парк резидентлари томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтирилиши муносабати билан IT-парк резиденти мақомини олиш ва ундан маҳрум қилишнинг қўшимча асосларини белгилаш.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

698-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги

589-сон  қарори  билан  тасдиқланган  Дастурий

маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик

парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Эксперт кенгаши - Технопарк резиденти мақомини олиш учун талабгорлик қилувчи юридик шахсларнинг бизнес режаларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш мақсадида Дирекцияда вазирликлар ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат таркибда ташкил этиладиган орган. Эксперт кенгашининг иш тартиби Дирекция томонидан белгиланади;"

ўн олтинчи - ўн еттинчи хатбошилар тегишлича ўн еттинчи - ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Дирекцияга "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган Бош директор раҳбарлик қилади.

Бош директорнинг ваколатлари Дирекция уставида белгиланади.

Бош директор Дирекцияга юкланган функциялар ва вазифалар амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради ва Рақамли технологиялар вазирлигининг сўрови бўйича Технопарк ва Дирекция фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим қилади.";


3. 9-банд қуйидаги мазмундаги "д" ва "е" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"д) ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни венчур молиялаштириш ҳамда акселерация дастурларини амалга ошириш фаолияти учун Технопарк резиденти мақомини олиш мақсадида ариза берган юридик шахслар Технопарк ҳудуди ёки Дирекция филиалларининг юридик манзилида рўйхатдан ўтган ва ушбу манзилда жойлашган бўлиши;

е) киберспорт соҳасида хизмат кўрсатиш учун Технопарк резиденти мақомини олиш мақсадида ариза берган юридик шахслар Дирекция томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича халқаро сертификатга эга бўлиши.";


4. 14-банднинг олтинчи хатбошисидаги ", ариза берувчига ушбу қарордан кўчирма тақдим этилади" сўзлари "ва веб-портал орқали ариза берувчи хабардор қилинади." сўзлари билан алмаштирилсин;


5. 18-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "солиқ ҳисоботи нусхаларини" сўзлари "солик ҳисоботини" сўзлари билан алмаштирилсин;


6. 21-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"венчур молиялаштириш ва акселерация дастурларини амалга ошириш фаолияти билан шуғулланаётган Технопарк резидентлари Технопарк ва унинг филиалларидан рўйхатдан ўтган юридик манзилини бошқа манзилга ўзгартирганда;";

ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


7. 2-илова қуйидаги мазмундаги 19-22-бандлар билан тўлдирилсин:

"19. Мультимедиа ва дизайн соҳасида (веб-дизайн, графика дизайни, компьютер ўйинлари дизайни, вектор графикаси, 3D-графика, визуаллаштирувчи дизайн, интерфейс дизайни, техник дизайн, моушн-дизайн) хизмат кўрсатиш;

20. Дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда мультипликация маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

21. Ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни венчур молиялаштириш ҳамда акселерация дастурларини амалга ошириш фаолияти;

22. Киберспорт соҳасида хизмат кўрсатиш.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 декабрь






































Время: 0.1689
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск