Налоги: Вопросы и ответы

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Природопользование. Охрана окружающей среды /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2023 й. 685-сон "Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ва улардан фойдаланиш муносабатларини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2023 й.

N 685




ЕР ОСТИ СУВЛАРИГА ҚУДУҚЛАРНИ

БУРҒИЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш, уларнинг камайиб кетиши олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг сувга қудуқлар бурғилаш билан боғлиқ фаолиятини тартибга солиш, шунингдек, сув ҳисобини юритиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 7 декабрдаги ПҚ-439-сон қарорига мувофиқ:

ер ости сувларидан фойдаланувчиларга олинаётган сувнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида ўз тасарруфидаги ер ости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлаш мажбурияти юклатилганлиги;

сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган ер ости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланганлиги (бундан жисмоний шахсларга шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун якка тартибда суткасига 5 метр кубгача бўлган миқдорда ер ости сувларини олиш мустасно) маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

а) сув олиш иншоотларига сув ҳисоблаш воситаларини ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш ҳамда бу тўғрисида туман (шаҳар) солиқ инспекциясига хабар беришни назарда тутувчи Ер ости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

б) хавфли экзоген геологик жараёнларнинг мониторингини юритиш, хавфли экзоген геологик жараёнлар давлат инспекторларига берилган ҳуқуқлар ҳамда хавфли геологик жараёнлардан огоҳлантириш тартибини белгилашни назарда тутувчи Хавфли экзоген геологик жараёнларнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ер рости сувларига қудуқлар бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар икки ой муддатда ўзларига тегишли бурғилаш ускуналарининг техник паспортларини ҳудудий ички ишлар органларида белгиланган тартибда қайта расмийлаштириш чораларини кўрсин.

Бунда бурғилаш ускуналарининг техник паспортларини қайта расмийлаштириш учун тўловлар ундирилмаслиги инобатга олинсин.


4. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда мазкур қарор билан ўзгартирилган тартиб-таомилларга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш "Лицензия" ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминласин.


5. Қуйидагилар:

тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари А. Кадирходжаев - ер ости сув ресурслари камайиб кетишининг олдини олиш, сувга қудуқлар бурғилаш фаолиятини тартибга солиш, олинаётган сув ҳисобини юритиш механизмини янада такомиллаштириш бўйича топшириқлар ижросини мувофиқлаштиришга;

"Ўзбекгидрогеология" ДК директори Ш. Йўлдашев - ер ости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда хавфли экзоген геологик жараёнлар устидан самарали давлат мониторинги ўрнатилишига масъул ва шахсий жавобгар этиб белгилансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 28 декабрдаги

685-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер ости сувларидан фойдаланишга оид рухсат этувчи ҳужжатларни бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорида:


а) 1-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 1-иловада:


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Гидрогеологик хулоса Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги "Ер қаъридан фойдаланиш маркази" ДМ (кейинги ўринларда - Ер қаъридан фойдаланиш маркази) томонидан Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги гидрогеология корхоналари (кейинги ўринларда - гидрогеология корхоналари) хулосасини инобатга олган ҳолда Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали берилади";


5-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда ерларни суғориш ва ишлаб чиқариш мақсадларига гидрогеологик хулоса берилмайди";


12-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"10 фоизи - Ер қаъридан фойдаланиш марказининг банк ҳисоб рақамига";

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


14-банднинг биринчи хатбошисидаги "тақдим этилганлиги" сўзларидан кейин ", ер ости сувлари сифатининг эҳтиёжга номувофиқлиги" сўзлари билан тўлдирилсин;


16-18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Ариза берувчилар Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг аризаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчилар томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқада электрон шаклда, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза автоматик тарзда Ер қаъридан фойдаланиш марказига ва сув олиш мақсадларига қараб Сув хўжалиги вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юборилади.

17. Ер қаъридан фойдаланиш маркази тегишли гидрогеология корхоналари билан биргаликда ариза тушгандан сўнг уч иш куни мобайнида кўрсатилган ҳудудда ер ости сувлари ҳолатини ва тегишлича қудуқ бурғилашнинг мақсадга мувофиқлигини (ер ости сувлари захираларининг мавжудлиги, сув чиқариш имконияти, сифат кўрсаткичлари кабилар) дастлабки кўриб чиқади ва гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этиш бўйича маълумот тайёрлайди.

Қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудларда:

қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун - сув тежовчи технологияларни жорий этиш шартлари билан Сув хўжалиги вазирлиги;

ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун - ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва сувдан тежамли фойдаланиш шартларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этишни келишиб беради.

18. Ер қаъридан фойдаланиш маркази икки иш куни мобайнида умумлаштирилган маълумотлар асосида гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этиш бўйича Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали маълумот юборади. Аризани қабул қилиш рад этилганда, ундирилган йиғим ариза берувчига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тўлиқ қайтарилади.

Агар гидрогеологик хулоса берилиши мақсадга мувофиқ бўлса, махсус дала гидрогеологик тадқиқот ишлари ва фонд маълумотларини ўрганиш натижасида кўрсатилган ҳудудда ер ости сувлари мавжуд (етарли) эмаслиги аниқланса, ҳудудни сув билан таъминлашнинг бошқа манбалари тавсия этилган ҳолда (мавжуд бўлган ҳолларда) гидрогеология корхоналари томонидан гидрогеологик хулоса тайёрланади";


19-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ЯИДХП орқали юбориш" сўзларидан кейин "тўлов амалга оширилганидан сўнг" сўзлари билан тўлдирилсин;


20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Гидрогеология корхоналари тайёрланган гидрогеологик хулосани Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади. Ер қаъридан фойдаланиш маркази гидрогеологик хулосанинг титул варағига ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйиб, гидрогеологик хулосанинг қолган қисмларини электрон шаклда бириктириш орқали ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали юборади";


21-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ариза берувчи гидрогеологик хулоса олганидан сўнг ўз ҳудудида ер ости сувларига қудуқ бурғилашдан олдин гидрогеология корхоналарини хабардор қилиши зарур. Гидрогеологик хулоса олмасдан ер ости сувларига қудуқ бурғилаш ноқонуний ҳисобланади";


1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Гидрогеологик хулоса бериш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

1-ИЛОВА



Гидрогеологик хулоса бериш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

СХЕМАСИ

         

       

Босқичлар

        


    

Субъектлар

     


         

Тадбирлар

      


     

Бажариш муддатлари

       








1-босқич


Ариза берувчи


   

Гидрогеологик хулоса олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

         


Зарур бўлганда








1. Давлат хизматлари маркази.



2. ЯИДХП.


    

Ариза шаклини тўлдириб, гидрогеология корхоналарига ва сув олиш мақсадларига қараб Сув хўжалиги вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юборади.

        


Сўровнома тўлдирилгандан

кейин 10 дақиқада


Аниқ вақт режимида








2-босқич


Ер қаъридан фойдаланиш

маркази Гидрогеология

корхоналари


     

Аризани дастлабки кўриб чиқади ва гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этиш бўйича маълумот тайёрлайди.

       


3 кун


Қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудлар бўйича







Сув хўжалиги вазирлиги


      

Қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун - сув тежовчи технологияларни жорий этиш шартлари билан ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этишни келишиб беради.

        








Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар

Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳри

ҳокимликлари


      

Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун - ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва сувдан тежамли фойдаланиш шартлари билан ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этишни келишиб беради.

          









3-босқич


Ер қаъридан фойдаланиш

маркази


      

Умумлаштирилган маълумотлар асосида гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этиш бўйича Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали маълумот юборади.

         


2 кун







Гидрогеология корхоналари


        

Гидрогеологик хулосани тайёрлайди ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади.

         


8 кун



Ер қаъридан фойдаланиш

маркази

        

Тўлов амалга оширилганидан сўнг гидрогеологик хулосанинг титул варағига QR-кодни қўяди, хулосанинг қолган қисмларини электрон шаклда бириктириш орқали электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ҳамда Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.

          

1 кун

...
Время: 0.1135
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск