Умная подшивка
Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Харажатлар ҳисоби /Молиявий фаолият бўйича харажатларни шакллантириш тартиби ("СБҲ" 48-сон, 2023 йил 5 декабрь)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*
МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТ
БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ
Молиявий фаолият бўйича харажатлар Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2 (2.1)-илованинг 030-сатрида акс эттирилади. Айнан улар Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 170-сатрида акс эттирилади.
МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТ БЎЙИЧА
ХАРАЖАТЛАР ТАРКИБИГА НИМАЛАР КИРАДИ
Молиявий фаолият бўйича харажатлар таркибига қуйидагиларни киритинг:
q банклар ва бошқа ташкилотлардан олинган кредитлар ва қарзлар бўйича фоизлар;
q молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизлар;
q манфий курс фарқлари ва чет эл валютаси билан операциялар бўйича зарарлар;
q қимматли қоғозларга (шуъба корхоналар ва ш.к.) сарф қилинган маблағларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар;
q шахсий қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар;
q молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар.
Уларнинг ҳисобини 9600-гуруҳ счётларида юритинг.
ФОИЗЛАР КЎРИНИШИДАГИ ХАРАЖАТЛАР
Банк кредитлари ва бошқа қарзлар бўйича фоизларни тўлашга доир харажатларни 9610-"Фоизлар кўринишидаги харажатлар" счётида ҳисобга олинг.
Фоизларга СКнинг 344 ва 345-моддаларида назарда тутилган тартибда солиқ солинади.
Агар сиз фоизларни:
q нотижорат ва бюджет ташкилотлари - Ўзбекистон норезидентларига, жисмоний шахсларга маблағларни депозитга жойлаштиришдан тўласангиз - олувчига фоизларни солиқни чегирган ҳолда ўтказинг. Резидент жисмоний шахслар учун солиқ ставкаси - 5%, резидент юридик шахслар учун - 15%, норезидент юридик ва жисмоний шахслар учун - 10% (СК 344-м. 2-қ.; 337-м. 1-қ. 12-б.; 381-м.
...