ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси) /

Саноат намунасига патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари (АВ томонидан 11.01.2024 й. 3490-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 11.01.2024 й. 2-мҳ-сон буйруғига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 11 январдаги 3490-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2024 йил 11 январдаги

2-мҳ-сон буйруғига

1-ИЛОВА



Саноат намунасига патент бериш учун талабномани тузиш,

топшириш ва кўриб чиқиш

ҚОИДАЛАРИ


Мaзкур Қоидалар саноат намунасига патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


Қoнун - Ўзбекистон Республикасининг "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги Қонуни;


Вазирлик - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;


Апелляция кенгаши - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши;


Давлат муассасаси - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасаси;


тaлaбнoмa - саноат намунасига патент бериш учун талабнома;


СНХК - Саноат намуналарининг халқаро классификацияси;


БИМТ - Бутунжaҳoн интeллeктуaл мулк тaшкилoти;


Пaриж кoнвeнцияси - Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясининг Ўзбeкистoн Рeспубликaси учун aмaлдaги тaҳрири;


Кoнвeнция тaлaбнoмaси - Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясига аъзо бўлган бошқа мамлакатда топширилган талабнома;


МЎТ - машинада ўқиш мумкин бўлган ахборот ташувчи.



2-БOБ. САНОАТ НАМУНАСИГА ПАТЕНТ ОЛИШ

УЧУН ТАЛАБНОМАНИ ТУЗИШ ВА ТОПШИРИШ.

ТАЛАБНОМА ТОПШИРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА

БЎЛГАН ШАХСЛАР


1-§. Саноат намунасига патент олиш учун талабнома


2. Буюмнинг ташқи кўринишини ифодалайдиган бадиий-конструкторлик ечими саноат намуналари жумласига киради. Буюм деганда саноат ёки ҳунармандчилик ишлаб чиқарилишидаги исталган буюм, хусусан қисмлардан иборат бўлган буюм, буюмни йиғиш учун мўлжалланган мустақил компонентлар тушунилади.

Буюмнинг бадиий-конструкторлик ечими буюмнинг ташқи кўринишидаги алоҳида хусусиятларни белгилайдиган муҳим аломатлар мажмуи билан таърифланади.

Буюмнинг ташқи кўринишини материалнинг шакли, контурлари, чизиқлари, рангларнинг ўзаро бирикуви, текстураси ёки фактураси, декори, шу жумладан орнаменти ташкил қилади.


3. Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, агар саноат намунаси сифатида кўрсатилган объект янги ва оригинал (ўзига хос) бўлса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади.

Агар саноат намунасининг (буюмнинг, макетнинг, расмнинг) тасвирида акс эттирилган муҳим аломатлари ва (ёки) уларнинг комбинацияси (бундан буён матнда муҳим аломатлар деб юритилади) мажмуи саноат намунасига устуворлик бериш санасига қадар жаҳонда оммага ошкор бўлган маълумотлардан аён бўлмаса, у янги деб эътироф этилади.

Саноат намунаси, агар унинг муҳим аломатлари мажмуи буюм хусусиятларининг ижодий жиҳатлари билан боғлиқ бўлса, оригинал деб эътироф этилади.


4. Саноат намуналарини таърифлаш учун қуйидаги аломатлардан фойдаланилади:

а) асосий композицион элементларининг мавжудлиги, таркиби ва миқдори;

б) асосий элементларнинг шакли ва конфигурацияси;

в) асосий элементларнинг ўзаро жойлашуви ва тенг бўйсуниши;

г) асосий элементларнинг пластик таърифи;

д) ушбу элементларнинг график, ранг-фактура ва колористик ечими хусусиятлари;

е) материали.


5. Саноат намуналари ҳажмли ёки ясси бўлиши мумкин.

Ҳажмли саноат намуналари ўзида уч ўлчамли композиция, ҳажмли-фазовий тузилмани намоён қилади (масалан, қишлоқ хўжалик машинаси, мотор, телефон аппарати ва бошқаларнинг ташқи кўринишини белгилайдиган бадиий-конструкторлик ечимлар).

Ясси саноат намунаси ўзи билан икки ўлчамли тузилмали композицияни ифодалайди, элементларнинг ўзаро чизиқли-график нисбати билан таърифланади ва деярли ҳажмга эга бўлмайди (масалан, гилам, рўмол, мато ва бошқаларнинг ташқи кўринишини белгилайдиган бадиий-конструкторлик ечимлар).


6. Талабнома битта саноат намунасига тааллуқли бўлиши керак ва ушбу саноат намунасининг вариантларини ичига олиши мумкин (бирлик талаби).

Саноат намунасининг вариантлари деганда буюмнинг бир хилдаги алоҳида хусусиятларини белгилайдиган муҳим аломатлар мажмуи бўйича фарқланадиган айнан битта буюмнинг (комплект, тўплам) бадиий-конструкторлик ечими тушунилади.

Битта саноат намунаси деганда ягона буюмнинг ёки умумий вазифага эга бўлган буюмлар мажмуасининг (тўплам) (масалан, мебель, сервиз) бадиий-конструкторлик ечими тушунилади.

Ягона буюм деганда бутун бир буюм (масалан, автомобиль), шунингдек бутун бир буюмнинг бирон-бир қисми бўлган буюм (масалан, бамфер, фара) тушунилади.


7. Қонуннинг 8-моддаси еттинчи қисмига мувофиқ, қуйидагилар саноат намуналари деб эътироф этилмайди:

а) матбаа маҳсулотлари;

б) архитектура объектлари (кичик архитектура шаклларидан ташқари), саноат, гидротехника иншоотлари ва бошқа стационар иншоотлар;

в) суюқ, газсимон, сочилувчан ёки шунга ўхшаш моддалардан иборат ўзгарувчан шаклдаги объектлар;

г) буюмнинг фақат техник вазифаси билан боғлиқ бўлган ечимлар;

д) жамоат манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлар.


8. Қонуннинг 17-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, саноат намунаси ҳақидаги талабнома қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

а) саноат намунасининг муаллифи (ҳаммуаллифлари) ва кимнинг номига патент бериш сўралаётган бўлса, ана шу шахс, шунингдек уларнинг турар жойи ёки жойлашган манзили кўрсатилган патент бериш ҳақидаги ариза;

б) буюмнинг ташқи кўриниши ҳақида тўла-тўкис, бор тафсилоти билан тасаввур қилиш имконини берувчи буюм акс эттирилган тасвирлар туркуми, макет ёки расм;

в) агар саноат намунасининг моҳиятини очиб бериш учун зарур бўлса, буюм умумий кўринишининг чизмаси, эргономик схемаси, конфекцион харитаси;

г) саноат намунасининг ундаги муҳим аломатлар мажмуини акс эттирган тавсифи.


9. Талабнома берганлик учун Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўланади ёки талабномага давлат божини тўлашдан озод қилиш, унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахслари томонидан давлат божи тўланганлиги Вазирлик томонидан қўшимча ҳужжат талаб қилмасдан ахборот тизимлари орқали мустақил равишда текширилади.

Чет эл юридик ва жисмоний шахслари томонидан талабномага Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати илова қилинади.


10. Патент бериш ҳақидаги талабнома шахсан, патент вакили ёки ишончли шахс орқали топширилиши мумкин.

Патент вакили ёхуд бошқа ишончли шахс орқали берилаётган талабномага, унга талабнома берувчи томонидан берилган ишончнома илова қилинади.


11. Конвенция устуворлиги сўралган талабномага талабнома берувчи томонидан Париж конвенциясига аъзо бўлган давлатда берилган биринчи талабноманинг нусхаси (бундан буён матнда биринчи талабнома деб юритилади) ва бу талабноманинг давлат тилидаги таржимаси илова қилиниб улар конвенция талабномаси келиб тушган санадан эътиборан уч ой муддатдан кечиктирилмай Вазирликка топширилади.

Конвенция устуворлигини белгилаш тўғрисидаги илтимоснома, талабномани топширишда (патент бериш тўғрисидаги аризанинг тегишли графасида келтирилади) ёки талабнома Вазирликка келиб тушган санадан эътиборан икки ой муддат ичида топширилиши мумкин.

Биринчи талабнома берилган санадан эътиборан олти ой муддат ўтгач, бироқ ушбу муддат ўтгандан сўнг икки ойдан кечиктирмай талабнома берувчидан келиб тушган талабнома бўйича Конвенция устуворлиги сўралганда, талабномага белгиланган олти ойлик муддат ичида талабнома топширишга тўсқинлик қилган ва талабнома берувчига боғлиқ бўлмаган вазиятлар кўрсатилган, агар ушбу вазиятлар Вазирликка маълум деб ўйлашга асос бўлмаса, уларнинг мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади.

Конвенция устуворлигини сўраш муддатини узайтириш учун Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўланади.


12. Ушбу Қоидаларнинг 8-бандида кўрсатилган талабнома материаллари Вазирликка давлат тилида топширилади. Aгaр тaлaбнoмa материаллари хорижий тилда тузилгaн бўлсa, талабнома Вазирликка тақдим этилган санадан эътиборан икки ой муддат ичида улaрнинг давлат тилидаги тaржимaси тақдим этилади. Бунда, тaлaбнoмa материалларининг давлат тилидаги тaржимaси талабнома Вазирликка келиб тушган санадан эътиборан тақдим этилган деб ҳисобланади.



2-§. Талабнома материалларининг мазмуни


13. Патент бериш тўғрисидаги ариза давлат тилида, ушбу Қоидаларга 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ топширилади. Агар бирон-бир маълумотни аризанинг тегишли графаларида тўлиқ акс эттиришнинг имкони бўлмаса, ушбу маълумот шу шаклдаги қўшимча варақда аризанинг тегишли графасида "давомини қўшимча варақда кўринг" деб кўрсатилган ҳолда келтирилади.

Хорижий исм-фамилиялар ва корхоналарнинг номлари давлат тилидаги транслитерацияда кўрсатилади. Талабнома берувчининг номи (имкони бўлганда) ва саноат намунасининг номи аризада давлат тилида кўрсатилади.


14. Аризанинг юқори чап томонида жойлашган графалар талабнома материаллари Вазирликка келиб тушгандан кейин реквизитларни киритиш учун мўлжалланган бўлиб, улар талабнома берувчи томонидан тўлдирилмайди.


15. "Ёзишмалар учун манзил" графасида почта индекси, хат олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номи, телефон, факс рақамлари, элeктрoн пoчтa мaнзили (агар мaвжуд бўлса) кўрсатилади.

Ёзишмалар учун манзил сифатида Ўзбекистон Республикасида яшовчи талабнома берувчи - жисмоний шахснинг турар жойи манзили, талабнома берувчи - юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасида жойлашган жойи ёхуд Вазирликда рўйхатдан ўтказилган патент вакилининг (ишончли шахснинг) манзили кўрсатилиши мумкин. Аризада ёзишмалар учун манзил кўрсатилмаган бўлса, патент вакилининг (ишончли шахснинг) жойлашган манзили ёзишмалар учун манзил ҳисобланади.


16. (54)-код остидаги "Саноат намунасининг номи" графасида талабнома берилган саноат намунасининг номи келтирилади ва у саноат намунаси тавсифида келтирилган номга мос бўлиши керак.


17. (71)-код остидаги "Талабнома берувчи" графасида талабнома берувчи (талабнома берувчилар) тўғрисидаги маълумотлар, хусусан жисмоний шахснинг фамилияси, исми (отасининг исми) (бунда, фамилия исмдан аввал кўрсатилади), юридик шахснинг расмий номи, шунингдек турар/жойлашган жойи, шу жумладан мамлакатнинг расмий номи ва почта манзили ҳамда БИМТнинг SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Агар талабнома берувчилар сони бир нечта бўлса, ушбу маълумотлар уларнинг ҳар бири бўйича келтирилади.

Саноат намунасининг муаллифлари бўлган талабнома берувчиларнинг турар жойлари тўғрисидаги маълумотлар (71)-код остидаги "Талабнома берувчи" графасида келтирилмайди ва улар аризанинг (72)-код остидаги "Муаллиф(лар)" графасида баён этилади. Ушбу графанинг тегишли катакчасида "Х" белгисини қўйган ҳолда талабнома берувчининг жисмоний ёки юридик шахс эканлиги, шунингдек саноат намунасининг муаллифи, муаллифнинг иш берувчиси ёки ҳуқуқ вориси эканлиги белгиланади, шунингдек Ўзбeкистoн Рeспубликaси тaшкилoтлaри учун Корхона ва ташкилотнинг умумдавлат таснифи коди (КТУТ кoди) (aгaр мaвжуд бўлсa) кўрсaтилaди. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшовчи (жойлашган) чет эллик жисмоний шахслар (юридик шахслар) учун БИМТнинг SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (aгaр мaвжуд бўлсa) кўрсатилади.


18. Устуворликни белгилаш тўғрисидаги илтимосни ўз ичига олган графа, талабнома Вазирликка тақдим этилган санадан олдинги устуворлик сўралган ҳолда тўлдирилади.

Бунда, тегишли катакчаларда "Х" белгисини қўйиб чиқиш орқали устуворлик сўраш учун асослар белгиланади ва илгарироқ берилган талабномаларнинг рақамлари, улар асосида ёки уларга қўшимча материаллар асосида устуворлик сўралади ва сўралаётган устуворлик санаси кўрсатилади.

Конвенция устуворлиги сўралаётганда (33)-код остида БИМТнинг SТ.3 стандарти бўйича биринчи талабнома тақдим этилган мамлакат коди кўрсатилади.


19. (74)-код остидаги "Патент вакили" графаси талабнома берувчи томонидан талабнома топширилгунга қадар патент вакили тайинланган ҳолларда тўлдирилади ва унда патент вакилининг фамилияси, исми (отасининг исми) ҳамда Вазирликдаги рўйхат рақами келтирилади.

"Патент вакилининг манзили" графасида патент вакилининг почта индекси кўрсатилган манзили, фамилияси, исми, отасининг исми ёки номи, телефон, факс рақамлари, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) келтирилади.


20. Аризанинг иккинчи саҳифасидаги "Илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати" графаси тегишли катакчаларда "Х" белгисини қўйиб чиқиш орқали ва илова қилинаётган ҳужжатлардаги варақлар сони кўрсатилган ҳолда тўлдирилади. Тури талабнома шаклида кўзда тутилмаган илова қилинаётган ҳужжатларнинг ("бошқа ҳужжат") аниқ мақсади кўрсатилади.


21. (72)-код остидаги "Муаллиф(лар)" ва "Тўлиқ уй манзили" графаларида саноат намунасининг муаллифи (муаллифлари) тўғрисида маълумотлар, хусусан фамилияси, исми (отасининг исми), лавозими, илмий даражаси ва иш жойи, почта манзили, шу жумладан мамлакат номи ва унинг БИМТ SТ.3 стандарти бўйича коди келтирилади.


22. "Муаллифлар" ва "Тўлиқ уй манзили" графалари остида жойлашган графа, агар муаллиф (муаллифлар) патент бериш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишда уни (уларни) кўрсатиб ўтмасликни сўраса тўлдирилади.


23. Аризанинг охирги "Имзо" графасини имзо қўйиш куни санасини кўрсатган ҳолда тўлдириш барча ҳолларда мажбурий ҳисобланади. Ариза талабнома берувчи томонидан имзоланади. Юридик шахс томонидан ариза ташкилот раҳбари томонидан унинг лавозими кўрсатилган ҳолда имзоланади.

Талабнома патент вакили ёки ишончли шахс орқали берилганда, ариза патент вакили ёки ишончли шахс томонидан имзоланади. Имзолар имзо қўювчи шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми бош ҳарфларда кўрсатилган ҳолда қўйилади. Қўшимча варақда имзо қўйишни талаб этадиган маълумотлар келтирилган ҳолларда, қўшимча варақ ҳам шундай тартибда имзоланади.

Талабнома берувчининг ёки патент вакилининг ёхуд ишончли шахснинг имзоси ҳар бир қўшимча варақда қўйилиши мажбурий ҳисобланади.


24. Буюм ташқи кўринишининг тасвири талабнома берилган саноат намунаси тўғрисидаги барча ахборотларни ўз ичига олиши керак. Тасвирлар буюмнинг ташқи кўриниши тўғрисида тўлиқ тасаввур бериши, унинг барча элементларини, шу жумладан муҳим аломатлари рўйхатида келтирилган элементларни ҳам ўз ичига олиши лозим.

Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, саноат намунасининг патенти таъминлайдиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми буюмнинг (макетнинг, расмнинг) тасвирида акс эттирилган муҳим белгилари ва (ёки) уларнинг комбинацияси билан белгиланади.


25. Талабнома ҳажмли саноат намунаси учун буюмнинг олд томондан 3/4 ракурсдаги умумий кўриниши тасвирини ўз ичига олиши, шунингдек буюм тасвирларининг кўриниши (масалан, олдидан, орқадан, чапдан, ўнгдан, юқоридан, пастдан) буюм ташқи кўриниши ҳақида тўлиқ тасаввур бериши лозим.

Тикувчилик саноати буюмлари (ясси саноат намунаси) учун тасвирнинг олддан ва орқадан кўриниши (зарур бўлганда манекенда) етарли бўлади.

Буюмлар жамланмаси (тўплами) умумий кўринишдаги тасвирларда тўлалигича, яъни жамланмага (тўпламга) кирадиган барча буюмлар билан бирга бўлган ҳолатда тақдим этилиши, шунингдек жамланмага (тўпламга) кирадиган ҳар бир буюм қўшимча равишда алоҳида тасвирда келтирилиши лозим. Буюмлар жамланмаси (тўплами) тўлиқ таркибда умумий кўринишдаги битта тасвирда тақдим этилиши мумкин бўлмаган алоҳида ҳолларда, жамланма (тўплам) фрагментларини алоҳида тасвирларда тақдим этилишига йўл қўйилади.

Ёпилиши, йиғилиши, трансформацияланиши мумкин бўлган буюмлар ушбу буюмларнинг очиқ кўринишидаги (масалан, музлатгич, кир ювиш машинаси) ёки йиғилган кўринишидаги (масалан, ошхона комбайнлари, чанг ютгичлар) тасвирларда тақдим этилиши лозим.


26. Ранг-график (бадиий-колористика) ечими саноат намунасининг муҳим аломатларидан бири бўлган ҳолларда, ушбу Қоидаларнинг 25-бандида кўзда тутилган барча тасвирлар рангли ҳолда тақдим этилиши лозим.


27. Саноат намунасининг тасвирлари аниқ кўринадиган ва ёрқин бўлиши лозим. Саноат намунасининг тасвирларидаги алоҳида деталлар, нафақат ёритилган томонларда, балки соя томонларда ҳам аниқ кўриниши лозим. Буюм бир текис ёритилган ҳолда, бегона предметларсиз нейтрал фонда тасвирланиши лозим.


28. Саноат намунасининг тасвирлари А4 форматдан катта бўлмаган ўлчамда бўлиши керак. Ташқи ўлчамлари бўйича унча катта бўлмаган буюмлар (масалан, қўл (чўнтак) соатлари, микрокалькуляторлар, чўнтак ўт олдиргичлари) учун 9 х 12 см дан кичик бўлмаган ўлчамдаги кичик форматли тасвирлар тақдим этилиши мумкин.


29. Тасвирлар умумий кўриниш, бошқа кўринишлар, рангли тасвир, энг яқин аналогнинг тасвири тартибида рақамланади. Бир кўринишдаги тасвирлар битта рақам остида келтирилади.


30. Тасвирларни ўз ичига олган варақларнинг олд томонида (фотосурат учун орқа томон) тасвир рақами, саноат намунасининг номи кўрсатилади, шунингдек "умумий кўриниши", "ёнидан кўриниши", "олдидан кўриниши", "орқадан кўриниши", "юқоридан кўриниши" ҳамда вариантлар учун эса "1-вариант", "2-вариант" изоҳлари кетма-кет келтирилади.

Энг яқин аналог сифатида танлаб олинган буюм тасвири учун тасвир рақами ва буюм номидан ташқари, "энг яқин аналог" деган изоҳ берилиши керак.


31. Саноат намунасининг тавсифи буюмнинг тасвирларда акс эттирилган ташқи кўринишини сўзлар билан очиб бериши лозим.


32. Саноат намунасининг тавсифи саноат намунасининг номини кўрсатишдан бошланиб, талабнома берилган саноат намунаси мансуб бўлган СНХКнинг амалдаги таҳрири рубрикаси аниқланган ҳолда бу рубриканинг индекси келтирилади ва қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

а) саноат намунасининг вазифаси ва қўлланиш соҳаси;

б) саноат намунасининг аналоглари;

в) саноат намунаси ифодаланган тасвирлар ва тақдим этилган бошқа материаллар рўйхати (масалан, чизма, эргономик схема, конфекцион карта);

г) саноат намунасининг моҳияти;

д) саноат намунасининг муҳим аломатлари мажмуи.


33. Саноат намунасининг номи аниқ, қисқа ва конкрет бўлиши, саноат намунасининг муҳофаза ҳажмига, СНХК ва соҳага оид умумэътироф этилган терминологияга мос бўлиши лозим. Саноат намунасининг номи буюмнинг вазифасини ва бажарадиган функциясини (масалан, "Антенна", "Зичлик ўлчагич", "Трактор") ифодалаши лозим.

Саноат намунаси номи буюмнинг фойдаланиш соҳасини кўрсатиши, ўз турига доир тушунчани ифодалаши лозим (масалан, "қишлоқ хўжалиги пахта териш машинаси").

Саноат намунаси номида буюм вазифасининг ўзига хос хусусиятлари ифодаланган сўз ёки сўзлар бирикмаси бўлса (масалан, "маккажўхорини ўриб олиш учун"), у туркум ва/ёки тур тушунчаларидан (масалан, "қўл ўроқ машинаси") олдин кўрсатилади. Бунда, саноат намунасининг тўлиқ номи "маккажўхорини ўриб олиш учун қўл ўроқ машинаси" бўлади.

Саноат намунасининг номига рекламага қаратилган сўзлар, шахсий исмлар, ахлоққа зид номлар, аббревиатуралар, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларининг сўзли белгилари, фирма номлари, товар келиб чиққан жой номлари, "ва ҳ.к." сўзлари ва саноат намунасини идентификация қилишга хизмат қилмайдиган шунга ўхшаш сўзлар ҳамда маҳаллий ва жаргон атамалар киритилмайди.

Саноат намунасининг номи бирлик сонда келтирилади. Бирлик сонда ишлатилмайдиган номлар (масалан, "сувенир шахмат доналари"), жуфт буюмларнинг номлари ҳақида сўз юритилаётган ҳолларда сифатловчи сўзлар (масалан, "болалар уй пойафзали") кўпликда ишлатилади.

Агар талабнома саноат намунасининг вариантларига берилаётган бўлса, у ҳолда унинг номи бирликда келтирилади, қавсларда эса вариантларнинг сони кўрсатилади (масалан, "дур (2 вариантда)".

Агар талабнома ўзи билан буюмларнинг жамланмасини (тўпламини) ифода қиладиган объектнинг бадиий-конструкторлик ечимига берилаётган бўлса, саноат намунасининг номида "тўплам", "жамланма" сўзлари бўлиши керак (масалан, "манзарали ғиштлар тўплами", "ётқизиш учун плитка-модуллар тўплами").


34. Саноат намунаси тавсифининг "Саноат намунасининг вазифаси ва қўлланиш соҳаси" бўлимида талабнома берилган саноат намунасининг вазифаси ва қўлланиш соҳаси тўғрисидаги маълумотлар келтирилади ва унинг устунроқ қўлланиш соҳаси кўрсатилади.


35. Саноат намунаси тавсифининг "Саноат намунасининг аналоглари" бўлимида аниқланган аналогларнинг таърифи келтирилади ва улардан қайси бири талабнома берилган саноат намунасига энг яқин эканлиги кўрсатилади.

Саноат намунасининг аналоглари бу саноат намунасининг устуворлик санасигача ҳамма фойдалана оладиган маълумотлардан маълум бўлган, унга ўзининг муҳим аломатлари билан ўхшаш бўлган, талабнома берилган саноат намунаси билан бир хил вазифани бажарадиган буюмнинг ташқи кўринишига мансуб бўлган бадиий-конструкторлик ечимларидир.

Энг яқин аналог бу ўзининг муҳим аломатлар мажмуи бўйича талабнома берилган саноат намунасига энг яқин ўхшаш аналогдир.

Саноат намунаси тавсифининг "Саноат намунасининг аналоглари" бўлимида аналоглар ҳамда энг яқин аналогнинг тасвирини ўз ичига олган ахборот манбаларининг библиографик маълумотлари кўрсатилади.

Талабномада саноат намунасининг вариантлари мавжуд бўлса, бу ҳолда одатда барча вариантлар учун энг яқин бўлган битта аналог келтирилади.

Агар аналоглардан ҳеч бири бир вақтнинг ўзида барча вариантлар учун энг яқин аналог бўлмаса, улардан ҳар бири учун энг яқин аналог кўрсатилиши мумкин.


36. "Саноат намунаси тасвирларининг ва саноат намунасини кўрсатиб берувчи тақдим этилган бошқа материалларнинг рўйхати" бўлимида тасвирлар, шунингдек агар тақдим этилган бўлса, чизмалар, схемалар, конфекцион карталар уларнинг рақамланишига мувофиқ санаб ўтилади ва ҳар бирида нима тасвирланганлиги ҳақида қисқача изоҳлар келтирилади.


37. Саноат намунасининг моҳияти буюм тасвирларида акс эттирилган ва буюмнинг ташқи кўринишини унинг хусусиятлари билан ифодалаб, жамулжам келтирадиган муҳим аломат ҳисобланади.

Агар аломатлар буюм ташқи кўринишининг алоҳида хусусиятларини, хусусан шакли, конфигурацияси, орнаменти ва ранглар бирикмасини назарда тутса, улар муҳим аломатлар ҳисобланади.

Саноат намунасининг моҳиятини очиб бериш учун унинг тасвирларда акс эттирилган муҳим аломатлари мажмуининг сўз билан ифодаланган таърифи тасвирларга (шунингдек, мавжуд бўлса, буюмнинг умумий кўриниши чизмасига, эргономик схемасига ва конфекцион картасига) ҳавола қилинган ҳолда келтирилади.

Бунда, талабнома берилган саноат намунасининг энг яқин аналогидан фарқланадиган муҳим аломатлари ажратиб кўрсатилади.


38. Саноат намунаси тавсифининг "Саноат намунасининг моҳияти" бўлимида талабнома берилган саноат намунасининг эстетик ва (ёки) эргономик хусусиятлари қайд этилади ҳамда муҳим аломатларнинг буюм ташқи кўринишини шакллантиришга бўлган таъсири ўз-ўзидан тушунарли бўлмаса, унда муҳим аломатлар изоҳланади.


39. Асбоблар, дастгоҳлар ва бошқа шунга ўхшаш ҳажмли саноат намуналарининг ташқи кўринишини тавсифлашда уларнинг эргономик хусусиятларини кўрсатиш учун саноат намунаси бўлган буюмнинг ишлаши ва/ёки ишлатилиши, инсон ва буюмнинг ўзаро алоқалари хусусиятларини очиб бериш учун буюм ташқи кўринишининг энг муҳим композицион ва функционал элементлари, бўғимлари ва деталларининг ўзаро таъсирини таърифлаб бериш лозим.


40. Жамланмани (тўпламни) таърифлашда унинг таркибига кирадиган ва умумий вазифасини амалга оширувчи функцияларни бажарадиган барча буюмлар кўрсатилади. Буюмлар жамланмасига (тўпламига) кирадиган барча элементларнинг бадиий-конструкторлик ечими шакл ҳосил қилишнинг ягона образли, масалан, пластик ва/ёки стилистик ҳолатидан фойдаланган ҳолда бажарилиши лозим ҳамда тасвирда ва муҳим аломатлар мажмуида ўз аксини топиши керак.


41. Талабномада саноат намунасининг вариантлари мавжуд бўлса, муҳим аломатлар мажмуи уларнинг барча вариантлари учун умумий бўлган ва устун турадиган (масалан, асосий композицион элементлар ва уларнинг жойлашуви, шакли, пластик ишланганлигини таърифлайдиган, ягона ижодий фикрни тасдиқлайдиган) аломатлари кўрсатилган ҳолда тўлиқ баён қилинади ва вариантларни бир-биридан фарқловчи аломатлар ажратиб кўрсатилади. Вариантларни бир-биридан фарқловчи аломатлар, одатда, асосий аломатларга қўшимча бўлиб ҳисобланади ва асосий композицион элементларнинг ишланганлигини, колористик ечимини, қўшимча қисмлар ва элементларни ҳамда уларнинг ишланганлигини таърифлайди.


42. Саноат намунасининг моҳиятини очиб беришда аломатнинг турли шаклларини таърифловчи муқобил тушунчалар кўринишида ифодалашга йўл қўйилмайди. Агар аломатнинг турли шакллари бошқа аломатлар билан биргаликда бир хил эстетик ва эргономик хусусиятларга эга бўлган буюмнинг ташқи кўринишини ифодаласа, бунда саноат намунаси бўйича ҳар бир аломатнинг хос бўлган тавсифловчи варианти келтирилади (масалан, шаклни "доирасимон ёки квадрат" ёки "доирасимон, квадрат" деб таърифлаш нотўғри бўлиб, битта вариантда "доирасимон", иккинчи вариантда эса "квадрат" деб келтириш лозим.


43. Саноат намунасини таърифлашда семантик маънолар буюм ташқи кўринишининг ўзига хос хусусиятларига таъсир қилмаслиги сабабли, умумий буюмда ёки унинг элементида мавжуд бўлган сўзли белгиларнинг семантик маъноларини ифодалайдиган аломатлардан фойдаланилмайди.


44. Аломат таърифини ушбу аломат очиб берилган ахборот манбаига ҳавола қилган ҳолда кўрсатишга йўл қўйилмайди.


45. Асосида ривожланган ҳажмий-фазовий тузилма (масалан, дастгоҳ, қишлоқ хўжалиги машинаси, мотоцикл) бўлган мураккаб композицияга эга буюмларнинг бадиий-конструкторлик ечимларини таърифлаш учун қуйидаги аломатлардан фойдаланилади:

а) композицион элементларнинг мавжудлиги;

б) элементларнинг ўзаро жойлашганлиги;

в) композицион элементларнинг шакли.


46. Моноблок композицияли буюмларнинг (масалан, телевизор, радио, шчит асбоби, қутича) бадиий-конструкторлик ечимларини, шунингдек элементар геометрик ҳажмларнинг (масалан, секцияли мебель блоки) ўзаро нисбатларига қурилган ечимларни таърифлаш учун қуйидаги аломатлардан фойдаланилади:

а) композицион элементларнинг таркиби ва тақсимланиши;

б) буюмнинг фронтал юзасида жойлашган элементларнинг пластик, график, ранг ва фактура ечими.


47. Текис композицияга эга бўлган бадиий-конструкторлик ечимларни (масалан, рўмол, мато, гилам) таърифлаш учун қуйидаги аломатлардан фойдаланилади:

а) композицион тузилиши;

б) орнамент элементлари, мавзуларининг ритмик ташкил қилинганлиги, чизиқли-график нисбатлари;

в) орнамент мавзуларининг ишланганлиги;

г) колористик ечими;

д) фактураси (мато ипларининг тўқилиши).


48. Кийимнинг бадиий-конструкторлик ечимини таърифлаш учун қуйидаги аломатлардан фойдаланилади:

а) моделнинг уни ҳажмий жиҳатдан таърифлайдиган шакли;

б) қисмларнинг ўзаро нисбатини белгилайдиган пропорциялар;

в) моделнинг текислик характеристикаси бўлган силуэти;

г) элементнинг мутаносиб кетма-кетлигини белгилайдиган ритм;

д) деталлар, кийимнинг исталган қисмида унинг юзасига қўйиладиган элементлар, уларнинг шакли;

е) безаги, буюмнинг утилитар қўлланиши нуқтаи назаридан функционал аҳамиятга эга бўлмаган, модель ечимида декоратив ўрин тутган, унинг ишлатилиши бир вақтнинг ўзида технологик усул бўлиши мумкин бўлган (масалан, кийим четларига ишлов бериш, деталларни бирлаштирувчи чокни мустаҳкамлаш) элемент;

ж) фурнитура (тугмалар, илгаклар), буюм структурасига унинг алоҳида қисмларини бирлаштириш ва ажратиш учун кирадиган ҳамда декоратив элемент вазифасини ўтайдиган элемент;

з) материал.


49. Пойабзалнинг бадиий-конструкторлик ечимини таърифлаш учун қуйидаги аломатлардан фойдаланилади:

а) модель шаклининг, шу жумладан колодка шаклининг ҳажм жиҳатдан таърифи;

б) пойабзал юқори ва қуйи қисмининг конструкцияси;

в) конструкция элементларининг (боши, гулчини, қўнжи, тагчарми) таркиби, шакли ва ўзаро жойлашганлиги;

г) материал (декоратив алоҳида хусусиятлари билан бирга);

д) безак деталлари;

е) фурнитураси;

ж) колористик ечими.


50. Буюмлар жамланмасининг (тўплам) бадиий-конструкторлик ечимини таърифлаш учун, тегишли буюмларнинг бадиий-конструкторлик ечимини таърифлаш учун ишлатиладиган аломатлардан ташқари қуйидагиларни акс эттирадиган аломатлардан фойдаланилади:

а) қисмларнинг ўзаро алоқаларининг характери;

б) элементларнинг ўзаро тенг тобелиги;

в) дастлабки элементларнинг ва ушбу элементлардан фойдаланиб яратилган буюмларнинг ва умуман барча жамламанинг (тўплам) ҳам пропорционал тузилиши.


51. Босма маҳсулотларнинг (масалан, муқовалар, этикеткалар, ёрлиқлар, наклейкалар) бадиий-конструкторлик ечимини таърифлашда қуйидагилардан фойдаланилади:

а) композицион тузилиши;

б) график элементлар, тасвирий мавзулар, орнаментнинг ишланганлиги;

в) шрифт графикасининг жойлашуви ва бажарилганлиги (ёзувларнинг маъно ва (ёки) фонетик мазмунисиз);

г) колористик ечими.


52. Ташқи кўриниши икки ҳолат билан - ёпиқ (йиғилган) ва очиқ деб белгиланадиган буюмларнинг (масалан, шкафлар, музлатгичлар, ёпиқ корпусдаги асбоблар, телефон будкалари) бадиий-конструкторлик ечимини таърифлашда буюм ташқи кўриниши ва ички ҳажми ишланишининг элементлари буюм аломатлари бўлиши мумкин.


53. Бадиий-конструкторлик ечимини таърифлашда аломат, шунингдек буюм ёки унинг элементининг ташқи кўриниши бошқа вазифани бажарадиган буюмнинг ташқи кўриниши билан мос келишини кўрсатиш йўли орқали ҳам ифодаланиши мумкин.


54. Талабнома берилаётган бадиий-конструкторлик ечимида талабнома топширилган ёки муҳофаза ҳужжатлари олинган саноат намунасининг бошқа объектлари мавжуд бўлиб, бу талабнома берувчига маълум бўлса, талабномада бу тўғрисидаги ахборот манбаларини аниқлаш учун етарли бўлган маълумотлар кўрсатилиши лозим.


55. Саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуи тасвирларда акс эттирилган ҳамда патент билан ҳуқуқий муҳофаза ҳажми белгиланиши сўралаётган аломатларни ўзаро мос талқин этиш учун мўлжалланади.


56. Муҳим аломатлар мажмуига муҳим ҳисобланган ва одатда, саноат намунасининг моҳиятини очиб берувчи таърифга қараганда қисқароқ таърифланган барча аломатлар киритилади.


57. Муҳим аломатлар мажмуига киритилган аломатлар саноат намунасининг моҳиятини ушбу моҳиятни очиб беришда фойдаланилган тушунчалар билан ифодалаши лозим.


58. Буюмнинг тамғали, хизмат ва истеъмол аҳамиятига эга бўлган график тасвирларини (усти, думалатилмасин, штрих-код), агар улар стандарт усулда бажарилган бўлса, саноат намунасининг тавсифлар рўйхатига киритиш тавсия этилмайди.


59. Муҳим аломатлар мажмуига киритилган аломатлар буюмнинг ташқи кўринишини унинг статик ҳолатида таърифлаш имконини берадиган ҳолда баён қилинади. Буюмнинг ташқи кўринишини таърифлашда унинг ўзгаришга мойиллигини, шакл элементлари ҳолатининг ўзгариш имкониятини кўрсатишга йўл қўйилади.


60. Муҳим аломатлар мажмуида саноат намунасининг аломатларини таърифлашда қўлланган тушунчаларнинг мазмуни буюм (макет, расм) тасвирларидаги элементларни идентификация қилишда уларни бир маънода тушуниш имкониятини таъминлаши керак.


61. Муҳим аломатлар мажмуидаги аломатнинг таърифини буюм (макет, расм) тасвирларига ҳавола билан алмаштиришга йўл қўйилмайди, бундан аломатни ушбу Қоидаларнинг 60-банди талабларини бузмаган ҳолда ҳаволасиз таърифлашнинг имконияти бўлмаган ҳоллар мустасно.


62. Саноат намунасининг муҳим аломатлари мажмуи, қоида тариқасида, саноат намунасининг энг яқин аналог аломатларига мос келадиган муҳим аломатларни, шу жумладан саноат намунасининг вазифасини акс эттирувчи туркум тушунчасини ўз ичига олган чекловчи қисмдан ҳамда саноат намунасини унинг энг яқин аналогидан фарқлайдиган муҳим аломатларни ўз ичига олган фарқловчи қисмдан иборат бўлади. Саноат намунасининг муҳим аломатлари мажмуининг чекловчи қисми баён қилингандан сўнг "фарқловчи томонлари" сўзи келтирилади ва моҳият жиҳатидан фарқловчи аломатлари "мавжуд", "бажарилган" сўзлари билан бошланган ҳолда баён қилинади.

Саноат намунасининг муҳим аломатлари мажмуи келтирилган тавсиф, агар унда аналоглари бўлмаган саноат намунаси таърифланаётган бўлса, чекловчи ва фарқловчи бўлимларга ажратилмай тузилади.


63. Саноат намунасининг вариантлари келтирилган талабномада муҳим аломатлар мажмуи барча вариантлар учун умумий бўлган муҳим аломатларни (энг яқин аналогга мос келадиган ва фарқланадиган), шу жумладан саноат намунасининг вазифасини акс эттирувчи туркум тушунчасини ўз ичига олган қисмда баён қилинади, сўнгра "1- (2-) вариантларнинг мавжудлиги (бажарилганлиги) билан таърифланади" сўзлари билан аниқ бир вариантга хос муҳим аломатлар келтирилади.


64. Саноат намунасининг муҳим аломатлари мажмуи Вазирликка алоҳида варақда тақдим этилади.


65. Умумий кўринишдаги чизма Вазирликка саноат намунасининг моҳиятини очиб бериш ва унинг ташқи ўлчамлари, пропорционал нисбатларини аниқлаш учун зарур бўлган ҳолларда тақдим этилади.


66. Эргономик ишловни кўзда тутадиган буюмга мансуб саноат намунасига талабнома топширилганда, Вазирликка талабнома билан бирга ушбу буюмнинг эргономик схемаси ҳам тақдим этилади.


67. Талабнома материалларидаги чизмалар ва схемалар саноат намунаси тавсифининг матнига қатъиян мос бўлиши керак.


68. Талабнома материалларида кўрсатилган чизма ёки схемада буюм элементларининг предметли-фазовийлигини тавсифловчи ва асосий элементларнинг жойлашуви, буюмни тасарруф этиш қулайлиги тўғрисида фикр юритишга имкон берувчи буюм ва унинг элементларининг ташқи ўлчамлари (масалан, акс эттириш воситалари, жойлаштириш баландлиги, кенглиги, чуқурлиги, юзаси, шаклнинг яқин жойлашган элементлари орасидаги масофа) кўрсатилиши лозим.


69. Талабнома материалларида кўрсатилган чизмалар ва схемалардаги асосий шакл ҳосил қилувчи элементлар саноат намунасининг тавсифидагидек араб рақамлари билан белгиланади. Чизма ёки схеманинг бир нечта фигураларидаги айнан битта деталь ёки бўғим битта рақам билан белгиланади.


70. Чизмалар ва схемалардаги четга чиқариладиган чизиқлар аниқ бўлиши керак. Рақамли ва ҳарфли белгиларни қавслар, айланалар ёки қўштирноқлар ичида кўрсатишга йўл қўйилмайди. Рақамлар ва ҳарфларнинг баландлиги 3,2 мм дан кам бўлмаслиги лозим.


71. Чизмалар ва схемалар таркибида шакл ёки ҳолатни тавсифловчи "очиқ", "ёпиқ" каби зарур сўзлардан ташқари ҳеч қандай ёзувлар бўлмаслиги лозим.


72. Чизмадаги тасвир Вазирликка, одатда, тўғри бурчакли (ортогонал) проекцияларда (турли кўринишларда, қирқимларда, кесимларда) тақдим этилиши лозим. Кўргазмали бўлиши учун уни аксонометрик проекцияда тақдим этишга йўл қўйилади. Чизмадаги ҳар бир элемент бошқа барча элементларга нисбатан пропорционал ҳолда бўлади, бундан элементни аниқ тасвирлаш учун пропорцияларни фарқлаш зарур бўлган ҳоллар мустасно.


73. Чизмалар, схемалар ва изоҳ берувчи расмлар Вазирликка алоҳида варақларда тақдим этилади ва ҳар бир варақнинг юқори ўнг бурчагида саноат намунасининг номи келтирилиши мумкин. Чизманинг битта варағида бир нечта фигура жойлаштирилганда, улар бир-биридан аниқ ажратилган бўлиши лозим. Агар икки ва ундан кўпроқ варақларда жойлашган фигуралар ягона фигурани ташкил қилса, у ҳолда улар тўлиқ фигуранинг турли варақларда тасвирланган бирон-бир қисми қолдирилмай компоновка қилиниши мумкин бўлган ҳолда жойлаштирилади.

Алоҳида фигуралар варақда ёки варақларда варақлар максимал даражада тўлдирилган, чизма эса варақнинг узун томонидан вертикал ҳолатда ўқиш мумкин бўлган ҳолда жойлаштирилади.


74. Ҳар бир чизма (схема) фигура сифатида (масалан, "1-фигура", "2-фигура") тасвирнинг туридан қатъи назар, ягона рақамлаш тартибида саноат намунасининг тавсифи матнида навбат билан рақамланади. Агар саноат намунасининг тавсифи битта фигура билан изоҳланса, у рақамланмайди.


75. Енгил саноат буюмларига тааллуқли саноат намунасига талабнома топширилганда, талабномага конфекцион карта (буюмни тайёрлаш учун тавсия этилган тўқимачилик, трикотаж материаллар, тери, фурнитура ёки безакларнинг намуналари) илова қилинади.

Декоратив материаллар, гиламлар ва матоларнинг намуналари Вазирликка расм раппорти ўлчамида тақдим этилади.



3-§. Талабномада йўл қўйиб бўлмайдиган элементлар


76. Талабномада:

а) одоб-ахлоқ қоидаларига зид иборалар, чизмалар, расмлар, тасвирлар;

б) ахлоқсиз ва жаргон сўзлар ёки шундай маънога эга бўлган иборалар;

в) саноат намунасига тааллуқли бўлмаган ёхуд талабнома материалларини ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқ деб эътироф этиш учун зарур бўлмаган маълумотлар бўлмаслиги лозим.


77. Саноат намунаси тавсифининг "Саноат намунасининг аналоглари" бўлимида маълум бир саноат намунасининг камчилигини кўрсатиб бериш йўл қўйиб бўлмайдиган элемент деб ҳисобланмайди.



4-§. Атамалар ва белгилар


78. Саноат намунасининг тавсифи ва унинг изоҳловчи материалларида умумэътироф этилган атамалар ва қисқартмалар, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда эса илмий ва техникавий адабиётларда умумқабул қилган атамалар ва қисқартмалар қўлланилади.

Илмий ва техникавий адабиётларда кенг қўлланилмайдиган атамалар ва қисқартмалар ишлатилганда, уларнинг маъносига матнда биринчи марта қўлланган ўринда тушунча берилади. Илмий ва техникавий адабиётларда ноилмий деб эътироф этилган тушунчаларни таърифловчи атамаларнинг қўлланишига йўл қўйилмайди. Ҳамма шартли белгилар очиб берилади. Физикавий катталиклар одатда амалдаги Халқаро бирликлар системаси бирликларида ифода этилади.

Саноат намунасининг тавсифида ягона терминологияга риоя қилиниб, айнан бир хил белгилар матнда бир хил қўлланилади.

Саноат намунасининг номи лотин алифбоси белгилари ва араб рақамларини ўз ичига олиши мумкин. Саноат намунасининг номида бошқа алифбо белгилари ва махсус белгиларнинг қўлланишига йўл қўйилмайди.



5-§. Талабнома материалларини расмийлаштириш


79. Талабнома материалларидаги барча ҳужжатлар улардан чекланмаган миқдорда нусха кўчириш имкониятини берадиган ҳолда расмийлаштирилади.


80. Талабнома материаллари бўйича ахборот манбаларининг библиографик маълумотлари улар бўйича ахборот манбаини топиш мумкин бўлган ҳолда кўрсатилиши лозим.



6-§. Талабномани топшириш


81. Саноат намунасининг муаллифи, иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқ ворислари (бундан буён матнда талабнома берувчи) талабнома топшириш ва патент олиш ҳуқуқига эга.


82. Тaлaбнoмa бeвoситa Вазирликка давлат ахборот тизимлари орқали тoпширилaди.


83. Талабнома бевосита талабнома берувчи томонидан ёки Вазирликда рўйхатдан ўтказилган патент вакили ёхуд ишончли шахс орқали топширилиши мумкин.

Талабнома берувчи, унинг патент вакили ёки ишончли шахси бўлмаган шахслар томонидан тақдим этилган талабнома материаллари кўриб чиқилмайди ва ушбу материалларни тақдим этган шахсга бу ҳақда билдиришнома юборилади.


84. Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи жисмоний шахслар ёки чет эллик юридик шахслар саноат мулки объектларини патентлаш бўйича ишларни ва улар билан боғлиқ бўлган юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни Вазирликда рўйхатга олинган патент вакиллари орқали амалга оширадилар.



3-БОБ. ПАТЕНТ ОЛИШ БЎЙИЧА

ИШЛАРНИ ОЛИБ БОРИШ


1-§. Ишончли шахсни тайинлаш


85. Талабнома бўйича ишларни олиб бориш ва талабномани кўриб чиқишда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун талабнома берувчи ишончнома бериш орқали вакил тайинлаши мумкин.

Талабнома бўйича ишларни олиб боришда Вазирлик олдида вакиллик қилиш учун Ўзбекистон Республикасида расмийлаштириладиган ишончнома оддий ёзма шаклда тузилади.

Ишончнома Вазирликка талабнома билан бир вақтда тақдим этилади.

Агар ишончнома Вазирликка хорижий тилда берилган бўлса, унга давлат тилидаги таржимаси илова қилинади.

Агар ишончнома Вазирликда рўйхатдан ўтказилган бир нечта патент вакили номига ёки бир нечта ишончли шахслар номига берилган бўлса, у ҳолда талабнома бўйича ишлар уларнинг исталгани томонидан олиб борилади.



2-§. Вазирлик ва Давлат муассасаси

билан ёзишмалар олиб бориш


86. Вазирлик ва Давлат муассасаси билан ёзишмалар талабнома берувчи ёки унинг патент вакили ёхуд ушбу ишга ваколат берилган ишончли шахс томонидан ҳар бир талабнома бўйича алоҳида олиб борилади.


87. Талабнома топширилгандан кейин юбориладиган материалларда талабнома рақами ва талабнома берувчи ёки унинг патент вакили ёхуд ишончли шахснинг имзоси бўлиши керак.


88. Вазирликка мазкур Қоидаларнинг талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган материаллар бўйича талабнома берувчига сўровнома юборилади ва унда сўровнома юборилган санадан эътиборан уч ой муддатда Вазирликка тузатилган ва етишмаётган материалларни тақдим этиш таклиф этилади.



3-§. Талабнома материалларига қўшимчалар,

тузатишлар ва аниқликлар киритиш


89. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ талабнома берувчи талабнома топширилган санадан эътиборан икки ой мобайнида талабномада кўрсатилган саноат мулки объектининг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда унга тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.

Бунда, талабномага тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар киритиш учун талабнома берувчи томонидан Давлат муассасасига ушбу Қоидаларнинг 2 - 4-иловаларига мувофиқ шаклда аризалар берилиши керак.


90. Патент бериш ҳақидаги талабнома бўйича тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимчалар Қонуннинг 20-моддасида кўрсатилган муддат ўтганидан кейин, бироқ Давлат муассасаси томонидан патент бериш ҳақида қарор қабул қилингунга қадар ҳам Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўланган ҳолда киритилиши мумкин.

Бунда, патент божи тўланмаган тақдирда Давлат муассасаси томонидан юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади. Шунингдек, тўланган патент божининг суммаси Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдордан кам бўлса, бу ҳолда талабнома берувчига етишмаётган патент божини тўлаш ҳақида Давлат муассасаси томонидан билдиришнома юборилади ҳамда талабнома берувчи унга Давлат муассасаси томонидан билдиришнома юборилган санадан эътиборан уч ой ичида керакли суммани тўлаш ҳуқуқига эга ҳисобланади.


91. Талабнома бўйича тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар киритишда Давлат муассасасига алмаштириладиган варақ ёки тасвирлар талабномадаги тегишли ҳужжатнинг ҳар бири учун тақдим этилади. Бунда, алмаштириладиган варақлар давлат тилида бўлиши керак.

Талабнома берувчи талабномага тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари ҳақида Давлат муассасаси томонидан ўн кун муддатда хабардор қилинади.


92. Талабнома берувчи-юридик шахснинг номи ёки талабнома берувчи-жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилганда талабнома берувчи томонидан Вазирликка ушбу Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда талабнома берувчининг номига ўзгартириш киритиш ҳақида ариза тақдим этилади.


93. Талабномага бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтказилган тақдирда, талабнома берувчини ўзгартириш саноат намуналарини давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш кунигача амалга оширилиши мумкин.

Бунда, талабнома берувчи талабномага бўлган ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказган тақдирда, у Вазирликка талабнома берувчини ўзгартириш тўғрисида ушбу Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ариза беради. Аризада талабномага бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтказилиши ҳақида қайд ва бу шахс ҳақида ушбу Қоидаларнинг 15 ва 18-бандларида кўзда тутилган маълумотлар келтирилиши лозим.

Талабномага бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтказилиши ҳақидаги ариза фақат талабнома берувчи томонидан имзоланган тақдирда, аризага талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий вориси томонидан имзоланган ҳуқуқ ўтказилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади.


94. Талабнома материалларига талабнома берувчи ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилганлиги ҳақида талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий ворисига Давлат муассасаси томонидан ёзув киритилган кундан бошлаб ўн кун муддатда билдиришнома юборилади. Бунда, кейинги барча ёзишмалар янги талабнома берувчи билан олиб борилади.

Талабномага бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтказилган сана деб талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий ворисига талабнома берувчи ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган сана ҳисобланади. Мазкур Қоидаларнинг талабларига риоя қилинмаган тақдирда, Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий вориси тақдим этилган ҳужжатларга аниқликлар ва/ёки тузатишлар киритиш зарурлиги ҳақида ёки талабнома материалларига талабнома берувчи ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ёзув киритиш мумкин эмаслиги ҳақида ўн кун муддат ичида сабаблар кўрсатилган ҳолда хабардор қилинади.


95. Талабнома рақами ва киритилиши лозим бўлган тузатишлар кўрсатилган, талабнома материалларига тузатишлар киритиш ҳақидаги аризани талабнома берувчи ёки унинг патент вакили ёхуд ишончли шахс томонидан имзоланган ҳолда Давлат муассасасига ушбу Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда тақдим қилинади.

Талабнома материалларидаги яққол аён бўлиб турган ва техник тусдаги хатоларни тузатиш саноат намунаси тегишли давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санага қадар амалга оширилади. Агар мутахассис учун таклиф этилган тузатишдан бошқасининг амалга оширилиши мумкин эмаслиги умумэътироф этилган билимлардан аён бўлса, тузатиш яққол аён деб ҳисобланади.

Агар тузатишлар матнни ёритишдаги хатолик ва бошқа шу каби хатоликларга оид бўлса, тузатиш киритиш зарурлиги талабнома берувчининг хатида баён қилиниши ва аввалгисининг ўрнини босадиган материаллар тақдим этилмаслиги мумкин.


96. Саноат намунасининг бирлиги талаби бузилган ҳолда топширилган талабнома талабнома берувчининг илтимосномасига кўра Давлат муассасаси томонидан икки ёки бир неча талабномаларга ажратилади.


97. Ажратилган алоҳида талабномалар биринчи талабнома топширилган санани, саноат намунасининг устуворлигини, биринчи талабнома бўйича илгарироқ устуворлик белгилаш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда эса, ушбу устуворлик санасини сақлаб қолади.


98. Талабнома берувчи Давлат муассасасига саноат намунасининг бирлиги талаби бузилган ҳолда топширилган талабномани ажратиш ҳақидаги илтимоснома билан бирга ушбу Қоидаларнинг 13-80-бандларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатларни топширади ва Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўлайди ёки патент божини тўлашдан озод этиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этади.



4-§. Давлат муассасаси томонидан

сўралган материалларни тақдим этиш

муддатларини узайтириш


99. Ушбу Қоидаларда белгиланган талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилган талабнома юзасидан талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан сўровнома юборилиб, сўровномада у йўлланган санадан эътиборан уч ой ичида тузатишлар киритилган ёки етишмаётган материаллар тақдим этиш таклиф қилинади.

Давлат муассасаси томонидан сўралган материалларни тақдим этиш муддати талабнома берувчининг муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимосномасига асосан узайтирилиши мумкин. Бунда, илтимоснома асосида муддатни узайтириш учун Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўланади.


100. Талабнома берувчи томонидан муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома унга Давлат муассасаси томонидан сўровнома юборилган санадан эътиборан уч ой мобайнида тақдим этилиши керак.

Бунда, Давлат муассасаси томонидан сўралган материалларни тақдим этиш муддати мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат тугаган санадан бошлаб 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.


101. Давлат муассасаси томонидан сўралган материалларни тақдим этиш муддати узайтирилганлиги ҳақида талабнома берувчига ўн кун ичида хабар берилади.


102. Талабнома берувчи муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимосномани тақдим этиш муддатига риоя қилмаган тақдирда, унинг илтимосномаси қаноатлантирилмайди ва бу ҳақда Давлат муассасаси томонидан ўн кун ичида талабнома берувчига хабар берилади.



5-§. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш


103. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, талабнома берувчи томонидан давлат экспертизаси сўрови бўйича материалларни тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатлари, муддатларни узайтириш муқаррарлигини тақозо этган сабаблар тасдиқланган ва патент божи тўланган тақдирда Давлат муассасаси томонидан тикланиши мумкин.


104. Талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома, тақдим этиш муддати ўтказиб юборилган ҳужжат билан бирга муддат ўтказиб юборилган кундан эътиборан ўн икки ойдан кечиктирмай муддат ўтказиб юборилишига олиб келган узрли сабаблар кўрсатилган ҳолда Давлат муассасасига тақдим этилади. Бунда, Давлат муассасаси кўрсатилган узрли сабаблар мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.


105. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўланмаган тақдирда, Давлат муассасаси томонидан юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақда ўн кун ичида талабнома берувчига хабар берилади.


106. Ўтказиб юборилган муддат тикланган тақдирда, бу ҳақда Давлат муассасаси томонидан муддат тикланган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида талабнома берувчига хабар берилади.

Ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолларда ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилмайди ва бу ҳақда Давлат муассасаси томонидан ўн кун муддат ичида талабнома берувчига хабар берилади.



6-§. Талабномани талабнома берувчининг

иштирокида кўриб чиқиш


107. Талабнома билан боғлиқ масалалар талабнома берувчининг (унинг патент вакили ёки ишончли шахсининг) иштирокида Давлат муассасасининг таклифи бўйича ёки талабнома берувчининг илтимосига кўра кўриб чиқилади.

Давлат муассасасининг тузатилган ва/ёки етишмаётган материалларни тақдим этиш ҳақидаги сўровномасидаги эътирозлар учрашиш мақсадга мувофиқлиги маълум қилинган хабарномада, талабнома берувчининг эътирозлари эса учрашув ўтказиш ҳақидаги илтимосномада баён қилиниши лозим.


108. Давлат муассасасининг тузатилган ва/ёки етишмаётган материалларни тақдим этиш ҳақидаги сўровномасига талабнома берувчининг жавоби, унинг талабномани кўриб чиқишда иштирок этиш истаги бор-йўқлигидан қатъи назар, сўровномада кўрсатилган муддатда Давлат муассасасига тақдим этилади.

Талабномани талабнома берувчи иштирокида кўриб чиқиш санаси ва вақти Давлат муассасасининг хабарномаси орқали олдиндан келишиб олинади. Бунда, вазият ўзгарган тақдирда белгиланган вақтда талабномани кўриб чиқишда иштирок этиш имконияти бўлмаган томон дарҳол бу ҳақда иккинчи томонни ёзма равишда хабардор қилади ҳамда кейинги кўриб чиқиш санаси ва вақти ҳақида Давлат муассасасининг хабарномаси орқали келишиб олинади.


109. Талабнома бир нечта талабнома берувчи томонидан топширилганда, улар номидан битта талабнома берувчи ишончнома орқали талабномани кўриб чиқишда иштирок этиши мумкин.


110. Агар сўровномадаги камчиликларни бевосита эксперт ва талабнома берувчи томонидан ҳал қилиш имконияти мавжуд бўлса, улар ўртасида музокаралар олиб борилади ҳамда агар сўровномадаги камчиликларни ҳал қилиш имконияти мавжуд бўлмаса, сўровномадаги камчиликлар экспертлар иштирокида кўриб чиқилади.

Музокаралар ва экспертлар муҳокамаси натижалари бўйича икки нусхада иштирокчилар ҳақидаги маълумотлар, томонлар келтирган далиллар ва таклифлар ҳамда кейинги иш юритиш ҳақидаги хулосаларни ўз ичига олган баённома тузилади.

Баённомада экспертиза давомида келтирилган далиллар билан бирга талабнома берувчининг (унинг патент вакили ёки ишончли шахси) саноат намунаси муҳим аломатлари мажмуи бўйича таклиф этган янги таҳрири, талабномани чақириб олиш ҳақидаги аризаси, экспертиза давомида ёзма тушунтиришлар талаб қилинган саволлар келтирилиши мумкин.

Баённома муҳокама жараёнида қатнашган барча иштирокчилар томонидан имзоланиб, унинг бир нусхаси талабнома материалларига қўшиб қўйилади ва иккинчи нусхаси талабнома берувчига (унинг патент вакили ёки ишончли шахсига) берилади.

Муҳокама қилинган саволлар бўйича келишувга эришилмаган ҳолларда, баённомада муҳокама жараёнида қатнашганларнинг алоҳида фикрлари қайд этилиши мумкин. Талабнома берувчига (унинг патент вакили ёки ишончли шахсига) топшириладиган ва хулосаларни ўз ичига олган баённома нусхаси экспертизадаги масалалар келтириладиган сўровноманинг ўрнини босиши мумкин, бунда бу ҳақда баённомада тегишли ёзув қайд этиб қўйилади.


111. Баённома талабнома берувчининг экспертиза сўровномасига жавоби ўрнида (агар, жавоб бериш учун белгиланган уч ойлик муддат бузилмаган бўлса) қабул қилинади. Бунда, баённомада тегишли ёзув қайд этиб қўйилади.



7-§. Талабнома берувчи томонидан

талабномани чақириб олиш


112. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, талабнома берувчи саноат мулки объекти тегишли давлат реестрида давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар давлат экспертизасининг исталган босқичида патент бериш ҳақидаги талабномани чақириб олиши мумкин.

Бунда, талабнома берувчининг чақириб олиш тўғрисидаги aризaси Давлат муассасасига келиб тушган кундан эътиборан беш кун муддатда унинг қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома талабнома берувчига жўнатилади ва ушбу санадан эътиборан талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.


113. Чақириб олинган талабнома ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди ҳамда у бўйича Давлат муассасаси томонидан юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар олиб борилмайди (талабнома бўйича экпертиза ўтказилмайди, унга асосан патент берилмайди) ва келгусида талабнома берувчининг ҳуқуқлари амалга оширилиши учун ушбу талабнома асос бўлиб ҳисобланмайди (хусусан, навбатдаги талабномани топширишда чақириб олинган талабноманинг келиб тушган санаси бўйича ёки унга қўшимча материаллар келиб тушган сана бўйича устуворлик белгиланмайди).

Чақириб олинган талабнома саноат намунаси бўйича келиб тушган бошқа талабномаларнинг экспертизасини ўтказиш жараёнида ҳисобга олинмайди.


114. Талабнома берувчининг талабномани чақириб олиш тўғрисидаги аризасини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисидаги илтимосномаси, агар у талабноманинг чақириб олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома талабнома берувчига юборилганидан кейин келиб тушган бўлса, қаноатлантирилмайди.



4-БОБ. ТАЛАБНОМАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


1-§. Вазирликка келиб тушган талабномани

рўйхатга олиш


115. Вазирликка келиб тушган талабнома материаллари келиб тушиш санаси кўрсатилган ҳолда саноат намунасига талабнома сифатида рўйхатга олинади, бунда ушбу материаллар таркибида камида патент бериш тўғрисида давлат тилидаги ариза ва бeлгилaнгaн миқдoрдa пaтeнт бoжи тўлaнгaн ёки патент божини тўлашдан озод этиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат бўлиши керак.


116. Талабномага Вазирлик томонидан рўйхат рақами берилади.

Талабнома берувчи талабнома материаллари келиб тушганлик факти ҳақида, у келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида рўйхат рақами ва келиб тушган санаси маълум қилинган ҳолда Вазирлик томонидан ёзма равишда хабардор қилинади.


117. Рўйхатдан ўтказилган талабнома материаллари қайтарилмайди.


118. Талабнома маълумотлари талабнома Вазирликка келиб тушган санадан эътиборан, у ҳақидаги маълумотлар расман эълон қилингунга қадар махфий ҳисобланади ва талабнома берувчининг розилигисиз ошкор қилинмайди.



2-§. Расмий экспертиза


119. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, Давлат муассасаси патент бериш ҳақидаги талабнома бўйича расмий экспертиза ва саноат намунаси ҳақидаги талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизасидан иборат бўлган давлат экспертизасини ўтказади.


120. Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, расмий экспертиза патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган санадан бошлаб икки ой ўтгандан кейин ўтказилади. Талабнома берувчининг ёзма илтимосномасига кўра расмий экспертиза ушбу муддат ўтмасдан ўтказилиши мумкин. Бунда, талабнома берувчи илтимоснома берилган пайтдан эътиборан талабнома материалларига қўшимча патент божини тўламасдан, ўз ташаббусига кўра тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.


121. Талабнома материалларининг расмий экспертизасини ўтказиш давомида қуйидагилар текширилади:

а) талабнома таркибида бўлиши ёки унга илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги;

б) саноат намунасининг моҳиятини таҳлил қилмай туриб, тақдим этилган ҳужжатларга нисбатан ушбу Қоидаларда қўйилган талабларга риоя қилинганлиги;

в) Қонуннинг 14-моддаси тўртинчи қисмида кўзда тутилган ҳолларда талабнома топшириш тартибига риоя қилинганлиги, шу жумладан патент вакили ёки ишончли шахснинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончноманинг мавжудлиги;

г) талабнома берилган таклифнинг саноат намунаси сифатида ҳуқуқий муҳофаза бериладиган объектларга мансублиги;

д) талабномада унинг Вазирликка келиб тушган санасидан аввалроқ устуворлик сўралишининг асослилиги;

е) саноат намунасини СНХКнинг амалдаги таҳрири бўйича таснифлаш талабнома берувчи томонидан тўғри амалга оширилганлиги.


122. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда бож тўланмаган ёки кўрсатилган патент божини тўлашдан озод қилиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асослар мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда, талабнома берувчи Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда бож тўлаши лозимлиги ёки тегишли ҳужжатни уч ой мобайнида тақдим этиши зарурлиги ҳақида Давлат муассасаси томонидан хабардор қилинади.


123. Талабнома берувчи битта саноат намунасига топширилган талабнома бўйича Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдордаги патент божи уч ой муддатда тўланмаган тақдирда, юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмаслиги, таркибида саноат намунасининг вариантлари бўлган талабнома бўйича эса экспертиза патент божи тўланган вариантлар бўйича ўтказилиши ҳақида Давлат муассасаси томонидан хабардор қилинади. Бунда, экспертиза талабнома берувчи томонидан танлаб олинган вариантлар бўйича ёки агар у Давлат муассасасига ўз танлови ҳақида уч ой муддатда маълум қилмаган бўлса, тавсифда биринчи бўлиб кўрсатилган вариантлар бўйича ўтказилади.

Агар талабнома материаллари таркибида расмий экспертизани патент божи тўланмасдан туриб, муддатдан олдин бошлаш ҳақидаги илтимоснома мавжуд бўлса, талабнома берувчи патент божи тўланмагунга қадар, ушбу илтимосномани қаноатлантириш мумкин эмаслиги ҳақида Давлат муассасаси томонидан хабардор қилинади.

Патент божини тўлаш тўғрисидаги сўровнома Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига талабнома материалларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда юборилиши мумкин.


124. Агар талабноманинг расмий экспертизаси жараёнида талабнома ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолда расмийлаштирилганлиги аниқланса, Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига етишмаган ёки тузатилган ҳужжатларни ушбу сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган сўровнома юборилади.

Қуйидагилар талабнома берувчига сўровнома юбориш учун асос бўлади:

а) талабнома материалларида ушбу Қоидаларнинг 8-бандида кўзда тутилган ҳужжатлардан ҳеч бўлмаганда биттасининг мавжуд эмаслиги;

б) талабнома материалларида ҳужжатлар хорижий тилда тақдим этилган бўлса, уларнинг давлат тилидаги таржимасининг мавжуд эмаслиги;

в) патент бериш учун аризада имзолар ёки ушбу Қоидаларда кўзда тутилган бошқа реквизитларнинг мавжуд эмаслиги;

г) Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўланмаган ёки белгиланган миқдордан кам тўланган бўлса;

д) талабнома материалларида ҳужжатларни расмийлаштиришда улардан бевосита нусха кўчириш, уларни эълон қилиш ва сақлашга тўсқинлик қиладиган ва/ёки манфаатдор шахсларга улар билан танишиш имкониятини бермайдиган камчиликлар (варақлар формати, ҳошияларнинг ўлчамлари, талабнома материалларини ўқишни қийинлаштирадиган тасвирлар, чизмалар сифатлари) аниқланганлиги;

е) саноат намунасининг тавсифида ушбу Қоидаларда кўзда тутилган тузилмавий бўлимларнинг мавжуд эмаслиги (агар тегишли бўлимда баён қилиниши лозим бўлган маълумотлар бошқа бўлимда келтирилган бўлса, сўровнома юборилмайди), шунингдек саноат намунасининг тавсифида ёки муҳим аломатлар рўйхатидаги бирон-бир аломат таърифи ушбу аломат очиб берилган адабиёт манбаига ҳавола билан алмаштирилганлиги;

ж) талабномада оммабоп бўлмаган адабиёт манбаига ҳаволалар ёки талабномадаги баъзи маълумотларни эълон қилиш мумкин эмаслиги (патент тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишда муаллифлиги кўрсатилишини истамаган муаллифлар тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно) ҳақида кўрсатмаларнинг мавжудлиги;

з) саноат намунасининг муҳим аломатлар рўйхатида ҳуқуқий муҳофаза сўралаётган буюмнинг кўрсатилмаганлиги;

и) муҳим аломатлар рўйхатида тасвирларда тақдим этилган аломатларнинг сўз билан ифодаланган тавсифи ўрнига фақат буюмнинг ташқи кўриниши хусусиятлари келтирилганлиги;

к) талабнома материалларининг бир-бирига мос эмаслиги (аризада келтирилган саноат намунасининг номи саноат намунасининг тавсифида келтирилган номга мос эмаслиги, муҳим аломатлар мажмуида кўрсатилган аломатлар саноат намунасининг тавсифида мавжуд эмаслиги, муҳим аломатлар мажмуига саноат намунасининг тавсифида келтирилган аломатлар киритилмаганлиги, тасвирлар ва чизмалар саноат намунаси тавсифига мос эмаслиги);

л) талабномада аввалроқ устуворлик сўралаётганлиги билан боғлиқ масалаларни аниқлаштириш зарурияти;

м) талабнома материалларида ушбу Қоидаларннг талабларига мувофиқ келмайдиган ва талабнома берилган саноат намунаси (саноат намунасининг вариантлари) моҳиятини таҳлил қилмасдан туриб аниқланадиган бошқа бузилишларнинг мавжудлиги.


125. Талабномани топшириш учун тўланадиган патент божи муҳим аломатлар мажмуида таърифланган вариантлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланганидан кам миқдорда тўланган тақдирда, Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига сўровнома юборилиб, унда муҳим аломатлар мажмуига тузатишлар киритиш (саноат намунасининг бирлиги талабига мос келадиган ва патент божи тўланган вариантлар аломатларини белгилаш) ёхуд муҳим аломатлар мажмуида тузатишлар қилмасдан туриб, кўриб чиқилиши лозим бўлган ечимларни танлаш (уларни кўрсатган ҳолда) таклиф қилинади. Талабнома берувчи томонидан тузатишлар қилиш ва вариантлар танловини амалга ошириш рад этилганда, унга ушбу сўровноманинг ўзида фақат патент божи тўланган ва тавсифда биринчи бўлиб кўрсатилган вариантлар (шу жумладан саноат намунасининг бирлиги талабига мувофиқлиги нуқтаи назаридан) кўриб чиқилиши Давлат муассасаси томонидан хабар қилинади.


126. Агар талабнома берувчи Давлат муассасаси томонидан сўралган материалларни ёки уларни топшириш муддатларини узайтириш ҳақидаги илтимосномани ушбу Қоидаларнинг 99-102-бандларига мувофиқ тақдим этмаса, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақда талабнома берувчи Давлат муассасаси томонидан ўн кун муддат ичида хабардор қилинади ва талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади.


127. Талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган муддат Давлат муассасаси томонидан тикланган тақдирда, талабнома бўйича иш юритиш давом эттирилади.


128. Талабнома предметининг қўлланиш соҳасини аниқлаш мақсадида Давлат муассасаси талабнома берилган саноат намуналарини СНХҚга мувофиқ таснифлайди. Таснифлаш "СНХКдан фойдаланишга доир тавсиялар"га мувофиқ ўтказилади.

Бунда, таснифлаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

талабноманинг расмий экспертизасини ўтказишда;

талабноманинг моҳият бўйича экспертизасини ўтказишда.

Агар талабнома СНХКнинг турли рубрикаларига тегишли бир нечта объектларни қамраб олган бўлса, барча тегишли тасниф индекслари аниқланади. Бу ҳолда биринчи индекс саноат намунасининг номига кўра белгиланади.

Расмий экспертиза босқичида белгиланган тасниф индекслари талабноманинг моҳият бўйича экспертизасини ўтказиш жараёнида ўзгартирилиши мумкин.


129. Талабноманинг расмий экспертизаси натижасида унинг патентга лаёқатли объектларга тегишли бўлмаган таклифга берилганлиги аниқланса, бу ҳолда талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан сўровнома юборилиб, унда патент беришни рад этиш учун асос бўладиган далиллар келтирилади ҳамда уларни рад этиш таклиф этилиб, талабнома берувчи, шунингдек сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида кўрсатилган мазмундаги жавобни тақдим этмаса, бу ҳолда талабнома чақириб олинган деб ҳисобланиши ҳақида хабардор этилади.

Талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган муддат Давлат муассасаси томонидан тикланган тақдирда, талабнома бўйича иш юритиш ушбу Қоидаларнинг 103-106-бандларига мувофиқ давом эттирилади.

Агар талабнома берувчи ўзининг жавобида расмий экспертизанинг далилларини рад этмаган бўлса, Давлат муассасаси томонидан патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.


130. Талабнома берилган таклиф (саноат намунаси), агар у тасвирларда акс этган ва (ёки) муҳим аломатлар мажмуида таърифланган кўринишда ушбу Қоидаларнинг 7-бандида келтирилган буюмлар рўйхатига мос бўлса, патентга лаёқатли саноат намунаси деб эътироф этилмайди.


131. Агар талабнома берилган саноат намунаси моҳиятининг таҳлилисиз талабномани кўриб чиқиш натижасида талабнома ушбу Қоидаларнинг 6-бандига мувофиқ саноат намунасининг бирлиги талаби бузилган ҳолда топширилганлиги аниқланган бўлса, талабнома берувчига бу ҳақда Давлат муассасаси томонидан сўровнома юборилади ва ушбу санадан эътиборан уч ой мобайнида саноат намуналарининг қайси бири кўриб чиқилиши кераклигини маълум қилиш ва талабнома материалларига аниқликлар киритиш (зарур бўлганда) таклиф қилинади. Саноат намунасининг бирлиги талабига риоя қилинганлиги дастлаб тақдим этилган муҳим аломатлар мажмуига нисбатан текширилади. Агар муҳим аломатлар мажмуи ўзгартирилган бўлса, текшириш талабнома берувчи томонидан белгиланган тартибда сўнгги тақдим этилган таҳрирдаги муҳим аломатлар мажмуига нисбатан амалга оширилади.


132. Агар талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан ушбу Қоидаларнинг 125-бандида кўзда тутилган ҳолат билан боғлиқ сўровнома жўнатилган бўлса, бу ҳолда саноат намунасининг бирлиги талабига риоя қилинганлигини текшириш фақат талабнома берувчи томонидан танлаб олинган ва давлат божи тўланган вариантларга нисбатан амалга оширилади, танлаб олинмаганда эса, саноат намунаси тавсифида биринчи бўлиб тилга олинганларга нисбатан амалга оширилади ва бу ҳақда талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан хабар қилинади.


133. Агар саноат намунасининг бирлиги талаби бузилиши аниқланганлиги кўрсатилган сўровнома юборилгандан сўнг, талабнома берувчи уч ой муддатда саноат намуналарининг (унинг вариантларининг (давлат божи тўланган ҳолда) кўриб чиқилиш кетма-кетлигини Давлат муассасасига маълум қилмаса ҳамда талабномага аниқлик киритувчи ҳужжатларни тақдим этмаса, у ҳолда экспертиза фақат саноат намунасининг тавсифида биринчи кўрсатилган саноат намунасига нисбатан (ёки саноат намунасининг тавсифида биринчи кўрсатилган саноат намунасининг вариантларига нисбатан) давом эттирилади ва бу ҳақда талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан хабар қилинади.


134. Агар қўшимча материаллар саноат намунасининг моҳиятини умуман ёки қисман ўзгартирса ва/ёки ушбу Қоидаларнинг 184-188-бандларида кўзда тутилган шартларга риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилган бўлса, у ҳолда қўшимча материаллар экспертиза ўтказишда умуман ёки тегишли қисмда эътиборга олинмаслиги тўғрисида талабнома берувчи Давлат муассасаси томонидан хабардор қилинади.


135. Агар талабнома саноат намунаси бирлиги талабига мувофиқлиги аниқланган бир нечта ечимларни ўз ичига олса (улар саноат намунасининг вариантлари бўлса), у ҳолда экспертиза уларнинг ҳар бири учун ўтказилади.


136. Талабноманинг бирон-бир ечими патентга лаёқатли объектларга тегишли эмаслиги аниқланган ҳолларда, Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига муҳим аломатлар мажмуидан патентга лаёқатсиз объектнинг аломатларини чиқариб ташлаган ҳолда унга тузатиш киритиш таклиф қилинган сўровнома юборилади.


137. Агар талабномада ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга риоя қилинган ва талабнома берилган таклиф ҳуқуқий муҳофаза бериладиган объектларга тегишли бўлса, у ҳолда талабнома берувчига Давлат муассасасининг талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарори жўнатилади.



3-§. Талабноманинг моҳияти бўйича

илмий-техника экспертизаси


138. Вазирлик патент божи тўланган тақдирда талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси ўтказади.

Агар талабнома берувчи томонидан талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизасини ўтказиш тўғрисидаги ариза топширилган, бироқ патент божи Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдордан кам тўланган бўлса, Давлат муассасаси сўровнома орқали талабнома берувчини сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида патент божи миқдори ва саноат намунасининг вариантлари сонини мувофиқлаштириш кераклиги ҳақида хабардор қилади. Бунда, талабнома берувчи Давлат муассасасига талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси ўтказилиши лозим бўлган саноат намунасининг вариантларини ёки экспертиза ўтказилмайдиган саноат намунасининг вариантлари чиқариб ташланган муҳим аломатлар рўйхатини қайта тақдим этиши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўлаши лозим.


139. Сўровномада кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдордаги патент божи уч ойлик муддатда тўланмаган бўлса, битта саноат намунасига топширилган талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади, саноат намунасининг вариантлари берилган талабнома бўйича эса, моҳият бўйича илмий-техника экспертиза талабномада биринчи бўлиб кўрсатилган ёки талабнома берувчи томонидан кўрсатилган кетма-кетликдаги саноат намунаси вариантларига нисбатан, агар улар бўйича патент божи тўланган ҳолдагина ўтказилади.


140. Талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизасида қуйидагилар амалга оширилади:

а) саноат намунасининг устуворлиги белгиланади, агар у Қонуннинг 18-моддаси иккинчи-тўртинчи қисмларига мувофиқ сўралаётган бўлса;

б) талабнома берувчи томонидан тақдим этилган саноат намунасининг муҳим аломатлари мажмуи ушбу Қоидаларнинг 52-61-бандлари талабларга мувофиқлиги текширилади;

в) қўшимча материаллар, агар талабнома берувчи томонидан бундай материаллар тақдим этилган бўлса, ушбу Қоидаларнинг 184-188-бандларига мувофиқ текширилади;

г) талабнома материалларида ёки талабномани кўриб чиқишда Давлат муассасасига тақдим этилган қўшимча материаллар билан буюмнинг тасвирида келтирилган талабнома берувчи томонидан таклиф қилинган муҳим аломатлар мажмуида таърифланган саноат намунасининг Қонунда белгиланган патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлиги текширилади.



4-§. Саноат намунасининг устуворлигини белгилаш


141. Саноат намунасининг устуворлиги патент бериш учун талабнома Вазирликка топширилган сана бўйича Давлат муассасаси томонидан белгиланади.


142. Талабнома берувчи томонидан конвенция устуворлиги сўралаётганда қуйидагилар текширилади:

а) талабнома берувчи томонидан Париж конвенциясига аъзо давлатда топширилган биринчи талабноманинг тасдиқланган нусхаси мавжудлиги. Агар ушбу нусха талабнома Вазирликка топширилган санадан кейин тақдим этилган бўлса, талабнома берувчи томонидан биринчи талабноманинг нусхаси тақдим этилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч ойлик муддатга риоя қилинганлиги аниқланади. Агар биринчи талабномалар бир нечта бўлса, кўрсатилган шартлар ҳар бир талабноманинг нусхаси учун бажарилиши лозим;

б) конвенция устуворлиги сўралаётган талабнома Вазирликка келиб тушиши лозим бўлган ва биринчи талабнома топширилган санадан эътиборан бошланадиган олти ойлик муддатга риоя қилинганлиги. Агар талабнома кўрсатилган муддатдан кечиктириб, лекин ушбу муддат тугаган санадан икки ой ўтмасдан келиб тушган бўлса, бу ҳолда талабномани кўрсатилган олти ойлик муддатда топшириш учун тўсқин бўлган, талабнома берувчига боғлиқ бўлмаган вазиятлар талабнома берувчи томонидан кўрсатиб ўтилганлиги ва бундай вазиятлар ҳужжат билан тасдиқланганлиги (зарурат бўлса) текширилади;

в) конвенция устуворлигини белгилаш тўғрисидаги аризанинг талабнома Вазирликка келиб тушган санадан эътиборан уч ойдан кечиктирмай тақдим этилганлиги;

г) талабнома берилган саноат намунасининг биринчи талабномада очиб берилганлиги.


143. Талабнома берувчи томонидан саноат намунасининг устуворлигини худди ўша талабнома берувчининг илгарироқ топширилган талабномасига берилган қўшимча материаллар бўйича белгилаш сўралаётганда қуйидаги талабларга риоя қилинганлиги текширилади:

а) бундай устуворлик сўралаётган талабнома қўшимча материаллар талабнома берилган саноат намунасининг моҳиятини ўзгартириши туфайли эътиборга олинмаслиги ҳақидаги сўровнома талабнома берувчига жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида Вазирликка келиб тушиши лозим. Агар қўшимча материаллар саноат намунасининг моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилганлиги ҳақидаги хулоса талабномани экспертлар кўриб чиқиши натижасида олинган ва баённомада қайд этилган бўлса, янги талабномани тақдим этиш учун бериладиган уч ойлик муддат талабнома берувчи (унинг патент вакили ёки ишончли шахси) баённома нусхасини олган ёки ушбу нусха унинг (уларнинг) қўл(лар)ига бевосита топширилган санадан ҳисобланади;

б) талабнома берилган саноат намунасининг Вазирликка келиб тушган санаси бўйича устуворлик сўралаётган қўшимча материалларда (ушбу материаллар тақдим этилган биринчи талабноманинг мазмунини ҳисобга олган ҳолда) очиб берилиши лозим.


144. Талабнома берувчи томонидан саноат намунасининг устуворлигини Вазирликка унинг ўзи томонидан илгарироқ топширилган талабнома санасидан белгилаш сўралганда қуйидаги талабларга риоя қилинганлиги текширилади:

а) бундай устуворлик сўралаётган талабнома саноат намунасига аввалги талабнома топширилган санадан бошлаб олти ой мобайнида Вазирликка келиб тушганлиги;

б) бундай устуворлик сўралаётган талабнома худди ўша саноат намунасига аввалги талабномани топширган талабнома берувчининг ўзи томонидан топширилганлиги;

в) талабнома берилган саноат намунасининг моҳияти аввалроқ топширилган талабномада очиб берилган бўлиши;

г) илгари топширилган талабнома бўйича ундан аввалроқ устуворлик сўралмаганлиги.

Мазкур бандда назарда тутилган устуворлик сўралганда аввалроқ топширилган талабнома чақириб олинган деб ҳисобланса, талабнома берувчига бу ҳақда Давлат муассасаси томонидан ўн кун муддатда хабар берилади.


145. Ажратилган талабнома бўйича саноат намунасига устуворлик сўралганда, бу ҳолда талабнома берувчининг қуйидаги талабларга риоя қилганлиги текширилади:

а) ажратилган талабнома саноат намунасига берилган дастлабки талабнома бўйича патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар (талабнома бўйича иш юритишни давом эттириш имконияти мавжуд бўлган даврда) ёки дастлабки талабнома бўйича патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, саноат намунасини Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш санасигача Вазирликка келиб тушиши лозим;

б) ажратилган талабномада берилган саноат намунаси дастлабки талабномада очиб берилиши лозим. Агар талабнома конвенция талабномасидан ажратиб олинган ва устуворлик унинг устуворлик санаси бўйича сўралаётган бўлса, биринчи талабномада очиб берилган бўлиши лозим.


146. Ушбу Қоидаларнинг 142-145-бандларига мувофиқ саноат намунаси устуворлигини белгилаш шартларига риоя қилинганлигини текширишда, устуворлик сўралаётган талабнома ёки устуворлик сўраш учун асос бўлган қўшимча материаллар берилган талабнома чақириб олинмаганлиги ёки чақириб олинган деб ҳисобланмаслиги ўрганилиши лозим.


147. Аввал топширилган ва устуворлик сўраш учун асос бўлган талабнома материалларида талабнома берилган саноат намунасини очиб бериш билан боғлиқ талабга талабнома берувчининг риоя қилганлигини белгилашда, аввал топширилган материаллардаги тасвирларда талабнома берилган саноат намунасининг муҳим аломатлари мажмуига киритилган ва кўриб чиқилаётган талабномада дастлаб тақдим этилган тасвирларда акс этган барча аломатларнинг мавжудлиги текширилади.


148. Агар устуворликни белгилашда келиб чиқадиган масалалар талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизасини тугаллаш учун тўсқинлик қилмайди деб ҳисобланса, ушбу масалалар талабнома билан бир вақтда кўриб чиқилади.


149. Талабнома берувчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 142-145-бандларида кўрсатилган талабларга риоя қилинган бўлса, талабнома берилган саноат намунасига нисбатан сўралган устуворлик белгиланади.


150. Талабнома берувчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 142-145-бандларида кўрсатилган талабларнинг ҳеч бўлмаганда биттaсига риоя қилинмаган бўлса, саноат намунасининг устуворлиги Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмига мувофиқ талабнома Вазирликка топширилган сана бўйича (бу ҳақда талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан хабар берилган ҳолда) белгиланади.


151. Устуворлик белгилангандан сўнг талабнома берувчи томонидан саноат намунасининг ўзгартирилган муҳим аломатлар мажмуи тақдим этилган бўлса, бу ҳолда сўралаётган устуворликни белгилашга асослар мавжудлигини аниқлаш учун такроран текшириш ўтказилади.



5-§. Саноат намунасининг муҳим аломатлар

мажмуини текшириш


152. Саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуини текшириш расмий экспертиза тугалланган вақтда талабнома таркибида бўлган аломатлар бўйича Давлат муассасаси томонидан ўтказилади, агар талабнома берувчи томонидан муҳим аломатлар мажмуига ушбу вақтдан кейин ўзгартириш киритилган бўлса, бу ҳолда, ушбу Қоидаларнинг 184-188-бандларида кўрсатилган талабларга риоя қилинганлиги шарти билан, ўзгартирилган муҳим аломатлар мажмуи текширилади.


153. Расмий экспертизани ўтказишда саноат намунасининг бирлиги талаби бузилганлиги аниқланган бўлса ва талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизасини ўтказишни бошлаш олдидан талабнома берувчи қайси саноат намунаси (ёки вариантлари) топширилган талабнома доирасида кўриб чиқилиши кераклигини Давлат муассассасининг сўровномаси юборилган санадан бошлаб уч ой муддатда хабар қилса, текшириш ушбу саноат намунаси бўйича ўтказилади.

Талабнома берувчидан сўровнома юборилган санадан бошлаб уч ой муддатда бундай хабар келмаган тақдирда, текшириш саноат намунаси тавсифида биринчи бўлиб кўрсатилган саноат намунасига (вариантларига) нисбатан ўтказилади.


154. Саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуини текширишда талабнома берилган саноат намунасининг муҳим аломатлари мавжудлиги текширилади, бунда уларнинг муҳим аломатлар мажмуи талабнома берувчи томонидан алоҳида хусусиятлари кўрсатилган буюмнинг тасвирларда акс эттирилган ташқи кўринишини шакллантириш учун етарли бўлиши керак.

Агар тасвирларда акс эттирилган бирон-бир аломат талабнома берувчи томонидан муҳим аломатлар мажмуига киритилмаган, лекин экспертиза натижасида ушбу аломат буюмнинг ташқи кўринишини шакллантиришга таъсир кўрсатади деб ҳисобланса, Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига бундай аломатни муҳим аломатлар мажмуига киритиш таклиф этилади. Талабнома берувчи бундай тузатиш киритишни рад этган ҳолларда кейинчалик саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текширишда буюмнинг ташқи кўринишига тегишли алоҳида хусусиятнинг мавжудлиги Давлат муассасаси томонидан ҳисобга олинмайди.

Талабнома берувчи томонидан тақдим этилган муҳим аломатлар мажмуида, саноат намунасининг тавсифида уларга нисбатан буюм ташқи кўринишининг ўзига хос хусусиятларига таъсири борлиги кўрсатилмаган аломатлар мавжудлиги аниқланган бўлса, бу ҳолда Давлат муассасаси томонидан бундай аломатларни муҳим аломатлар мажмуида сақлаш мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисида талабнома берувчининг фикри сўралиши мумкин.


155. Саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуини текшириш ундаги аломатларни ушбу Қоидаларнинг 61-бандига мувофиқ визуал идентифицикациялаш мумкинлигини аниқлашдан иборат.

Аломатларни визуал идентификациялаш мумкинлигига шубҳа туғилган тақдирда, Давлат муассасаси талабнома берувчидан идентификациялаш имкони мавжудлигини тасдиқлайдиган тушунтиришлар сўраб олишга ҳақлидир.

Агар аломатни идентификациялаш мумкин бўлиши учун унинг таърифини саноат намунасининг тасвирлари ва тавсифига асосан тузатиш зарур бўлса, Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига сўровнома юборилиб, унда бундай тузатишни амалга ошириш таклиф этилади.

Аломатни идентификациялаш мумкин бўлиб, лекин уни таърифлаш учун эскирган ёки муайян фаолият ёки дизайн соҳасида қабул қилинган атамаларга мос бўлмаган атамалар қўлланган бўлса, талабнома берувчига жўнатиладиган сўровномада муҳим аломатлар мажмуига тегишли тузатишлар киритиш тавсия қилиниши мумкин.

Агар аломатни идентификациялаш мумкин эмаслиги аниқланган бўлса ва талабнома берувчи муҳим аломатлар мажмуини тузатишни рад этса, у ҳолда Давлат муассасаси томонидан талабномани кўриб чиқиш давомида бундай аломат эътиборга олинмайди.


156. Агар талабнома берувчи томонидан Давлат муассасасига тақдим этилган муҳим аломатлар мажмуини текширишда унинг тузилиши ёки баён қилиниши ушбу Қоидаларнинг 57-59, 64 ва 62-бандларида қўйилган талабларга мос эмаслиги аниқланса, Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига жўнатиладиган сўровномада муҳим аломатлар мажмуига тузатишлар киритиш таклиф қилинади.

Давлат муассасаси томонидан саноат намунасининг муҳим аломатлар рўйхатини текширишда унда буюм ташқи кўринишининг алоҳида хусусиятлари кўринишида амалга ошириладиган бадиий-конструкторлик ечимига тааллуқли бўлмаган аломатлар аниқланади.

Фақат ахборот-истеъмол, ахборот-реклама ёки бошқа махсус мақсадлар учун мўлжалланган ва график, шрифт ёки колористик хусусиятларга эга бўлмай, тасвирлаш элементларида ўз аксини топган ва саноат намунасининг муҳим аломатлар рўйхатидаги ушбу элементларга тегишли аломатлар билан таърифланадиган аломатлар, хусусан бирон-бир маънога, шу жумладан ахборот мазмунига эга элементларга, масалан ҳарфлар, сўзлар, гаплар, сонлар, шу жумладан маҳсулотда махсус белгилар вазифасини бажарадиган элементларда (масалан, стандарт, тайёрланган жойи, ишлаб чиқарилган йили, дизайн муаллифи, махсус фарқланиш белгиларида) ўз ифодасини топган аломатлар буюмнинг бадиий-конструкторлик ечимига кирмайди. Саноат намунасининг муҳим аломатлар рўйхатида бундай аломатлар мавжуд бўлса, бу ҳолда Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига ушбу рўйхатга тузатиш киритиш ва ундан мазкур аломатларни чиқариб ташлаш таклиф қилинади.

Агар саноат намунасининг муҳим аломатлар рўйхатидаги аломат ушбу Қоидаларнинг мазкур бандида келтирилган шартлар бузилган ҳолда таърифланганлиги аниқланса, бироқ талабнома берувчи саноат намунасининг муҳим аломатлар рўйхатига тузатиш киритишдан воз кечса, у ҳолда Давлат муассасаси томонидан талабномани кейинчалик кўриб чиқишда бундай аломат ёки саноат намунасининг муҳим аломатлар рўйхатига киритилган ва уни таърифлаш учун ишлатилган тушунчалар эътиборга олинмайди.


157. Агар талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизасини ўтказишда ушбу Қоидаларнинг 124-банди "а" кичик бандида кўрсатилган талабномага қўйиладиган талабларнинг бузилганлиги аниқланса, у ҳолда талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан сўровнома жўнатилади ҳамда шундан сўнг талабномани, шу жумладан саноат намунасининг бирлиги талабларига риоя қилинганлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш ушбу Қоидаларнинг 125-бандида мазкур вазиятга қўлланилиши кўрсатилган ечимларга нисбатан ўтказилади ҳамда талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан ушбу Қоидаларнинг 131-бандига мувофиқ сўровнома жўнатилади.


158. Агар талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизасини бошлашдан олдин муҳим аломатлар мажмуи саноат намунасининг бирлигига қўйиладиган талабнинг бузилганлиги ёки патент божи Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдордан кам тўланганлиги муносабати билан кўрилмаётган вариантларнинг аломатларини ўз ичига олса, шунингдек муҳим аломатлар мажмуига саноат намунасининг бож тўланган вариантлари аломатларигина кирган бўлиб, муҳим аломатлар мажмуининг тузилмаси ушбу Қоидаларнинг 63-банди талабларига мос келмаса, бундай ҳолларда Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига сўровнома юборилиб, муҳим аломатлар мажмуига ундан кўрилмаётган вариантларнинг аломатларини чиқариб ташлаш ва/ёки уни ушбу Қоидаларнинг 63-бандида кўрсатилган шаклда тақдим этиш бўйича тузатишлар киритиш таклиф қилинади.

Талабнома берувчи муҳим аломатлар мажмуига тузатишлар киритишга рози бўлмаган тақдирда, патентга лаёқатлиликни текшириш фақат кўриб чиқилаётган саноат намунасига (унинг вариантларига) нисбатан ўтказилади ва бунда унинг (уларнинг) муҳим аломатлар мажмуи қаторидаги таҳлил мақсадларида экспертиза томонидан ажратиб олинган муҳим аломатлари ҳисобга олинади.


159. Рўйхат бандларида таърифланган саноат намуналарини вариантларга тўғри киритилганини Давлат муассасаси томонидан текширишда, талабнома берувчи томонидан кўрсатилган саноат намуналарининг вазифалари ва асосий композицион элементлари бир-бирига мос келишига ишонч ҳосил қилиш зарур.

Агар вариантлардан ҳар бири (ёки улардан бири) учун бир нечта асосий композицион элементлар кўрсатилган бўлиб, бироқ кўрсатиб ўтилган асосий композицион элементлар қаторида фақат айримларининг мос келгани аниқланган бўлса, асосий композицион элементларнинг мос келиши шарти бузилмаган ҳисобланади. Саноат намунасининг бирлиги талабига риоя қилинмаганлик аниқланганда талабнома берувчи Давлат муассасаси томонидан ушбу Қоидаларнинг 131-133-бандларида келтирилган тартибда хабардор қилинади.



6-§. Саноат намунасининг патентга

лаёқатлилигини текшириш


160. Агар талабнома берувчи томонидан тақдим этилган саноат намунасининг муҳим аломатлар рўйхатини текширишда унинг ушбу Қоидаларнинг талаблари бузилган ҳолда тузилганлиги аниқланиб, бироқ бу бузилишлар талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текширишга таъсир этмайди деб ҳисобланганда, у ҳолда саноат намунасининг муҳим аломатлар рўйхатига тузатиш киритиш билан боғлиқ барча масалалар бундай рўйхат билан таърифланган саноат намунасининг патентга лаёқатлилиги тўғрисида дастлабки хулоса олинганидан сўнг Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчи билан сўровнома бериш орқали аниқлаштирилади.


161. Талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текшириш учун ушбу Қоидаларнинг 154-160-бандларига мувофиқ текшириш ўтказилган муҳим аломатлар рўйхати белгиланади.


162. Талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текширишда қўшимча равишда талабнома берилган ечим патентга лаёқатли деб тан олинмайдиган таклифлар рўйхатига мансуб ёки мансуб эмаслиги текширилади ва саноат намунасининг янгилик ва оригиналлилик шартларига мувофиқлиги аниқланади. Талабнома берилган объект муҳофаза қилинмайдиган таклифлар рўйхатига оид деб тахмин қилинганда, Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига тегишли далиллар баён қилинган сўровнома юборилади.


163. Талабнома берилган объект, агар унга нисбатан ушбу Қоидаларнинг 7-бандига асосан муҳофаза қилинмайдиган объектларга оид деб хулоса чиқарилмаган бўлса, унинг янгилик ва оригиналлилик шартларига мувофиқлиги текширилади.


164. Талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текширишда ушбу саноат намунасига тегишли бўлган ҳамда муаллиф, талабнома берувчи ёки улардан бевосита ёхуд билвосита шу ахборотни олган ҳар қандай шахс томонидан саноат намунасининг моҳияти оммавий тарзда ошкор қилинган ҳолда очиб берилган ахборотга эга манбалар, агар саноат намунасига талабнома ахборот ошкор этилган санадан эътиборан олти ойдан ўтмай туриб Вазирликка топширилмаган бўлса, эътиборга олинмайди.

Ушбу Қоидаларнинг 165-168-бандларига мувофиқ патентга лаёқатлиликни текшириш натижалари бўйича Давлат муассасаси томонидан патент бериш ёки патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


165. Қонуннинг 8-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, агар саноат намунасининг муҳим аломатлари мажмуи саноат намунасига устуворлик бериш санасига қадар жаҳонда оммага ошкор бўлган маълумотлардан аён бўлмаса, у янги деб эътироф этилади.


166. Ҳар бир шахс ўзи танишиши мумкин бўлган ёки мазмуни қонуний йўл билан маълум қилиниши мумкин бўлган ахборот манбаидаги маълумотлар оммавий тарзда ошкор этилган маълумотлар деб ҳисобланади.

Қуйидагилар ахборот манбаидаги маълумотларни оммавий тарзда ошкор этилган маълумотлар сарасига киритиш мумкинлигини белгилайдиган сана деб ҳисобланади:

муҳофаза ҳужжатларига эълон қилинган тавсифлар учун - уларда кўрсатилган эълон қилиш санаси;

босма нашрлар учун - уларда кўрсатилган нашр этишга имзо қўйилган сана;

нашр этишга рухсат берувчи имзо қўйилган сана кўрсатилмаган босма нашрлар ва бошқа босма нашрлар учун - улар нашр қилинган сана, ушбу санани аниқлаш имконияти бўлмаганда эса, - агар нашр қилинган вақти фақат йил ва ой билан белгиланган бўлса, ойнинг охирги куни ёки нашрда кўрсатилган йилнинг 31 декабрь санаси;

мақолалар, шарҳлар, монографиялар ва бошқа материалларнинг депозитга қўйилган қўлёзмалари учун - улар депозитга қўйилган сана;

илмий-тадқиқот ишлари ҳақидаги ҳисоботлар учун, тажриба-конструкторлик ишлари ҳамда илмий-техника ахбороти органларида сақланадиган бошқа конструкторлик, технологик ва лойиҳа ҳужжатларига тушунтириш хатлари учун - улар ушбу органларга келиб тушган сана;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар учун - улар ваколатли ташкилотда рўйхатга олинган сана;

қўлёзма ҳуқуқида чоп этилган диссертация материаллари ва диссертация авторефератлари учун - улар кутубхонага келиб тушган сана;

танловга қабул қилинган ишлар учун - улар танишиш учун очиқ намойиш қилинган ва танлов ўтказишга оид ҳужжатлар билан тасдиқланган сана;

визуал идрок этиладиган ахборот манбалари (плакатлар, моделлар, маҳсулотлар) учун - уларни кўриш мумкин бўлган ва ҳужжат билан тасдиқланган сана;

кўргазмага қўйилган экспонатлар учун - уларни намойиш қилиш бошланган ва ҳужжат билан тасдиқланган сана;

теле-намойиш, кино орқали хабарлар учун - бундай хабар берилган сана, агар у кўрсатилган санада қайд этилган бўлса;

буюм ҳақида ундан фойдаланиш натижасида маълум бўлган маълумотлар учун - ушбу маълумотлар ҳамма танишиш имкониятига эга бўлган ва ҳужжат билан тасдиқланган сана.


167. Саноат намунасининг янгилигини белгилашда аввалроқ устуворликка эга бўлган талабномалар қуйидагиларга асосан ҳисобга олинади:

талабнома Ўзбекистон Республикасида топширилган бўлса;

талабнома бошқа талабнома берувчи томонидан топширилган бўлса;

талабнома чақириб олинмаган, шунингдек чақириб олинган деб ҳисобланмаган бўлса.

Талабнома ариза, тасвирлар ва муҳим аломатлар мажмуи билан биргаликдаги саноат намунасининг тавсифи Вазирликка келиб тушган санадан эътиборан ушбу талабнома таркибида бўлган тасвирлар ва саноат намунасининг тавсифига нисбатан эътиборга олинади. Агар бу сана кўрилаётган талабноманинг устуворлик санасидан кечроқ бўлса, аввалроқ устуворликка эга бўлган талабнома мазмунининг устуворликни белгилаш учун асос бўлган материаллари (биринчи талабнома, аввалроқ топширилган талабнома, ушбу талабномага қўшимча материаллар) мазмуни билан мос тушган қисми ахборот манбалари қаторига киритилади.


168. Саноат намунасининг янгилигини белгилаш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида патент олган (шу жумладан, талабнома топширилган) саноат намуналари ҳам уларнинг устуворлик санасидан бошлаб ҳисобга олинади.


169. Агар ушбу Қоидаларнинг 165-168-бандларида кўрсатилган ахборот манбаларида талабнома берувчи томонидан таклиф этилган саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуида таърифи ва тасвири келтирилган аломатларга айнан ўхшаш бадиий-конструкторлик ечим тўғрисидаги маълумотлар аниқланган бўлса, саноат намунаси янгилик шартига мувофиқ эмас деб эътироф этилади.


170. Давлат муассасаси томонидан кўриб чиқилаётган саноат намунаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборот манбаи аввалроқ устуворликка эга бўлган талабнома бўлса, бу ҳолда ушбу талабнома чақириб олинмаганлиги ва чақириб олинган деб ҳисобланмаганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Агар талабнома чақириб олинмаган бўлса, шундай талабнома мавжудлиги ҳақида (унинг талабнома берувчисини кўрсатмаган ва мазмунини очмаган ҳолда) талабнома берувчига (аввалроқ устуворликка эга бўлган талабнома бўйича аниқ қарорга келингунга қадар) унинг талабномасини кўриш тўхтатиб турилиши ҳақида Давлат муассасаси томонидан маълум қилинади.

Бунда, талабнома берувчи талабномани кўриш тўхтатиб турилишига норозилик билдирса, Давлат муассасаси томонидан талабнома берилган саноат намунасининг янгилик шартига мувофиқ эмаслиги белгиланади.


171. Саноат намунасининг янгилик эмаслиги аниқланганда, Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига экспертизанинг тегишли далиллари баён қилинган ва ушбу далилларга нисбатан ўз фикрини тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома жўнатилади.


172. Янгилик шартига мувофиқ эмаслиги аниқланган саноат намунасининг оргиналлиликка текшируви ўтказилмайди.


173. Қонуннинг 8-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, саноат намунаси, агар унинг муҳим аломатлари мажмуи буюм хусусиятларининг ижодий жиҳатлари билан боғлиқ бўлса, оригинал деб эътироф этилади.

Саноат намунасининг муҳим аломатларига буюм ташқи кўринишининг алоҳида хусусиятларини белгиловчи аломатлар, шакли, конфигурацияси, орнаменти ва ранглар уйғунлиги киради.

Давлат муассасаси томонидан оригиналлиликни текшириш талабнома берилган муҳим аломатлар мажмуида таърифланган саноат намунасига нисбатан ўтказилади ва у қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) ушбу Қоидаларнинг 35-бандига мувофиқ энг яқин аналогни аниқлаш;

б) тасвирларда тақдим этилган ва талабнома берувчи томонидан муҳим аломатлар рўйхатида таърифланган саноат намунасини энг яқин аналогидан (муҳим фарқловчи аломатлардан) фарқлайдиган муҳим аломатларни аниқлаш;

в) кўриб чиқилаётган саноат намунасининг муҳим фарқловчи аломатлари билан мос келувчи аломатларга эга бўлган ечимлар тўғрисидаги маълумотларни устуворлик санасигача ҳамма фойдалана олиши мумкин бўлган маълумотлар орасидан аниқлаш (ахборот манбаида мавжуд ҳамма фойдалана олиши мумкин деб ҳисобланган маълумотларнинг санасини аниқлашда ушбу Қоидаларнинг 166-банди талабларидан фойдаланилади);

г) саноат намунасини унинг муҳим фарқловчи аломатларидан келиб чиққан хусусиятларини ҳамда кўриб чиқилаётган ечимларнинг фарқловчи аломатлари билан мос келувчи аломатлардан аниқланган ечимларнинг алоҳида хусусиятларини таққослаш.


174. Саноат намунаси, агар унинг муҳим фарқловчи аломатларидан ақалли биттаси янги бўлса, оригиналлилик шартига мувофиқ деб ҳисобланади. Саноат намунаси, шунингдек унинг барча муҳим фарқловчи аломатлари янги бўлмай, бироқ ушбу аломатларнинг бирикуви кўриб чиқилаётган саноат намунасига янги бадиий-конструкторлик ечим берса, бу ҳолда ҳам оригиналлилик шартига мувофиқ деб ҳисобланади.


175. Ўзининг энг яқин аналогидан муҳим аломатлар мажмуига киритилган аломати (аломатлари) билан фарқланадиган ва ушбу аломатнинг (аломатларнинг) талабнома берувчи томонидан кўрсатилган алоҳида хусусиятларига таъсири тасдиқланмаган буюмда ўз ифодасини топган саноат намунаси оригиналлилик шартига мувофиқ деб ҳисобланмайди.

Талабнома берилган саноат намунаси оригиналлилик шартига мувофиқ эмас деб ҳисобланган ҳолларда, буюмнинг алоҳида хусусиятларига муҳокама қилинаётган аломатларнинг таъсирини тасдиқлаш учун экспертиза томонидан талабнома берувчи келтирган далиллар нима учун асоссиз деб ҳисобланиши тўғрисида асосланган далилларни қуйидаги ҳолларда келтириши мумкин:

а) талабнома берилган саноат намунаси буюмнинг маълум ечимидан кўз билан кўриб фарқлашга имкон бермайдиган алоҳида хусусиятларга эга бўлса (саноат намунаси буюмнинг аввалдан маълум бўлган ечими билан адаштириб юбориш даражасида ўхшашликка эга бўлса);

б) талабнома берилган саноат намунаси буюмнинг маълум бўлган ечимидан кўз билан кўриб фарқлашга имкон берадиган алоҳида хусусиятларга эга бўлиб, бироқ ушбу хусусиятлар қуйидагилар ҳисобига яратилган бўлса, уларга ижодийлик хос бўлмайди:

бир бутун буюмнинг фақат ўлчамларини (буюмнинг масштабини) ўзгартириш ҳисобига, (бунда, буюмнинг қолган барча аломатлари (буюм таркибий қисмларининг шакллари ва (ёки) элементларининг шакллари, пропорциялари, колористик ечими) сақланиб қолади);

буюмнинг фақат рангини ўзгартириш ҳисобига;

буюмни фақат оддий геометрик фигура ёки жисм (масалан, айлана, ҳалқа, кўпбурчак, шар, конус, пирамида, призма, параллелепипед, тор) кўринишида ушбу геометрик фигура ёки жисмга бирон-бир ўзгартириш киритилмаган ҳолда ҳал қилинганлиги ҳисобига;

буюм ечимида фақат бир турдаги элементларнинг миқдорини (аммо, уларнинг тузилиши ёки жойлашув тизимини ўзгартирмаган ҳолда) ўзгартириш ҳисобига (бунда, ушбу ўзгартириш талабнома берувчи кўрсатиб ўтган буюм ечимларининг хусусиятларига таъсир қилмаслиги керак);

реал ҳажмнинг кичрайтирилган ёки катталаштирилган (ҳам соддалаштирилган, ҳам масштабга риоя қилинган ҳолда) нусхаси бўлган буюмни (масалан, ўйинчоқ, сувенир) яратиш ҳисобига;

муайян вазифани бажарадиган буюмларга хос бўлган, аммо бошқа техник асосда бажарилган шаклларни фақат такрорлаш ҳисобига (масалан, анъанавий равишда ёғочдан тайёрланадиган буюмга ўхшатиб полимер материалдан тайёрланган буюм), бунда ушбу ўзгариш талабнома берувчи томонидан кўрсатиб ўтилган буюм ечимининг алоҳида хусусиятларига таъсир кўрсатмайди;

таклиф қилинган буюм ўз ташқи кўринишини бир қарашда ўзига ўхшаш бошқа маълум объектларнинг ташқи кўринишидан ўзлаштиргани ҳисобига, агар бунда ҳам буюмнинг вазифаси билан, ҳам ўзаро ҳар хил вазифани бажарувчи иккита шундай объект маълум бўлса;

маълум буюмлардан, уларнинг ташқи кўринишини ўзгартирмаган ҳолда, тўплам (комплект) тузиш ҳисобига.


176. Агар талабнома берилган саноат намунасида оригиналлилик йўқлиги аниқланган бўлса, у ҳолда талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан тегишли далиллар баён қилинган ва бу далилларга нисбатан ўз фикр-мулоҳазаларини ва зарур ҳолда талабноманинг дастлабки материаллари асосида саноат намунасининг тузатилган муҳим аломатлари рўйхатини тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилиши мумкин.



7-§. Қўшимча материалларни сўраб олиш


177. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, Давлат муассасаси томонидан қўшимча материаллар, шу жумладан ўзгартирилган муҳим аломатлар мажмуи сўралган сўровнома талабнома берувчига бундай материалларсиз талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизасини ўтказиш имконияти бўлмаган ҳолларда юборилади.

Бунда, сўровнома юбориш учун қуйидагилар асос бўлади:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўланмаган ёки белгиланган миқдордан кам тўланган бўлса;

б) саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуини ушбу Қоидаларнинг 152-161-бандларига мувофиқ текшириш натижалари бўйича аниқлаш зарурияти бўлса;

в) талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини ушбу Қоидаларнинг 162-бандига мувофиқ текшириш билан боғлиқ саволларни ҳал қилиш зарурияти бўлса;

г) талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текшириш натижалари бўйича муҳим аломатлар мажмуига аниқликлар киритиш зарурияти бўлса;

д) бир хил устуворлик санасига эга бўлган айнан ўхшаш саноат намуналарига талабномаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш зарурияти бўлса.

Талабномани кўриб чиқишда юзага келадиган бошқа турдаги масалалар (масалан, устуворликни белгилаш, саноат намунасининг муҳим аломати таърифини аниқлаштириш), шунингдек таклиф ва мулоҳазалар ҳам мазкур бандда келтирилган асосларга кўра Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига юбориладиган сўровномага киритилиши мумкин.

Сўровнома юбориш учун мазкур бандда келтирилган асослар мавжуд бўлмаганда, талабнома берувчи юзага келган таклиф ва мулоҳазалар ҳақида Давлат муассасаси томонидан ўн кун муддатда хабардор қилинади.


178. Ушбу Қоидаларнинг 158-бандига мувофиқ вазиятларда саноат намунасининг (унинг вариантларининг) патентга лаёқатлилиги аниқланган бўлса, бу ҳақда Давлат муассасаси томонидан юборилган сўровномада талабнома берувчига маълум қилинади ва талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси ўтказилмаган ечимлар аломатларини муҳим аломатлар мажмуидан чиқариб ташлаш яна бир бор таклиф этилади. Бунда, талабнома берувчи сўралган материалларни ёки муддатни узайтириш ҳақидаги илтимосномани тақдим этмаса, талабнома Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ чақириб олинган деб ҳисобланади.


179. Талабнома берувчи идентификация қилинмайдиган ёки талабнома топширилгандан сўнг талабнома берувчи томонидан таклиф этилган, дастлабки материалларда мавжуд бўлмаган ва ушбу Қоидаларнинг 194-бандига мувофиқ эътиборга олинмаган аломатни патентга лаёқатлилик тўғрисида хулоса олинган муҳим аломатлар рўйхатига киритишни талаб қилган ҳолларда, Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига кўрсатиб ўтилган аломатни ичига олмаган рўйхатни тақдим этиш таклифи билан сўровнома юборилади.


180. Талабнома берувчи идентификация қилинмайдиган ёки талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган ҳамда талабнома берувчи томонидан талабнома топширилганидан кейин таклиф қилинган ва ушбу Қоидаларнинг 187-бандига мувофиқ эътиборга олинмаган аломатни муҳим аломатлар рўйхатига, унга нисбатан патентга лаёқатлилиги ҳақида хулоса олинган ҳолда, киритишни талаб қилса, Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига таркибида кўрсатиб ўтилган аломат бўлмаган рўйхатни тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилади. Бунда, талабнома берувчига сўралаётган материаллар тақдим этилмаганда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланиши тўғрисида ҳам хабар қилинади.


181. Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига жўнатиладиган, мазкур Қоидаларнинг 177-бандида кўрсатилган сўровномада моҳият бўйича илмий-техника экспертизасини ўтказиш (ёки ниҳоясига етказиш) учун тўсқинлик қилувчи ҳолатларни баён қилиш билан бирга, талабномани кўриб чиқишда юзага келган барча саволлар, мулоҳазалар ва таклифлар келтирилади.

Талабнома берувчига муҳим аломатлар мажмуига, масалан муҳим аломат таърифини аниқлаштириш, талабнома берилган муҳим аломатлар мажмуидан муҳим бўлмаган аломатни чиқариб ташлаш каби тузатишлар киритиш билан боғлиқ таклифларни жўнатишда бундай тузатишни киритиш ва ундан воз кечиш қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги Давлат муассасаси томонидан асосли равишда кўрсатилиши керак.


182. Сўровномада ахборот манбаига ҳавола қилинганда, ушбу манбани топиш учун зарур бўлган унинг ҳамма библиографик маълумотлари, шунингдек талабномани кўриб чиқишда эътиборга олинган маълумотларни ушбу манбадан топиш учун керак бўладиган бошқа маълумотлар (саҳифа, хатбоши, график тасвирлар фигураларининг рақами) кўрсатилиши лозим.

Сўровнома юбориш учун талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текшириш натижалари бўйича муҳим аломатлар рўйхатини аниқлаштириш зарурияти асос бўлган бўлса ва рўйхатга киритиладиган аниқликлар тавсифда ва (ёки) чизмаларда ва (ёки) эргономик схемада келтирилган маълумотларга тегишли изоҳлардан иборат бўлса, талабнома берувчига аниқликлар киритилган тавсиф ва (ёки) чизмаларни ва (ёки) эргономик схемани (ўрнини босувчи варақларни) ҳам тақдим этиш таклиф қилиниши мумкин.


183. Давлат муассасаси томонидан сўралган материаллар уч ой муддатда келиб тушмаган ёки муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома тақдим этилмаган ҳолларда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.



8-§. Қўшимча материалларни текшириш


184. Талабнома берувчининг ташаббуси билан талабноманинг расмий экспертизасини муддатидан олдин бошлаш ҳақидаги илтимоснома берилгандан сўнг ёки бундай илтимоснома берилмаган бўлса, талабнома келиб тушган санадан икки ой ўтгандан кейин талабнома материалларига қўшимчалар, тузатишлар ёки аниқликлар киришни назарда тутадиган қўшимча материаллар Давлат муассасасига келиб тушган тақдирда, улар талабнома берувчи Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўлаган тақдирда Давлат муассасаси томнидан кўриб чиқилади ёки патент божи тўланмаган ҳолда бу ҳақда талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан ўн кун муддатда хабар берилади.


185. Талабнома материалларидаги ўзгартиришлар талабнома берувчининг ташаббусига кўра киритилган ўзгартиришлар эканлигини белгилашда Давлат муассасаси томонидан қуйидагилар эътиборга олиниши керак:

а) экспертизанинг ёзма равишда берилган сўровномасини олгандан кейин ёки сўровномани олмасдан туриб ҳам талабнома берувчи томонидан тақдим этилган ўзгартиришлар (агар бундай ўзгартиришлар талабнома материалини тайёрлашда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга қаратилган бўлса, талабнома берувчининг ташаббусига кўра киритилган деб ҳисобланмайди);

б) агар талабнома берувчи томонидан талабнома материалларига киритилган ўзгартиришлар экспертизанинг ёзма равишда берилган сўровномаси билан боғлиқ бўлиб, уни олгандан сўнг тақдим этилган бўлса, ўзгартиришлар талабнома берувчининг ташаббусига кўра киритилган деб ҳисобланмайди.


186. Давлат муассасасининг сўровномаси бўйича талабнома берувчи томонидан тақдим этилган қўшимча материаллар бўйича уларни тақдим этиш муддатларига риоя қилинганлиги текширилади.

Агар талабнома берувчи қўшимча материалларни уч ой муддатга риоя қилмаган ҳолда тақдим этганлиги аниқланса, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақда талабнома берувчи Давлат муассасаси томонидан ўн кун муддатда хабардор қилинади.


187. Талабнома берувчининг ташаббусига кўра ёки Давлат муассасаси сўровномасига кўра тақдим этилган ва кўриб чиқишга қабул қилинган қўшимча материаллар талабнома берилган саноат намунасининг моҳиятини ўзгартирмаслиги текширилади. Агар қўшимча материаллар таркибида талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган, бироқ улар қаторига киритиш талаб этиладиган аломатлар бўлса, у ҳолда улар талабнома берилган саноат намунасининг моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилади.

Талабнома берувчи томонидан тақдим этилган аломатлар аниқлик киритилган муҳим аломатлар мажмуи таркибида бўлган ҳоллардагина эмас, балки талабнома берувчи аниқлик киритилган муҳим аломатлар мажмуи таркибига киритишни кўрсатиб ўтган ҳолда ҳам, саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуига киритилиши лозим деб ҳисобланади.

Қўшимча материалларда келтирилган ва муҳим аломатлар мажмуига киритилиши лозим бўлган аломатлар, агар улар патент бериш учун ариза, тасвирлар комплекти ва саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуини ўз ичига олган тавсиф Вазирликка келиб тушган санада талабнома таркибидаги тасвирларда акс эттирилмаган бўлса, талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган деб эътироф этилади.

Талабноманинг дастлабки материалларида мавжуд бўлмаган ҳамда муҳим аломатлар мажмуига киритилиши лозим бўлган аломатларга тааллуқли бўлмаган қўшимча материаллар талабнома берилган саноат намунасининг моҳиятини ўзгартиради деб ҳисобланмайди. Бундай маълумотларга саноат намунасини амалга ошириш шартлари тўғрисидаги янги (қўшимча) маълумотлар, мисоллар, аниқлаштирилган график материаллар киритилиши мумкин.


188. Қўшимча материаллар талабнома берилган саноат намунасининг моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилган ҳолларда, талабнома берувчига (экспертизанинг унга юборилган навбатдаги ҳужжатида) бундай хулосага келиш учун қўшимча материалларга киритилган маълумотларнинг қайсилари асос бўлганлиги ҳақида маълум қилинади. Бунда, талабноманинг кейинги кўриб чиқилиши ушбу қўшимча материалларда тақдим этилган муҳим аломатлар рўйхатига нисбатан, аммо юқорида кўрсатилган аломатларни инобатга олмаган ҳолда давом эттирилади.



9-§. Патент бериш ёки патент беришни

рад этиш тўғрисидаги қарор


189. Талабнома берувчи томонидан таклиф этилган ва тасвирларда акс эттирилган муҳим аломатлар мажмуида таърифи келтирилган саноат намунаси (агар саноат намунасининг бирлиги талаби бажарилган ҳолда саноат намунаси вариантларига талабнома берилган бўлса, унинг ҳар бир варианти) патентга лаёқатлиликнинг ушбу Қоидалардаги ҳамма шартларига мувофиқлиги аниқланган ҳолда Давлат муассасаси томонидан саноат намунасига патент бериш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Агар талабнома материалларида камчиликлар бўлиб, аввал талабнома берувчи уларни бартараф этиш ҳақида огоҳлантирилмаган бўлса, талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан сўровнома юборилиб, унда талабнома берувчи ушбу сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида аниқликлар киритилган материалларни Давлат муассасасига тақдим этиши лозимлиги ҳақида хабардор қилинади.


190. Талабнома берувчи томонидан таклиф этилган муҳим аломатлар мажмуига киритилган ва тасвирларда акс эттирилган муҳим аломатлар мажмуи билан таърифланган саноат намунаси ушбу Қоидаларда белгиланган патентга лаёқатлилик шартларининг ҳеч бўлмаганда биттасига мос эмаслиги аниқланса, бу ҳолда Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига патент берилиши мумкин эмаслиги далиллар келтирилган ҳолда билдирилган сўровнома юборилади ва унга ушбу сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида экспертиза хулосаларига нисбатан ўз фикрини маълум қилиши таклиф этилади.


191. Талабнома берувчи экспертизанинг фикрига нисбатан розилик билдирган тақдирда, унга Давлат муассасаси томонидан ўн кун муддатда патент бериш рад этилганлиги тўғрисида қарор юборилади.

Талабнома берувчи патент беришни рад этиш учун сабаб бўлган ҳолатлар билан таништирилгандан сўнг, унинг томонидан талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигига далиллар тақдим этилган бўлса, аммо улар экспертиза хулосасини ўзгартирмаган бўлса, бу ҳолда Давлат муассасаси томонидан патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва унда талабнома берувчи экспертизанинг хулосаларига рози бўлмаган тақдирда, қарор жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида Вазирликнинг Апелляция кенгашига апелляция топшириш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида қўшимча равишда хабар қилинади.

Агар Давлат муассасасининг қарорида ахборот манбаига ҳавола келтирилган бўлса, унинг библиографик маълумотларини кўрсатишда ушбу Қоидаларнинг 182-бандида кўрсатилган шартларга амал қилиниши лозим.


192. Саноат намунасининг вариантларини ўз ичига олган талабнома бўйича ҳам патентга лаёқатли, ҳам патентга лаёқатсиз ечимларнинг мавжудлиги аниқланса ва талабнома берувчи унга жўнатилган сўровномага берилган жавобда муҳим аломатлар мажмуидан патентга лаёқатсиз вариантларни таърифлайдиган аломатларни чиқариб ташлашдан бош тортса, бу ҳолда ҳам Давлат муассасаси томонидан патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Бунда, қарорда бир вақтнинг ўзида патентга лаёқатли деб хулоса чиқарилган вариантларнинг патентга лаёқатлилиги тасдиқланади.


193. Агар кўрилаётган талабнома бўйича саноат намунасининг патентга лаёқатлилиги аниқланган бўлиб, лекин унга айнан ўхшаш, аввалроқ устуворлик санасига, санаси мос келганида эса аввалроқ қайд этиш рақамига эга бўлган ва чақириб олинмаган ёки чақириб олинган деб ҳисобланмаган саноат намунасига бошқа талабнома мавжуд бўлса, кўрилаётган талабноманинг талабнома берувчисига бу ҳақда хабар берилади, шунингдек унинг талабномаси бўйича Қонуннинг 18-моддаси учинчи қисмида белгиланган шартлар бажарилган ҳолда патент бериш мумкинлиги ҳақида маълум қилинади.

Кўрилаётган талабноманинг талабнома берувчисига айнан ўхшаш саноат намунасини ўз ичига олган бошқа талабноманинг библиографик маълумотларини маълум қилиш ва саноат намунасига патент бериш ҳақидаги маълумотлар эълон қилингунга қадар унинг мазмунини очишга фақат бошқа талабноманинг талабнома берувчиси розилиги бўлган ҳолда йўл қўйилади.


194. Саноат намунаси, агар уларнинг тасвирларда акс этган муҳим аломатлари мажмуи тўлиқ мос тушса, айнан ўхшаш деб эътироф этилади.

Саноат намуналарининг айнан ўхшашлиги уларнинг таҳриридаги муҳим аломатлар мажмуалари асосида аниқланади.

Агар айнан ўхшаш саноат намуналарига талабномалар айнан битта талабнома берувчи томонидан топширилган бўлса, у ҳолда Давлат муассасаси томонидан сўровнома юбориш орқали талабнома берувчига унинг томонидан кўрсатиладиган фақат битта талабнома бўйича патент берилиши мумкинлиги хабар қилинади.






Қоидаларга

1-ИЛОВА


(21) ТАЛАБНОМА РАҚАМИ

(22) Талабнома ҳужжатларини

ТОПШИРИШ САНАСИ

ЁЗИШМАЛАР УЧУН МАНЗИЛ

(Хат олувчининг тўлиқ почта манзили, фамилияси, исми, отасининг исми ва номи)



Телефон                        Факс:


E-mаil:

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)


Саноат намунасига

Ўзбекистон Республикаси патентини

бериш тўғрисида

АРИЗА

     

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: __________ E-mаil: __________


(54) САНОАТ НАМУНАСИ НОМИ

(71) ТАЛАБНОМА БЕРУВЧИ

q жисмоний шахс                                                     q юридик шахс




(жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжати бўйича тўлиқ номи, мамлакатнинг номи ва тўлиқ почта манзилини ҳам ўз ичига олган ҳолда яшаш жойи ёки жойлашган ери кўрсатилади. Муаллиф-талабнома берувчиларнинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар "Муаллиф" графасида келтирилади)


Ушбу шахс қуйидаги бўлиб ҳисобланади:

q муаллиф                                                       q муаллифнинг ҳуқуқий вориси


q иш берувчи                                                  q иш берувчининг ҳуқуқий вориси

КТУТ бўйича ташкилот КОДИ

БИМТ SТ.3 стандарти

бўйича мамлакат КОДИ

УСТУВОРЛИКНИ БЕЛГИЛАШ УЧУН АРИЗА

(Патент идорасига талабнома келиб тушган санадан аввалроқ устуворлик сўралганда тўлдирилади)

Саноат намунаси устуворлигини қуйидаги сана бўйича белгилашингизни сўрайман:

q Париж конвенцияси иштирокчиси бўлган мамлакатда биринчи талабномани топшириш санаси бўйича (Ўзбекистон Республикаси "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги Қонунининг 18-моддаси 2-қисмининг биринчи хатбошиси)


q Патент идорасига аввалроқ топширилган талабноманинг келиб тушиш санаси бўйича (Қонуннинг 18-моддаси 2-қисмининг иккинчи хатбошиси)


q аввалроқ топширилган талабномага қўшимча материалларнинг келиб тушиш санаси бўйича (Қонуннинг 18-моддаси 2-қисмининг учинчи хатбошиси)

Биринчи (аввалроқ топширилган, дастлабки) талабнома рақами

Сўралаётган устуворлик санаси

(33) БИМТ СТ.3 стандарти бўйича талабнома топшираётган томоннинг мамлакат коди

(конвенцион устуворлик сўралганда)





Талабнома берувчининг вакили этиб тайинланган


q (74) Патент ВАКИЛИ (фамилияси, исми, отасининг исми ёки номи, патент вакилининг рўйхат рақами, тўлиқ почта манзили)


Телефон:                                  Факс:                                           е-mаil:

ИЛОВА ҚИЛИНАЁТГАН ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ

варақлар сони


q саноат намунасининг тавсифи (вариантлар сони ________)



q буюм (макет, расм)нинг фотосуратлари мажмуи

q умумий кўриниши

q қўшимча кўринишлар

q энг яқин аналог тасвири



q буюм умумий кўриниши чизмаси (лари)



q эргономик схемаси



q конфекцион картаси



q талабномани топшириш учун патент божини тўлаш тўғрисидаги ҳужжат



q патент божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат (чет эл юридик ва жисмоний шахслари учун)

q патент божини тўлашдан озод этиш патент божи миқдорини камайтириш учун асослар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат



q биринчи талабноманинг нусхаси (конвенцион устуворлик сўралганида)



q талабноманинг давлат тилидаги таржимаси



q ишончнома



q бошқа ҳужжат (кўрсатилсин)



(72) Муаллиф(лар)

(фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, илмий даражаси ва иш жойи кўрсатилади)

Тўлиқ уй манзили, мамлакатнинг расмий номини ва унинг БИМТ СТ.3 стандарти бўйича кодини ўз ичига олади

Муаллиф

(лар) имзоси(лари), сана




Мен (Биз), __________________________________________________________________________________________________________________________

(тўлиқ исми)


муҳофаза ҳужжатини бериш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилинганда мени (бизни) муаллиф (муаллифлар) сифатида кўрсатмаслигингизни сўрайман.


Муаллиф (лар) имзоси (имзолари):

Имзо(лар):


Талабнома берувчи ёки патент вакилининг имзоси ва имзолаш санаси





Қоидаларга

2-ИЛОВА


Келиб тушган сана

Кириш рақами

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)


Ўзгартириш(лар) киритиш тўғрисидаги

АРИЗА


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: __________ E-mаil: __________


(21) Талабнома рақами


(22) Талабнома топширилган сана


(71) Талабнома берувчи

(98) Ёзишмалар учун манзил (тўлиқ почта манзили, олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номланиши)

Телефон:                                       Факс:                                                                    E-mаil:

     

(74) Патент вакили (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатга олинган рақами)

Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)

Телефон:                                        Факс:                                                                    E-mаil:


_____________________________________________________________________________________________________

Ушбу аризани тақдим этар эканман, қуйидаги талабнома материалларига ўзгартириш(лар) киритишингизни сўрайман:

q q талабнома берувчининг исми (номи)га

q q ёзишмалар учун манзилга

q q талабнома материалларига

Ўзгартирилиши лозим бўлган маълумотлар:

q q ўзгартирилган маълумотлар:

давоми алоҳида варақда

q q аризага илова(лар):

q q патент божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат (чет эл юридик ва жисмоний шахслари учун)

q q давом этиш учун варақлар

q q бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)


Варақлар сони

Имзо(лар)

Талабнома берувчи(талабнома берувчилар) ёки патент вакили ёхуд талабнома берувчининг бошқа вакилининг имзоси, имзо қўйилган сана





Қоидаларга

3-ИЛОВА


Ҳужжатлар келиб тушган сана

Кириш рақами

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)


Талабнома берувчини

(талабнома берувчилар) ўзгартириш

ҳақида ёзув киритиш тўғрисидаги

АРИЗА


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: __________ E-mаil: __________


(21) Талабнома рақами


(22) Талабнома топширилган сана


(71) Талабнома берувчи

(98) Ёзишмалар учун манзил (тўлиқ почта манзили, олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номланиши)

Телефон:                                Факс:                                    E-mаil:

(74) Патент вакили (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатга олинган рақами)

Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)

Телефон:                                Факс:                                     E-mаil:

Ушбу аризани тақдим этар эканман, талабнома материалларига талабнома берувчи(талабнома берувчилар) ўзгаргани тўғрисидаги ёзувни киритишингизни сўрайман.

Талабнома берувчини ўзгартириш учун асослар:

q q талабнома берувчи битим, шартнома имзоланганлиги натижасида ўзгарди; қуйидаги ҳужжатлардан бири илова қилинади:


q q битим, шартноманинг тасдиқланган нусхаси


q q битим, шартномадан тасдиқланган кўчирма


q q ҳуқуқ ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат

q q талабнома берувчининг ўзгарганлиги қайта ташкил этилганлик натижасидир;


q q қайта ташкил этилганликни тасдиқлайдиган, асл ҳужжатга мослиги тасдиқланган ҳужжат нусхаси илова қилинади

q q талабнома берувчи битим, шартноманинг имзоланганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги натижасида ўзгармаган;


q q бундай ўзгаришни тасдиқлайдиган, асл ҳужжатга мослиги тасдиқланган ҳужжат нусхаси илова қилинади


Янги талабнома берувчи

Талабнома берувчининг почта манзили

Телефон:                           Факс:                                            E-mаil:

Ёзишмалар учун манзил (тўлиқ почта манзили, олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номланиши)

Телефон:                           Факс:                                            E-mаil:

Патент вакили (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатга олинган рақами)

Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)

Телефон:                            Факс:                                           E-mаil:

q q аризага илова(лар):


варақлар сони


q q патент божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат (чет эл юридик ва жисмоний шахслари учун)


q q давом эттириш учун варақлар


q q бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)




Имзо:



Аввалги талабнома берувчи:

Янги талабнома берувчи: 

Патент вакили:

Имзо қўйилган сана

Имзо қўйилган сана

Имзо қўйилган сана





Қоидаларга

4-ИЛОВА


Келиб тушган сана

Кириш рақами

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)


Тузатиш(лар) киритиш тўғрисидаги

АРИЗА


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: __________ E-mаil: __________


(21) Талабнома рақами


(22) Талабнома топширилган сана


(71) Талабнома берувчи

(98) Ёзишмалар учун манзил (тўлиқ почта манзили, олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номланиши)

Телефон:                               Факс:                                    E-mаil:

(74) Патент вакили (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатга олинган рақами)

Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)

Телефон:                               Факс:                                     E-mаil:

Ушбу аризани тақдим этар эканман, талабнома материалларига қуйидаги баён қилинганларга мувофиқ тузатишлар киритишингизни сўрайман:

Тўғрилаш лозим бўлган маълумотлар:


q q давомини алоҳида варақда қаранг

Тўғриланган ҳолдаги маълумотлар:

q q давомини алоҳида варақда қаранг

q q аризага илова(лар):

варақлар сони


q q патент божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат (чет эл юридик ва жисмоний шахслари учун)


q q давом эттириш учун варақлар


q q бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)


Имзо(лар)

Талабнома берувчи (талабнома берувчилар) ёки патент вакили ёхуд талабнома берувчи бошқа вакилининг имзоси, имзо(имзолар) қўйилган сана

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 16 январь

















































Время: 0.0103
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск