Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Образование. Наука / Среднее специальное, профессиональное образование /

Техникумларда кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 07.12.2023 й. 648-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 декабрдаги

648-сон қарорига

1-ИЛОВА



Техникумларда кредит-модуль тизимида ўқув

жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасидаги техникумларда кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Техникумларда кредит-модуль тизимида ўқув жараёни Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа моделига (European Credit Transfer and Accumulation System - ECTS) мувофиқ ташкил қилинади.


3. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари билан алоҳида ваколатлар берилган профессионал таълим ташкилотлари, нодавлат профессионал таълим ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги юридик техникумлар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган халқаро ва нодавлат хорижий профессионал таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.


4. Техникумлар томонидан бошқа профессионал (олий) таълим ташкилотлари билан қўшма дастурлар доирасидаги шартномаларда мазкур Низомда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, ушбу шартнома қоидалари қўлланилади.


5. Кредит-модуль тизими жорий этиладиган таълим дастурлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади.


6. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


академик мобиллик - техникум ўқувчиларининг муайян вақт мобайнида республика ҳудудидаги ёки чет элдаги бошқа бир профессионал таълим ташкилотида таълим олиши;


кредит - таълим олиш натижаларига кўра ўқувчи томонидан муайян фан бўйича ўзлаштирилган ўқув юкламасининг ўлчов бирлиги. Кредитлар қоидага мувофиқ бутун сонларда ифодаланади;


кредитларни кўчириш - ўқувчиларнинг академик мобиллигини таъминлаш мақсадида бир техникумдаги таълим дастурида олинган кредитларни бошқа техникумга кўчириш ва тан олиш;


кредит тўплаш - ўқув юкламасини ўзлаштириш натижасида тақдим этиладиган кредит бирликларини йиғиш;


мобиллик дастури - икки ёки ундан ортиқ техникум ўртасида ўзаро келишув асосида ташкил этиладиган дастур;


таълим дастури - профессионал таълим ташкилоти битирувчисига муайян эгаллаган касб ёки мутахассислик бўйича касбий фаолиятни малакали бажариш имконини беришга қаратилган профессионал таълим тайёргарлигининг асосий мазмунини аниқловчи давлат таълим стандарти, малака талаби, ўқув режаси ва ўқув дастурларидан иборат ҳужжатлар тўплами;


таълим дастури каталоги - профессионал таълим ташкилоти тавсифи, кредит-модуль тизими, мавжуд касб ва мутахассисликлар, ўқув режалар, ўқув дастурлари, хизматлар ва ресурслар тавсифи тўғрисида ахборот;


таълим жараёнини бошқариш ахборот тизими - ўқувчиларни рўйхатга олиш, ўқув материалларини тарқатиш, ўқувчилар ва педагог ходимлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, топшириқларни бериш, назоратлар ўтказиш, баҳолаш ва унинг

...
Время: 0.0376
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск