Налоги: Вопросы и ответы

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Природопользование. Охрана окружающей среды /

Ер ости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.12.2023 й. 685-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 28 декабрдаги

685-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ер ости сув олиш иншоотларини

сув ҳисоблаш воситалари билан

жиҳозлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун бурғи қудуқларида ва булоқлар каптажида (кейинги ўринларда - сув олиш иншоотлари) сув сарфини ҳисоблаш воситаларини ўрнатиш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Сув олиш иншоотлари сувдан фойдаланиш мақсадидан қатъи назар, сув сарфини ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланиши шарт бўлиб, жисмоний шахсларнинг ўз шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун якка тартибда суткасига 5 метр кубгача сув олиши бундан мустасно.


3. Сув олиш иншоотларини сув сарфини ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланиши ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ қуйидаги мақсадлар учун амалга оширилади:

ер ости сувларидан мақсадсиз фойдаланишга ва беҳуда сарфланишига йўл қўймаслик, олинаётган ер ости сув миқдорини тизимли қайд этиб бориш, белгиланган сув олиш лимитидан ортиқча сув сарфланишининг олдини олиш, олинган ер ости сувлари тўғрисидаги ҳисобот тўғрилигини ва солиқ тўловларининг ҳақиқийлигини таъминлаш;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан олиб борилаётган ер ости сувлари давлат ҳисоби ва кадастри маълумотлари ишончлилигини ҳамда тезкорлигини ошириш.


4. Сув олиш иншоотларидан фойдаланувчилар (кейинги ўринларда - фойдаланувчилар) ўз навбатида, улардаги сув сарфини ҳисоблаш воситалари учун масъул ҳисобланади.


5. Сув олиш иншоотларидан сув сарфини ҳисоблаш воситаларисиз фойдаланилганда олинган ер ости сувлари ҳажми унинг лимитларидан, сувни истеъмол қилишнинг технологик ва санитария нормаларидан, экинлар ҳамда яшил дарахтзорларни суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади ва қонунчиликка мувофиқ солиқ тўловини ундириш чоралари кўрилади.



2-БОБ. СУВ ОЛИШ ИНШООТЛАРИГА СУВ

САРФИНИ ҲИСОБЛАШ

...
Время: 0.0219
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск