Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Товар-моддий бойликлар ҳисоби /

Товарларнинг чакана савдосини ҳисобга олиш ("СБҲ" 49-сон, 2023 йил 12 декабрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ТОВАРЛАРНИНГ ЧАКАНА

САВДОСИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


Товарларни чакана сотишда қуйидаги талабларга риоя қилинг:

q Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига;

q Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга;

q Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарорига;

q Президентнинг "Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига.

Савдода асосий ҳисоб кўрсаткичи бўлиб товар айланмаси ҳисобланади. У маълум давр оралиғидаги сотилган товарларнинг ҳажмини акс эттиради.

Товарларнинг чакана сотилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ўтказмалар орқали ифодаланади:

q Дебет 5010 - Кредит 9020 - тўлов нақд пулда амалга оширилганда;

q Дебет 5710 - Кредит 9020 - тўлов тўлов терминали ёки тўлов тизимлари (Click, Payme ва ҳ.к.) орқали амалга оширилганда.

Шундай қилиб, савдо ташкилотини товар айланмасининг ҳажми 9020-"Товарларни реализация қилишдан даромадлар" счётининг кредит айланмаси бўйича аниқланади. Aгар савдо ташкилоти ҚҚС тўловчиси бўлса, бюджет билан ҳисоб-китоблар учун ташкилот ҳисоблаб чиқариши лозим бўлган солиқ суммаси товар айланмасига қўшилади. ҚҚСнинг ҳисобланиши Дебет 5010 (5710) - Кредит 6410 ўтказмаси орқали акс эттирилади.

Чакана савдо айланмаси бирламчи ҳужжатлар - онлайн-НКТ чекларининг маълумотлари бўйича ҳисобот даври учун ҳақиқатдаги реализация қилишнинг нархларида ҳисобга олинади.

Сотилган товарларнинг таннархи савдо ташкилоти унга келиб тушган товарларни қандай тарзда - сотиш ёки харид қилиш нархларида ҳисобга олганлигидан келиб чиқиб аниқланади.



ТОВАРЛАРНИ СОТИШ НАРХИ

БЎЙИЧА РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНИШИ

ҚАНДАЙ ҲИСОБГА ОЛИНАДИ


Aгар товарлар сотиш нархларида ҳисобга олинган бўлса, улар бирданига сотиладиган нархлари бўйича балансга кирим қилинади. Бухгалтерия ҳисобида бунинг учун 2980-"Савдо устамаси" счётидан фойдаланилади. Товар сотилганда у яна сотиладиган нархи бўйича балансдан ҳисобдан чиқарилади.

Сотилган товарларга тегишли бўлган савдо устамасини сотилган товарларни ҳар бирининг номенклатура рақами ёки ўртача фоизи бўйича ҳисобдан чиқариш мумкин.

Сотилган товарларни ҳар бирининг номенклатура рақами бўйича савдо устамасини ҳисобдан чиқариш усули, одатда, товарларнинг сони ва суммаси бўйича ҳисобни юритадиган ташкилотлар томонидан қўлланилади.


МИСОЛ. Сони ва суммаси бўйича ҳисоб юритилганда сотилган товарлар учун савдо устамасининг ҳисоб-китоби

Дўкон сотиш мақсадида 8 960 минг сўм, жумладан, ҚҚС - 960 минг сўм бўлган музлаткични харид қилди. Дўконнинг савдо устамаси 25%ни ташкил этади. Дўкон ҚҚС тўловчиси бўлиб ҳисобланади.

  


Хўжалик операциясининг мазмуни



Сумма,

минг сўмда


Счётлар корреспонденцияси



...
Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск