Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Государственный контроль деятельности субъектов предпринимательства / Ограничение монополистической деятельности. Защита прав потребителей. /

Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.12.2023 й. 722-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

722-сон қарорига

1-ИЛОВА



Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга

солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш,

декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг

қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек,

товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг

(ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол

паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан муайян товарларга нисбатан нархларни (тарифларни) шакллантириш ва белгилашнинг алоҳида тартиби белгиланиши мумкин.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


истеъмолчи - хўжалик юритувчи субъектдан товарни олувчи, товарга буюртма берувчи ёхуд товарни олиш ёки унга буюртма бериш ниятида бўлган жисмоний ёки юридик шахс;


нарх (тариф) - товар бирлиги қийматининг пул ифодаси;


нархларни тартибга солувчи орган - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, унинг топшириғи бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан ваколат берилган орган;


рентабеллик - соф фойда миқдорини ишлаб чиқариладиган товарга тўғри келадиган ишлаб чиқариш харажатлари суммасига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқиладиган корхона фаолиятининг фойдалилик нисбий кўрсаткичи;


табиий монополия субъекти - табиий монополия шароитларида асосий фаолияти товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўлган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи;


тариф сметаси - даромадлар ва харажатлар, ишлаб чиқарилган товарлар ҳажми кўрсаткичи ва хўжалик юритувчи субъект фаолиятини акс эттирадиган ҳамда тартибга солувчи коэффициентни аниқлашда асос қилиб олинадиган бошқа иқтисодий кўрсаткичлар;


тартибга солувчи коэффициент (пасайтирувчи ёки оширувчи) - нарх (тариф) даражасини аниқлаш учун белгиланадиган нисбий миқдор;


товарнинг монопол паст нархи - товар ёки молия бозорида устун мавқега эга деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъект (кейинги ўринларда - устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъект) томонидан товарнинг таннархидан паст даражада ва мазкур товарни сотишдан зарар келтирадиган даражада белгиланадиган, натижада рақобат чекланишига олиб келадиган нарх;


товарнинг монопол юқори нархи - товарнинг реализация қилиш нархи ҳамда уни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш учун зарур бўлган харажатлар ўртасидаги тафовут жуда юқори бўлса ёки товарнинг сифатини пасайтириш ҳисобидан қўшимча фойда олишга қаратилган бўлса, товарнинг устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъект томонидан белгиланадиган нархи. Агар товар нархи биржа савдолари якунлари бўйича шаклланган бўлса, бундай нарх монопол юқори нарх деб эътироф этилмайди, устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар иштирокидаги ҳийла-найранглардан иборат ҳаракатлар натижасида шаклланган нарх бундан мустасно. Бунда мазкур Низом талаблари биржа савдоларида нархлар бошланғич нарх сифатида қўлланишига татбиқ этилади;


устама - хўжалик юритувчи субъект томонидан жорий харажатларни қоплаш ва муайян суммада соф фойда олиш учун товарни сотишда уларнинг харид нархи (тарифи) устига қўйилган қўшимча (нисбий ёки мутлақ миқдор);


якуний истеъмолчи - товар ёки молия бозорида фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлари учун товарни сотиб олган жисмоний ёки юридик шахс.


4. Нархлар давлат томонидан қуйидаги усуллар билан тартибга солинади:

нархларни тартибга солиш органи ва ўз ваколатлари доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли ва стратегик товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) белгилаш;

ижтимоий аҳамиятли ва стратегик ҳисобланган, уларга нархлар (тарифлар) давлат томонидан тартибга солинадиган, товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарларга нархларни (тарифларни) ёки уларнинг чекланган даражаларини, тартибга солувчи коэффициентни, устама ёки чекланган рентабелликни декларация қилиш (кейинги ўринларда - товарларга нархларни (тарифларни) декларация қилиш);

табиий монополиялар субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарларга нархларни тартибга солиш органи томонидан нархларни (тарифларни) ёки уларнинг чекланган даражаларини тартибга солувчи коэффициентни, устама ёки чекланган рентабелликни тасдиқлаш (кейинги ўринларда - нархларни (тарифларни) тасдиқлаш);

нархларни тартибга солиш органи билан келишиш ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ алоҳида товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ва устамаларни белгилаш.

Қонунчиликка мувофиқ нархларни (тарифларни) давлат томонидан тартибга солишнинг бошқа усуллари ҳам қўлланиши мумкин.

Қолган товарларга шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) қўлланади.


5. Товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик юритувчи субъект (шу жумладан, товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, табиий монополия субъекти) декларация қилинган (тасдиқланган, белгиланган) нархларни (тарифларни) мустақил пасайтириш ҳуқуқига эгадир. Бунда:

монопол паст нархлар белгилаш мақсадида нархларни (тарифларни) пасайтиришга йўл қўйилмайди;

нархларни (тарифларни) пасайтириш бир вақтнинг ўзида барча истеъмолчилар учун амалга оширилади, кейинчалик нархларни тартибга солиш органи хабардор қилинади.


6. Устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқеи эътироф этилган товар ёки молия бозоридаги товарларига монопол юқори ва монопол паст нархлар ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ аниқланади.



2-БОБ. ТОВАРЛАР НАРХЛАРИНИ (ТАРИФЛАРИНИ)

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ


7. Нархларни (тарифларни) ва устамаларни декларация қилиш (тасдиқлаш) нархларни тартибга солиш органида:

табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган товарга табиий монополия субъекти томонидан у табиий монополия субъекти деб эътироф этилганлиги тўғрисида билдиришнома олинган кундан бошлаб бир ой муддатда;

нархи ва устамаси давлат томонидан тартибга солинадиган товарга хўжалик юритувчи субъект томонидан у сотилгунга қадар;

ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган товарларга нархлар (тарифлар), устамалар, чекланган рентабеллик ошганда ва тегишли коэффициент ўзгарганда таъминланади.


8. Товарларни экспорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар шу жумладан, товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва табиий монополия субъектлари ҳисоб-китобларни шартномавий (эркин) нархлар бўйича амалга оширадилар, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.



3-БОБ. ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА

СОЛИНАДИГАН УСТУН МАВҚЕГА ЭГА БЎЛГАН

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ВА ТАБИИЙ

МОНОПОЛИЯЛАР СУБЪЕКТЛАРИ ТОВАРЛАРИГА

(ИШЛАРИ, ХИЗМАТЛАРИГА) НАРХЛАРНИ

(ТАРИФЛАРНИ) ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


9. Нархларни (тарифларни) асослаш учун қабул қилинадиган товарни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини аниқлашда товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва табиий монополия субъекти Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.

Товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ёхуд табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқариладиган товарга нарх (тариф) ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлардан, давр сарф-харажатларидан, молиявий фаолият бўйича харажатлардан, солиқлар ва фойдадан бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлардан, шунингдек, соф фойда суммасидан шаклланади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 317-моддасида белгиланган харажатлар товарларига (ишларига, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва табиий монополия субъекти товарига декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нархни (тарифни) шакллантириш харажатларида ҳисобга олинмайди.


10. Аниқ бир товарга нархни (тарифни) декларация қилиш (тасдиқлаш) стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ (ДС, ТС, ТШ, ТБ ва бошқалар) товарнинг маркаси, тури ва нави бўйича амалга оширилади.


11. Товарлар турларининг (маркалари, типлари, ўлчамлари ва бошқалар) бир қанча сони мавжуд бўлган тақдирда, товар бирлигига харажатни белгилаш мураккаб бўлганда нархларни тартибга солувчи орган товар рентабеллигининг чекланган даражасини ёки амалдаги нархларга (тарифларга) нисбатан қўлланадиган тартибга солувчи коэффициентни декларация қилиши (тасдиқлаши) мумкин.

Тартибга солувчи коэффициент лойиҳалаштирилаётган тариф сметасини, илгари нархни тартибга солувчи орган томонидан тасдиқланган тариф сметасига нисбати орқали, товарлар ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.


12. Нарх (тариф) ҳисоб-китоби товарга тўғри келадиган харажатлар ва соф фойда кўрсаткичлари негизида амалга оширилади ҳамда қуйидагилар бўйича:

нормаланадиган харажатлар бўйича - норматив-техник ҳужжатларни (рецептура, хомашё ва материаллар, иссиқлик ва электр энергияси, меҳнат ва бошқаларни сарфлаш нормалари) ҳамда тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни (ДС, ТС, ТШ, ТБ ва бошқаларни);

нормаланмайдиган харажатлар бўйича - олдинги тўрт чоракнинг ҳисобот кўрсаткичлари таҳлили асосида ва нархларнинг кутилма бўйича ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.

Хом ашё, материаллар, ёқилғи, электр энергияси ва бошқа ресурсларнинг техник ва технологик нормалари тегишли ваколатли органлар томонидан ушбу ресурсларни энг кам ва энг кўп сарфлаш диапазонларида тасдиқланган тақдирда, нархни (тарифни) ҳисоб-китоб қилиш мақсадида нархларни тартибга солувчи орган томонидан уларнинг ўртача кўрсаткичидан нормаларнинг ушбу диапазони доирасида фойдаланилади.


13. Товарга (иссиқлик таъминоти, сув таъминоти, канализация ва санитария бўйича тозалаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқариладиган товардан ташқари) декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нархни (тарифни) шакллантиришда ҳисобга олинадиган соф фойда миқдори, зарур бўлган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, қуйидагича аниқланади:

бошқа манбалар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда кредитлар, қарзлар ва лизинг бўйича асосий қарзни қайтариш учун. Бунда кейинги ҳисобот даврларида муайян кредит тўлиқ қайтарилгандан кейин соф фойда миқдорига тузатиш киритилиши керак;

тасдиқланган манзилли рўйхатларга (лойиҳа-смета ҳужжатларига) мувофиқ капитал қўйилмаларни, кредитлар, амортизация ажратмалари ва ушбу капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун бошқа манбалардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда молиялаштириш учун;

дивиденд тўловлари учун. Ушбу товарга тўғри келадиган дивидендларнинг йиллик суммаси корхона устав фонди (капитали) суммасининг йигирма беш фоизидан ошмайдиган миқдорда белгиланади;

ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган шартларни бажариш учун.


14. Товарларига нархлар (тариф) давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик юритувчи субъект ҳар бир товар бўйича даромадлар, харажатлар ва жалб этилган активларнинг алоҳида ҳисобини юритиши шарт.

Товарга нархни (тарифни) шакллантиришда билвосита моддий харажатларни, меҳнатга ҳақ тўлашга билвосита харажатларни, ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатларни, давр харажатларини ва молиявий фаолият бўйича харажатларни тақсимлаш товарнинг солиштирма меҳнат сиғими (товарнинг муайян турига тўғри келадиган асосий ишлаб чиқарувчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари) бўйича амалга оширилади.

Бунда аниқ бир товарни ишлаб чиқариш хусусиятларидан келиб чиқиб, харажатларни тақсимлаш учун хўжалик юритувчи субъект, нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда, бухгалтерия ҳисобига оид қонунчиликда назарда тутилган бошқа мезонлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Таннархни ҳисоблаш ёки давр харажатларини, молиявий фаолият бўйича харажатларни, солиқлар ва бошқа фойдадан мажбурий тўловлар бўйича харажатларни, давлат бошқаруви органи ёки хўжалик бирлашмаси таркибига кирувчи товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ёхуд табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги ҳисобига соф фойда суммасини тақсимлаш тармоқ хусусиятига эга бўлган тақдирда нархни (тарифни) декларация қилиш (тасдиқлаш) нархларни тартибга солувчи орган томонидан белгиланган тартибда аниқланади.


15. Қуйидагилар тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) навбатдаги қайта кўриб чиқишда тежалган маблағларнинг 50 фоизгача бўлган суммаси соф фойда таркибида ҳисобга олинади:

олдинги ҳисобот даврида товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ёхуд табиий монополия субъекти (иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва канализация корхоналаридан ташқари) тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар доирасида хомашё, материаллар ва энергия ресурслари харажатлари сарфи меъёрларининг ўзгаришига (кўпайиши ёки камайишига) олиб келадиган ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ва технология жараёнларини оқилона ташкил этиш;

қувватлардан фойдаланиш даражасини кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш;

фойдаланиш харажатларини ва қўшимча харажатларни қисқартириш;

харид қилинадиган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар қийматини камайтириш;

ходимлар сонини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига маблағларни тежаш.

Юқорида кўрсатилган харажатлар аниқлаштирилган параметрлар ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.


16. Тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) ҳисоб-китобида ҳисобга олинадиган товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва табиий монополия субъекти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонунида назарда тутилган истеъмол нархлари индекси кўрсаткичидан кам бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг календарь йил мобайнидаги ўсиш кўрсаткичидан юқори бўлмаган тузатишни ҳисобга олган ҳолда, ходимларнинг амалдаги, бироқ штатдаги чекланган сонидан ортиқ бўлмаган ходимлар сонидан ҳамда амалдаги нархда (тарифда) қабул қилинган ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


17. Товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва табиий монополия субъекти товарига нархларни (тарифларни) шакллантиришда хўжалик юритувчи субъект бирлашмаларини сақлаш учун ажратмалар бўйича харажатлар юқори бошқарув органининг ёки хўжалик юритувчи субъект бирлашмасининг қарори билан белгиланган миқдорда ҳисобга олинади.



4-БОБ. ТОВАРНИНГ МОНОПОЛ ЮҚОРИ ВА

МОНОПОЛ ПАСТ НАРХЛАРИНИ АНИҚЛАШ УЧУН

МАЪЛУМОТЛАРНИ ОЛИШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ


18. Хўжалик юритувчи субъект ва шахслар гуруҳи устун мавқега эга деб эътироф этилган пайтдан эътиборан товарнинг монопол турига нисбатан қўлланиладиган янги нархларни (тарифларни) жорий нархлар (тарифлар) ўзгартирилишидан камида ўн беш кун олдин эълон қилиши шарт.

Бунда кейинги чорак давомида нархлар ўзгартирилганда нархлар ўзгариши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда - монополияга қарши орган) ўн кун олдин хабардор қилиниши шарт.


19. Монополияга қарши орган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар товарларига нархларнинг ўзгариши динамикасини кузатиб бориш мақсадида мунтазам равишда:

ҳар чоракда устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқеи эътироф этилган товар бозоридаги товарларга қўлланадиган нархлар тўғрисидаги маълумотларни;

статистика органлари маълумотларини (маълумотномалар, бюллетенлар ва бошқаларни);

оммавий ахборот воситалари маълумотларини;

белгиланган тартибда амалга ошириладиган назорат функциялари материалларини (ўрганишлар натижасида текшириш бўйича далолатномалар ва маълумотномалар, берилган кўрсатмалар ва бошқаларни);

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маълумотларини таҳлил қилади.


20. Устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар товарларига нархлар ўзгариши ҳолати аниқланганда ёки жисмоний ва юридик шахслардан монопол юқори ва монопол паст нархлар қўлланган ҳолати тўғрисида мурожаатлар тушган тақдирда монополияга қарши орган уч кун муддатда республика ижро этувчи ҳокимият органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга:

товарларнинг ишлаб чиқарилиши, сотилиши, импорти ва экспорти ҳажми тўғрисидаги маълумотларни;

ушбу Низомнинг 25 ва 26-бандларига мувофиқ нарх ўзгариши белгиларини аниқлаш, шунингдек, товарни ишлаб чиқариш ва сотиш билан бевосита боғлиқ зарур харажатлар ва фойдани аниқлаш учун зарур бўлган ҳисоб-китоб ва тасдиқловчи ҳужжатларни;

товар бозорининг ўзига хослигидан келиб чиқиб бошқа ҳужжатларни олиш учун ёзма сўровлар юборади.


21. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахслари монополияга қарши органнинг ёзма сўровига кўра зарур ҳужжатлар ва маълумотларни белгиланган тартибда бепул тақдим этади.

Маълумотлар сўров олинган кундан эътиборан ўн беш кун мобайнида монополияга қарши органга тақдим этилади.


22. Устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект товарига нарх ўзгариши белгиларини ва ушбу ўзгаришларга таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш учун:

устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолияти;

товар таннархи, ишлаб чиқариш харажатлари ва давр сарфлари ўзгариши;

устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг товарни сотишдан олган даромади ёки кўрган зарари;

устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва бозорнинг бошқа иштирокчилари товарига нархларнинг ўзгариши динамикаси;

устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва бозорнинг бошқа иштирокчилари ишлаб чиқариш, товар реализацияси ва бозордаги улуши ҳажмлари;

ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш таҳлил қилинади.


23. Устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг устун мавқеи эътироф этилган товарни ишлаб чиқариш ва сотиш билан бевосита боғлиқ зарур харажатлари ва фойдасини аниқлашда:

товар бирлигини ишлаб чиқаришга хом ашё, материаллар, энергия ресурслари, моддий ресурслар сарфининг қўлланадиган нормаларидан ва уларнинг йиллик нормаларидан келиб чиқиб, тасдиқловчи ҳужжатларда (шартномалар, ҳисоб-фактураларда) ва моддий ресурсларнинг физик ҳажмида назарда тутилган нархлар асосида аниқланадиган таннархга кирадиган моддий сарф-харажатлар;

ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, шу жумладан, меҳнат соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган меҳнат шароити учун тўланадиган қўшимча ҳақ ва устамалар;

устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатида назарда тутилган усулни қўллаган ҳолда аниқланадиган амортизация харажатлари;

жалб этилган маблағларга хизмат кўрсатиш харажатлари;

устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг товарини ишлаб чиқариш ва сотишга бевосита тегишли бўлган бошқа харажатлар;

корхонанинг самарали фаолият юритиши ва ривожланишини таъминловчи фойда даражаси ҳисобга олинади.


24. Соф фойда устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг устун мавқеи эътироф этилган товарни ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромад билан товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган асосланган сарф-харажатлар, шунингдек, амалда тўланган солиқлар ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.


25. Устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектни ривожлантириш учун талаб этиладиган зарур фойда миқдори ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарнинг хусусиятларини, товар бозорининг ўзига хослигини ва устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект фаолият кўрсатиши шарт-шароитларини акс эттириши, шунингдек:

янги активларни яратишга, мавжуд активларни кенгайтириш, янгилаш, реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга инвестицияларни;

таваккалчиликлар даражасини (ишлаб чиқариш ёки истеъмолнинг мавсумий хусусияти, иқлим омилларига юқори боғлиқлик);

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларни ҳисобга олиши керак.


26. Товар бирлигига устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг зарур харажатлари ва фойдасини баҳолашда, заруратга кўра ўхшаш харажатлар ва бозорнинг бошқа қатнашчилари фойдаси қиёсий таҳлили усули қўлланилади.


27. Таҳлил қилишда товар бозорида давлат томонидан тартибга солишнинг мавжудлиги, шунингдек, тегишли бозорда бирор-бир товарни ишлаб чиқариш, сотиш ёки харид қилишга давлатнинг мутлақ ҳуқуқи мавжудлиги эътиборга олинади.



5-БОБ. ТОВАРГА МОНОПОЛ ЮҚОРИ ВА

МОНОПОЛ ПАСТ НАРХНИ АНИҚЛАШ


28. Монополияга қарши орган тақдим этилган маълумотларни бир ой ичида ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича товарга монопол юқори нархлар белгиланган аломатларни аниқлайди. Бунда:

а) илгари белгиланган нархни ошириш орқали, бунда қуйидаги шартлардан бири бажарилганда:

товарни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун зарур бўлган харажатлар ўзгаришсиз қолганда ёки уларнинг ўзгариши товар нархининг ўзгаришига номутаносиб равишда кам бўлганда;

товарни сотувчилар ёки харидорлар таркиби ўзгаришсиз қолиши ёхуд товарлар сотувчилари ёки харидорлари таркиби ўзгариши сезиларли бўлмаганда;

товар бозорида товарнинг айланиши шартларига таъсир этувчи давлатнинг тартибга солиш чора ва воситалари, шу жумладан, солиққа тортиш, божхона, тариф ва нотариф тартибга солиш шартлари ўзгаришсиз ёки уларнинг ўзгариши товар нархининг ўзгаришига номутаносиб равишда кам бўлганда;

товарга талаб ва (ёки) таклиф ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига мутаносиб эмаслиги шартлари бажарилганда;

б) товарнинг олдин белгиланган нархини сақлаб қолиш ёки пасайтирмаслик йўли билан, агар бунда қуйидаги шартлардан бири бажарилганда:

товарни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун зарур бўлган харажатлар сезиларли камайганда;

товарнинг сотувчилари ёки харидорлари таркиби товарнинг нархини камайтиришга имконият яратганда;

товар бозорида товарнинг айланиши шартларига таъсир этувчи давлатнинг тартибга солиш чора ва воситалари, шу жумладан, солиққа тортиш, божхона, тариф ва нотариф тартибга солиш шартлари товар нархини камайтиришга имконият яратганда;

в) худди шу турдаги бошқа товар нархидан, шу жумладан, бозорнинг бошқа субъектларининг унинг ўрнини босувчи товарлардан анча юқори бўлган миқдорда нарх аниқланишида;

г) товарга белгиланган нарх иқтисодий ва технологик омиллар билан тушунтириб бўлмайдиган даражада оширилишида;

д) товар бозорида қиёсланадиган нархларнинг тегишли ўсиш суръатлари билан таққослаш бўйича товар нархининг номувофиқ оширилишида;

е) товарнинг физик тавсифларини (товарнинг оғирлиги ёки бирлиги сони, сифатини ўзгартириш) сезиларли пасайтириш йўли билан товарга нархларни оширганда ёки сақлаб қолишда;

ж) биржа савдоларида сотувчи ҳисобланган устун (монопол) мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар иштирокида содир этилган манипуляция ҳаракатлари натижасида шаклланганда;

з) товар бўйича талаб ва (ёки) таклифнинг ўзгариши товар нархининг камайиш томонга ўзгаришини белгилайдиган шартлар бажарилса, субъект томонидан бундай товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар ва фойданинг товар бозорида рақобат шароитларида шаклланган нархдан ошадиган суммаси белгиланиши ҳисобга олинади.

Товар нархи асоссиз ўзгартирилишидан далолат берувчи бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланади.


29. Товарга монопол паст нархни аниқлашда:

а) товарнинг белгиланган нархини пасайтириш орқали, бунда қуйидаги шартлардан бири бажарилганда:

товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига номувофиқлиги;

товарни сотувчилар ёки харидорлар таркиби ўзгаришсиз қолиши ёхуд товарлар сотувчилари ёки харидорлари таркиби ўзгариши сезиларли эмаслиги;

товарнинг товар бозорида, шу жумладан, давлат томонидан тартибга солиш, солиқ солиш, тариф билан тартибга солиш чоралари билан белгиланадиган айланиши шартлари ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига номутаносиблиги;

товарга талаб ва (ёки) таклиф ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига номутаносиблиги шартлари бажарилса;

б) товарнинг олдин белгиланган нархини сақлаб туриш ёки оширмаслик йўли билан, бунда қуйидаги шартлардан бири бажарилганда:

товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар жиддий равишда ўсганлиги;

товарнинг сотувчилари ёки харидорлари таркиби товарнинг нархини кўпайтириш томонга ўзгартириш имкониятини аниқлаши;

товарнинг товар бозорида, шу жумладан, давлат томонидан тартибга солиш, шу жумладан, солиқ солиш, тариф билан тартибга солиш чоралари билан белгиланадиган айланиши шартлари товарнинг нархи кўпайиш томонга ўзгариши имкониятини таъминлаши;

товар бўйича талаб ва (ёки) таклифнинг ўзгариши товар нархининг кўпайиши томонга ўзгаришини белгилайдиган шартлар бажарилса, субъект томонидан бундай товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар ва фойдани қопламайдиган қиёсланадиган товар бозорида рақобат шароитларида шаклланадиган нархдан паст белгиланиши ҳ

...
Время: 0.0215
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск