ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Миллий гвардия /

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 17.01.2024 й. 3491-сон билан рўйхатга олинган Миллий гвардия қўмондонининг 21.12.2023 й. 343-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 17 январда 3491-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси қўмондонининг

2023 йил 21 декабрдаги

343-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг

идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган

қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик

бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га номзодлар ихтиёрий тартибда, танлов асосида мавжуд бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда Қўриқлаш бошқармалари деб юритилади) томонидан қабул қилинади.


2. Танлов тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

а) дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш);

б) якка тартибда суҳбат;

в) номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

г) жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш.

Бунда:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларига иш (хизмат)га кириш учун номзодлар танлов тадбирларининг барча босқичларида;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га кириш учун номзодлар танлов тадбирларининг фақат дастлабки ўрганиш ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичларида иштирок этади.


3. Танловнинг исталган битта босқичидан ўта олмаган номзодга уни такроран топширишга, шунингдек танлов тадбирларининг кейинги босқичига ўтишга рухсат берилмайди. Бунда, номзод кейинги танловларга дастлабки ўрганиш босқичидан бошлаб қайта қатнашиши мумкин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, ёш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларининг махсус талабларини муваффақиятли бажарган (1, 2 ва 3-ўрин ғолиблари) фуқаролар бир йил мобайнида танловнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан озод қилинади ҳамда уларга ушбу босқич бўйича максимал балл берилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилишда номзодларнинг бўй ўлчами қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:

а) эркак номзодлар учун 178 сантиметрдан паст бўлмаслиги;

б) аёл номзодлар учун 170 сантиметрдан паст бўлмаслиги.


6. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига қабул қилинадиган номзодларга антропометрик параметрлар белгиланмайди.


7. Ўзбекистон Республикасининг "Қўриқлаш фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 20-моддасига асосан қуйидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига ишга (хизматга) қабул қилинмайди:

қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

жиноий жазони ўтаётган шахслар;

мулкка тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган, шунингдек жамоат тартибига ёки бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун бир йил ичида такроран маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар;

руҳий касалликлари бўлган, наркологик касалликларга чалинган, шунингдек соғлиғининг ҳолатига нисбатан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган шахслар;

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлмаган шахслар;

чет эл фуқаролари бўлган шахслар.



2-БОБ. ТАНЛОВ ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


8. Танлов тадбирларининг ўз вақтида ва сифатли ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаш учун Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан доимий фаолият юритадиган Танлов тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қабул комиссияси (бундан буён матнда Қабул комиссияси деб юритилади) ташкил этилади.


9. Қабул комиссияси етти кишидан иборат мазкур Низомнинг 1-иловасида назарда тутилган таркибда шакллантирилади.

Қабул комиссиясининг йиғилишида узрли сабабларга кўра (касаллиги, хизмат сафари, йўл-транспорт ҳодисаси, яқин қариндошининг вафоти, никоҳ тузиш, фарзанд туғилиши сабабли) қатнаша олмайдиган комиссия аъзосининг ўрнига комиссия раисининг рухсати билан масъул ходим таклиф этилади.


10. Танлов тадбирларининг шаффоф ва ошкора тарзда ўтказилишини таъминлаш мақсадида ихтиёрийлик асосида жамоат ташкилотлари вакиллари ва номзодларнинг яқин қариндошлари (бундан буён матнда жамоатчилик вакиллари деб юритилади) кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин.

Танлов жараёнларини видеотасвирга тушириб бориш Қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.


11. Хизматга муносиб номзодларни танлаб олиш мақсадида мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади, оммавий ахборот воситаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг расмий нашрлари, веб-сайтларида бўш лавозимлар тўғрисида, шунингдек танлов ўтказилишидан камида бир ой олдин танлов ўтказиш жойи ва кунлари тўғрисида эълонлар жойлаштирилади.

Жамоатчилик вакиллари танловларни реал вақт режимида (онлайн) кузатиб боришлари учун танлов тадбирлари видеокузатув (онлайн трансляция) остида ўтказилади.


12. Қабул комиссияси томонидан Қўриқлаш бошқармалари ҳудудига кириш жойларида танлов тартиби, номзодларга қўйиладиган талаблар ва қабул кунлари ҳақидаги маълумотлар қайд этилган электрон ахборот стендлари жойлаштирилиши лозим.



3-БОБ. НОМЗОДНИ ДАСТЛАБКИ ЎРГАНИШНИ


13. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига ишга (хизматга) кириш истагини билдирган фуқаро доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойидаги Қўриқлаш бошқармасига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади. Бунда, аризада номзоднинг паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари кўрсатилиши лозим.

Танлов тадбирлари бошланганидан кейин мурожаат қилган номзодлар ушбу танловда эмас, балки кейинги танловда иштирок этишлари мумкин бўлади.


14. Танловда қатнашиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган номзодга Қабул комиссияси томонидан навбатдаги танлов бошланишидан ўн кун олдин танловнинг бошланиш вақти ва жойи ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабар берилади.

Номзод танлов тадбирларига узрли сабабларга (касаллиги, йўл-транспорт ҳодисаси, яқин қариндошининг вафоти, никоҳ тузиш, фарзанд туғилиши сабабли) кўра келмаган тақдирда Қабул комиссияси томонидан унга қўшимча танловда иштирок этишга рухсат берилади. Бунда, қўшимча танловнинг жойи ва кунлари тўғрисида улар ўтказилишидан камида уч кун олдин Қабул комиссияси томонидан номзодга ёзма ёки электрон шаклда хабар берилади.


15. Қабул комиссиясининг навбатдаги қабул куни давомида номзодларни дастлабки ўрганиш ишлари амалга оширилади.


16. Номзод дастлабки ўрганиш вақтида Қабул комиссиясига ўзини таништиради ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни комиссия котибига кўрсатади.


17. Қабул комиссияси котиби саралаш учун ҳозир бўлган номзод ҳақидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Номзодларни рўйхатга олиш ва дастлабки ўрганиш натижасини қайд этиш журналига киритади.


18. Номзод мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган талабга жавоб беришини аниқлаш мақсадида Қабул комиссиясининг тегишли аъзоси томонидан унинг бўйи ўлчанади. Номзоднинг бўйи талабга жавоб бермаган ҳолларда, унга танловнинг кейинги босқичида иштирок этишга рухсат берилмайди, бундан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига ишга (хизматга) кириш истагини билдирган номзод мустасно.


19. Қабул комиссияси аъзолари томонидан номзодни дастлабки ўрганиш натижаларига кўра шу куннинг ўзида номзодни саралашнинг кейинги босқичига ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Бунда:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари учун номзоднинг бўйи талабга жавоб берганда ҳамда номзод иш (хизмат)га кириш истагини билдирган ҳолларда;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари учун номзод иш (хизмат)га кириш истагини билдирган ҳолларда Қабул комиссияси томонидан номзодни кейинги босқичга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.



4-БОБ. НОМЗОД БИЛАН ЯККА ТАРТИБДАГИ

СУҲБАТ ЎТКАЗИШ


20. Қабул комиссияси томонидан танловнинг дастлабки ўрганиш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар билан якка тартибдаги суҳбат ўтказилади.


21. Номзодларга якка тартибдаги суҳбат ўтказиладиган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, калькулятор ҳамда бошқа телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.


22. Якка тартибдаги суҳбат бошланишидан аввал Қабул комиссияси томонидан номзодга мазкур Низом талаблари, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хизматни ўташ билан боғлиқ шартлар тушунтирилади.


23. Якка тартибдаги суҳбат номзоднинг ақлий салоҳияти, хизмат ўташга руҳан тайёрлиги, киришимлилиги, шунингдек бошқа маънавий-ахлоқий ва касбий жиҳатдан муҳим хислатларга эга эканлигини аниқлаш мақсадида тарих, география, ҳуқуқшунослик ва тарбия фанлари бўйича билимларни ҳамда касбга оид умумий дунёқарашни баҳолаш орқали оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилади.


24. Ҳар бир номзод билан суҳбат якка тартибда ўтказилади.


25. Қабул комиссияси аъзолари томонидан якка тартибдаги суҳбатга кирган ҳар бир номзодга умумий ўрта, ўрта-махсус, профессионал таълим ўқув дастурлари доирасида жами 10 та савол берилади.

Номзод берилган саволларга уларга тайёрланиш вақтини ўз ичига олган ҳолда 15 дақиқада жавоб бериши лозим.


26. Қабул комиссияси томонидан номзоднинг саволларга берган жавоблари эшитилгандан сўнг, жавоблар даражасига қараб 100 баллик тизимда баҳоланади.


27. Номзодларнинг жавоблари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

а) "Аъло" 86 - 100 балл учун номзоднинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

саволнинг мазмун ва моҳиятини тўла очиб бериш;

жавобни мантиқий кетма-кетликда изчил ифодалаш;

саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаш;

саволни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилиш.

б) "Яхши" 71 - 85 балл учун номзоднинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

саволнинг мазмун ва моҳиятини қисман очиб бериш;

жавобни мантиқий кетма-кетлиги ва изчиллиги қисман бузилган ҳолда ифодалаш;

саволни ёритишда ишончли далиллар ёки қисман норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилиш.

в) "Қониқарли" 55 - 70 балл учун номзоднинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

саволнинг мазмун ва моҳиятини хатоларга йўл қўйган ҳолда қисман очиб бериш;

жавобни мантиқий кетма-кетлиги ва изчиллиги бузилган ҳолда ифодалаш;

саволни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилмаслик.

г) "Қониқарсиз" 0 - 54 балл билан номзод саволнинг мазмун ва моҳияти ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмаган ва саволнинг жавобини билмаган ҳолларда баҳоланиши мумкин.


28. Номзод билан ўтказилган суҳбат якунида Қабул комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан номзодга қўйилган барча баллар масъул котиб томонидан умумлаштирилиб, берилган ўнта савол сонига бўлинади ва номзоднинг жами тўплаган ўртача бали аниқланади ҳамда умумий натижаси номзодга эълон қилиниб, унинг аудиториядан чиқишига рухсат берилади.


29. Номзодларнинг якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича Қабул комиссияси котиби томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома расмийлаштирилади ва ушбу қайднома комиссия аъзолари томонидан имзоланади.

Номзод билан якка тартибдаги суҳбат натижасига кўра у камида 55 балл тўплаган тақдирда танловнинг кейинги босқичига ўтган деб ҳисобланади.



5-БОБ. НОМЗОДЛАРНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ


30. Қабул комиссияси котиби томонидан якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодларга шу куннинг ўзида ҳудудий тиббиёт бирлашмаларида тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади.


31. Номзод тиббий кўрик якунига кўра тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани Қабул комиссияси котибига тақдим этади.



6-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК

ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ


32. Танловнинг якка тартибдаги суҳбат босқичидан муваффақиятли ўтган ва тиббий кўрикдан ижобий натижага эга номзодлар жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирида иштирок этади.


33. Жисмоний тайёргарлик синови номзоднинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.


34. Қабул комиссияси котиби номзодни унинг тиббий кўрик натижалари эълон қилинган куннинг ўзида жисмоний тайёргарлик синови ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилади.


35. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси асосида амалга оширилади.

Бунда, номзодга ҳар бир машқни бажарганлик учун балл берилади. Умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл - 30 баллни ташкил этади.


36. Номзодлар томонидан машқларни бажариш бошланишидан олдин уларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари Қабул комиссияси аъзолари томонидан тушунтирилади.


37. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.


38. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажарган номзодлар шу вақтнинг ўзида Қабул комиссияси аъзолари томонидан баҳоланади.


39. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва натижалар шу куннинг ўзида номзодларга эълон қилинади.

Бунда, қайднома Қабул комиссияси аъзолари томонидан имзоланади.


40. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларидан жами тўпланган балли 15 баллдан паст бўлган номзодлар танловдан ўтмаган ҳисобланади.


41. Танловда ғолиб бўлмаган номзодлар бўш (вакант) иш ўрни учун кейинги танловда номзод сифатида иштирок этиши мумкин.



7-БОБ. НОМЗОДЛАРНИНГ АПЕЛЛЯЦИЯ

ШИКОЯТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


42. Номзодларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.

Танлов тадбирларини ўтказишга масъул бўлган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.


43. Қабул комиссияси қароридан норози бўлган номзодлар танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти беришлари мумкин.

Бунда, Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзодни шикоят кўриб чиқилишидан камида икки кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.


44. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб уч кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда, апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзод мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.


45. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.

Берилган овозлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда, Апелляция комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


46. Апелляция комиссияси танлов жараёнида номзоднинг берган жавоблари ва бажарган амалий машғулотларини улар акс этган видеотасвирларни кўриш орқали текширувдан ўтказади. Апелляция комиссияси томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш давомида номзодга уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.


47. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

танлов натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

танлов натижаларига ўзгартириш киритиш ва номзод танловни муваффақиятли топширган деб топиш.

Апелляция шикоятини кўришда номзоднинг танловда олган натижасини пасайтиришга йўл қўйилмайди.


48. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзодга ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилади.


49. Апелляция комиссиясининг танлов натижаларига ўзгартириш киритиш ва номзод танловни муваффақиятли топширган деб топиш тўғрисидаги қарори асосида у бўш (вакант) иш ўрни учун ишга тавсия этилган деб ҳисобланади.


50. Апелляция комиссияси қарори устидан номзод юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.



8-БОБ. НОМЗОДНИ ИШ (ХИЗМАТ)ГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


51. Дастлабки ўрганиш, якка тартибда суҳбат, номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдан муваффақиятли ўтиб, энг юқори балл тўплаган ҳамда тиббий кўрикдан иш (хизмат)га яроқли деб топилган номзодлар мавжуд бўш лавозимлар сонини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилинади.

Дастлабки ўрганиш ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдан муваффақиятли ўтиб, энг юқори балл тўплаган номзодлар мавжуд бўш лавозимлар сонини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилинади.

Бунда, номзодларнинг натижалари тенг бўлган тақдирда жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичида юқорига натижа қайд этган номзод устунликка эга бўлади.

Агар номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидаги натижалари ҳам тенг бўлган тақдирда Қабул комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 4-бобига асосан қўшимча суҳбат ўтказилади ва энг юқори натижа қайд этган номзод танлаб олинади.


52. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га кириш истагини билдирган номзодларга нисбатан Қўриқлаш бошқармаларининг кадрлар бўлинмаси масъул ходимлари томонидан шахсий ҳужжатлар йиғма жилди расмийлаштирилади.



9-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


53. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Қўриқлаш бош бошқармасининг идоравий жиҳатдан

тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда

Қоровуллик бўлинмаларига номзодларни танлаб олиш

тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қабул

комиссиясининг намунавий

ТАРКИБИ

Раис:

Қўриқлаш бошқармаси бошлиқлари


Раис ўринбосари:

Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг - Кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари


Комиссия аъзолари:

Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи



Юридик таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими (бўлинмаси) бошлиғи



Тиббиёт бўлими (гуруҳи) бошлиғи



Касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлик бўлими (бўлинмаси) бошлиғи



Мутахассис-психолог


Комиссия котиби:

Кадрлар бўлими масъул ходими

      

Изоҳ: Танловларни шаффоф ва ошкора тарзда ўтказилишини таъминлаш ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида комиссияси фаолиятида иштирок этиш учун ихтиёрийлик асосида жамоатчилик вакиллари таклиф этилиши мумкин.






Низомга

2-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Қўриқлаш бош бошқармасининг ___________

Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи


______________________га

(Ф.И.О)

АРИЗА

Мен



(Ф.И.О)

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт, ID-карта, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси) серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами:

Мен



(туғилган йили, куни, ойи ва жойи)

         

(доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи)

          

(муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ёки бошқа давлат органларидан бўшатилган бўлса, бўшатилиш сабабини кўрсатиши лозим)

Менга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ёки идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га номзодларни саралаш тадбирларида қатнашишга рухсат беришингизни сўрайман.


Меҳнатнинг шарт-шароитлари ва хусусияти билан танишдим.


Синовларни __________ тилида топшираман.



Кун, ой, йил


(имзо)


Ф.И.О.

          





Низомга

3-ИЛОВА



Номзодларни рўйхатга олиш ва дастлабки

ўрганиш натижасини қайд этиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Сана


Ф.И.О.


Туғилган

йили, ойи,

куни ва жойи


Бўй

кўрсаткичи


Маълумоти ва

мутахассислиги


Яшаш

манзили

ва телефон

рақами


Суҳбат

натижаси


Изоҳ


1.










2.










3.



















      





Низомга

4-ИЛОВА

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

___________________________________

___________________________________

___________________________________

(Қабул комиссияси раисининг унвони, Ф.И.О. ва имзоси)



20___ йил "___" _____________



Якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

20__ йил "___" __________


Тошкент шаҳри

Раислик қилувчи:





(қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.)

Қатнашганлар:





(қабул комиссияси аъзолари)


(қабул комиссияси аъзолари)

1. Номзодининг Ф.И.О

1-савол

Жавоблар мазмуни


2-савол

Жавоблар мазмуни


3-савол

Жавоблар мазмуни


4-савол

Жавоблар мазмуни


5-савол

Жавоблар мазмуни


6-савол

Жавоблар мазмуни


7-савол

Жавоблар мазмуни


8-савол

Жавоблар мазмуни


9-савол

Жавоблар мазмуни


10-савол

Жавоблар мазмуни


2. Номзодининг Ф.И.О

1-савол

Жавоблар мазмуни


2-савол

Жавоблар мазмуни


3-савол

Жавоблар мазмуни


4-савол

Жавоблар мазмуни


5-савол

Жавоблар мазмуни


6-савол

Жавоблар мазмуни


7-савол

Жавоблар мазмуни


8-савол

Жавоблар мазмуни


9-савол

Жавоблар мазмуни


10-савол

Жавоблар мазмуни


         

Т/р

Номзоднинг

Ф.И.О.


Саволларга қўйилган баллар


Жами

тўпланган

балл


Хулоса


1-савол


2-савол

3-савол

4-савол

5-савол

6-савол

7-савол

8-савол

9-савол

10-савол


1.













Қабул қилинсин


2.













Қабул қилин-

масин


Қабул комиссиясининг ўринбосари





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Қабул комиссияси аъзолари





(имзо)


(Ф.И.О.)

Қабул комиссияси масъул котиби





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

    





Низомга

5-ИЛОВА



Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини

баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари бошланишидан олдин номзод Танлов тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қабул комиссиясининг масъул аъзоларига ўзини таништиради, бунда номзод паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд ҳарбий гувоҳномасини кўрсатиши лозим.


2. Номзодларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари Танлов тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қабул комиссияси аъзолари томонидан тушунтирилади.


3. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.


4. Номзодлар машқларни спорт кийимида бажаришлари тавсия этилади.


5. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда номзодлар қуйидаги ёш гуруҳларига бўлинади:


а) эркак жинсидаги номзодлар:

1-гуруҳ: 28 ёшгача бўлганлар;

2-гуруҳ: 29 ёшдан 33 ёшгача бўлганлар;

3-гуруҳ: 34 ёшдан 38 ёшгача бўлганлар;

4-гуруҳ: 39 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар;


б) аёл жинсидаги номзодлар:

1-гуруҳ: 25 ёшгача бўлганлар;

2-гуруҳ: 26 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар;

3-гуруҳ: 31 ёшдан 35 ёшгача бўлганлар;

4-гуруҳ: 36 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар.


6. Қуйидагилар эркак жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

тезликка оид машқ - 100 метрга югуриш;

куч ишлатишга оид машқ - тўсинда (турникда) тортилиш;

чидамлиликка оид машқ - 3000 метрга югуриш.


7. Қуйидагилар аёл жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

тезликка оид машқ - 100 метрга югуриш;

куч ишлатишга оид машқ - куч ишлатиш машқлари комплекси;

чидамлиликка оид машқ - 1000 метрга югуриш.

Жисмоний тайёргарлик машқлари қуйидаги кетма-кетликда бажарилади:

биринчи навбатда - тезликка оид машқлар, иккинчи навбатда - куч ишлатишга оид машқлар, учинчи навбатда - чидамлиликка оид машқлар.


8. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 20 дақиқа вақт берилади.


9. 100 метрга югуриш машқи стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламли текис жойларда юқори ёки қуйи стартдан қуйидагича амалга оширилади:

"Стартга" командаси бўйича старт олиш чизиғига яқинлашиш;

"Диққат" командаси бўйича тананинг оғирлигини олдинда турган оёққа ўтказиш, гавда ва бошни олдинга эгиш, қўлларни тирсакка букиш;

"Олға" командаси бўйича югуришни бошлаш.


10. Қуйидагилар тўсинда (турникда) тортилиш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк тўсин (турник) поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этиши мумкин);

оёқларни 45° га кўтаришга рухсат этилади.

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.


11. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки қаттиқ қопламали текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.

Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

Бунда, югуриш ҳудудидан чиқиб кетган ёки югуришдан юриш ҳолатига ўтган иштирокчи машқни бажармаган ҳисобланади.


12. Номзод томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади.

Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, номзод дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.

Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.

Қуйидагилар иккинчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.


13. Мазкур методикада назарда тутилган машқларни бажариш тартибини бузган номзодга шу машқ бўйича балл қўйилмайди.


14. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ амалга оширилади.






Методикага

ИЛОВА



Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик

даражасини баҳолаш мезонлари

1. Эркак жинсидаги номзодлар учун:

Машқнинг

номланиши


Ўлчов

бирлиги


Ёш

гуруҳи


Баҳолаш мезонлари


Аъло


Асосий

балл


Яхши


Асосий

балл


Қониқарли


Асосий

балл


100 метрга югуриш

сония

1


14,0

10

14,4

7

15,2

5

2


14,2

10

14,6

7

15,4

5

3


14,8

10

15,4

7

16,0

5

4


15,4

10

16,0


16,6

5

Тўсинда (турникда) тортилиш

маротаба

1


14

10

12

7

10

5

2


13

10

11

7

9

5

3


10

10

8

7

6

5

4


8

10

6

7

4

5

3000 метрга югуриш

дақиқа,

сония

1


12,40

10

13,00

7

13,35

5

2


12,50

10

13,10

7

13,45

5

3


14,20

10

14,50

7

15,30

5

4


15,00

10

15,50

7

16,40

5

2. Аёл жинсидаги номзодлар учун

Машқнинг

номланиши


Ўлчов

бирлиги


Ёш

гуруҳи


Баҳолаш мезонлари


Аъло


Асосий

балл


Яхши


Асосий

балл


Қониқарли


Асосий

балл


100 метрга югуриш

сония

1


16,8

10

17,4

7

18,0

5

2


17,4

10

18,0

7

18,6

5

3


18,0

10

18,6

7

19,2

5

4


18,6

10

19,6

7

20,6

5

Куч ишлатиш машқлари комплекси

марта

1


32

10

29

7

26

5

2


30

10

27

7

24

5

3


28

10

25

7

22

5

4


25

10

22

7

19

5

1000 метрга югуриш

дақиқа,

сония

1


4,25

10

4,40

7

5,00

5

2


4,35

10

4,50

7

5,20

5

3


4,50

10

5,05

7

5,40

5

4


5,10

10

5,30

7

6,00

5

       





Низомга

6-ИЛОВА



Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик

даражаси натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

20__ йил "____" ____________


Эркак номзодлар учун:

Т/р

Номзодларнинг

Ф.И.О.


Машқларнинг номи ва баҳолаш


Умумий

балл


тўсинда (турникда)

тортилиш


100 метрга

югуриш


3000 метрга

югуриш


натижа


балл


натижа


балл


натижа


балл


1.










2.










Аёл номзодлар учун:

Т/р

Номзодларнинг

Ф.И.О.


Машқларнинг номи ва баҳолаш


Умумий

балл


комплекс куч

ишлатиш машқлари


100 метрга

югуриш


1000 метрга

югуриш


натижа


балл


натижа


балл


натижа


балл


1.










2.










Комиссия аъзолари:





(имзо)


(Ф.И.О.)



(имзо)


(Ф.И.О.)



(имзо)


(Ф.И.О.)

    





Низомга

7-ИЛОВА



Номзодларнинг апелляция шикоятларини

кўриб чиқиш учун Апелляция комиссияси

ТАРКИБИ

Раис:

Қўмондон ўринбосари - Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи


Раис ўринбосари:

Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғининг Кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари


Комиссия аъзолари:

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи



Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Юридик таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи



Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Тиббиёт бўлими бошлиғи



Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлик бошқармаси (бўлими) бошлиғи



Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Мутахассис-психологи


Комиссия котиби:

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Кадрлар бўлими масъул ходими

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 январь
































Время: 0.0381
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск