ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 24.01.2024 й. 4-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.01.2024 й. 3113-9-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.01.2024 й.

N 3113-9




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

24.01.2024 й.

N 4-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/19/3113/2422-сон) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                   А.Д. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддимадан "Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонунига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, нотариус томонидан тегишли юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширишда юридик шахснинг Тизим орқали олинган таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Тизимда сақланади.".


3. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишга асос бўлган ҳужжатлар (Тизимда сақланиши назарда тутилган ҳужжатлар (маълумотномалар) бундан мустасно) уларнинг рўйхати тузилган ҳолда битимнинг нотариал идорада қолдириладиган нусхасига, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага ва бошқа нотариал ҳаракатларда эса ҳужжатнинг нусхасига тикилади ва нотариал идора йиғмажилдларида сақланиши учун қўшиб қўйилади.".


4. 20-банднинг ўн учинчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг" деган сўзлар "ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли органнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 22-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади" деган сўзлар "(инвойс) Тизимда сақланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 25-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо) билан тасдиқланади. Бунда, ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги Тизим орқали "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади.".


7. 27-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулк билан боғлиқ битимларни (мол-мулкни ижарага бериш ва ундан текин фойдаланиш шартномаларини бекор қилиш ҳақидаги битимлар, кўчмас мулк ҳамда транспорт воситасидан фойдаланиш ва уни бошқариш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно) тасдиқлашда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлиги Тизим орқали текширилади. Бунда, текшириш натижаси бўйича мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома Тизимда сақланади.";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича, шунингдек кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш коммунал ташкилотлар ахборот тизимлари орқали электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги онлайн режимда текширилганидан кейин амалга оширилади. Бунда текшириш ўтказилган сана ва вақти кўрсатилган ҳамда махсус QR-кодга эга бўлган текшириш натижалари тўғрисидаги маълумотнома Тизимда сақланади. Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.".


8. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Эр (хотин)нинг умумий биргаликдаги мулки бўлган кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тузиш учун хотиннинг (эрнинг) нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган ёзма розилиги олиниши лозим.

Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаро эри ёки хотини йўқлиги (бева эканлиги ёки бўйдоқ) ҳақида ёзма ариза тақдим этганда, нотариус битимнинг иккинчи тарафини ариза билан таништиради ва ҳуқуқий оқибатини тушунтиради. Иккинчи тараф аризага фамилияси, исми, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди. Ушбу ҳолатни аниқлашда нотариусга тегишли равишда қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади: фуқаронинг паспорти, (идентификация ID-картаси) никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома, ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд далолатнома ёзувларидан кўчирмалар. Ушбу ариза кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилади, битим вакил орқали тузилган тақдирда эса у томонидан ишончнома берувчининг эри ёки хотини йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда вакилдан бундай ариза олинади.

Бунда, мулкдорнинг эри ёки хотини йўқлиги ҳақидаги маълумотлар, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариуслар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали текширилади ҳамда текшириш натижалари тўғрисидаги маълумотнома Тизимда сақланади.

Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.

Эр ёки хотиндан бири вафот этганда уларнинг никоҳи давомида орттирилган умумий биргаликдаги мол-мулкига нисбатан ворислик қоидалари қўлланилади.

Эр (хотин)ни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисида суд ҳужжати мавжуд бўлган ҳолларда нотариус битимни тасдиқлаши мумкин. Бу ҳолда нотариус Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 35-моддаси мазмунини битим матнида кўрсатиб ўтиши ва тарафларга тушунтириши лозим.

Никоҳ қайд этилгунга қадар сотиб олинган, мерос тариқасида ёки ҳадя шартномаси бўйича олинган, шунингдек никоҳ давомида сотиб олинган кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаси никоҳ шартномасига асосан тақсимлаб олинган бўлса ёки эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги суд ҳужжати ёхуд нотариал тартибда расмийлаштирилган келишув мавжуд бўлса, кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимни тасдиқлаш учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди.".


9. 32-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар умумий улушли мулк мулкдорларидан бири вафот этган бўлса, нотариус ўлим ҳақидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотларни "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали текширади ҳамда текшириш натижалари тўғрисидаги маълумотнома Тизимда сақланади. Нотариус Тизим орқали умумий улушли мулк мулкдорига нисбатан мерос иши очилган ёки очилмаганлигини текширади. Мерос иши очилиб, меросхўрлар таркиби аниқланган тақдирда, улар нотариал идорага таклиф қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 224-моддасига кўра умумий улушли мулк мулкдори бўлишлиги ва келажакда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишлиги тўғрисида тушунтирилади ва уларнинг аризалари олинади ёки нотариус томонидан сотувчининг аризаси унинг илтимосига кўра Қонуннинг 73-моддасига мувофиқ имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўрларга топширилади.".


10. 36-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг" деган сўзлар "ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли органнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "ҳақиқий эмас деб топганлиги" деган сўзлар "бекор қилинганлиги ёки ҳақиқий эмас деб топганлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ҳақиқий эмас деб топилганда ёки" деган сўзлар "бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилганда ёхуд" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 57-бандда:

ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"Мазкур банднинг ўн биринчи ва ўн учинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотномалар нотариус томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинади ҳамда Тизимда сақланади.";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.".


12. 73-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган маълумотнома нотариус томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинади ва Тизимда сақланади.

Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.".


13. 74-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Мазкур банднинг еттинчи хатбошисида назарда тутилган хусусийлаштиришда розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотнома нотариус томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинади ва Тизимда сақланади.

Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.".


14. 104-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўлим фактини тасдиқлаш учун ўлим ҳақидаги гувоҳномани ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирмани ёхуд ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотномани талаб қилади, гувоҳноманинг нусхаси мерос ишида қолдирилади, бунда, ушбу хатбошида қайд этилган ҳужжат(лар) ҳақидаги маълумотлар нотариус томонидан "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали текширилади ҳамда текшириш натижалари тўғрисидаги маълумотнома Тизимда сақланади;".


15. 108-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали" деган сўзлар "ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли орган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 147-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нотариус эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномани бериш пайтида никоҳ тузилганлигига оид маълумотларни "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали текширади ҳамда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилади. Бунда, ахборот тизимидаги текшириш натижалари тўғрисидаги маълумотнома Тизимда сақланади.";

қуйидаги мазмунда ги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.".


17. 150-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалида" деган сўзлар "ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли органда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 январь





















































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск