ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Умумий масалалар /

Капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 29.01.2024 й. 3493-сон билан рўйхатга олинган Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 26.12.2023 й. 104-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 29 январда 3493-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Истиқболли лойиҳалар миллий

агентлиги директорининг

2023 йил 26 декабрдаги

104-сон буйруғига

ИЛОВА



Капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус

ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимида (бундан буён матнда махсус режим деб юритилади) махсус режим иштирокчиларини руйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ҳамда махсус режим иштирокчилари реестрини юритиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аризачи - махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилган тан олинган хорижий юрисдикцияда рўйхатдан ўтган чет эл юридик шахси;


кастодиан - чет элда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси сифатида фаолият юритувчи молиявий ташкилот, шу жумладан банк бўлиб, у молиявий воситалар ва мижозларнинг пул маблағларининг ҳисобини юритиш, уларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлаш, мижозларнинг молиявий воситаларини сақлаш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олиш вазифасини амалга оширади;


махсус режим - капитал бозори соҳасида молиявий воситалар, тартиб ва механизмларни жорий этувчи юридик шахслар учун алоҳида ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;


махсус режим иштирокчиси - махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган тан олинган хорижий юрисдикцияда рўйхатдан ўтган чет эл юридик шахси;


махсус режим иштирокчиларининг реестри (бундан буён матнда реестр деб юритилади) - махсус режимда рўйхатдан ўтган иштирокчилар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи оммавий ахборот ресурси;


омнибус ҳисобварақ - чет эллик номинал сақловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ёки "Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ (бундан буён матнда "ЎзРВБ" АЖ деб юритилади) депозитарий тизимида очилган ва барча чет эллик бенефициар мулкдорлар ва (ёки) чет эллик номинал сақловчиларга тегишли қимматли қоғозларнинг сони ва қиймати жамланган ҳолда ҳисобга олинадиган хорижий номинал ҳисобварақ тури;


тан олинган хорижий юрисдикция - Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тан олинган хорижий юрисдикция;


қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича хорижий ваколатли давлат органи - тан олинган хорижий юрисдикциянинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи;


чет эллик мижоз - қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича хорижий ваколатли давлат органи томонидан берилган рухсатнома асосида мижозларга Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясидан ташқарида хизмат кўрсатувчи чет эллик номинал сақловчининг мижози (жисмоний ёки юридик шахс, шу жумладан бошқа чет эллик номинал сақловчи);


чет эллик инвестиция воситачиси - Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунида белгиланган инвестиция воситачисининг профессионал фаолияти билан тенглаштириладиган тан олинган хорижий юрисдикциянинг қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган инвестиция компанияси (инвестиция ёки депозитар банк, брокер ёки инвестиция воситачиси), глобал кастодиан, кастодиан, банк ёки бошқа юридик шахс;


чет эллик бенефициар мулкдор - Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳисобида ёки "ЎзРВБ" АЖ депозитарий тизимида қимматли қоғозларнинг эгаси сифатида рўйхатга олинган ёки рўйхатга олинмаган, бироқ қимматли қоғозларга тўғридан-тўғри ёки билвосита эгалик қилиш ёки улардан фойда олиш ҳуқуқига эга бўлган ва чет эллик номинал сақловчи ҳисобида қимматли қоғозларнинг якуний эгаси ҳисобланган жисмоний ёки юридик шахс;


чет эллик номинал сақловчи - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан маслаҳатлашувлар натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тан олинган чет эллик инвестиция воситачиси, хорижий ёки халқаро қимматли қоғозлар марказий депозитарийси бўлиб, профессионал фаолиятни амалга ошириш учун жумладан қуйидаги ваколатларга эга бўлади:

ўзининг чет эллик мижозлари (чет эллик бенефициар мулкдорлар ёки бошқа чет эллик номинал сақловчилар) номидан ва уларнинг топшириғига кўра ҳаракат қилиш;

қимматли қоғозлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, агар улар хорижий ёки халқаро қимматли қоғозлар марказий депозитарийси бўлса;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича хорижий ваколатли давлат органи томонидан тартибга солинадиган чет эл биржаларидаги савдолар натижасига кўра хорижий ёки халқаро қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳисоб-китоблари асосида ўзининг чет эллик мижозлари учун қимматли қоғозлар ва пул маблағлари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

ўзининг чет эллик мижозлари топшириғига кўра ёки улар номидан қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ўтказиш, рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва (ёки) тасдиқлаш;


хорижий номинал ҳисобварақ - чет эллик номинал сақловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ёки "ЎзРВБ" АЖ депозитарий тизимида бевосита битта чет эллик бенефициар мулкдор номига тўғридан-тўғри индивидуал ҳисобварақ ёки омнибус ҳисобварақ шаклида очиладиган депо ҳисобварағининг тури;


тўловга нисбатан ўтказиш (delivery versus payment) - қимматли қоғозларни ўтказиш тизими ва пул ўтказмасини қимматли қоғозларни ўтказиш тегишли тўлов билан бир вақтда амалга оширилишини таъминлайдиган тарзда боғлайдиган қимматли қоғозлар бўйича ҳисоб-китоб механизми;


тўғридан-тўғри индивидуал ҳисобварақ - чет эллик номинал сақловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ёки "ЎзРВБ" АЖ депозитарий тизимида бевосита чет эллик бенефициар мулкдор номидан ва унинг номига очилган депо ҳисобварағи.


2. Махсус режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


3. Агентликнинг махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш бўйича ишчи органи функциялари Агентликнинг Капитал бозорини ривожлантириш бошқармаси (бундан буён матнда ишчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


4. Ишчи орган:

аризачининг махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади;

аризачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Агентлик раҳбарига (ўринбосарига) махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида хулоса беради;

махсус режим иштирокчиларининг реестрини юритади;

махсус режим иштирокчиларини ташкилий-ҳуқуқий ва маслаҳат жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.

Агентликнинг раҳбарига (ўринбосарига) махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида таклифлар киритади.


5. Аризачилар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда махсус режим иштирокчисини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.



2-БОБ. МАХСУС РЕЖИМ ИШТИРОКЧИЛАРИНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Махсус режим доирасида тан олинган хорижий юрисдикциялар рўйхати мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ белгиланади.


7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида махсус режим доирасида қуйидагилар тақиқланади:

тан олинган хорижий юрисдикцияларнинг тегишли лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлари мавжуд бўлмаган инвестиция воситачилари ва чет эллик номинал сақловчилар томонидан фаолиятни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган инвестиция воситачиси ва чет эллик номинал сақловчи фаолиятидан ташқари бошқа фаолиятни амалга ошириш.


8. Махсус режим иштирокчиларининг эгалари ва раҳбарлари (директорлари ва ўринбосарлари) террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар бўлиши мумкин эмас.


9. Махсус режим доирасида:

чет эллик инвестиция воситачилари Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолиятини амалга ошириши ва депо ҳисобварағини очиши мумкин;

чет эллик номинал сақловчилар қимматли қоғозлар бўйича ҳисобварақлар очиши ва Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини тўғридан-тўғри ёки агент орқали амалга ошириши мумкин;

чет эллик номинал сақловчилар, жумладан кастодиан банкларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида хорижий ва миллий валютада ҳисобварақлар очишга, шунингдек Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ва "ЎзРВБ" АЖ депозитарий тизимида депо ҳисобварақлари очишга рухсат берилади;

уюшган савдоларда қимматли қоғозларни сотувчи (сотиб олувчи) норезидент юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида миллий валютада ҳисобварақлар очишга рухсат берилади;

корпоратив облигацияларнинг чиқарилиши ва муомаласи ҳамда улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда облигацияларнинг қийматини чет эл валютасида белгилаш ва мазкур валютада тўлашга рухсат берилади;

чет эллик номинал сақловчилар ўзларининг Ўзбекистон Республикасида очилган ҳисобварақларидаги ҳисобга олинган қимматли қоғозлар ёки пул маблағларининг бенефициар мулкдори ҳисобланмайди;

қимматли қоғозларнинг хорижий номинал ҳисобварағидан (ёки хорижий номинал ҳисобварағига) бенефициар мулкдор ўзгармаган ҳолда "қимматли қоғозларни тўловсиз етказиб бериш" (Free of Payment transfer of securities) орқали ўтказилиши ушбу қимматли қоғозларни реализация қилиш (сотиш) ҳисобланмайди ва томонларнинг ҳеч бири, шу жумладан чет эллик номинал сақловчи учун солиқ мажбуриятини келтириб чиқармайди;

чет эллик номинал сақловчилар Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини алоҳида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олмасдан, филиал ёки янги юридик шахс ташкил этмасдан ёхуд маҳаллий юридик шахснинг устав капиталида иштирок этмасдан ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда амалга оширади;

чет эллик инвестиция воситачиларининг ходимларига тан олинган хорижий юрисдикцияларда берилган қимматли қоғозлар билан ишлаш имконини берувчи малака сертификатлари мазкур ходимларга Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ алоҳида қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака аттестатини олмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини беради.

"ЎзРВБ" АЖ ўзининг депозитарий тизимида давлат қимматли қоғозларини сақлаш ва ҳисобга олиш ҳамда чет эллик номинал сақловчиларга бошқа депозитарий хизматлар кўрсатиш учун чет эллик номинал сақловчилар депо ҳисобварақларини юритиш ҳуқуқига эга.



3-БОБ. АРИЗАНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


10. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун аризачи мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза ҳамда қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатларни Агентликка тақдим этади:

мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги анкета;

аризачининг устави ва бошқа таъсис ҳужжатларининг нусхаси;

аризачига қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича хорижий ваколатли давлат органи томонидан берилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг нусхаси, шунингдек агар мавжуд бўлса, лицензиялар ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат реестрининг тегишли расмий манбасига ҳавола;

мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ аризачининг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар.

Ариза ва ҳужжатлар аризачи томонидан Агентликка қоғоз ёки Агентликнинг электрон почта манзилига электрон шаклда тақдим этилади.


11. Мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар аризачининг раҳбари томонидан тасдиқланиши (имзоланиши) керак.

Электрон шаклда тақдим этилаётган маълумотлар юқори сифатда ва "PDF", "PNG" ёки "JPEG" форматларда бўлиши лозим.


12. Агентлик ариза келиб тушган кундан бошлаб йигирма иш куни ичида аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда қўшимча равишда текшириш талаб қилинган тақдирда, ишчи органнинг таклифига кўра аризани кўриб чиқиш муддати Агентлик раҳбари (ўринбосари) томонидан ўн иш кунига узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда аризачи шу куннинг ўзида хабардор қилинади.


13. Ишчи орган ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни ўн беш иш куни, қўшимча ўрганиш талаб этилганда, йигирма беш иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижаси бўйича хулосани Агентлик раҳбари (ўринбосари)га тақдим этади.


14. Ишчи орган томонидан хулоса киритилган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентлик раҳбари (ўринбосари) томонидан аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.


15. Аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолатларда рад этилади:

аризачи мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаганда;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;

аризачининг мансабдор шахслари ва таъсисчиларининг иқтисодий жиноятларда, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатиш билан боғлиқ жиноятларда, шунингдек уюшган жиноятчилик, ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси, коррупция ва ахборот технологияларни молиялаштиришда иштирок этганлиги ёки иштирок этишда гумонланаётганлиги ҳақида маълумотлар мавжудлиги.


16. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда аризачига ишчи орган томонидан рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда бир иш куни ичида хабарнома юборилади.


17. Аризачи рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда хабарномани олган кундан бошлаб ўттиз кун ичида такроран ариза бериши мумкин.

Такроран берилган ариза бўйича ўн иш куни ичида аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг такроран тақдим этилган аризалар ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади.


18. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ишчи орган бир иш куни ичида тегишли маълумотларни реестрга киритади ва аризачига хабарнома юборади.

Ишчи орган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида аризачини мазкур қарор билан ёзма равишда таништиради.


19. Махсус режимнинг амал қилиш муддати уч йилни ташкил этади.



4-БОБ. МАХСУС РЕЖИМ ИШТИРОКЧИСИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ

ВА ИШТИРОКЧИ МАҚОМИДАН

МАҲРУМ ҚИЛИШ


20. Ишчи орган махсус режим иштирокчиларининг фаолияти ҳамда улар томонидан махсус режим талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан доимий мониторингни амалга оширади.


21. Махсус режим иштирокчилари ҳар ойда Агентлик томонидан тасдиқланган шаклга мувофиқ кейинги ойнинг бешинчи кунигача Агентликка ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.


22. Махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

махсус режим иштирокчисининг махсус режим иштирокчиси мақомидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси;

махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар бўйича берилган ҳисоботларда ёлғон маълумотлар берилганлиги;

махсус режим иштирокчисининг у рўйхатдан ўтган тан олинган хорижий юрисдикцияда тўловга лаёқатсиз деб топилиши ёки унинг лицензия ёхуд рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатдан маҳрум қилиниши;

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа ваколатли органларидан аризачининг мансабдор шахслари ва таъсисчиларининг иқтисодий жиноятларда, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалиши, шунингдек уларни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, коррупция ва ахборот технологиялар билан боғлиқ жиноятларда иштирок этганлиги ёки иштирок этишда гумонланаётганлиги ҳақида маълумот олиниши.


23. Мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланган кундан бошлаб уч иш куни ичида Агентлик томонидан махсус режим иштирокчисини мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


24. Ишчи орган махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида реестрга тегишли маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда тегишли юридик шахсни хабардор қилади.


25. Чет эллик инвестиция воситачиси ёки чет эллик номинал сақловчи махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилинганда, уларнинг депо ҳисобварақларини бошқа чет эллик инвестиция воситачиси ёки чет эллик номинал сақловчига ўтказиш тартиби улар ўртасидаги келишув бўйича тартибга солинади.



5-БОБ. МАХСУС РЕЖИМ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ


26. Реестр ишчи орган томонидан юритилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

махсус режим иштирокчисининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили, телефон рақами;

махсус режим иштирокчисига қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича хорижий ваколатли давлат органи томонидан берилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;

махсус режим иштирокчисининг рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси;

махсус режим иштирокчисини махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш асослари ва санаси.


27. Реестрда мавжуд бўлган маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


28. Манфаатдор шахслар Агентлик томонидан қабул қилинган қарорлар устидан судга белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


29. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус

ҳуқуқий режими иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар


Тадбирлар


Ижро муддати



1-босқич

Аризачи


1. Капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимининг (бундан буён матнда махсус режим деб юритилади) иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза ва ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ариза ва ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) тақдим этади.


Ўз хоҳишига кўра









2-босқич

Агентлик


Ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхат ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


20 иш куни, узайтирилган тақдирда 30 иш куни






Агентлик


1. Ишчи орган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.



15 иш куни, узайтирилган тақдирда 25 иш куни


2. Ишчи орган хулосаси асосида махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


5 иш куни







3-босқич

Ишчи орган


Аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда аризачига рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.


1 иш куни









4-босқич

Аризачи


Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга ўтказишни рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда такроран ариза беради.


30 кун






Агентлик


1. Такроран берилган ариза бўйича аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга ўтказиш ёки рўйхатга ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.


10 иш куни


2. Мазкур муддат ўтганидан сўнг такроран тақдим этилган аризаларни ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқади.


белгиланган муддатда







5-босқич

Ишчи орган


1. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, тегишли маълумотларни реестрга киритади ва аризачига хабарнома юборади.



1 иш куни


2. Аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор билан ёзма равишда таништиради ҳамда махсус режимнинг талаблари ва шартларига риоя қилинмаган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиниши тўғрисида огоҳлантиради.


3 иш куни







6-босқич

Махсус режим иштирокчиси


Ўзгартирилган, номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, Агентликка кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради.


5 иш куни






Агентлик


Аризани қабул қилгандан сўнг реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.


1 иш куни







7-босқич

Агентлик


Мазкур Низомда кўрсатилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, махсус режим иштирокчисини мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.


3 иш куни






Ишчи орган


Ишчи орган махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор асосида реестрга тегишли маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда тегишли юридик шахсни хабардор қилади.


1 иш куни

          





Низомга

2-ИЛОВА



Капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус

ҳуқуқий режими доирасида чет эллик иштирокчиларнинг

тан олинган хорижий юрисдикциялар

РЎЙХАТИ

N

Хорижий юрисдикция номи


1.

Австралия


2.

Австрия


3.

Арманистон


4.

Бeльгия


5.

Буюк Британия


6.

Вeнгрия


7.

Гeрмания


8.

Гонконг


9.

Грeция


10.

Грузия


11.

Дания


12.

Ирландия


13.

Исландия


14.

Испания


15.

Италия


16.

Хитой


17.

Канада


18.

Жанубий Корея


19.

Латвия


20.

Литва


21.

Люксeмбург


22.

Нидерландия


23.

Янги Зеландия


24.

Норвeгия


25.

Польша


26.

Португалия


27.

Сингапур


28.

Словeния


29.

Словакия


30.

Америка Қўшма Штатлари


31.

Туркия


32.

Финляндия


33.

Франция


34.

Чехия


35.

Швeция


36.

Швейцария


37.

Эстония


38.

Япония


        





Низомга

3-ИЛОВА



АРИЗА

1.

Юридик шахснинг (аризачининг) номи:


2.

Юридик манзили (почта манзили):


3.

Электрон почта манзили:


4.

Телефон рақами:


5.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) (агар мавжуд бўлса):


6.

Хизмат кўрсатувчи банки:


7.

Раҳбарининг фамилияси ва исми:


8.

Аризани топширишга ваколатли шахснинг фамилияси ва исми, телефон рақами, электрон почта манзили:


Сиздан капитал бозори "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режими доирасида

          

(мурожаат мақсади: махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш)

        

рухсат беришингизни сўраймиз.


Аризага қуйидагилар илова қилинади:


1. Анкета ___ варақда;


2. Юридик шахс (аризачи) устави ва бошқа таъсис ҳужжатларининг нусхаси;


3. Юридик шахс рўйхатдан ўтган жойдаги қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи давлат органи томонидан берилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг нусхаси, шунингдек агар мавжуд бўлса, лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат реестрининг тегишли расмий манбасига ҳавола;


4. Юридик шахснинг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар



Юридик шахс раҳбарининг имзоси


20___ йил "___"____________






Низомга

4-ИЛОВА



Капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони"

махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси сифатида

рўйхатдан ўтказиш учун аризачининг

АНКЕТАСИ


1-боб. Аризачи ҳақидаги маълумотлар

Юридик шахснинг (аризачининг) номи



Жойлашган жойи (манзили)



Телефон рақами



Электрон почта манзили



Расмий веб-сайти



Юридик шахс (аризачи) рўйхатдан ўтган давлат



Доимий фаолият юритиш жойи



Юридик шахснинг (аризачининг) давлат рўйхатидан ўтган санаси (кун/ой/йил) ва рақами



2-боб. Аризачининг фаолияти билан боғлиқ маълумотлар

1. Аризачи тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан ташкилот тузилмаси, илгари эришилган ютуқлар ва фаолият профили


2. Аризачининг йирик акциядорлари (акцияларининг/улушларининг камида 25 фоизига эгалик қилувчи) ва ижро органи/бошқарув аъзоларининг (бошқарув раиси, бош директор, директорлар) соҳадаги билим ва тажриба тўғрисидаги маълумотлар


3. Аризачининг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар (охирги молиявий йил ҳолатига аризачининг молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтказилган йиллик молиявий ҳисоботи бўйича)


4. Аризачининг рўйхатдан ўтган тан олинган хорижий юрисдикциядаги лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар


3-боб. Капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони"

махсус режими доирасида амалга оширилиши мўлжалланган

фаолият ҳақидаги маълумотлар

1. Амалга оширилиши мўлжалланган фаолият ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан, аризачининг мазкур фаолиятни амалга ошириш бўйича бошқа бозорлардаги тажрибаси ва капитал бозорининг ривожланишига ёрдам бериши тўғрисидаги объектив таҳлил


2. Амалга оширилиши мўлжалланган фаолият бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини кўрсатиб беринг:

аризачи, унинг мижозлари ва бизнес шериклари (агар мавжуд бўлса) ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва пул айланмалари;

аризачи мижозларининг маблағлари ва қимматли қоғозлари жойлаштириладиган ва сақланадиган ташкилот.

3. Аризачи томонидан фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган техник тизимлар ва ечимлари


4. Амалга оширилиши мўлжалланган фаолият бошлашнинг тахминий санаси


4-боб. Декларациялаш

1. Аризачи:

ҳар қандай жиноят учун терговда қатнашган, айбланаётган, судланган ёхуд ҳар қандай жиноий таъқиб остида бўлганми ёки хозирда мавжудми ёҳуд

сўнгги 5 йил ичида тан олинган хорижий юрисдикциядаги бирон бир тартибга солувчи ёки лицензияловчи орган томонидан интизомий жавобгарликка тортилганми?


q Ха q Йўқ

2. Аризачи хозирда ёки олдин:

банкрот, фаолияти тугатилган ёки суд назорати остида бўлганми;

унга нисбатан банкротлик, ликвидация ёки суд назорати тартиб-таомиллари қўлланилмоқдами?


q Ха q Йўқ

қорида кўрсатиб ўтилган саволларга ижобий жавоб берилган тақдирда, қуйида батафсил маълумотлар кўрсатилиши лозим)

q Мазкур анкета ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилигини ҳамда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар берилмаганлигини тасдиқлайман.


q Аризам қаноатлантилганидан кейин тақдим этган ҳужжатларимда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум этилишим мумкинлигини тушунаман.

Ваколатли шахснинг исми


Лавозими


Телефон рақами


Email


Ваколатли шахснинг имзоси


Сана:


Қўшимча алоқа учун шахс (агар юқоридагидан фарқ қилса)


Лавозими


Телефон рақами


Email






Низомга

5-ИЛОВА



Юридик шахснинг (аризачининг) раҳбарияти (раҳбари

ва ўринбосарлари) ва таъсисчилари ҳақидаги

МАЪЛУМОТ


1-жадвал

Т/р

Юридик шахснинг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари)


Лавозими


Фамилияси,

исми


Фуқаролиги


Шахсини тасдиқловчи ҳужжат


Ҳужжат

тури


Серия ва

рақами


Берилган

вақти ва амал

қилиш муддати


Ким

томонидан

берилган


1


2

3

4

5

6

7













2-жадвал

Т/р

Юридик шахснинг таъсисчилари


Фамилияси,

исми ёки

юридик шахс

номи


Улуш

миқдори


Фуқаролиги

(жисмоний шахслар

учун) ёки давлат

рўйхатидан ўтган

жойи (юридик

шахслар учун)


Шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки давлат

рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома


Ҳужжат

тури


Серия ва

рақами


Берилган вақти

ва амал қилиш

муддати


Ким томонидан

берилган


1


2

3

4

5

6

7













Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 31 январь

















































Время: 0.0281
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск