ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2024 й. ПФ-34-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги "Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги ПФ-2326-сон Фармонига ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.02.2024 й.

N ПФ-34



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1999 ЙИЛ 10 ИЮНДАГИ

"ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИНИ ТАЪСИС

ЭТИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ПФ-2326-СОН ФАРМОНИГА АХБОРОТ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЙЎНАЛИШИДА АЛОҲИДА

ЮТУҚЛАРГА ЭРИШГАН ИҚТИДОРЛИ ҚИЗЛАРНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ҚАРАТИЛГАН

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳаларда ўз имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий ҳаётда фаоллик кўрсатаётган хотин-қизларни муносиб рағбатлантириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хотин-қизлар ўртасида рақамли кўникмаларни шакллантириш, уларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги, шу жумладан IT хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишдаги улушини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-357-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли қизларнинг муносиб тақдирлаб борилишини йўлга қўйиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги ПФ-2326-сон Фармонига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли қизларни Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаб бориш;

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаб бориш билан боғлиқ харажатларнинг молиялаштириш манбаларини белгилаш.


2. Вазирлик ва идоралар Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясига тақдим этилган барча номзодларга тегишли йўналиши бўйича иқтидорини янада ривожлантиришга қаратилган имконият ва шароитлар яратиш, шу жумладан уларнинг халқаро ва республика миқёсидаги тадбирларда иштирок этиши, номзодларни вазирлик ва идоранинг истиқболли кадрлар захирасига киритиш бўйича зарур чоралар кўрсин.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш учун масъул этиб белгилансин.


3. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси икки ой муддатда Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартибини, белгиланган йўналишлар бўйича ғолибларни аниқлашнинг мезонларини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 7 февралдаги

ПФ-34-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

1999 йил 10 июндаги "Зулфия номидаги Давлат

мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни

қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги ПФ-2326-сон

Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадаги "ёшларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги" сўзлари "ёшларнинг таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологияларини ривожлантириш ва жамоатчилик фаолиятидаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 2-бандда:

а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга берилади";

б) тўртинчи хатбошидаги "умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари" сўзлари "умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиши ҳамда унга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлик қилиши белгилаб қўйилсин.

6. Белгилансинки, Зулфия номидаги Давлат мукофотини бериш, унинг кўкрак нишонлари ва дипломини тайёрлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади".


4. 1-иловада:


а) 1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга берилади";


б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Зулфия номидаги Давлат мукофотини олиш учун талабгорнинг сўнгги уч йил мобайнидаги ибратли фаолияти, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатлар тақдим этилади.

Ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси томонидан белгиланади".


5. 2-илованинг 1 ва 2-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва бошқа соҳалардаги энг нуфузли арбоблардан, ижодий уюшмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, таълим, маданият ва спорт муассасаларининг таниқли вакилларидан ташкил топади ва унинг таркиби ҳар тўрт йилда учдан икки қисми янгиланиши назарда тутилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Мазкур Комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар.

2. Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлик қилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 7 февраль














































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск