ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2024 й. 85-сон "Мамлакатимизда аёллар меҳнатидан муайян соҳа ёки касбларда фойдаланиш бўйича тақиқлар бекор қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.2024 й.

N 85




МАМЛАКАТИМИЗДА АЁЛЛАР МЕҲНАТИДАН

МУАЙЯН СОҲА ЁКИ КАСБЛАРДА ФОЙДАЛАНИШ

БЎЙИЧА ТАҚИҚЛАР БЕКОР ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "АВТОМОТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИ ВА ШАҲАР ЭЛЕКТР ТРАНСПОРТИ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

БЎЙИЧА НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ

ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2018 ЙИЛ 31 МАЙДАГИ 408-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Мамлакатимизда сўнгги йилларда хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, меҳнат бозорида хотин-қизлар ва эркакларнинг тенглигини таъминлаш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, автотранспортда тижорат асосида юк ва йўловчиларни ташиш соҳасида хотин-қизларни ҳайдовчилик касбига жалб қилиш учун шароитлар яратиш, бу. борада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириб бориш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4235-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, хотин-қизларнинг автотранспорт соҳаси билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишлари учун тенг шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди ҳамда Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиш тавсия этилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 12 февраль









































Время: 0.0204
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск