ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мақсадли кредитлар, қарзлар, грантлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2024 й. 86-сон "IT-хизматлар экспорти йўналиши бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.2024 й.

N 86




IT-ХИЗМАТЛАР ЭКСПОРТИ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА

МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2024 йил 1 февралдаги ПҚ-51-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларни IT-хизматлар экспорти соҳасида талаб юқори бўлган замонавий касбларга тайёрловчи нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 февралдаги ПҚ-51-сон қарорида 2024 йил 1 мартдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси бундай ташкилотга ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача бир марталик субсидия (кейинги ўринларда - субсидия) ажратиш тизимини назарда тутувчи дастур (кейинги ўринларда - Дастур) жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

а) Дастур доирасида нодавлат таълим ташкилотларига субсидия қуйидаги барча мезонлар бажарилган ҳолларда ажратилади:

IT-парк резиденти мақомига эга бўлиш;

битирувчи IT-хизматлар экспорти соҳасида талаб юқори бўлган ва Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув йўналишлари бўйича нодавлат таълим ташкилотида ўқишни тамомлаган бўлиши;

битирувчи ўқишни тамомлаганидан кейин уч ой муддатда экспорт қилувчи ташкилотларга ишга жойлашган бўлиши;

битирувчи IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотда олти ойдан ортиқ муддат давомида узлуксиз равишда ишлаб келаётган бўлиши;

битирувчи ишга кирган IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилот резидент мақомини олганига олти ойдан ошган бўлиши;

битирувчи ишга кирган компаниянинг йиллик экспорт хизматлари ҳажми ходимларга тўланган умумий йиллик иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаслиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш ва натижаларини эълон қилиш билан боғлиқ жараёнлар Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли таълимни ривожлантириш маркази" давлат муассасасининг (кейинги ўринларда - Марказ) махсус ахборот тизимида (кейинги ўринларда - махсус ахборот тизими) амалга оширилади;

в) Марказ Дастурни амалга ошириш бўйича ишчи орган ҳисобланади.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи "IT talents" дастури доирасида нодавлат таълим ташкилотларига бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

нодавлат таълим ташкилоти томонидан субсидия ажратиш бўйича ЯИДХП орқали мурожаат қилиш тартиби;

нодавлат таълим ташкилоти томонидан субсидия олиш учун мурожаат қилиш бўйича аризани ҳамда "IT talents" дастури мезонларига мувофиқлигини кўриб чиқиш тартиби;

нодавлат таълим ташкилотига ажратиладиган субсидия миқдорлари, ажратиш муддатлари ва ҳисоботларини юритиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

субсидия учун маблағлар ҳар йили 1 мартга қадар тасдиқланган харажатлар сметаси асосида Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси томонидан Марказга ажратилади;

Дастур доирасида нодавлат таълим ташкилотларининг ўқувчиларини рўйхатга олиш, ЯИДХП орқали келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш ва натижаларини эълон қилиш билан боғлиқ жараёнлар амалга ошириладиган махсус ахборот тизимининг эгаси - Рақамли технологиялар вазирлиги, оператори - Марказ ҳисобланади;

махсус ахборот тизимининг жорий этилиши, унинг келгусида узлуксиз фаолият кўрсатиши ва такомиллаштирилиши билан боғлиқ харажатлар Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 13 февраль































































Время: 0.0228
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск