Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндилар жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ("СБХ" 51-52-сон, 2023 йил 26 декабрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



АТРОФ-МУҲИТНИ

ИФЛОСЛАНТИРГАНЛИК ВА ЧИҚИНДИЛАР

ЖОЙЛАШТИРГАНЛИК УЧУН

КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ


КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ

КИМ ТЎЛАЙДИ


Ўзбекистон ҳудудида атроф-муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловларини қуйидагилар тўлайди (Низом, 12.04.2021 йилдаги 202-сон ВМҚга 1-илова):

q Ўзбекистон ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқава сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;

q юридик шахслар, шунингдек юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчилар.

Канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни ортиқча оқизиш учун компенсация тўловларини ҳисоблаш тартиби Қоидалар (3.02.2010 йилдаги 11-сон ВМҚга 1-илова) билан тартибга солинади.

Компенсация тўловлари субъектлари атроф-муҳитга таъсир қилиш даражаси (I-IV) бўйича 4 тоифага бўлинади. I-IV таъсир қилиш даражаси тоифалари билан боғлиқ фаолият турлари Рўйхатда белгиланган.


Бюджет ташкилотлари фақат қуйидаги компенсация тўловларини тўлайди:

q асосий фаолиятдан ташқари олинган даромад манбалари бўйича;

q атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият билан шуғулланганда.



КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ

НИМА УЧУН ТЎЛАНАДИ


Компенсация тўловларининг объекти - бу массадир:

q ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш (ташламалар), оқава сувларни оқизиш (оқавалар)нинг норматив ва нормативдан ортиқча ташламалар;

q авария ҳолатидаги ташламалар ва оқавалар ҳамда бирваракайига ташламалар;

q лимит бўйича ва лимитдан ташқари жойлаштирилган чиқиндилар.

Компенсация тўловлари объекти қуйидагиларни ўз ичига олади:

q турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш массасини;

q ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массасини;

q Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган хавфли ва хавфсиз чиқиндилар массасини;

q коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилган массасини.


Қуйидагилар компенсация тўловлари объекти ҳисобланмайди:

q махсус сақланаётган ва ҳар хил турдаги махсус жиҳозланган тўплаш жойларида жойлаштириладиган хом ашё ресурслари разрядига тегишли бўлган балансдан ташқари;

q махсус ажратилган майдонларда вақтинча (олти ойгача) жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган ва сўнгра иккиламчи хом ашё сифатида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш чиқиндилари;

q техника экинлари ва ўсимликларини суғориш учун белгиланган тартибда фойдаланиладиган тозаланган оқава сувлар;

q ажратилган ерда жойлаштириладиган, кон саноатининг кон юзини очишдаги ва қоришма жинслар;

q конларнинг ишлатилган қатламларига қайтариладиган, шунингдек қатламдаги босимни ушлаб туриш учун ҳайдаладиган ер ости йўлдош қатлам сувлари;

q фойдали қазилмалар хом ашё ресурслари сифатида махсус жиҳозланган чиқинди сақлаш шохобчаларида жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган ва кейинчалик (узоғи билан икки йил давомида) қайта ишланадиган кон қазиш саноати чиқиндилари;

q минерал ўғитлар ва иқтисодиёт тармоқлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё ресурслари сифатида жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган, кейинчалик (узоғи билан беш йил давомида) қайта ишланадиган ҳамда махсус жиҳозланган сақлаш жойлари (уюмлар)да жойлаштириладиган фосфорли ўғитлар (фосфогипс) ишлаб чиқариш чиқиндилари.



КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ

ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАШ КЕРАК


Компенсация тўловларини мустақил равишда ҳ

...
Время: 0.0410
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск