Внимание!

NB! Мазкур Маъмурий регламент 2024 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритилади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот ва ахборотлаштиришнинг умумий масалалари /

Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 17.02.2024 й. 95-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 17 февралдаги

95-сон қарорига

ИЛОВА



Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни

олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича

давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан халқаро IT-сертификатларга эга бўлган ёшларнинг ўқиш ҳамда уларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача бўлган қисмини, шунингдек, инглиз тили бўйича В2 ва ундан юқори даражасига эга бўлган ёшларнинг профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатларни олиши ва ўқиши учун сарфлаган харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.


3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - халқаро IT-сертификатларга эга бўлган ёшлар;


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги;


верификация - ариза берувчи томонидан тақдим этилган халқаро IT-сертификат ва инглиз тили бўйича сертификатнинг ҳақиқийлигини уни тақдим этган ташкилотнинг электрон тизими орқали текшириш;


ёшлар - ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари;


ишчи орган - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли таълимни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси.


4. Халқаро IТ-сертификатлар ва ушбу сертификатларни тақдим қилувчи компаниялар рўйхати ваколатли орган томонидан тасдиқланади.


5. Давлат хизмати бепул кўрсатилади.



2-БОБ. ХАЛҚАРО IT-СЕРТИФИКАТЛАРНИ ОЛИШ

ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАБ БЕРИШ ШАРТЛАРИ


6. Ариза берувчи халқаро IT-сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида мазкур сертификатни олиш харажатларини қоплаб беришни сўраб ушбу Регламентда белгиланган тартибда мурожаат қилиши лозим.

Бунда ариза берувчи халқаро IT-сертификат олиш харажатларини тўлиқ қоплаш бўйича сўровнома юбориш вақтида инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатнинг амал қилиш муддати тугамаган бўлиши лозим.


7. Ариза берувчининг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизигача бўлган қисмини қоплаб беришда инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификат талаб этилмайди.


8. Халқаро IT-сертификатлар бошланғич даражада бўлганда 30 фоиз, ўрта даражада бўлганда 40 фоиз ҳамда профессионал даражада бўлганда 60 фоиз миқдорда сарфланган харажатлар қоплаб берилади.


9. Инглиз тили бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги ҳамда профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Бунда профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга эга бўлган ёшларнинг мазкур сертификатни олиш харажатлари ушбу Регламентга 2-иловада назарда тутилган инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатлар рўйхатига мувофиқ тўлиқ қоплаб берилади.


10. Халқаро IT-сертификатга эга бўлмасдан туриб, ариза берувчининг халқаро IT-сертификат олиш учун ўқув курсига сарфлаган харажатлари қопланишига йўл қўйилмайди.



3-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


11. Ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


12. Ариза берувчи мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

халқаро IT-сертификат нусхаси (pdf шаклида);

ариза берувчининг халқаро IT-сертификатни олиш харажатларини тасдиқловчи тўлов квитанцияси нусхаси (pdf шаклида);

қопланиши зарур бўлган маблағлар йўналтириладиган актив ҳолатда бўлган миллий валютадаги банк пластик картасига оид маълумотлар;

ариза берувчи халқаро IT-сертификатни олиш харажатини тўлиқ қоплаш бўйича сўровнома тўлдираётган бўлса, инглиз тили бўйича B2 ва ундан юқори даражага эгалигини тасдиқловчи халқаро сертификат нусхаси (pdf шаклида);

ариза берувчи халқаро IT-сертификатни олиш учун ўқув курсига сарфлаган харажатларни қоплаш бўйича сўровнома тўлдираётган бўлса, халқаро IT-сертификатни олиш учун ўқиганлигини ва ўқув курсини тамомлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (pdf шаклида).


13. Ариза берувчидан ушбу Регламентнинг 12-бандида кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


14. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва тасдиқлайди.

Сўровномага киритилган маълумотлар ҳамда илова қилинган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилигига ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.


15. Ариза берувчи томонидан тўлдирилган сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар автоматик тарзда ишчи органга юборилади.

Агар сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар тузатиш мумкин бўлган хато ва камчиликлар билан юборилган бўлса, ишчи орган томонидан уларни бартараф этиш учун ариза берувчига беш иш кунидан иборат муддат берилади.

Бунда давлат хизматини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар ариза берувчига уч иш куни ичида юборилиши лозим.

Давлат хизматини кўрсатиш муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.


16. Ишчи орган ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни етти иш куни мобайнида кўриб чиқади ҳамда халқаро IT-сертификат ва инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатни верификациядан ўтказади.

Агар халқаро IT-сертификат ва инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлашнинг имкони бўлмаса, ишчи орган халқаро IT-сертификат ва/ёки инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатни тақдим қилган ташкилотга ушбу сертификатнинг ҳақиқийлигини аниқлаш юзасидан сўров юборади.

Бунда халқаро IT-сертификат ва/ёки инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатнинг ҳақиқийлигини аниқлаш муддати 30 календарь кунга узайтирилади ва бу ҳақда ишчи орган томонидан ариза берувчига электрон шаклда хабар юборилади.


17. Ишчи орган томонидан халқаро IT-сертификат ва/ёки инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатни тақдим қилган ташкилотга юборилган сўровга 30 календарь кун ичида жавоб берилмаганда ёки ушбу сертификатнинг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслиги ҳақида белгиланган муддатдан кечикиб жавоб олинганда, ишчи орган томонидан бу ҳақда ариза берувчига электрон шаклда хабар юборилади.

Бунда халқаро IT-сертификат ва инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатнинг ҳақиқийлиги уни тақдим қилган ташкилот томонидан 30 календарь кун муддатдан ўтиб тасдиқланганда, мазкур Регламент талабларига мувофиқ такроран мурожаат этмаган ҳолда ариза берувчининг харажатлари қоплаб берилади.

Зарур ҳолларда ишчи орган томонидан халқаро IT-сертификат ва инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификат ҳақиқийлиги ариза берувчининг розилиги билан уларнинг логин ва пароли орқали халқаро IT-сертификат ва инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификат тақдим қилган ташкилотнинг расмий веб-сайти (платформа) ёрдамида аниқланиши мумкин.

Ариза берувчи логин ва паролини беришга рози бўлмаган тақдирда, унинг хоҳишига кўра Рақамли технологиялар вазирлигининг тегишли ҳудудий таркибий бўлинмаларида ариза берувчининг иштирокида текширилиши мумкин.


18. Қуйидаги ҳолатларда ишчи орган томонидан ариза берувчининг сўровномасини қаноатлантириш рад этилади:

халқаро IT-сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун ўтгандан кейин мазкур сертификатни олиш харажатларини қоплаб бериш сўралганда;

ариза берувчи халқаро IT-сертификатни олиш харажатларини тўлиқ қоплаш бўйича сўровнома юбориш вақтида инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ҳолатларда мурожаат қилганда;

халқаро IT-сертификат ва/ёки инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификат ҳақиқий эмаслиги аниқланганда;

халқаро IT-сертификат ва/ёки инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификат тақдим қилган ташкилотга юборилган сўровга белгиланган муддатда жавоб берилмаганда;

халқаро IT-сертификатни олиш харажатлари илгари қоплаб берилганда;

белгиланган муддатда сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги хато ва камчиликлар бартараф этилмаганда.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


19. Ишчи орган ариза берувчи томонидан тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига шубҳа пайдо бўлганда, уларга ойдинлик киритишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


20. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмайди.


21. Ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларнинг халқаро IT-сертификат олиш харажати қоплаб берилишини сўраб ушбу фуқароларнинг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакили мурожаат қилишлари мумкин.

Бунда IT-сертификатни олиш харажатлари ушбу Регламент талабларига мувофиқ ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларнинг ота-онаси ёки унинг қонуний вакилига қоплаб берилади.


22. Ишчи орган ариза берувчилар томонидан келиб тушган сўровномалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларни белгиланган муддатда кўриб чиққандан кейин халқаро IT-сертификат олиш харажатларини қоплаб бериш юзасидан таклифларни уч иш куни давомида ваколатли органга келишиш учун киритади.


23. Ваколатли орган ишчи орган томонидан киритилган таклифларни ўн иш куни ичида келишиб беради.


24. Ваколатли орган томонидан таклифлар келишилгандан сўнг ишчи орган беш иш кун ичида тегишли маблағлар ариза берувчи, унинг ота-онаси ёки қонуний вакилига ўтказиб берилишини таъминлайди ҳамда бу ҳақда ариза берувчига ЯИДХП орқали хабар юборади.

Бунда ариза берувчиларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш учун чет эл валютасида сарфланган харажатлари Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан хорижий валютани қоплаш кунида белгиланган курсида сўмда нақд пулсиз шаклда қоплаб берилади.

Агар тўловни амалга ошириш мобайнида Ишчи органга тааллуқли бўлмаган ҳолат юзага келганда ёки ариза берувчининг банк пластик картасига оид маълумотлар нотўғрилиги сабабли тўловни амалга ошириш имконияти бўлмаганда, хизмат кўрсатиш муддати беш иш кунига узайтирилади.


25. Белгиланган тартибда мурожаат қилган ва халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш рад этилмаган ариза берувчилар жорий молия йили доирасида бюджет параметрларида маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, ариза берувчининг харажатлари кейинги чоракларда қоплаб берилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Ваколатли орган ҳамда ишчи органнинг ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш натижасида ариза берувчилар ҳақида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.


27. Ариза берувчи халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш ҳақидаги сўровномаси асоссиз рад этилганда, шунингдек, ваколатли орган ва ишчи орган ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


28. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

     

        




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни

олиш харажатларини қоплаб бериш

СХЕМАСИ

         

    

Босқичлар

      


     

Субъектлар

     


    

Тадбирлар

     


    

Бажариш муддатлари

       








1-босқич


Ариза берувчи


    

Ариза берувчи (ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг ота-онаси ёки қонуний вакили) ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтиб сўровномани тўлдиради ва юборади.

       


Халқаро IT-сертификат берилган

санадан бошлаб 180 календарь

кун мобайнида








2-босқич


"Рақамли таълимни

ривожлантириш маркази"

давлат муассасаси (кейинги

ўринларда - Ишчи орган)


         

1. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда халқаро IT-сертификат ва/ёки инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатни верификациядан ўтказади.



1. Ҳужжатлар келиб тушган кундан

бошлаб етти иш куни мобайнида.


2. Халқаро IT-сертификат ва/ёки инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаганда, ушбу сертификатларни тақдим қилган ташкилотга сертификатларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш юзасидан сўров юборади.



2. Ҳужжатлар келиб тушган кундан

бошлаб 30 календарь куни мобайнида.


3. Ариза берувчининг ҳужжатларини умумлаштириб, халқаро IT-сертификат олиш харажатларини қоплаб бериш юзасидан таклифларни ваколатли органга келишиш учун киритади.



3. Сертификатнинг ҳақиқийлиги

тасдиқланган кундан бошлаб

уч иш куни мобайнида.


4. Халқаро IT-сертификат ва/ёки инглиз тили бўйича сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда бу ҳақида ариза берувчига ЯИДХП орқали хабар юборади.

          


4. Сертификатнинг ҳақиқийлиги

тасдиқланмаган кундан бошлаб

уч иш куни мобайнида.








3-босқич


      

Рақамли технологиялар

вазирлиги (кейинги

ўринларда -

ваколатли орган)

        


Ишчи орган томонидан киритилган таклифларни келишиб беради.


Таклифлар киритилгандан кейин

ўн иш куни мобайнида








4-босқич


Ишчи орган


Ариза берувчи кўрсатган ҳисобвараққа тегишли пул маблағларини йўналтиради ва бу ҳақда ариза берувчига ЯИДХП орқали хабар юборади.


    

Таклифлар ваколатли орган билан

келишилгандан кейин беш иш куни

мобайнида

       

       

         




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Профессионал даражадаги халқаро

IT-сертификатга эга бўлган ёшларнинг мазкур

сертификатни олиш харажатларини тўлиқ қоплаб

беришда талаб этиладиган инглиз тилини билиш

даражасини белгиловчи сертификатлар

РЎЙХАТИ

          

Т/р

Сертификат номи

Мувофиқлик даражаси

      

Common European Framework

of References (CEFR)

    

B2

    

C1

    

C2

     

1.

International English Language Testing System (IELTS)


5.5 - 6.5

7.0 - 8.0

8.5 - 9.0

2.

Test of English as a Foreign Language (TOEFL iBT)


72 - 94

95 - 113

114 - 120

3.

Test of English as a Foreign Language (TOEFL iTP)


543 - 626

627 - 677


4.

Cambridge Assessment English


(FCE)

160+

     

(CAE)

180+

(CPE)

200+

         

Изоҳ. Рақамли технологиялар вазирлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан келишилган ҳолда, инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.

      

        




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш

харажатларини қоплаб бериш бўйича

СЎРОВНОМА

         

1.

Ким томонидан тўлдирилмоқда

    

Ариза берувчининг ота-онаси ёки қонуний вакили (агар фуқаро 16 ёшга тўлмаган бўлса)

     

Ариза берувчининг ўзи (ўттиз ёшдан ошмаган фуқаролар)


2.

Сарфланган харажатлар тури


IT-сертификат учун тўлов пули


Ўқув курси ва IT-сертификат учун тўлов пули

3.

Давлат хизмати тури

  

60 фоизгача

(фақат халқаро IT-сертификат мавжуд бўлган тақдирда)


Тўлиқ қоплаш

(инглиз тили бўйича В2 ва ундан юқори халқаро сертификат ва профессионал халқаро IT-сертификат мавжуд бўлган тақдирда)


     

I. Ариза берувчи ҳақида маълумот

      

1.1.

Ф.И.О.:


1.2.

Туғилган санаси:


1.3.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


1.4.

Яшаш жойи манзили:


1.5.

Телефон рақами:


1.6.

Электрон почтаси:


1.7.

Шахсий банк пластик картаси рақами:


1.8.

Банк коди:


1.9.

Банк СТИРи:


1.10.

Банк транзит рақами:


      

II. Ота-онаси ёки қонуний вакил тўғрисида маълумот

(ота-онаси ёки қонуний вакил тугмасини белгилаган фуқаролар учун)

       

2.1.

Халқаро IT-сертификат олган 16 ёшга тўлмаган фуқаронинг Ф.И.О.:


2.2.

Туғилган санаси:


2.3.

Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома серияси ва рақами:


2.4.

Ота-онаси ёки қонуний вакилининг Ф.И.О.:


2.5.

Ота-онаси ёки қонуний вакилининг ЖШШИР:


2.6.

Яшаш манзили:


2.7.

Телефон рақами:


2.8.

Электрон почтаси:


2.9.

Ота-онаси ёки қонуний вакилининг банк пластик картаси рақами:


2.10.

Банк коди:


2.11.

Банк СТИРи:


2.12.

Банк транзит рақами:


    

III. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар

         

3.1.

Халқаро IT-сертификат олинган сана (сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кундан ошмаган бўлиши лозим)


3.2.

Халқаро IT-сертификатни тақдим этган ташкилот номи


3.3.

Халқаро IT-сертификат тури


3.4.

Халқаро IT-сертификат нусхасини юклаш


3.5.

Халқаро IT-сертификатни олиш харажатларини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини юклаш


     

Ўқув курси учун харажатларни қоплаш

қув курслари учун харажатлар қопланаётган тақдирда)

         

3.6.

Халқаро IT-сертификатни олиш учун ўқув курсида ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини юклаш


        

Инглиз тили бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги

ҳамда профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга

эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатни

олиш харажатларини тўлиқ қоплаш

        

3.7.

Имтиҳон тури


3.8.

Олинган сертификатнинг рўйхатдан ўтказилган рақами


3.9.

Халқаро имтиҳондан сертификат олинган сана


3.10.

Имтиҳон ўтказган ташкилот


3.11.

Инглиз тилидан B2 ва ундан юқори даражага эгалигини тасдиқловчи сертификат нусхасини юклаш


         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 февраль










































































Время: 0.0110
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск