ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот ва ахборотлаштиришнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2024 й. 95-сон "Халқаро IT-сертификатларга эга бўлган ёш мутахассисларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.2024 й.

N 95




ХАЛҚАРО IT-СЕРТИФИКАТЛАРГА

ЭГА БЎЛГАН ЁШ МУТАХАССИСЛАРНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2024 йил 1 февралдаги ПҚ-51-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, рақамли технологиялар соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг хорижий тилларни билиш кўникмаларини ошириш ва рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2024 йил 1 февралдаги ПҚ-51-сон қарорининг 1-бандида халқаро IT-сертификатларга эга бўлган ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш тартиби ва инглиз тилида B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби жорий этилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2024 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритилсин:

халқаро IT-сертификатларга эга бўлган ёшларнинг ўқиши ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш тартиби;

инглиз тили бўйича В2 ва ундан юқори даражага эга бўлган ёшларнинг профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатларни олиш ҳамда ўқиш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби.


3. Халқаро IT-сертификатларга эга бўлган ёшларнинг ўқиш ҳамда халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун масъул ваколатли орган этиб - Рақамли технологиялар вазирлиги, ишчи орган этиб - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли таълимни ривожлантириш маркази" давлат муассасаси белгилансин.


4. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш мақсадида Рақамли таълимни ривожлантириш марказининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағини (кейинги ўринларда - шахсий ҳисобварақ) очиш;

"Ўзбекистоннинг IT-истеъдодлари" портали ва ишчи органнинг махсус ахборот тизимини такомиллаштириш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.


5. Белгилансинки:

а) ваколатли орган томонидан:

республикада талаб юқори бўлган халқаро IТ-сертификатлар ва ушбу сертификатларни тақдим этувчи компаниялар рўйхати Global Knowledge компанияси ва бошқа халқаро нуфузга эга ташкилотлар томонидан ҳар йили шакллантириладиган халқаро IT-сертификатлар рўйхатидан келиб чиқиб, эҳтиёжлар ўрганган ҳолда тасдиқланади;

шахсий ҳисобварақ тушумлари ва харажатларининг йиллик параметрлари, уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботлар ҳамда йиллик иш режалари тасдиқланади;

б) ишчи орган томонидан:

ёшларнинг халқаро IT-курсларда ўқиши, халқаро IT-сертификатларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш юзасидан мурожаат қилган ёшларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ва хулоса тайёрлаш;

шахсий ҳисобварақ маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ жараёнлар амалга оширилади.


6. Рақамли технологиялар вазирлиги 2024 йил 1 майга қадар "Ўзбекистоннинг IT-истеъдодлари" портали ва ишчи органнинг махсус ахборот тизимини такомиллаштирган ҳолда, унинг ЯИДХП билан ўзаро интеграция қилинишини таъминласин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро IT-сертификатларга эга ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 19 майдаги 310-сон қарорининг 2, 3 ва 4-бандлари ҳамда илова 2024 йил 1 мартдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов

          

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 февраль




































































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск