Умная подшивка

Моҳир тахлам / Тадбиркорлик фаолиятининг давлат назорати. Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувлар /

Солиқ аудитини ўтказиш тартиби ("СБҲ" 1-сон, 2024 йил 3 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



СОЛИҚ АУДИТИНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


Ўзбекистонда солиқ аудити солиқ органлари ташаббуси билан амалга ошириладиган назорат турларидан бири бўлиб, унда муайян давр учун солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашнинг тўғрилиги текширилади.

Аслида мамлакатимизда солиқ аудити илгари амалда бўлган Солиқ кодексида назарда тутилган молиявийхўжалик фаолияти текширувининг ўзгинаси. Ҳақиқатда бу  сизда ўтказилиши мумкин бўлган энг узоқ муддатли текширув. Унинг ўтказилиш муддати 30 кунгача бўлиб, узайтириш имконияти мавжуд (Низом 133-б., 7.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 2-илова).



ҚАЙСИ ҲОЛАТЛАРДА

СОЛИҚ АУДИТИ

ТАЙИНЛАНИШИ МУМКИН


Солиқ аудити қуйидаги ҳолларда ўтказилади, агар (Низом 122-б., 7.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 2илова):

q солиқ тўловчи солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи юқори бўлган корхоналар тоифасига кирса. Хавф даражасини "Солиқ таҳликасини таҳлил қилиш, аниқлаш ва баҳолаш" дастурий маҳсулоти белгилаб беради;

q камерал солиқ текшируви натижаси бўйича солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини (шу жумладан аниқлаштирилган талабномадан кейин) ёки аниқланган тафовутлар бўйича асосларни тақдим этмаса ёки у тақдим этган асослар етарли эмас деб топилса;

q корхона ихтиёрий равишда тугатилаётган бўлса (солиқ маслаҳатчиларининг солиқлар бўйича хулосаларига эга бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно);

q жиноят иши доирасида солиқ тўловчининг молияхўжалик фаолияти тафтиш қилинаётган бўлса;

q якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тўхтатаётган бўлса (ЖШДСни қатъий белгиланган миқдорда ёки декларация асосида

...
Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск