ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ер муҳофазаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2024 й. 97-сон "Қишлоқ хўжалиги ерлари унумдорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2024 й.

N 97




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИ

УНУМДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 13 февралдаги ПҚ-71-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, тупроқ унумдорлигини ошириш, мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2024-2025 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш учун субсидия ажратиш тажрибаси ўтказиладиган туманлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Пахта майдонларида тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, 2024-2025 йилларда тажриба тариқасида субсидия ажратиладиган ердан фойдаланувчилар рўйхатини шакллантиришда қуйидаги мезонлар инобатга олинмайди:

ердан фойдаланувчиларнинг тижорат банклари ва солиқдан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;

ердан фойдаланувчиларни солиқ хавфининг ўрта ва юқори даражасига киритилмаганлиги;

қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларини ердан фойдаланувчиларга мулк ҳуқуқи асосида тегишлиги.


3. Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича республика комиссияси:

2024 йил 1 майга қадар Жаҳон банкининг "Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси грантлари ҳисобидан мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ 6 500 гектарда кўргазмали майдонларни ташкил этсин;

кўргазмали майдонларда қишлоқ хўжалиги мутахассислари ҳамда ердан фойдаланувчилар учун тупроқни органик моддалар билан бойитишга қаратилган самарали агротехника тадбирларидан фойдаланиш бўйича кўргазмали ўқув-семинарлари ўтказилишини таъминласин;

ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ 13 та туманда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини жойига чиққан ҳолда доимий мониторинг қилиб борсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Ўзкимёсаноат" АЖ билан биргаликда бир ой муддатда тупроқнинг гумус миқдорини ошириш учун қўлланиладиган ўғитларга қўйилган стандарт талабларини минерал ўғит ишлаб чиқарувчи корхоналарга етказилишини таъминласин.


5. Белгилансинки, пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирларига ажратиладиган субсидиялар учун ердан фойдаланувчиларга ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлар очилади.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда 13 та туманда:

2024 йил 1 августга қадар ҳар бир ердан фойдаланувчилар учун ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлар очилишини ҳамда ушбу махсус мақсадли ҳисобварақлардан 2025 йил 31 декабрга қадар вақтинча фойдаланишни;

2024 йил 1 октябрга қадар тупроқнинг гумус миқдорини ошириш учун қўлланиладиган ўғитларни марказлашган ҳолда битта жойда тўплашни ва ердан фойдаланувчиларга етказиб берилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

геоахборот тизимида тупроқнинг ҳайдов қатламидаги гумус миқдори бир фоиздан кам бўлган ер участкаларининг контурлар кесимидаги электрон харитасини шакллантирсин;

2024-2025 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари ўтказилган ер участкалари ҳисобини юритсин;

бир ой муддатда мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ 13 та туманнинг пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни оширишга қаратилган илмий асосланган агротехника тадбирларини амалга ошириш бўйича "йўл харита"ларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2025 йил 15 декабрга қадар 13 та тумандаги ердан фойдаланувчиларга пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш ҳамда пахта хомашёсини етиштириш натижаларини таҳлил қилиб, мазкур тажрибанинг самарадорлиги бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


8. Қуйидагиларни назарда тутувчи Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш шартлари;

пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия олиш хоҳишини билдирган ердан фойдаланувчиларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби;

илмий асосланган агротехника тадбирларини амалга ошириш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби;

пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш тартиби;

пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирларини мониторинг қилиш тартиби.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 20 февралдаги

97-сон қарорига

1-ИЛОВА



2024-2025 йилларда пахта майдонларида тупроқ

унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш учун субсидия

ажратиш тажрибаси ўтказиладиган туманлар

РЎЙХАТИ

       

Т/р

Ҳудудлар номи

Туманлар номи

Асосий экин майдони

(гектар)

    

Шундан, пахта майдони

(гектар)

      

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Элликқалъа

24 208

9 200

2.

Андижон вилояти


Улуғнор

20 727

8 124

3.

Бухоро вилояти


Вобкент

20 211

10 107

4.

Жиззах вилояти


Шароф Рашидов

29 923

10 000

5.

Қашқадарё вилояти


Қарши

37 979

15 300

6.

Навоий вилояти


Навбаҳор

23 720

6 600

7.

Наманган вилояти


Поп

36 729

9 915

8.

Самарқанд вилояти


Нарпай

21 115

10 762

9.

Сурхондарё вилояти


Жарқўрғон

19 423

7 140

10.

Сирдарё вилояти


Сайхунобод

28 462

11 500

11.

Тошкент вилояти


Қуйичирчиқ

35 969

11 200

12.

Фарғона вилояти


Бешариқ

20 434

7 650

13.

Хоразм вилояти


Қўшкўпир

23 909

9 775

Жами:


342 809

127 273

         

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 20 февралдаги

97-сон қарорига

2-ИЛОВА



Пахта майдонларида тупроқнинг гумус миқдори

ва унумдорлигини ошириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ


Т/р

Чора-тадбирлар

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

         

маҳаллий ҳокимликлар

ва ташкилотлар

       

вазирлик ва идоралар

     

         

I. ПАХТА МАЙДОНЛАРИДА ТУПРОҚНИНГ ГУМУС МИҚДОРИ

ВА УНУМДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ

ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

         

1.

Пахта майдонлари тупроқларида содир бўладиган гумификация ва дегумификация жараёнларини таҳлил қилиш. Бунда:

гумуси миқдори кам бўлган тупроқларни аниқлаш, хариталарни яратиш ва мониторинг қилиш;

тупроқларда содир бўлаётган гумификация ва дегумификация жараёнларини таҳлил қилиш;

гумуссизланиш жараёнини олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов)


2.

Пахта майдонларида тупроқларни органик моддалар (гумус) билан бойитишга қаратилган агротехника тадбирларидан фойдаланиш бўйича қишлоқ хўжалиги мутахассислари ҳамда ердан фойдаланувчиларга ўргатиш. Бунда:

гумус миқдори кам бўлган тупроқлар учун алоҳида мониторинг майдонларни белгилаш;

мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ 13 та туманнинг ҳар бирида ташкил этиладиган 500 гектарли кўргазмали пахта майдонларида тупроқни органик модда (гумус) билан бойитишга қаратилган агротехника тадбирларидан фойдаланиш бўйича семинарларни ташкил этиш.


2024-2025

йилларда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов)


3.

Унумдорлиги паст бўлган ер майдонларида оралиқ экин сифатида сидерат экинларни экиш. Бунда:

унумдорлиги паст бўлган ер майдонларини аниқлаш ва таҳлил қилиш;

сидерат экинларни турли муддатларида экиш, яшил биомасса тўплашини таҳлил қилиш;

яшил биомасса билан тупроққа тушаётган органик ва минерал озиқа моддаларини аниқлаш.


2024-2025

йилларда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов)


4.

Экин майдонларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлиллари асосида минерал ўғитларни қўллаш нисбатларини (1:0,7:0,5) сақлаб туриш. Бунда:

тупроқнинг ҳайдов қатламидаги озуқа элементларини аниқлаш;

тупроқни озуқа элементлари билан таъминланганлик даражасини ифодаловчи картограммаларни ишлаб чиқиш;

тупроқни озуқа элементлари билан таъминланганлик даражасига қараб экинларнинг минерал ўғитларга бўлган талабини белгилаш.




2024 йил

апрель


2024 йил

май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов)


5.

Агрокластерлар, йирик чорвачилик хўжаликлари, пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида қорамол гўнги, келиб чиқиши ўсимликларга оид органик чиқиндилар ва фосфорит асосида чорвачилик хўжадикларида гумусга бой ўғитлар тайёрлаш ва қўллаш меъёрлари, давомийлиги ва шароити, шунингдек, қўллашнинг тупроқ унумдорлигини оширишдаги аҳамияти бўйича семинарларни ташкил этиш.


2024-2025

йилларда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев)


6.

20 бош ва ундан кўп қорамоли бўлган чорвачилик хўжаликларида шартнома асосида қорамол гўнги, ўсимликлар қолдиқлари ва фосфорит асосида компост тайёрлаш йўли билан гумусга бой ўғитлар ишлаб чиқариш чораларини кўриш. Бунда:

ҳосил бўладиган қорамол гўнги ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир чорвачилик хўжаликлари ҳудудида (эни 1,5-2 м, узунлиги 10-20 м чуқурлиги 10-20 см) хандақлар қазиш;

ҳар 10 тонна қорамол гўнгига 1 тонна миқдорда фосфорит хомашёсини қўшиб гумусга бой ўғитлар тайёрлаш;

қорамол гўнгига фосфорит хомашёсини аралаштириш ва ҳандақда компост баландлиги 1,5-2 метр бўлган компост уюмини шакллантириш учун чорвачилик хўжаликларини зарур техник воситалар билан таъминлаш;

тайёрланган компостни 90 кун давомида гумусга бой ўғитга айлантириш шароитини яратиш учун етилгунга қадар ҳар 30 кунда аралаштириб туриш ва намлигини 65-75% атрофида бўлишини таъминлаш;

тайёр ўғитдан намуна олиб кимёвий таҳлилга юбориш;

тайёр гумусга бой ўғитни усти ва атрофини ёпиқ ҳолда сақлаш;

13 та туманларнинг гумусга бой ўғитларга бўлган талабидан келиб чиқиб, ўғитларни етказиб бериш.


Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов)


7.

Шартнома асосида қўнғир кўмир ва фосфоритлар асосида гумусга бой оддий суперфосфат ўғитини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда ушбу ўғитларни ердан фойдаланувчиларга етказиб бериш йўлга қўйиш.


2024

йилдан

бошлаб


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов)


8.

Тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлигини ошириш, экинларнинг минерал ўғитга бўлган талабини қисқартириш мақсадида 2024-2025 йилларда чорвачилик фермаси мавжуд бўлган агрокластер ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектлари майдонларида 4 сотихли биогумус тайёрлаш майдончаларини ташкил қилиш.


2024 йил

июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов)


9.

Гумусга бой оддий суперфосфат ўғитини ишлаб чиқариш ва қўллаш (муддати ва меъёрлари) бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи қўлланма ишлаб чиқиш:

гумусга бой оддий суперфосфат ўғитини экин майдонларида қўллаш учун етказиб беришдан олдин унинг таркибида зарур гумин кислотаси ва ўзлаштириладиган фосфор элементи мавжудлиги бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Фанлар академиясининг хулосасини олиш;

гумусга бой оддий суперфосфат ўғити қўлланилганлигини аниқлаш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтида таҳлиллар ўтказиш.


2024 йил

март

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев)


10.

Чорвачилик хўжаликлари ҳудудларида қорамол гўнглари, фосфоритлар, келиб чиқиши ўсимликларга оид органик чиқиндилар асосида компост тайёрлаш бўйича қўлланма ишлаб чиқиш, бунда:

қорамол гўнги, фосфорит, ўсимликлар қолдиқлари асосида компост тайёрлаш йўли билан гумусли ўғит тайёрлаш учун махсус ҳандақлар қазиш;

хомашёлардан гумусга бой ўғит олингунга қадар бўлган ишларни бажариш учун техник воситалар билан таъминлаш, маъсул ишчи ва ходимларни тайинлаш;

фосфорит хомашёсини ва гумусга бой ўғитни сақлаш учун омбор қуриш;

гумусга бой ўғитни ташишни назарда тутиш.


2024 йил

май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев)


11.

Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Наманган вилоятларида қуриладиган йирик паррандачилик комплексларида Фанлар академияси ҳузуридаги Умумий ва ноорганик кимё институтининг илмий асосланган таклифлари асосида парранда чиқиндисидан тезкор усулда гумусга бой органик ўғит тайёрлаш технологиясини амалиётга жорий этиш.


2024-2025

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев)


12.

Тупроқни муҳофаза қилишга қаратилган ердан фойдаланиш тизимини жорий қилиш, бунда:

экинларни алмашлаб экиш;

сидерат экинларни экиш (оралиқ (сидерат) экин сифатида рапс, перко, рож каби экинларни кузда экиб, эрта баҳорда шудгорлаш орқали тупроққа гектарига 10-20 тонна яшил биомасса киришига эришиш. Такрорий экинлардан эрта муддатларда бўшаган майдонларга сидерат экинлар экилишини йўлга қўйиш);

тупроқнинг устки қатламига майдаланган торф, сомон ёки ёғоч қипиғи каби чиқиндиларни сепиш;

қишлоқ хўжалиги корхоналари орасида "Nо-Тill" технологиясини - ерни ҳайдамасдан (шудгорламасдан) унга экин экишни оммалаштириш.


Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов)


13.

Беда экинини алмашлаб экиш тизимига киритиш ва шу асосда чорвачилик хўжаликларида гўнг чиқаришни кўпайтириш ҳисобига тупроқдаги гумус миқдорини 0,2-0,3 фоизга ҳамда пахта ёки ғалла ҳосилдорлигини ўртача 25-30 фоизга ошириш.


Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов)


14.

Фосфорли ўғитларни органик ўғит билан бирга қўллаш ҳисобига қўлланилаётган фосфорли ўғитларнинг самарадорлик коэффициентини 20-25 фоизга ошириш.


Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов)

        

II. ПАХТА МАЙДОНЛАРИДА ТУПРОҚДАГИ ГУМУС МИҚДОРИ

ВА УНУМДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА МАҚСАДЛИ

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

        

15.

Япониянинг "Fujimin" технологияси асосида ишлаб чиқарилган суюқ биоўғитни Ўзбекистон шароитида иссиқхоналарда синовдан ўтказиш ҳамда ушбу ўғитларни ҳар хил экин тури ва турли тупроқларда қўллаш меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича мақсадли амалий лойиҳани амалга ошириш.


2024-2027

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти (Ш. Бобомуродов)


16.

Глобал иқлим ўзгариши шароитида тупроқда содир бўлаётган дегумификация жараёнларини баҳолаш, олдини олиш бўйича илмий-амалий ечимларини ишлаб чиқиш бўйича мақсадли амалий лойиҳани амалга ошириш.


2024-2027

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти (Ш. Бобомуродов)


17.

Шўрланган тупроқ шароитида табиий ресурслар асосида олинган гуминли-органоминерал ўғитларни қўллаш агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича мақсадли инновацион лойиҳани амалга ошириш.


2024-2026

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти (Ш. Бобомуродов)


18.

Ер эрозияси жараёнида тупроқдаги органик моддаларни ювилишини олдини олишга қаратилган агротехнологияларни ишлаб чиқиш.


2024-2026 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти (Ш. Бобомуродов)


19.

Тўғридан-тўғри ўлчовлар ҳамда масофадан зондлаш/сунъий интеллект ва тупроқ спектроскопияси усулларини билан ўзаро бирлаштириш орқали тупроқдаги органик углеродни баҳолаш ва башорат қилиш бўйича мақсадли амалий лойиҳани амалга ошириш.


2024-2027

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти (Ш. Бобомуродов)


20.

Тупроқдаги гумус миқдорини бошқариш орқали унинг унумдорлигини ошириш учун зоогумус ва наноўғитлар қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича мақсадли амалий лойиҳани амалга ошириш.


2024-2027

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти (Ш. Бобомуродов)


      

III. ДЕГРАДАЦИЯГА УЧРАГАН ЯЙЛОВЛАРИДА

ТУПРОҚЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТАДБИРЛАРИ

         

21.

Республикадаги 677 минг гектар яйлов ерларини деградациядан чиқариш бўйича аниқ механизмларга асосланган тадбирларни амалга ошириш. Бунда:

деградацияга учраган яйловларнинг рақамли хариталарини ишлаб чиқиш;

яйловларда чорва босимини камайтириш ва уларни алмашлаб боқишнинг оқилона тизимини йўлга қўйиш;

аутсорсинг қилинган ихтисослашган ташкилот орқали яйловларни бошқаришнинг сунъий йўлдошли интеграциялашган тизимини жорий этиш (бу чорвалар ўтлашининг реал вақт режимида мониторингини таъминлайди);

деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш ва маҳсулдорлигини оширишнинг энг мақбул усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;

ҳудудларда яйлов уруғчилиги базасини ривожлантириш;

яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан мақсадли фойдаланиш бўйича давлат назорати ва мониторингини олиб бориш.


2024-2025

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И. Эргашев), "Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси (Э. Хаитов), Ўрмон хўжалиги агентлиги (Н. Бакиров), "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти (Р. Тўраев)


22.

Деградацияга учраган 677 минг гектар яйловларни тиклаш ҳамда табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилинишини таъминлаш. Бунда:

чўл-яйлов озиқабоп ўсимликлар уруғчилигини ташкил этиш;

ўсимлик қоплами камайган яйловларда чорва молларини алмашлаб боқиш тизимини жорий қилиш;

делтапланлар ва бошқа учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида уруғлар сепиш ишларини амалга ошириш.


2024-2026

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И. Эргашев), Ўрмон хўжалиги агентлиги (Н. Бакиров), "Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси (Э. Хаитов)


         

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 20 февралдаги

97-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тупроқдаги гумус миқдорини ошириш

ва шўрланишни камайтириш бўйича тажрибаларни

ўтказиш учун ташкил этиладиган кўргазмали

майдонларнинг ҳажмлари ва йўналишлари

             

Т/р

Ҳудудлар номи

Ташкил этиладиган жами

кўргазмали майдонлар

(гектар)

       

Шундан, қўлланиладиган ўғит турлари

(гектар)

      

таркибида гумин кислотаси мавжуд бўлган қўнғир кўмир ва фосфорит асосида олинадиган гумусга бой оддий суперфосфат ўғити

   

қорамол гўнги, фосфорит ва ўсимликлар қолдиқларидан тайёрланадиган гумусга бой ўғит

        

"Биосолвент"

композицияси

      

"Fujimin"

технологияси

      

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


500

200

100

100

100

2.

Андижон вилояти


500

200

100

100

100

3.

Бухоро вилояти


500

200

100

100

100

4.

Жиззах вилояти


500

200

100

100

100

5.

Қашқадарё вилояти


500

200

100

100

100

6.

Навоий вилояти


500

200

100

100

100

7.

Наманган вилояти


500

200

100

100

100

8.

Самарқанд вилояти


500

200

100

100

100

9.

Сурхондарё вилояти


500

200

100

100

100

10.

Сирдарё вилояти


500

200

100

100

100

11.

Тошкент вилояти


500

200

100

100

100

12.

Фарғона вилояти


500

200

100

100

100

13.

Хоразм вилояти


500

200

100

100

100

Жами:


6 500

2 600

1 300

1 300

1 300

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 20 февраль

































































Время: 0.2097
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск