ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ер муҳофазаси /

Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 20.02.2024 й. 97-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 20 февралдаги

97-сон қарорига

4-ИЛОВА



Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва

ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари

учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Вақтинчалик низом пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (кейинги ўринларда - Давлат бюджети) ҳисобидан пахта хомашёсини етиштирадиган ердан фойдаланувчиларга, жумладан, агрокластерларга (кейинги ўринларда - ердан фойдаланувчилар) ҳар бир гектар майдонга бир миллион сўм миқдорида субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

Ушбу Вақтинчалик низом 2026 йил 1 январга қадар амал қилади.

Мазкур қарорга мувофиқ 2024-2025 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш тажрибаси ўтказиладиган ҳудудлар рўйхатига киритилган туманларда ердан фойдаланувчиларга субсидия ажратилади.


2. Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари амалга оширилган пахта майдонларига нисбатан ҳисобланади.


3. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш тартиби ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ПАХТА МАЙДОНЛАРИДА ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИ

ВА ҲОСИЛДОРЛИКНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА АГРОТЕХНИКА

ТАДБИРЛАРИ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИГАН

ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ

РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Ердан фойдаланувчилар пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиладиган ердан фойдаланувчиларнинг рўйхатига (кейинги ўринларда - ердан фойдаланувчилар рўйхати) кириш ва субсидия олиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмасига (кейинги ўринларда - ишчи орган) "Agrosubsidiyа" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Agrosubsidiyа" АТ) орқали 2024 йил 1 июлга қадар 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

ер участкасига бўлган эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Ердан фойдаланувчилардан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


5. Ишчи орган ердан фойдаланувчиларнинг аризасига асосан 2024 йил 10 июлга қадар (ариза тушган кундан 10 кун муддат ичида) ердан фойдаланувчиларнинг номи, манзили, пахта майдони тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб чиқади ҳамда ердан фойдаланувчилар рўйхатига киритиш ва субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани "Agrosubsidiyа" АТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларига юборади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2024 йил 20 июлга қадар ердан фойдаланувчилар рўйхатини "Agrosubsidiyа" АТ орқали электрон имзо билан тасдиқлайди.


6. Ердан фойдаланувчилар рўйхати қуйидаги мезонларга асосан шакллантирилади:

ердан фойдаланувчиларнинг юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги;

ердан фойдаланувчиларнинг экин майдони 2024-2025 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш тажрибаси ўтказиладиган ҳудудлар рўйхатига киритилган туманда жойлашганлиги;

ердан фойдаланувчилар билан тузилган ер ижара шартномасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги.

Ердан фойдаланувчиларнинг мазкур бандда белгиланган мезонларнинг камида биттасига мувофиқ келмаслиги ердан фойдаланувчилар рўйхатига киритишни рад этиш учун асос бўлади.

Ердан фойдаланувчиларни ушбу бандда назарда тутилмаган асосларга кўра ердан фойдаланувчилар рўйхатига киритишни рад этишга йўл қўйилмайди.


7. Ишчи орган 2024 йил 1 августга қадар "Agrosubsidiyа" АТ орқали:

ердан фойдаланувчиларни ердан фойдаланувчилар рўйхатига киритилганлиги ёки рўйхатга киритиш рад этилганлиги тўғрисида хабардор қилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тасдиқланган ердан фойдаланувчилар рўйхатини Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши (кейинги ўринларда - Пахтачилик кенгаши) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Ердан фойдаланувчилар рўйхатига киритиш рад этилганда, ердан фойдаланувчилар юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


8. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш бўйича ердан фойдаланувчилар рўйхатини тўғри шакллантирилиши ҳамда тегишли маълумотларнинг ҳаққонийлиги юзасидан жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ҳамда ишчи органга юкланади.



3-БОБ. ПАХТА МАЙДОНЛАРИДА ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИ

ВА ҲОСИЛДОРЛИКНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН АГРОТЕХНИКА ТАДБИРЛАРИ

РЕЖАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


9. Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ердан фойдаланувчилар рўйхатини олгандан сўнг, уч иш куни ичида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган агротехника тадбирлари режасини (кейинги ўринларда -агротехника тадбирлари режаси) ишлаб чиқиш учун ердан фойдаланувчилар рўйхатига киритилган ердан фойдаланувчиларнинг пахта майдонлари тупроғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар базасига асосан тупроқ ҳолати ҳақидаги хулосани тайёрлайди ҳамда хулосани "Agrosubsidiyа" АТ орқали ердан фойдаланувчига ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.

Ердан фойдаланувчиларнинг пахта майдонларидаги тупроқ ҳолати ҳақидаги хулосада тупроқнинг балл бонитети, шўрланиш даражаси, фосфор, калий ва гумус миқдори тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.


10. Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Пахтачилик кенгаши билан биргаликда жойига чиққан ҳолда ўрганиш натижалари ва тупроқ ҳолати ҳақидаги хулосага асосан агротехника тадбирлари режасини ишлаб чиқади. Агротехника тадбирлари режасида:

а) Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти томонидан:

ерларни шудгор қилиш ва текислаш;

тупроқ эрозиясига қарши курашиш;

гумус миқдорини ошириш;

минерал ва органик ўғитлардан фойдаланиш;

шўрланган ерларда мелиорация ишларини амалга ошириш бўйича агротехника тадбирлари белгиланади.

б) Пахтачилик кенгаши томонидан:

ҳудуднинг тупроққлим шароитига мос ғўза навларини танлаш;

илмий асосланган агротехника тадбирларини ўтказиш;

алмашлаб (навбатлаб) экиш, оралиқ ва сидерат экинлардан фойдаланиш;

минерал ўғитлар билан озиқлантириш, стимуляторлар ва бошқа микроэлементларни қўллаш бўйича агротехника тадбирлари белгиланади.


11. Агротехника тадбирлари режаси Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, Пахтачилик кенгаши ҳамда ердан фойдаланувчилар томонидан тасдиқланади.

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти тасдиқланган агротехника тадбирлари режасини 2024 йил 15 августга қадар "Agrosubsidiyа" АТ орқали Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.



4-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ БЎЙИЧА

МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақдим этилган аризага асосан қуйидаги маълумотларни мустақил равишда "Agrosubsidiyа" АТ орқали олади:

ердан фойдаланувчиларнинг юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

ердан фойдаланувчиларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

пахта майдонларидаги тупроқ ҳолати ҳақида хулоса;

пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган агротехника тадбирлари режаси.


13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2024 йил 10 сентябрга қадар ердан фойдаланувчилар рўйхатини ва тақдим этилган ҳужжатларни умумлаштиради.



5-БОБ. ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРГА

СУБСИДИЯЛАР АЖРАТИШ


14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ердан фойдаланувчилар рўйхатига мувофиқ Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиянинг дастлабки 70 фоизини 2024 йил 20 сентябрга қадар қуйидаги тақсимотга кўра ташкилотларнинг ҳисобварақларига ўтказиб беради:

60 фоизини - ердан фойдаланувчиларга;

5 фоизини - Пахтачилик кенгашига;

4 фоизини - Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига;

1 фоизини - "Агросаноатни ривожлантириш маркази" МЧЖга.

Бунда ердан фойдаланувчилар учун ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлар очилади.


15. Пахтачилик кенгаши 2025 йил 25 ноябрга қадар ердан фойдаланувчиларнинг 2025 йилдаги пахта ҳосилдорлигини аввалги йил билан таққослаган ҳолда маълумот тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.


16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Пахтачилик кенгашининг маълумотига асосан пахта ҳосилдорлиги аввалги йилга нисбатан 10 фоиз ёки ундан кўп миқдорда ошганда, 2025 йил 20 декабрга қадар субсидиянинг қолган 30 фоизини ердан фойдаланувчиларнинг ҳисобварағига ўтказади.



6-БОБ. ПАХТА МАЙДОНЛАРИДА ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИ

ВА ҲОСИЛДОРЛИКНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН АГРОТЕХНИКА ТАДБИРЛАРИНИ

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ


17. Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда Пахтачилик кенгаши:

ердан фойдаланувчилар томонидан ҳар бир агротехника тадбири ва бошқа вазифаларнинг агротехника тадбирлари режасида белгиланган муддатда ва сифатли амалга оширилганлигини мониторинг қилади;

мониторинг натижалари бўйича маълумотларни, пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни тайёрлайди ҳамда тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш учун ердан фойдаланувчиларга ва ишчи органга тақдим этади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳ 2026 йил 1 январга қадар пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратишнинг самарадорлик кўрсаткичини баҳолайди. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида ердан фойдаланувчиларнинг пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлик кўрсаткичи 10 фоиз ёки ундан кўп миқдорда ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий";

ердан фойдаланувчи субсидиядан фойдаланмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиядан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда ёхуд пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари пасайганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланади.


19. Ушбу Вақтинчалик низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

        

         




Низомга

1-ИЛОВА



Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги

ва ҳосилдоликни ошириш бўйича агротехника

тадбирлари учун субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

         

     

Босқичлар

     


     

Субъектлар

    


     

Тадбирлар

    


    

Муддатлар

      








I. ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ

РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ








1-босқич


Ердан фойдаланувчилар


     

Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия олиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда -ишчи орган) мурожаат қилади.

     


2024 йил 1 июлга

қадар








2-босқич


Ишчи орган


          

1. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш тўғрисидаги мурожаатларни ўрганиб чиқади.


2. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш мумкин бўлган ердан фойдаланувчилар рўйхатини шакллантиради ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига тасдиқлаш учун юборади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган ердан фойдаланувчилар рўйхатини Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда Пахтачилик кенгашига юборади.

     


2024 йил 20 июлга

қадар








II. ПАХТА МАЙДОНЛАРИДА ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИ

ВА ҲОСИЛДОРЛИКНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН АГРОТЕХНИКА ТАДБИРЛАРИ

РЕЖАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ








1-босқич


Тупроқшунослик ва

агрокимёвий тадқиқотлар

институти


Маълумотлар базасига асосан ердан фойдаланувчиларнинг пахта майдонларидаги тупроқ ҳолати ҳақидаги хулосани тайёрлайди ҳамда уни ердан фойдаланувчиларга ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.


    

Ердан фойдаланувчилар рўйхатига киритилгандан сўнг 3 иш куни ичида

      








2-босқич


Тупроқшунослик ва

агрокимёвий тадқиқотлар

институти ҳамда Пахтачилик

кенгаши


       

1. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган агротехника тадбирлари режасини ишлаб чиқади.


2. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган агротехника тадбирлари режасини тасдиқлайди ва тасдиқланган агротехника тадбирлари режасини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.

         


2024 йил 15 августга

қадар








III. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ








1-босқич


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


     

Ердан фойдаланувчилар рўйхати ва тақдим этилган ҳужжатларни умумлаштиради ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ва Пахтачилик кенгашига юборади.

         


2024 йил 10 сентябрга

қадар








2-босқич


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


     

Ишчи орган томонидан тақдим этилган ердан фойдаланувчилар рўйхатига мувофиқ субсидиянинг 70 фоизини белгиланган миқдорларда ердан фойдаланувчилар, Пахтачилик кенгаши, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда "Агросаноатни ривожлантириш маркази" МЧЖ ҳисобварақларига ўтказади.

         


2024 йил 20 сентябрга

қадар








3-босқич


Пахтачилик кенгаши


      

Ердан фойдаланувчиларнинг 2025 йилдаги пахта ҳосилдорлигини аввалги йил билан таққослаган ҳолда хулоса тайёрлайди ва субсидиянинг қолган қисмини ажратиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

        


2025 йил 25 ноябрга

қадар








4-босқич


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


         

Пахтачилик кенгашининг маълумотига асосан пахта ҳосилдорлиги аввалги йилга нисбатан 10 фоиз ёки ундан кўп миқдорда ошганда, субсидиянинг қолган 30 фоизини ердан фойдаланувчиларнинг ҳисобварағига ўтказади.

         


2025 йил 20 декабрга

қадар

         

          




Низомга

2-ИЛОВА





Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига

____________________________

томонидан



АРИЗА

        

____________ тумани ҳудудида фаолият кўрсатаётган "____________" фермер хўжалиги (МЧЖ) томонидан 20___ йил жами ___ гектар, жумладан, ___ - контурдаги ___ гектар, ___ - контурдаги ___ гектар, ___ - контурдаги ___ гектар пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирларини ўтказиш мақсадида бажариш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратилишини сўрайман.

         


(агротехника тадбири номи)

          


Субсидия маблағлари ҳисобидан тупроқдаги гумус миқдорини ошириш, деградацияга қарши курашиш, оралиқ ва сидерат экинларни экиш, органик ўғитлардан фойдаланиш, шўрланган ерларда мелиорация ишларини амалга ошириш бўйича агротехника тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш орқали икки йил давомида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни оширишга кафолат бераман.


Тегишли ҳужжатлар илова қилинади.

           

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки реквизитлари


         


       

Сана: 2024 йил "___" ___________

       

          

"______________" фермер хўжалиги (МЧЖ)

                             раҳбари

___________

(имзо)

_____________

      (Ф.И.О.)

              

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 20 февраль



















































































Время: 0.2202
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск