Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / Февраль, 2024 й. /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 14.02.2024 й. 99-14-0-Q/24-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2024 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкаларини ҳамда кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланадиган ижара тўлови миқдорларини белгилаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.2024 й.

N 99-14-0-Q/24



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ КЎЧМАС

МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН 2024 ЙИЛДА

ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ

КАМ СТАВКАЛАРИНИ ҲАМДА КИЧИК САНОАТ

ЗОНАЛАРИДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

ТОМОНИДАН ТЎЛАНАДИГАН ИЖАРА ТЎЛОВИ

МИҚДОРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармони ва "Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 26 июлдаги ПҚ-236-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 26 июлдаги ПҚ-236-сон қарори 2-бандининг в) кичик бандига асосан, Тошкент шаҳрида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳамда кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланадиган ижара тўлови миқдорлари ҳар йили 31 декабргача Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан бозор тамойиллари асосида белгиланиши, бунда ижара тўловларининг миқдори олдинги йил учун белгиланган минимал ижара суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозимлиги инобатга олинсин.


2. Қуйидагилар:

- Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2024 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага мувофиқ;

- Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектлари томонидан 2024 йилда фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўлови миқдорлари 2-иловага мувофиқ;

- ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар 3-иловага мувофиқ;

- Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулк объектлардан самарали фойдаланиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (И.Кадиров) давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан аввал тузилган шартномаларни хатловдан ўтказишни, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарорига мувофиқ, бюджетдан молиялаштириладиган давлат муассасалари ва уларнинг ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари давлат мулки бўлган бинолар ва иншоотларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармонига асосан давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши инобатга олинсин.


5. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулк объектлардан самарали фойдаланиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.

Балансда сақловчи тасарруфидаги давлат мулкини хатловдан ўтказишга ва фойдаланилмасдан бўш турган ва/ёки мақсадсиз, самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки ҳақида ҳар чорак якуни билан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача бўлган муддатда ижарага берувчига бу мулкнинг жойлашган жойи, миқдори, таркиби ва бошқа умумий тавсифлари кўрсатилган маълумотларни тақдим этиши шарт.

Балансда сақловчининг юқори турувчи ташкилотлари ушбу маълумотлар Марказнинг тегишли ҳудудий бошқармасига белгиланган тартиб ва муддатларда тақдим этилиши устидан идоравий назоратни таъминлайди.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати мазкур қарор расмий эълон қилинишини ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.


7. Тошкент шаҳар ҳокимининг "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2023 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида" 2023 йил 27 январдаги 50-14-0-Q/23-сон қарори (5-бандидан ташқари) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ушбу қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Х. Шакиров зиммасига юклансин.



Тошкент шаҳар ҳокими

вазифасини бажарувчи                                                      Ш. Умурзаков






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2024 йил 14 февралдаги

99-14-0-Q/24-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан

фойдаланганлик учун 2024 йилда қўлланиладиган

ижара тўловининг энг кам ставкалари

Т/р

Ижарага бериладиган майдонлардан

фойдаланиш мақсади


2024 йилда 1 кв.м. майдон учун

йиллик энг кам ижара тўлови

ставкалари (ҚҚС билан бирга)


Ишлаб чиқариш

1

Ёқилғи ишлаб чиқариш


20 620

2

Кимёвий ишлаб чиқариш (ўғит маҳсулотлари)


20 620

3

Нефт-кимё саноати


20 620

4

Машинасозлик ва асбобсозлик саноати


20 620

5

Ҳисоблаш техникаларини ишлаб чиқариш


20 620

6

Тракторсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги


16 680

7

Енгил ва озиқ-овқат саноати машинасозлиги ҳамда маиший анжомлар саноати


16 680

8

Санитария ва газ ускуналари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш


20 620

9

Металл конструкциялар ва маҳсулотлар саноати


20 620

...
Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск