ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Март, 2024 й. / Меҳнат қонунчилиги асослари /

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 07.02.2024 й. 1-2024/Б-сон "Мебеллар ва ёғоч қурилиш материалларини тайёрлаш ва таъмирлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.03.2024 й. 1999-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.03.2024 й.

N 1999-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ

07.02.2024 й.

N 1-2024/Б


БУЙРУҒИ



Мебеллар ва ёғоч қурилиш материалларини

тайёрлаш ва таъмирлашда меҳнатни муҳофаза қилиш

қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон "Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 27 июлдаги 47-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1999, 2009 йил 27 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 392-модда) билан тасдиқланган Мебеллар ва ёғоч қурилиш материалларини тайёрлаш ва таъмирлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                         Б.А. Мусаев






Буйруққа

ИЛОВА



Мебеллар ва ёғоч қурилиш материалларини

тайёрлаш ва таъмирлашда меҳнатни муҳофаза қилиш

қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар мебеллар ва ёғоч қурилиш материалларини тайёрлаш ва таъмирлашда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.".


2. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафар дан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.".


3. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.".


4. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.".


5. 34-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.".


7. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни маъмурият ишдан четлаштириши шарт.".


8. 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61. Ташкилотда канализация тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш канализациясига душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.".


9. 258-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"258. Электр қурилмаларини ва тармоқларини монтаж қилиш ва ишлатиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиш керак.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 1 март

























































Время: 0.1706
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск