ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат муҳофазаси /

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 22.02.2024 й. 2-2024/Б-сон "Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.03.2024 й. 2446-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.03.2024 й.

N 2446-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ

22.02.2024 й.

N 2-2024/Б


БУЙРУҒИ



Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида

машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш

қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги ва "Стандартлаштириш тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПҚ-197-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон "Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 1 мартдаги 14-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2446, 2013 йил 1 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 189-модда) билан тасдиқланган Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                         Б.А. Мусаев






Буйруққа

ИЛОВА



Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида

машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш

қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.".


2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир таълим муассасида меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган таълим муассасида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган таълим муассасида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур таълим муассасаси фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.".


3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати таълим муассасасининг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита таълим муассасаси раҳбарига бўйсунади.".


4. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Таълим муассасаларида меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.".


5. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Таълим муассасаси раҳбари мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган ходимларни ишдан четлаштириши шарт.".


6. 41-банднинг учинчи хатбошисидаги "ҚМҚ 3.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари"га" деган сўзлар "ҚМҚ 2.01.05-19 "Табиий ва сунъий ёритиш"га" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 52-банддаги "ҚМҚ 2.09.04-98" деган сўзлар "ШНК 2.09.04-09" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 63-банддаги "Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш" деган сўзлар "Иситиш, вентилация ва кондициялаш" деган сўз билан алмаштирилсин.


9. 70-банддаги "Биноларнинг ички сув қувури" деган сўзлар "Бинолар ички водопроводи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 74-банддаги "давлат санитария назорати органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 75-банддаги "ҚМҚ 2.01.05-98" деган сўзлар "ҚМҚ 2.01.05-19" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 115-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"115. Таълим муассасаларида электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ҳамда Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари ва мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.".


13. 149-банддаги "давлат стандарти" деган сўзлар "миллий стандарт" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 1 март





































Время: 0.0458
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск