язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 27.12.1996 й. 356-I-сон "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.1996 й.

N 356-I



"ТОВАР БОЗОРЛАРИДА

МОНОПОЛИСТИК ФАОЛИЯТНИ ЧЕКЛАШ

ВА РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идораларнинг ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Қуйидаги қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N10, 392-модда);


1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг XII бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 11-12, 285-модда).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                               Э. Халилов