ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Март, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Адлия вазирининг 20.03.2024 й. 8-мҳ-сон "Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.03.2024 й. 3506-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.03.2024 й.

N 3506




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

20.03.2024 й.

N 8-мҳ


БУЙРУҒИ



Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги, 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонунининг 8-моддасига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида қабул қилиниши ва эълон этилиши кераклиги;

Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонунининг 46-моддасига асосан илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилиши ҳамда илгари қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозимлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини мақбуллаштириш ишларини давом эттириш вазифаси белгиланганлиги;

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) 111-бандига асосан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилиши натижасида юзага келадиган "ҳуқуқий бўшлиқлар" оқибатлари учун ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари жавобгар бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан иловага мувофиқ чиқарилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                    А.Д. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг

давлат реестридан чиқарилаётган айрим

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг 1999 йил 7 майдаги 834-сон "Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 746, 1999 йил 14 июнь).


2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 2 сентябрдаги 163-Б-сон "Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 746-1, 2010 йил 21 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 335-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 26 февралдаги 6-2019/Б-сон "Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 746-2, 2019 йил 6 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 2019 й., 10/19/746-2/2721-сон).


4. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2006 йил 10 февралдаги 85-сон "Спорт-жисмоний тарбия клублари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1559, 2006 йил 5 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 121-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 11 ноябрдаги 22-сон "Спорт-жисмоний тарбия клублари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1559-1, 2015 йил 11 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 49-сон, 616-модда).


6. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2006 йил 15 мартдаги 29-сон "Нашрларни чоп этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1561, 2006 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 15-сон, 130-модда).


7. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2013 йил 7 январдаги 11-м/ҳ-сон "Нашрларни чоп этиш қоидаларининг 29-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1561-1, 2013 йил 17 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 3-сон, 38-модда).


8. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2013 йил 4 июлдаги 14-м/ҳ-сон "Нашрларни чоп этиш қоидаларининг 9-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1561-2, 2013 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 402-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2005 йил 14 мартдаги 33, 01/06-18/02-сон "Хўжалик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари)ни бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1473, 2005 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 17-18-сон, 132-модда).


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2007 йил 14 февралдаги 21, 01/12-18/04-сон "Хўжалик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари)ни бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1473-1, 2007 йил 7 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 93-модда).


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 8 июлдаги 45-1, 01/09-26/39-1-сон "Хўжалик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари)ни бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1473-2, 2016 йил 1 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 31-сон, 380-модда).


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 166, 01/29-10/30-сон "Хўжалик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари)ни бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1473-3, 2017 йил 30 ноябрь) (Қонунчилик ҳужжатлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 10/17/1473-3/0342-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 20 март






















































Время: 0.1849
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск