Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндилар жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ("СБХ" 12-сон, 2024 йил 19 март)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



АТРОФ-МУҲИТНИ ИФЛОСЛАНТИРГАНЛИК

ВА ЧИҚИНДИЛАР ЖОЙЛАШТИРГАНЛИК

УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ


КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ КИМ ТЎЛАЙДИ


Ўзбекистон ҳудудида атроф-муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловларини қуйидагилар тўлайди (Низом, 12.04.2021 йилдаги 202-сон ВМҚга 1-илова):

q Ўзбекистон ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқава сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;

q юридик шахслар, шунингдек юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчилар.

q Канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни ортиқча оқизиш учун компенсация тўловларини ҳисоблаш тартиби тегишли Тартиб (3.02.2010 йилдаги 11-сон ВМҚга 1-илова) билан тартибга солинади.

Компенсация тўловлари субъектлари атроф-муҳитга таъсир қилиш даражаси (I-IV) бўйича 4 тоифага бўлинади. I-IV таъсир қилиш даражаси тоифалари билан боғлиқ фаолият турлари Рўйхатда (7.09.2020 йилдаги 541-сон ВМҚга 1-илова) белгиланган.


Бюджет ташкилотлари фақат қуйидаги компенсация тўловларини тўлайди:

асосий фаолиятдан ташқари олинган даромад манбалари бўйича;

атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият билан шуғулланганда.



КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ

НИМА УЧУН ТЎЛАНАДИ


Компенсация тўловларининг объекти - бу массадир:

q ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш (ташламалар), оқава сувларни оқизиш (оқавалар)нинг норматив ва нормативдан ортиқча ташламалар;

q авария ҳолатидаги ташламалар ва оқавалар ҳамда бирваракайига ташламалар;

q лимит бўйича ва лимитдан ташқари жойлаштирилган чиқиндилар.

Компенсация тўловлари объекти қуйидагиларни ўз ичига олади:

q турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш массасини;

q ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массасини;

q Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган хавфли ва хавфсиз чиқиндилар массасини;

q коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилган массасини.


Қуйидагилар компенсация тўловлари объекти ҳисобланмайди:

q махсус сақланаётган ва ҳар хил турдаги махсус жи

...
Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск