ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Малака ошириш ва қайта тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2024 й. 144-сон "Касб ва лавозимларга қўйиладиган малака даражаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида" 2020 йил 15 майдаги 287-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2024 й.

N 144




КАСБ ВА ЛАВОЗИМЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

МАЛАКА ДАРАЖАЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

МАҚСАДИДА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА КАСБИЙ МАЛАКАЛАР, БИЛИМ ВА

КЎНИКМАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МИЛЛИЙ ТИЗИМИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2020 ЙИЛ 15 МАЙДАГИ 287-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Касб ва лавозимларга қўйиладиган малака даражаларини Миллий малака тизими асосида такомиллаштириш, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторига мувофиқ малака тоифаларини (разрядларини) белгилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида" 2020 йил 15 майдаги 287-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

касб ва лавозимларга қўйиладиган малака даражаларини такомиллаштириш;

Малакани баҳолаш маркази орқали Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторига мувофиқ малака тоифаларини (разрядларини) белгилаш учун малака паспортини бериш;

касбий стандартлар макетини иш жойларининг функционал таҳлили асосида такомиллаштириш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 18 мартдаги

144-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида

касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш

миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида"

2020 йил 15 майдаги 287-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Қарорда:


2-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 4-банддаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А.Шарипов зиммасига юклансин".


2. 2-иловада:


а) 2-банддагиҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида" сўзлари "Аҳоли бандлиги тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-бандда:

еттинчи хатбошидаги "Касбий малакаларни ривожлантириш республика кенгаши" сўзлари "Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Касбий билим ва кўникмаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши" сўзлари "Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

йигирма учинчи хатбошидаги "компетенция тўғрисидаги сертификат" сўзлари "малака паспорти" сўзлари билан алмаштирилсин;

йигирма олтинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг ўнинчи хатбошисидаги "компетенция тўғрисидаги сертификат" сўзлари "малака паспорти" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банддаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш;

Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари;"


9-банддаги "Касбий малакаларни ривожлантириш республика кенгаши" сўзлари "Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


12 ва 14-бандлардаги "Касбий билим ва кўникмаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши" сўзлари "Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


18 ва 19-бандлардаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


32-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Ўқиш учун талабгор тўғридан-тўғри Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ("Ишга марҳамат" мономарказига) ташриф буюрган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан белгиланган намунага мувофиқ танланган касбга ўқитиш йўналишини ва ўзининг шахсий маълумотларидан фойдаланишига розилигини тасдиқлашни кўрсатган ҳолда аризани тақдим этади.

Ариза Касб-ҳунарга ўқитиш марказида тақдим этилган кундан бошлаб 5 йил давомида электрон кўринишда сақланиши мумкин";


35-банднинг биринчи хатбошисидаги "ва унга илова қилинган ҳужжатлар" сўзлари чиқариб ташлансин;


76 ва 92-бандлардаги "компетенция тўғрисидаги сертификат" сўзлари "малака паспорти" сўзлари билан алмаштирилсин;


94-банддаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


95-банднинг бешинчи хатбошиси "паспорти" сўзидан кейин "ёки идентификацияловчи ID-картаси" сўзлари билан тўлдирилсин;


101-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда Компетенцияларни баҳолаш марказлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аккредитациядан ўтиш учун мурожаат қилади";


105-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"105. Аккредитацияга аризани кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида йигим ундирилади.

Йигим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига: 11,25 фоизи Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун (шу жумладан, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун);

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобварағига";


123-банднинг бешинчи хатбошиси, 133-банд, 137-банднинг биринчи хатбошиси, 142-банднинг еттинчи хатбошисидаги ва 145-банддаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


146-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"146. Касб стандартининг мазмуни (макети) ушбу Низомга 11-иловада акс эттирилган муқаддима ва тўрт бўлимдан иборат.


Муқаддимада:

касб стандарти номланиши - касб (лавозим)нинг Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторига мос, ишлаб чиқувчилар шакллантирган касбий гуруҳнинг номланишига ва Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичида белгиланган иқтисодий фаолият турлари билан боғланган бўлиши керак;

рўйхатга олиш рақами кўрсатилади (касб стандарти ваколатли орган томонидан рўйхатга олинганидан кейин тўлдирилади);

касбий фаолият турининг асосий мақсади - касбий фаолиятнинг мазмуни ва жозибадорлиги, кутилаётган натижа, ҳал қилинадиган муаммолар, қўлланиладиган воситалар ва усулларнинг қисқа ифодаси. Касбий фаолият мақсади натижаларга қаратилган меҳнат жараёнларини, умумлаштирилган меҳнат вазифаларини интеграциялаш орқали ифодаланади.


Биринчи бўлим (умумий маълумотлар) қуйидагиларни ўз ичига олади:

касбий фаолият турининг номланиши;

касб стандартида фойдаланиладиган асосий тушунчалар ҳамда умумий қабул қилинган аббревиатура ва қисқартмалар мазмуни;

касбий фаолият тури дескриптори бўйича коди;

касб стандарти реквизитлари:

касб стандарти қўлланиладиган соҳа;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат классификаторига мувофиқ иқтисодий фаолият турларига тааллуқлилиги бўйича коди ва номланиши (иқтисодий фаолиятнинг битта ёки бир нечта секциялари, бўлимлари, гуруҳлари ва/ёки кичик гуруҳларининг коди ва номлари);

касб (лавозим)нинг Машғулотларнинг Халқаро стандарт классификатори бўйича коди ва гуруҳ номи;

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификатори бўйича коди;

касб стандарти тасдиқланган ҳужжат рақами ва санаси;

амал қилиш муддати (касб стандартини қайта кўриб чиқиш ва зарур бўлганда янгилаш вақт оралиғи);

версияси.


Иккинчи бўлим (касб стандарти меҳнат вазифаларининг таснифи, касбий фаолият турининг вазифалари харитаси) қуйидагиларни ўз ичига олади:

умумлаштирилган меҳнат вазифаларининг бош ҳарфлардаги белгиси, иш жойларининг функционал таҳлили асосида номланиши ва талаб этиладиган Миллий малака рамкаси бўйича малака даражаси;

умумлаштирилган меҳнат вазифалари доирасидаги меҳнат функцияларининг номланиши ва коди. Ушбу код умумлаштирилган меҳнат вазифасининг белгиси бўлган бош ҳарф, нуқта, тартиб рақами, нуқта ва малака даражасидан иборат бўлади (масалан, А.01.6).

Иш жойларининг функционал таҳлили қуйидаги босқичларни ўз ичига олиши керак:

қонунчилик ҳужжатлари ҳамда маҳаллий, халқаро ва хорижий ташкилотлар ҳужжатларининг, илмий ва услубий адабиётларнинг тадқиқотлари;

таққослаш-қиёслаш таҳлили (касбий фаолият турининг умумлаштирилган меҳнат вазифалари бажариладиган функциялар ва меҳнат ҳаракатларининг таркибини, ходимларнинг маҳорати ва билимларига бўлган талабларни экспертли аниқлаш асосида касб фаолиятининг бир-биридан ҳақиқатан фарқ қиладиган тури сифатида ажратилади);

эмпирик усул (ходимларнинг вакилларидан иборат бўлган эксперт гуруҳларда тузилмавий гуруҳли муҳокамаларни ўтказиш ҳамда меҳнат функцияларини аниқлаш);

экспертли баҳолаш (меҳнат функциялари ҳақидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва уларга статистик ишлов бериш);

натижаларни амалда синаб кўриш.

Умумлаштирилган меҳнат вазифалари ҳамда функциялари бир нечта бўлиши мумкин.


Учинчи бўлим (иш жойининг функционал таҳлили натижалари) қуйидагиларни ўз ичига олади:

умумлаштирилган меҳнат вазифаси тавсифи:

умумлаштирилган меҳнат вазифасининг иш жойларининг функционал таҳлили асосида номланиши;

келиб чиқиши - касбий стандартнинг асллиги "+" белгиси билан кўрсатилади;

аслининг дескрипторлик коди;

бошқа касб стандартидан фойдаланган бўлса "-" белгиси ва рўйхатдан ўтказилган рақами билан кўрсатилади, ишлаб чиқувчи ўхшаш фаолият соҳаларидаги бошқа стандартни (ёки унинг қисмини) олганлигини аниқлаш имконини беради;

мос лавозимлар (ишчи касблар) номланиши;

Миллий малакалар рамкасига мувофиқ талаб этиладиган таълим ва касбий тайёргарлик даражаси;

касбий тажриба ва иш стажига қўйиладиган талабларда соҳада, раҳбарлик лавозимларида ёки маълум бир лавозимлардаги иш стажига бўлган талаблар кўрсатилади;

лаёқатига қўйилган талабларда меҳнат қилиш ҳуқуқи, ёши, соғлиги ҳолати ва бошқа ҳолатлар кўрсатилади;

меҳнат сифати ва шарт-шароитларига доир талабларда меҳнат функцияларини белгиланган муддатларда ва талаб этиладиган даражада бажарилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва меҳнат гигиенаси ва бошқа меҳнат шароитлари кўрсатилади;

ваколатлар кўлами, масъулият ва мустақиллик бўйича талабларда касб (лавозим) бўйича касбий фаолият учун белгиланган, Миллий малакалар рамкаси ва тармоқ малака рамкаларига мувофиқ равишда аниқланадиган компетенциялар, ваколатлар кўлами, масъулият ва мустақиллик тавсифлари кўрсатилади;

фаолиятни амалга оширишга рухсат бериш учун махсус талабларда ушбу касбни (лавозимни) эгаллаган ходимни ишга қабул қилиш учун зарур бўлган қўшимча талаблар кўрсатилади;

касбий фаолиятни амалга оширишда фойдаланиладиган меҳнат воситалари - касб (лавозим) бўйича касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган меҳнат қуроллари, жиҳозлар ва асбоб-ускуналар, материаллар, инвентарлар, алоқа воситалари, иш юритиш тизимлари ва бошқалар;

қўшимча тавсифлар жадвалида касб стандартини ишлаб чиқишга асос бўлган ҳужжатнинг номланиши, тегишли коди ва/ёки рақами кўрсатилади;

меҳнат функцияларининг ҳар бири алоҳида қуйидагиларни ўз ичига олган ҳолда кўрсатилади:

иккинчи бўлимда кўрсатилган коди ва номланиши;

меҳнат функциясининг келиб чиқиши - ишлаб чиқилаётган касбий стандартнинг асллиги "+" белгиси билан кўрсатилади;

аслининг дескрипторлик коди;

бошқа касб стандартидан фойдаланган бўлса "-" белгиси ва рўйхатдан ўтказилган рақами билан кўрсатилади, ишлаб чиқувчи ўхшаш фаолият соҳаларидаги бошқа стандартни (ёки унинг қисмини) олганлигини аниқлаш имконини беради;

меҳнат ҳаракатлари - касб (лавозим) бўйича касбий фаолиятнинг функционал таҳлили жараёнида аниқланадиган, лавозим мажбуриятлари доирасида ходим томонидан бажариладиган барча меҳнат ҳаракатлари. Меҳнат ҳаракатлари меҳнат вазифаларининг ижросига йўналтирилган ва ўз натижасига эга бўлган элементлари саналади. Меҳнат ҳаракати муайян кўникма орқали амалга оширилади;

зарур маҳорат ва кўникмалар - ходимларнинг муайян касб (лавозим) бўйича ҳар бир меҳнат функцияси бўйича нималарни бажара олишлари кераклиги баёнини ўз ичига олган тажриба. Меҳнат ҳаракатини амалга оширишнинг ходим томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган энг мақбул усули ҳисобланади. Кўникма бирор-бир нарсани танлаш, аниқлаш, баҳолаш, таққослаш, таҳлил қилиш каби ақлий ҳаракатлар билан содда ва тушунарли тарзда ифодаланадиган жараён бўлиб, у амалга оширилаётган меҳнат ҳаракатига боғлиқ касбни ўрганиш жараёнида шаклланади;

зарур билимлар - ҳар бир меҳнат функцияси бўйича ходим меҳнат функциясини муваффақиятли бажариши учун нималарни билиш кераклигининг баёнини ўз ичига олади. Зарур билимлар меҳнат ҳаракати ва уни амалга ошириш учун зарур бўладиган кўникма билан боғлиқ бўлади ҳамда ахборотнинг аниқ ва муайян қисмини ифодалаши, ортиқча билимларни ўзида сақламаслиги керак;

бошқа тавсифлар.

Иккинчи бўлимдаги ҳар бир умумлаштирилган меҳнат вазифалари ҳамда меҳнат функциялари алоҳида тартиб билан тавсифланади.


Тўртинчи бўлим касб стандартининг техник маълумотларидан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

тармоқ кенгашининг номи, қарори санаси ва рақами - касбий стандартни тармоқ кенгашида кўриб чиқишга оид маълумотлар. Бу бандда тармоқ кенгашининг номи, кенгаш қарори ва қарор қабул қилинган мажлис баённомасининг рақами ва санаси кўрсатилади;

ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг номлари - касбий стандартни ишлаб чиқиш билан бевосита шуғулланган ташкилотларнинг номлари, муайян тартиб бўйича рўйхати келтирилади;

ишлаб чиқишга масъул ташкилот - касбий стандартни ишлаб чиқишга масъул бўлган вазирлик, идоралар ёки хўжалик бирлашмалари. Бу бўлимда ташкилот номи, унинг реквизитлари, раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси кўрсатилади";


153-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"153. Касб стандартлари миллий регистрининг (кейинги ўринларда - Регистр) электрон платформасини ишлаб чиқиш ва юритиш, шунингдек, Малакаларни баҳолаш марказлари фаолиятини дастурий таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади";


160-банддаги ва 163-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


164 ва 165-бандлардаги "Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларига" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


167-банддаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


169-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидагиҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида" сўзлари "Аҳоли бандлиги тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин;


171 ва 172-бандлардаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


177-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими";


178-банддаги "Молия" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


181-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"181. Ушбу Низом мониторингини юритиш Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ва Савдо-саноат палатасига уларнинг ваколатлари доирасида юкланади."


б) 2-иловага 1 ва 2-иловалардаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-иловага 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ташқи кўриниши



Ўзбекистон Республикаси

Герби тасвири



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИ



MINISTRY OF EMPLOYMENT AND AND POVERTY

REDUCTION OF TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN


MALAKA PASPORTI


QUALIFICATION PASSPORT



Ички кўриниши



МАЛАКАНИ БАҲОЛАШ МАРКАЗИ

МАЛАКА ПАСПОРТИ

Ушбу малака даражаси тўғрисидаги сертификат



га

(фамилияси, исми, отасининг исми)


20____ йил ____-____________да Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 20_____ йил _____-_____________да берилган __________-сон аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома асосида фаолият юритувчи

     

(малакаларни баҳолаш марказининг номи)

Малакани баҳолаш марказининг Экспертлар малака комиссияси томонидан ________________________________________ касб бўйича муваффақиятли имтиҳон топширди деб эътироф этилди ва унга 20____ йил "_____" ______________даги ___________-сон буйруқ билан қуйидаги малака разряди (малака даражаси) берилди:

         

(касб, мутахассислик номи; малака разряди)

Тасдиқланган малакага эга бўлган шахсларнинг миллий реестрида рўйхатга олиш рақами


Т.р __________

Малакани баҳолаш

марказининг директори


М.Ў.





(имзо)

20____ йил "____" _____________


МВМ № 000000";

г) 2-иловага 6-иловада:


1-босқичнинг "Тадбирлар" устунидаги "Аккредитацияга буюртмани тақдим этиш" сўзлари "Аккредитацияга буюртмани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


2 - 4-босқичларнинг "Ишчи орган" устунидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-босқичдаги "Касбий малакаларни ривожлантириш республика кенгаши" сўзлари "Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 2-иловага 7-иловадаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 2-иловага 8-иловада:

"Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;

"касбий малакаларни ривожлантириш республика кенгаши" сўзлари "касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 2-иловага 10-иловада:


2 - 4-босқичларнинг "Ишчи орган" устунидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-босқичда:

"Ишчи орган" устунидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунидаги "Касб-мутахассислик малакалари бўйича тармоқ кенгашига" сўзлари "Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-босқичнинг "Тадбирлар" устунидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-босқичнинг "Тадбирлар" устунидаги "Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича Республика кенгаши" сўзлари "Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 2-иловага 11-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"КАСБ СТАНДАРТИ

МАКЕТИ

          

(касб стандарти номланиши)



Рўйхатга олиш рақами

Касбий фаолият турининг асосий мақсади:

           

I БЎЛИМ

УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

       

(касбий фаолият турининг номланиши)

Касб стандартида фойдаланиладиган асосий тушунчалар:

Дескриптор код - Машғулотларнинг Халқаро стандарт классификаторида кўрсатилган фаолият турлари бўйича Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланадиган касбий фаолият тури дескриптори бўйича код;

Иш жойларининг функционал таҳлили - касбий фаолият турининг вазифалари харитасида касб (лавозим)нинг меҳнат фаолиятини меҳнат функциялари ва натижалари орқали тавсифлаш.

Касбий фаолият тури - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат классификаторида (2-таҳрири) кўрсатилган фаолият турлари;

Малака даражаси - Миллий малака рамкасида белгиланган рақамлар;

ИФУТ - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат классификатори (2-таҳрири);

          

           


    

      

Касбий фаолият тури дескриптори бўйича коди



Касб стандарти реквизитлари:

касб стандарти қўлланиладиган соҳа



ИФУТга мувофиқ иқтисодий фаолият тури коди ва номланиши



касб (лавозим)нинг МХСК бўйича коди ва гуруҳ номи



Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификатори бўйича коди



касб стандарти тасдиқланган ҳужжат рақами ва санаси



амал қилиш муддати



версияси



II БЎЛИМ

КАСБ СТАНДАРТИ МЕҲНАТ ВАЗИФАЛАРИНИНГ ТАСНИФИ

(касбий фаолият турининг вазифалари харитаси)

Умумлаштирилган меҳнат вазифалари


Меҳнат функциялари


Белги

Иш жойларининг

функционал таҳлили

асосида номланиши


Миллий малака рамкаси

бўйича малака даражаси


Номланиши


Коди

(умумлаштирилган

меҳнат вазифасидаги бош

ҳарфлар, тартиб рақами

ва малака даражаси)


А



В



III БЎЛИМ

ИШ ЖОЙИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ТАҲЛИЛИ НАТИЖАЛАРИ

"А" - белгили умумлаштирилган меҳнат вазифаси тавсифи:

Номланиши



Келиб чиқиши (асллиги +/-)



Аслининг дескриптор коди



Бошқа касб стандартидан фойдаланган бўлса, рўйхатдан ўтказилган рақами



Мос лавозимлар (ишчи касблар) номланиши



Талаб этиладиган таълим ва касбий тайёргарлик даражаси



Касбий тажриба ва иш стажига қўйиладиган талаблар



Лаёқатига қўйилган талаблар (меҳнат қилиш ҳуқуқи, ёши, соғлиги ва бошқа)



Меҳнат сифати ва шарт-шароитларига доир талаблар



Ваколатлар кўлами, масъулият ва мустақиллик бўйича талаблар



Фаолиятни амалга оширишга рухсат бериш учун махсус талаблар



Касбий фаолиятни амалга оширишда фойдаланиладиган меҳнат воситалари



Қўшимча тавсифлар:

Касб стандартини ишлаб

чиқишга асос бўлган

ҳужжатнинг номланиши


Тегишли коди ёки рақами


Касб (лавозим) номланиши




__________-кодли меҳнат функциялари тавсифи:

Номланиши



Келиб чиқиши (асллиги +/-)



Аслининг дескриптор коди



Бошқа касб стандартидан фойдаланган бўлса, рўйхатдан ўтказилган рақами



Меҳнат ҳаракатлари


Зарур маҳорат ва кўникмалар


Зарур билимлар


Бошқа тавсифлар


__________-кодли меҳнат функциялари тавсифи:

Номланиши



Келиб чиқиши (асллиги +/-)



Аслининг дескриптор коди



Бошқа касб стандартидан фойдаланган бўлса, рўйхатдан ўтказилган рақами



Меҳнат ҳаракатлари


Зарур маҳорат ва кўникмалар


Зарур билимлар


Бошқа тавсифлар


IV БЎЛИМ

КАСБИЙ СТАНДАРТИНИ ИШЛАБ ЧИҚҚАН

ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

       

(тармоқ кенгашининг номи, қарори санаси ва рақами)


Ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг номлари:



Т/р

Номланиши


Ишлаб чиқишга масъул ташкилот

     

(ташкилот номи)

        

(раҳбарнинг лавозими, имзоси ва Ф.И.О.)";

к) 2-иловага 12-иловадаги "Ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатишга шартноманинг Намунавий шакли"нинг муқаддимасидагиҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда - АБКМ) ______________________номидан, АБКМ" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими (кейинги ўринларда - Бандлик бўлими) номидан, Бандлик бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 март




























































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск