Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Сельское хозяйство. Заготовка, переработка и реализация сельхозпродукции / Деятельность фермерских, дехканских хозяйств и личных подсобных хозяйств /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.03.2024 й. ПҚ-115-сон "Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.2024 й.

N ПҚ-115



АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИДА САНОАТ

УСУЛИДА МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА ТОМОРҚА

ВА  ДЕҲҚОН  ХЎЖАЛИКЛАРИДА  ЯНГИ

ЗАХИРАЛАРНИ ИШГА СОЛИШГА ДОИР

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва уларнинг экспортини ошириш, қишлоқ хўжалиги кичик ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш, экин ерларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, пировард натижада ер эгаларининг даромадларини кўпайтириш мақсадида:


1. Белгилансинки:

ҳудудларнинг тупроққлим шароитидан келиб чиқиб ҳамда сув таъминотини инобатга олган ҳолда, туманлар экспортбоп ва сердаромад экинлар экишга, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш ва маҳсулот етиштиришга ихтисослаштирилади;

2024 йилда экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш ва аҳолининг мазкур соҳада билим ва кўникмаларини ошириш учун 54 та туманда намунавий ўқув-тажриба майдонлари ташкил этилади;

2024 йилда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 51 та туманда мева-сабзавотларни шок усулида музлатишни йўлга қўйиш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади;

Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида ишлаб чиқаришга оид лойиҳалар билан бир қаторда маҳсулот етиштириш билан боғлиқ лойиҳаларга, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бундан мустасно, 100 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади;

музлаткичли омборхона, тайёр ҳолда иссиқхона, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш цехлари аҳолига 12 ойга бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади;

ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига хонадонларда биогумус тайёрлаш фаолияти киритилади.


2. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) (А.Хаитов) ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (М.Убайдуллаев) 2024 йилда 1-иловага мувофиқ рўйхатга асосан туманларни экспортбоп ва сердаромад экинлар экишга, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш ва маҳсулот етиштиришга ихтисослаштириш чораларини кўрсин.


3. Савдо-саноат палатаси (Д.Ваҳобов) 2024 йилда 2-иловага мувофиқ рўйхатга асосан 43 та туманни экспортбоп экинлар етиштиришга ихтисослаштириш, мазкур туманларга 10 тадан экспортёрларни бириктириш чораларини кўрсин.


4. Кенгаш (А.Хаитов) Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (М.Убайдуллаев) билан биргаликда 2024 йилда экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш учун намунавий ўқув-тажриба майдонларини Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан ташкил этсин ва мазкур намунавий майдонларда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг, томорқа ер эгаларининг билим ва кўникмаларини ошириш чораларини кўрсин. Бунда, намунавий ўқув-тажриба майдонларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3680-сон қарорига мувофиқ Жамғарма томонидан аҳолининг, деҳқон хўжаликлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларининг ҳамда "Томорқа хизмати" МЧЖлар ва ишлаб чиқариш кооперативлари ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидиялар ажратиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Қосимов), Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги (Н. Абдуллаев) 2024 йил якунига қадар мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 51 та туманда мева-сабзавотларни шок усулида музлатишни йўлга қўйиш бўйича янги лойиҳаларни амалга оширсин.


6. "Микрокредитбанк" АТБ (О.Бўтаев), "Агробанк" АТБ (Р.Маматкулов) лизинг компаниялари орқали ҳамда Жамғарма музлаткичли омборхона, тайёр ҳолда иссиқхона, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш цехларини аҳолига 12 ойга бўлиб тўлаш шарти билан лизингга бериш чораларини кўрсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3680-сон қарорига мувофиқ Жамғармага фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялари ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


7. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2024 йилда аҳоли томорқа ер участкаларида баҳорги (эртаги), такрорий (ўртанги) ва тўқсонбости усулида экинлар экиш, жумладан 252 минг гектар майдонга уч марта ҳосил олишни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва маҳсулот етиштириш прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

аҳолига комплекс хизмат кўрсатишга ихтисослашиб, фаолияти кластер усулида ташкил этиладиган "Томорқа хизмати" МЧЖлар рўйхати 4-иловага мувофиқ;

якка тартибдаги тадбиркор сифатида ташкил этиладиган ва аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатувчи "Томорқа хизмати" корхоналарини молиялаштириш прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 2024 йилда фермер ва деҳқон хўжаликларига, томорқа ер эгаларига боғ-қатор ораларига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва томорқа инфратузилмасини ривожлантириш учун маблағ ажратиш прогнозлари 6-иловага мувофиқ;

экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш учун 54 та туманда намунавий ўқув-тажриба майдонлари ташкил этиш кўрсаткичлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари - туман секторлари кесимида, туман ҳокимлари - маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроққлим шароити, сув таъминотини инобатга олган ҳолда, "Бир маҳалла - бир маҳсулот" тамойили асосида томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва маҳсулот етиштириш прогноз кўрсаткичларини ўн беш кун муддатда тасдиқласин ва ижросини ташкил этсин.


9. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (М.Убайдуллаев) Кенгаш (А.Хаитов) билан биргаликда "Online-mahalla" электрон платформасида алоҳида яратилган "Аҳоли томорқаси" модулига ҳоким ёрдамчилари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари томонидан маҳаллаларда уйма-уй юриш орқали томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хонадонда мавжуд иссиқхоналар ҳамда томорқадан самарали фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни ҳар олти ойда (апрель, октябрь ойларида) киритиб борсин.


10. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кенгаш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда деҳқон хўжалиги учун ажратилган ер майдонларида ҳудудлар эҳтиёжлари учун зарур бўлган ва экспортбоп экинлар, жумладан сабзавот, полиз, дуккакли, мойли ва картошка экинларини интенсив усулда экишга алоҳида эътибор қаратиш, тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи корхоналарни жалб қилган ҳолда етиштирилган тайёр маҳсулотни харид қилиш, уни қайта ишлаш, сақлаш, ички ва ташқи бозорларга йўналтириш чораларини кўрсин.


11. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ Жамғарма ресурслари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 4 фоизи банк маржаси):

чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш ва "дала дўконлари"ни қуриш учун - 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга;

боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, кўчма музлаткичларни ўрнатиш, артезиан қудуқларини қазиш учун - 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга берилади.


12. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, Кенгашнинг бу соҳадаги ваколатларини кенгайтириш ва фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Кенгашга фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда Кенгаш ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли лойиҳаларни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали Вазирлар Маҳкамасига киритиш, кўриб чиқиш ва ахборот бериш ҳуқуқи берилсин.


13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Кенгашнинг:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-39-сон қарори 2-банди учинчи хатбошисида белгиланган деҳқон хўжаликларига кредит ажратиш тартибини "Томорқа хизмати" ЯТТларга ҳам татбиқ этиш;

"Томорқа хизмати" ЯТТлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида минитехникалар ва асбоб-ускуналарни лизинг шартлари асосида етказиб беришда лизинг тўловларининг бошланғич тўловларини лойиҳа қийматининг 40 фоизи миқдорида белгилаш;

2027 йил 1 январга қадар мотокультиваторлар (ТИФ ТН коди - 8432 29 100 0), бир ўқли тракторлар (ТИФ ТН коди - 8701 10000 0) ва минитракторларни (ТИФ ТН коди - 8701 91 100 0 - 8701 94 100) олиб киришда божхона божининг ноль ставкаларини белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


14. Кенгаш:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда маҳаллаларда аҳоли томорқаларида очиқ ва ёпиқ усулда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш борасида аҳолининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинарлар ва тақдимотлар ўтказилишини;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда мазкур семинарларнинг "Ўзбекистон 24" ва "Маҳалла" телеканалларида ёритиб борилишини тизимли ташкил этсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.М.Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 5 мартдаги

ПҚ-115-сонли қарорига

1-ИЛОВА



2024 йилда экспортбоп ва сердаромад экинлар

экишга, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш ва маҳсулот

етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар

РЎЙХАТИ

           

Т/р

Ихтисослашадиган соҳа

       

Ихтисослашадиган туман (шаҳар) номи

    

Масъул ташкилот

      

1.

Гулчилик

Избоскан, Жалақудуқ, Ш.Рашидов, Давлатобод, Наманган, Учқўрғон, Оқдарё, Термиз, Янгийўл, Тошкент, Қува, Тошлоқ, Хива туманлари


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Хаитов)


2.

Сердаромад кўкатлар етиштириш

Хўжайли, Олтинкўл, Андижон, Когон, Бухоро, Китоб, Шаҳрисабз, Уйчи, Сирдарё, Тайлоқ, Самарқанд, Музработ, Риштон, Янгийўл, Хива, Урганч туманлари


3.

Қулупнай ва малина етиштириш

Хўжаобод, Асака, Зомин, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Шаҳрисабз, Каттақўрғон, Сайхунобод, Қибрай, Зангиота, Юқоричирчиқ, Фарғона, Қува, Хонқа туманлари


4.

Қўзиқорин етиштириш

Вобкент, Ромитан, Учқўрғон, Ўртачирчиқ, Янгийўл туманлари, Хонобод ва Фарғона шаҳарлари


5.

Саримсоқпиёз етиштириш

Булоқбоши, Хўжаобод, Пешку, Дўстлик, Қарши, Косонсой, Навбаҳор, Булунғур, Жомбой, Ховос, Мирзаобод, Қизириқ, Жарқўрғон туманлари


6.

Сердаромад сабзавот кўчатлари

Беруний, Асака, Андижон, Бухоро, Жондор, Кармана, Навбаҳор, Яккабоғ, Косон, Ангор, Қумқўрғон, Пахтачи, Жомбой, Ш.Рашидов, Ғаллаорол, Мирзаобод, Чиноз, Зангиота, Тўрақўрғон, Уйчи, Бувайда, Учкўприк, Янгибозор туманлари


7.

Паррандачилик

Амударё, Тўрткўл, Избоскан, Жондор, Қоракўл, Ғаллаорол, Миришкор, Қамаши, Конимех, Нуробод, Шеробод, Термиз, Қуйичирчиқ, Қўшкўпир туманлари


8.

Балиқчилик


Улуғнор, Арнасой, Қуйичирчиқ, Учқўрғон, Мирзаобод, Сариосиё, Чироқчи, Янгиариқ туманлари


Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (М.Убайдуллаев)


9.

Мебелчилик


Олтинкўл, Андижон, Ўртачирчиқ, Денов, Гурлан, Хива, Хонқа, Иштихон туманлари, Шаҳрисабз шаҳри


10.

Хонадонларда биогумус тайёрлаш

Олтиариқ, Қумқўрғон, Шаҳрисабз, Урганч, Мингбулоқ туманлари


11.

Кулолчилик


Риштон, Янгиариқ, Хива туманлари, Хива шаҳри


12.

Тикувчилик

Хўжаобод, Учкўприк, Бешариқ, Давлатобод, Ҳазорасп, Фурқат туманлари, Янгиер шаҳри


           

         




...
Время: 0.0343
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск