Практическое Налогообложение
Нормативно-правовые акты / Таможенное законодательство / Таможенные льготы / При ввозе потребительских товаров /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.2024 й. 112-сон "Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.03.2024 й.
N 112
ХАЛҚАРО БРЕНДЛАР ТОВАРЛАРИНИНГ
АЙРИМ ТУРЛАРИНИ БРЕНД ЭГАЛАРИ ЁКИ
УЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛИ ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАРИ
(РАСМИЙ ДИСТРИБЬЮТОРЛАР, ДИЛЕРЛАР, ИШЛАБ
ЧИҚАРУВЧИЛАРНИНГ САВДО ВАКИЛЛАРИ ВА
УЛАРНИНГ ДИСТРИБЬЮТОРЛАРИ, ЛИЦЕНЗИАТЛАРИ)
БИЛАН ТУЗИЛГАН ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ШАРТНОМА
АСОСИДА ИМПОРТ ҚИЛУВЧИЛАР РЕЕСТРИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ
ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига кириши учун қўшимча шароит яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек халқаро брендларни Ўзбекистон бозорига киришида қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:
халқаро брендлар товарларининг айрим турларини импорт қилувчиларни Реестрга киритиш билан боғлиқ барча жараёнларни рақамлаштириш, шу жумладан, аризаларни қабул қилиш, экспертизадан ўтказиш ҳамда Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши томонидан кўриб чиқиш ишларини фақат электрон тизим орқали амалга ошириш;
аризаларни электрон тизим орқали кўриб чиқиш ва қарор қабул қилишнинг барча босқичларида белгиланган муддатларни қисқартириш ҳамда ушбу жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш;
замонавий бозор механизмларини қўллаган ҳолда, халқаро брендларини Ўзбекистон бозорига киришида қўшимча қулайликлар яратиш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2024 йил 5 мартдаги
112-сон қарорига
ИЛОВА
Халқаро брендлар товарларининг
айрим турларини бренд эгалари ёки
уларнинг ваколатли етказиб берувчилари
(расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб
чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва
уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари)
билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома
асосида импорт қилувчилар реестрини
шакллантириш ва юритиш тартиби
тўғрисида низомга киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. 2-бандда:
а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Халқаро бренд Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида рўйхатдан ўтган бўлиши ва қуйидаги дунё минтақаларидан камида иккитасининг чакана савдо тармоқларида иштирок этиши лозим: Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиё";
б) қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"Ягона электрон ахборот тизими (ЯЭАТ) - Реестрга киритиш учун аризаларни юбориш, уларни қабул қилиш ва кўриб чи
...