Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловлари ("СБХ" 16-сон, 2024 йил 16 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН СОЛИҚНИНГ БЎНАК ТЎЛОВЛАРИ


Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини солиқ даври - календарь йил давомида - тўлаб боринг (СК 448-м.).

Бунда солиқ бўйича бўнакларни қуйидагилар тўламайди:

q қишлоқ хўжалиги корхоналари;

q доимий муассаса орқали фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон норезиденти бўлган - юридик шахслар;

q деҳқон хўжаликлари;

q жисмоний шахслар.

Бўнак тўловлари миқдорини солиқ базасидан, яъни фойдаланилиши мўлжалланаётган сув ҳажми ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқаринг.

Бўнак тўловларининг суммасини қуйидаги формула бўйича аниқланг:

НА = СБП х Ст,

бу ерда:

НА - йил учун бўнак тўловларининг суммаси;

СБП - солиқ базасининг тахмин (прогноз) қилинган миқдори;

Ст - солиқ ставкаси.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоб-китоб қилишда қуйидаги манбалардан фойдаланиладиган сув ресурсларини ҳисобга олинг (СК 442-м.):

q ер усти манбаларидан;

q ер ости манбаларидан.



Ер усти манбалари



Ер ости манбалари


q дарёлар;

q кўллар;

q сув омборлари;

q турли хил каналлар ва ҳовузлар;

q бошқа ер усти сув ҳавзалари ва сув манбалари


q артезиан қудуқлари скважиналари;

q вертикал ва горизонтал дренаж тармоғи;

q бошқа шунга ўхшаш иншоотлар

  


СОЛИҚ БАЗАСИНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАШ КЕРАК


Солиқ солинадиган база фойдаланилган сувнинг ҳажми ҳисобланади (СК 443-м.).

Бўнак тўловлари ҳисоб-китоби учун жорий йилдаги солиқ солинадиган базанинг ўзгаришини қуйидаги кўрсаткичлардан тахмин қилган ҳолда режалаштиринг:

q товарлар (хизматлар)ни ишлаб чиқариш ҳажмларидан;

q ходимларнинг сонидан;

q суғориладиган ерлар майдонларидан ва ҳ.к.


...
Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск