ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 17.04.2024 й. 214-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 17 апрелдаги

214-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш

ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат

қилиш инспекцияси тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда - Инспекция) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш, раҳбарларининг функционал вазифалари, шунингдек, Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.

Инспекция ўз ваколатлари доирасида қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек, кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш, иссиқлик таъминотидан фойдаланиш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматини кўрсатиш ҳамда фойдаланиш юзасидан давлат назоратини амалга оширади.


2. Инспекция республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига ҳисобот беради.


3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) қарорлари ва буйруқларига амал қилади.


4. Инспекция ўз фаолиятини республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Инспекциянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


6. Инспекция давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги Ягона ғазна ҳисобварағига эга бўлади.


7. Инспекциянинг расмий номи:


а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси;

қисқартирилган номи - Қурилиш ва коммунал хўжалиги назорати инспекцияси;


б) рус тилида:

тўлиқ номи - Инспекция по контролю в сфере строителства и жилищно-коммуналного хозяйства при Министерстве строителства и жилищно-коммуналного хозяйства Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи - Узстройкомхознадзор;


8. Инспекциянинг жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 6-уй.


9. Инспекция ҳудудий инспекциялар фаолиятини ташкил этади, назорат қилади ва умумий раҳбарлик қилади.



2-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) қурилиш соҳасида:

лойиҳа ҳужжатлари бўйича қурилиш-монтаж ишларининг амалга оширилишид ва қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектларнинг фойдаланишга қабул қилинишида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунлар, шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга риоя қилиниши, қурилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга ошириш;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, объектларда бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлар қўлланилишини олдини олиш;

буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини, пудратчининг ички назорат тизимини олиб борилиши устидан давлат назоратини олиб бориш ва мониторинг қилиш;

янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш, мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан ўтказилишини таъминлаш ҳамда синов лабораториялари фаолиятини мувофиқлаштириш;

объектларнинг қурилиш-монтаж ишларини бошлашга ҳамда қуриб битказилган объектларни фойдаланишга рухсат бериш;

б) кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш соҳасида:

кўп квартирали уйларни бошқариш, унга туташ ер участкаларини сақлаш ва ундан фойдаланишда техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда мулкдорлар томонидан жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилишига ва қайта режалаштирилишига йўл қўймаслик;

кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулк ва уларга туташ ер участкаларида амалга оширилган таъмирлаш-тиклаш ишларининг қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ва жойлар мулкдорлари томонидан иссиқлик таъминотидан фойдаланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

в) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида:

ичимлик сувини самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш, реализация қилиш, ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, шунингдек оқова сувларни чиқариб юбориш ва тозалаш бўйича хизмат кўрсатиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳамда норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

ичимлик суви ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ер ости сувлари қудуқларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига ҳамда қазишнинг (бурғилашнинг) белгиланган қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;

оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидаги ва тозалаш иншоотларидаги оқова сувлар таркибида ифлослантирувчи моддаларни рухсат этилган меъёрлар даражасида чиқариб юборилиши ҳамда тозаланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига оқизилган ва оқова сувларни тозалаш иншоотларидаги оқова сувлар таркибида ифлослантирувчи моддаларни рухсат этилган меъёрлар даражасида тозаланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектларида, шу жумладан, ер ости сувлари қудуқларида қурилиш-монтаж (реконструкция) ишлари ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини таҳлил қилиш устидан назорат олиб боради.

Ичимлик суви иншоотларини ва оқова сувларни тозалаш иншоотларини ҳудудий инспекциялар томонидан технологик аудитдан ўтказилишини назорат қилади.


11. Инспекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) қурилиш соҳасида:


а) қурилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга оширишда:

лойиҳа ҳужжатлари бўйича шаҳарсозлик субъектлари (буюртмачи, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари) томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларига риоя этилишида ҳудудий инспекциялар томонидан амалга ошириладиган назорат тадбирларини мувофиқлаштиради;

қурилиш-монтаж ишларининг бажарилишида шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга риоя қилинишини қурилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича таъсирчан назорат ўрнатади;

қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини бузган ҳолда бино-иншоотлар қурилиши бўйича ҳудудий инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштиради;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан қурилишда шаҳарсозлик норма ва қоидаларига, стандартларга риоя этишлари юзасидан назорат ўрнатилишида таҳлилий маълумотларни юритади.


б) ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, объектларда бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлар қўлланилишини олдини олиш юзасидан давлат назоратини амалга оширишда:

қурилиш объектларида қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари ва бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари сифатини текшириш учун шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан белгиланган тартибда лойиҳа, технологик ва ижро ҳужжатлари, шунингдек, бошқа зарур маълумотларни сўрайди ва олади;

қурилиш объектларидаги авария ва носозликлар бўйича профилактик тадбирлари ўз вақтида ўтказилишини назорат қилади.


в) буюртмачининг техник, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик ва пудратчининг ички назорат тизимини олиб борилиши устидан давлат назоратини амалга оширишда:

қурилиш объектларида буюртмачининг техник, лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик ва пудратчининг ички назорати олиб борилиши бўйича ҳудудий инспекциялар фаолиятини назорат қилади;

объектларни қуриш ва реконструкция қилишда тегишли мутахассисларининг бириктирилганлигини ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсни шартнома асосида жалб қилинганлигини ҳамда уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сертификатга эгалигини ўрганади;


г) янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш, мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан ўтказилиши ҳамда синов лабораториялари фаолиятини амалга оширишда:

сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган барча турдаги бинолар ва иншоотларнинг, шунингдек, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларнинг буюртмачилар томонидан расмийлаштирилишини мувофиқлаштиради;

қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш, шунингдек, инструментал-техник текширувдан ўтказиш ҳамда зилзилабардошлигини аниқлаш бўйича кўрилган чораларни мувофиқлаштиради;

ҳудудий инспекцияларни синов лабораторияларни иш юритиш фаолиятини ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ишларни мувофиқлаштиради;

2) кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш соҳасида:


а) кўп квартирали уйларни бошқариш, унга туташ ер участкаларини сақлаш ва ундан фойдаланишда техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилиши ҳамда мулкдорлар томонидан жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилишига ва қайта режалаштирилишига йўл қўйилмаслиги бўйича давлат назоратини амалга оширишда:

мавжуд кўп квартирали уйлардаги таянч ва (ёки) тўсиқ конструкцияларни қонунчиликни ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартириш ва (ёки) реконструкция қилиш, шу жумладан кўп квартирали уйларда ва кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморатлар (иншоотлар) қурилишига йўл қўйилмаслигини таъминлайди;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотлари томонидан тегишли коммунал хизматлар кўрсатишда техник тартибга солиш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини таъминлайди;

кўп квартирали уйлар ва уларга туташ ер участкаларидан фойдаланишда техник фойдаланиш қоидалари ва нормалари талабларига амал қилинишини юзасидан таҳлилий маълумотларни юритади;

кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш, жумладан муҳандислик тармоқлари, кўп хонадонли уйлар ускуналаридан фойдаланиш, авария ҳолатларини бартараф этилишини тизимли ташкил этиш юзасидан мониторинг юритади;

уй-жой мулкдорларининг мурожаатларига асосан умумий йиғилишларнинг ўтказилишини ва ҳисоботларнинг мулкдорларга ўз муддатларида бериб борилишини ўрганади.


б) кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулк ва уларга туташ ер участкаларида амалга оширилган таъмирлаш-тиклаш ишларининг қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бажарилиши устидан давлат назорати амалга оширишда:

умумий фойдаланиладиган жойлар, фасадлар, уйларнинг ички муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш-тиклаш ишларини тизимли ўтказиш қоидаларига риоя этилишини ўрганади;


в) кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ва жойлар мулкдорлари томонидан иссиқлик таъминотидан фойдаланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширишда:

истеъмолчилар томонидан (белгиланган тартиб-таомилларга зид равишда) рухсатномаларсиз (ўзбошимчалик билан) иссиқлик тармоқларига уланиш ҳолатларини ўрганади;

жойлар мулкдорлари томонидан ўзбошимчалик билан хонадон ичидаги иситиладиган майдон ҳажмини сунъий равишда кенгайтириш ва иссиқлик таъминоти тизимидан ўзини ўзи узиб қўйиш ҳолатларини ўрганади;

кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан иситиш тизимидаги иссиқлик энергиясини оқава сув тизимларига оқизиб юбориш ҳолатларини ўрганади;

3) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида:


а) ичимлик сувини самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, оқова сувларни чиқариб юбориш ва тозалаш бўйича хизмат кўрсатиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши бўйича:

ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларига уланишда техник шартлар талабларига риоя этилиши, шунингдек ичимлик ва оқава сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишнинг олдини олиш;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидаги ва бошқа иншоотлардаги авариялар бартараф этилишини, улар юзага келишининг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирларнинг амалга ошириш;

ичимлик сувининг технологик жиҳатдан сарфланиши ва йўқотилишининг йўл қўйиладиган нормаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

ичимлик суви таъминоти ташкилотлари, шунингдек, истеъмолчилар томонидан сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида хизмат кўрсатиш қоидаларига амал қилинишини таъминлаш;

ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан иншоотларда ичимлик сувининг технологик ҳисоби юритилиши таъминланганлигини ва ҳисоблаш ускуналари ишлашини назорат қилиш;

ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан ичимлик сувини йўқотишнинг белгиланган меъёрларига риоя этилишини назорат қилиш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, сув таъминоти ташкилотлари томонидан аҳолига етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати, стандартлар ва ўрнатилган талабларга жавоб беришини назорат қилиш;

ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати, сувни тозалаш, зарарсизлантириш ускуналари билан таъминланганлигини ва белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади;

инвестиция дастурлари асосида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув объектларида амалга оширилган қурилиш, реконструкция ва модернизация ишлари натижасида истеъмолчиларнинг сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари билан қамраб олиниши ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, сув таъминоти ташкилотлари билан истеъмолчилар ўртасида шартномавий муносабатлар йўлга қўйилганлиги устидан давлат назоратини амалга оширишни таъминлайди;


б) ичимлик суви эҳтиёжлари учун ер ости сувлари қудуқларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига риоя этилиши бўйича:

ичимлик эҳтиёжлари учун ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатиш;

ичимлик суви эҳтиёжлари учун сув қудуқларини қазишнинг белгиланган қоидаларини ва технологиясига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;


в) оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига оқизилган оқова сувлар таркибида ифлослантирувчи моддаларни рухсат этилган меъёрлар даражасида тозаланиши устидан давлат назоратини амалга оширишда:

оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига нормадан юқори даражада ифлослантирилган оқова сувларни оқизиб юборганлик учун компенсация тўловларини қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиш ҳамда жисмоний ва юридик шахслардан ундирилиши устидан назоратни амалга оширади.


г) ичимлик суви иншоотларини ва оқова сувларни тозалаш иншоотларини худудий инспекциялар томонидан технологик аудитдан ўтказилиши бўйича:

ҳудудий инспекциялар томонидан ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими таркибидаги объектларни самарадорлигини ошириш (техник жараён ва энергияни тежаш) бўйича технологик аудитдан ўтказилишини назоратга олишни таъминлаш;


12. Инспекция қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.


13. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита ҳамда ҳудудий инспекциялар орқали амалга оширади.



3-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


14. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) объектларда ўтказиладиган текширишларни ташкил этиш соҳасида:

ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъий назар давлат назоратини амалга ошириш юзасидан ваколат доирасига кирувчи масалаларда белгиланган тартибда текширув ўтказиш;

"хавфни таҳлил этиш" тизими доирасида тадбиркорлик субъектларининг қонунни бузиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилиш;

давлат назоратини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахслардан, шунингдек, ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш;

ҳудудий инспекциялар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари бўйича таҳлилий маълумотларни юритиш;

назорат ишларини электрон тизим орқали таҳлил қилиш, умумлаштириш ҳамда мониторингини олиб бориш, шунингдек уларнинг натижалари бўйича ҳудудий инспекцияларга тегишли кўрсатмалар бериш;

Инспекцияга ўз функционал вазифалари ва функцияларини бажариш учун кўп квартирали уйлардаги хонадонларга мулкдорни олдиндан хабардор қилган ҳолда унинг розилиги билан кириш;

зарурат бўлганда ичимлик ва оқова сувларни, ускуна ва материалларни тегишли ташкилотлар томонидан назорат синовидан ва таҳлилдан ўтказишни тайинлаш.

б) ўтказилган текширишларнинг натижадорлигини таъминлаш соҳасида:

қуйидаги ҳолатларда жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар киритади:

бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив бузилишлар аниқланган ҳолатларда, қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилиш бўйича;

кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш соҳасида одамлар ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган носоз техник қурилмалардан улардаги носозликлар бартараф этилмагунгача фойдаланишни тақиқлаш бўйича;

кўп квартирали уйлар, кўп квартирали уйлар умумий мулкини сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари, коммунал хизматлар кўрсатишда техник тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талаблари, технологик лойиҳалаштириш нормаларининг бузилиши ҳолатларини, фойдаланишда хавфсизликни пасайтирадиган ускуналарни тайёрлаш ва монтаж қилишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизмати соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида;

ер ости ичимлик суви захираларининг камайиши ёки ер ости сувларидан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда ер ости сувларини олишни тўхтатиш ёки бу борада ажратилган лимитни белгиланган тартибда қисқартириш бўйича.

Инспекция ўз ваколатлари доирасида:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва махсус ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмаларига шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ҳақида тақдимномалар киритади;

шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензияларнинг ҳамда рухсат берувчи ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларга тақдимномалар юборади;

бинолар ҳамда иншоотларнинг зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек инсон ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари, конструкциялари ҳамда буюмлари қўлланилганлиги аниқланган ҳолларда, қурилиш материалларини, конструкцияларини ва буюмларини ишлаб чиқаришни, реализация қилиш ҳамда қўллашни тўхтатиб туриш ҳақида тегишли давлат органлари ва ташкилотларга тақдимномалар юборади;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларга кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизмати соҳасида ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича судларга даъво киритади.

Қуйидаги ҳолатларда судларга даъво аризалар киритади:

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳолда қурилиш ишлари бошланган ҳолати аниқланганда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш, демонтаж ишларини амалга ошириш ёки буздириш ишларини амалга ошириш тўғрисида;

ўтказилган текширув натижасида аниқланган қонунбузарликларни бартараф этишга доир кўрсатмалар талаблари бажарилмаган ҳолатларда жисмоний ёхуд юридик шахс фаолиятини қисман ёки тўлиқ тўхтатиш ёхуд тақиқлаш тўғрисида;

инспекция манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида.

в) фаолият йўналишлари бўйича самарадорликни таъминлаш соҳасида:

норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, тегишли меъёрлар ва қоидаларни ишлаб чиқади ёки бошқа ваколатли органлар билан ишлаб чиқишда иштирок этади;

Инспекция ва ҳудудий инспекциялар иш фаолиятида фойдаланиши учун услубий ва методик қўлланмалар, йўриқномалар ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

қурилиш соҳасида ва кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш юзасидан электрон ахборот тизимини ташкил этади;

Инспекция ва ҳудудий инспекциялар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини оширишни ташкил этади;

хорижий давлатлар мутахассисларини жалб қилган ҳолда тажриба алмашиш ва инспекция ходимларининг хорижий мамлакатларда малакасини оширишни ташкил этади;

ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказишни ва уларнинг натижаларига кўра тегишли махсус гувоҳномалар беришни ташкил этади;

қурилиш, уй-жой фондини бошқариш ва ичимлик суви таъминоти ҳамда оқова сувларни чиқариб юбориш масалалари бўйича ўқув семинарларни ташкил қилади ва ўтказади.


15. Инспекция ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича эътироз билдирилган ҳолларда ишни кўриб чиқиш учун судга тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда, қонун ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.


16. Кўп қаватли турар жойни нотурар жой тоифасига ёки кўп қаватли нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома беришда хулоса беради.


17. Инспекция:

унга юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, қурилиш соҳасида ва кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизмати соҳасида давлат назоратини самарали амалга ошириш;

Вазирликка Инспекция томонидан киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Инспекция томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати ва пировард натижалари учун жавоб беради.



4-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


18. Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Инспекция бошлиғи раҳбарлик қилади.

Инспекция бошлиғи бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Инспекция штат бирликлари ҳамда харажатлар сметасини тасдиқлаш, заруратга кўра штат бирликларининг умумий чекланган сонидан чиқмаган ҳолда ўзгартириш киритиш;

Ҳудудий инспекциялар томонидан тузиб, тасдиқланган харажатлар сметаси ва штат жадвалларини "Келишилган"лиги бўйича тасдиқлаш, шунингдек объектлар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳудудий инспекциялар тузилмаси ва штатлар жадвалларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.


19. Инспекция бошлиғи Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.

Инспекция бошлиғи бўлмаган даврда, бошлиқ вазифасини унинг ўринбосарларидан бири бажаради.

Ҳудудий инспекцияларнинг бошлиқлари Инспекция бошлиғи тавсияси асосида вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Инспекция бошлиғи:

Инспекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

ўринбосарлар ўртасида аниқ вазифалар ва функцияларни тақсимлайди, ходимлар ўртасида ваколатларни белгилайди ва мажбуриятларни тақсимлайди, Инспекция ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари ваколатларини белгилайди;

инспекция марказий аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;

ҳудудий инспекцияларнинг комплаенс-назорат бўйича мутахассисларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Инспекция ва ҳудудий инспекция ходимларини давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир таклифлар киритади;

Инспекция ва ҳудудий инспекция ходимларига тегишли махсус унвонлар (мартаба ва малака даражалари) беради;

малакали хорижий мутахассислар ва экспертларни шартномавий ҳуқуқий асосда вазир билан келишилган ҳолда жалб қилади;

ҳудудий инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштириш, шу жумладан моддий-техника базасини ташкил этиш ва ривожлантиришда амалий ёрдам беради;

инспекция ва ҳудудий инспекциялар ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради ҳамда уларнинг бажарилишининг назоратини ташкил этади;

лаборатория ва биноларни техник кўрикдан ўтказиш хизматлари қийматини аниқлаш методикасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун вазирликка тақдим этади;

инспекцияни малакали, амалий тажрибага эга кадрлар билан тўлдириш, шунингдек уларни саралаб олиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш соҳасида кадрлар сиёсатини юритади;

инспекцияда давлат фуқаролик хизматининг муайян лавозимини эгаллаш учун талабгор бўлаётган номзодларга нисбатан иш тажрибасига ва касбий компетенциясига доир талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.


20. Инспекция бошлиғи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


21. Инспекция бошлиғи вазирлик ҳайъати таркибига киритилади.



5-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ БОШЛИҒИ, УНИНГ ЎРИНБОСАРЛАРИ

ВА МАРКАЗИЙ АППАРАТИ РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


22. Қуйидагилар Инспекция бошлиғининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва вазирликнинг қарорлари ва топшириқлари ижроси таъминланиши ҳамда мониторинги олиб борилишининг амалий тизимини ташкил этиш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Инспекция тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш, амалиётда соҳада юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар билан курашиш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф қилиш;

Инспекция фаолиятини режалаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

Инспекциянинг йиллик ва ярим йиллик иш режаларини тасдиқлаш учун вазирга киритиш;

Инспекция фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун марказий аппаратнинг мансабдор шахслари ва ҳудудий инспекциялар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

ҳудудий инспекциялар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлилини мунтазам равишда ўтказиш, уларнинг ҳисоботларини Инспекция мажлисларида эшитиш, якунлари бўйича зарур ҳолларда уларни белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;

Инспекция ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини белгиланган тартибда ҳал қилиш, уларнинг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига киритиш;

одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, уларга риоя қилинишини таъминлаш;

Инспекциянинг таркибий бўлинмалари низомлари, лавозим йўриқномаларини ва ҳудудий инспекциялар тўғрисидаги низомларни ҳамда Инспекциянинг бошқа ички ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Инспекция ва унинг таркибий бўлинмалари ишини ташкил қилишнинг замонавий шаклларини жорий қилишни таъминлаш;

инспекцияга тегишли бўлган мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;

Инспекция бошлиғи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.


23. Қуйидагилар Инспекция бошлиғи ўринбосарларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

инспекциянинг ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

инспекция фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва вазирликнинг буйруқлари билан тасдиқланган инспекциянинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан режа кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Вазирликнинг Инспекция фаолиятига тааллуқли буйруқлари, Инспекция буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Инспекция бошлиғига таклифлар киритиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича Инспекция бошлиғига таклифлар киритиш.

Инспекция бошлиғи ўринбосарлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.



6-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ БОШЛИҒИ ВА

ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


24. Инспекция бошлиғи:

Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 17 ва 19-бандида назарда тутилган ҳолатлар бўйича;

ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

25. Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари:

Инспекциянинг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларида Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган Инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


26. Инспекция бошлиғи Инспекция фаолияти ва унга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича доимий мониторингни олиб боради ҳамда Инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам равишда баҳолаб боради.


27. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири томонидан тасдиқланадиган Инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва индикаторларига асосланади.


28. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:

Инспекция раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Инспекция фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш.


29. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



8-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ФАЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ,

ХОДИМЛАРНИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


30. Инспекция фаолиятини молиялаштириш, ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади;

харажатлар сметаси асосида бюджетдан ажратиладиган маблағлар;

инспекциянинг бюджетдан ташқари барча маблағлари;

хомийлик маблағлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


31. Инспекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни молиялаштиришда республика бюджетидан қуйидагилар назарда тутилади:

а) ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши, бунда, лавозим маошини ҳисоблашда, тасдиқланган тариф разрядлари тариф коэффициенти 1,8 бараварга оширилган миқдорида қўлланилади;

б) 40 фоиз миқдорида меҳнатни рағбатлантириш (рағбатлантирувчи коэффициент) учун оширилган тариф коэффициентни ҳисобга олган ҳолда устама ҳақ;

в) йилда бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам;

г) йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофот пули;

д) 15 фоизлик моддий рағбатлантириш фонди;

е) инспекциянинг бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ҳамда бошқа ходимларига кўп йиллик хизмати учун ҳар ойлик қўшимча устама ҳақи:

2 йилдан 5 йилгача - 10 фоиз миқдорида;

5 йилдан 10 йилгача - 20 фоиз миқдорида;

10 йилдан 15 йилгача - 30 фоиз миқдорида;

15 йилдан 20 йилгача - 40 фоиз миқдорида;

20 йилдан 25 йилгача - 50 фоиз миқдорида;

25 йилдан - 60 фоиз миқдорида.


32. Инспекция ходимларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича меҳнатига ҳақ тўлашда лавозим маошларига устама ҳақлар, мукофот, моддий ёрдам пули ҳамда бошқа барча қўшимча тўловлар қуйидагилардан иборат:

а) қуйидаги миқдорлардаги ҳар ойлик устама ҳақлардан;

инспекциянинг бошқарув ходимларининг лавозим маошига 40 фоиз миқдорда;

инспекция ходимларига меҳнат фаолиятини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб қувватлаш учун Инспекция бошлиғи буйруғи ҳамда махсус комиссия қарорига асосан тайинланадиган 200 фоизгача ҳар ойлик белгиланадиган қўшимча устама тўлови:

лавозим маошига (жамоа шартномасида белгиланган миқдорда) шахсий устама;

б) қуйидагиларни ўз ичига оладиган рағбатлантирувчи, мукофот, компенсация ва бошқа тўловлардан:

меҳнат қонунчилигида белгиланган байрам саналар муносабати билан ходим лавозим маошининг икки бараваригача миқдорда;

ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда йўл транспорти харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари (хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлар бундан мустасно) ҳамда ходимларнинг овқатланиши харажатларига кўмаклашиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорда компенсация тўловлари;

зарур ҳолларда, ўн беш ойлик базавий ҳисоблаш миқдорида (ходимнинг даволаниши, юбилей ёши муносабати билан, шунингдек, пенсияга чиққанда, тўй, дафн маросими ва бошқалар учун) ходимларга касаба уюшмаси билан келишган ҳолда моддий ёрдам пули;

ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун ҳар йили бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваригача миқдорда тўлов амалга оширилади.

йил якуни бўйича ходимларнинг самарали меҳнатларини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошининг икки баравари миқдоригача мукофотлаш;

в) базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваригача миқдорда қуйидагиларни ўз ичига оладиган моддий ёрдам ва бошқа тўловлардан:

ходим вафот этган ҳолларда, моддий ёрдам (агар ходим вафот этган йилда бевосита унга моддий ёрдам кўрсатилмаган бўлса) унинг турмуш ўртоғига, турмуш ўртоғи йўқлигида - у билан бирга яшовчи вояга етган фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлар ва ҳомийларга) ёхуд вояга етмаган болаларни (болаликдан ногиронларни - ёшидан қатъий назар) фарзандликка олганларга, шунингдек, агар ходимлар никоҳда бўлмаганда ва фарзандлари бўлмаган ҳолларда, ходимнинг қарамоғидаги шахсларга ёки ота-оналарига тенг улушда тўлаб берилади.

Истисно тариқасида, ходимнинг асослантирилган аризасига асосан Инспекция раҳбарининг розилиги билан меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ажратилган маблағлар доирасида қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:

яқин қариндошлари вафот этганда - ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига асосан;

алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, авария, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ёки оиласи оғир моддий аҳволда бўлса).


33. Давлат бюджетидан ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича лавозим маошига устама ҳақлар, байрам пули, чораклик мукофот пули ҳамда бошқа қўшимча тўловлар оширилган тариф ва рағбатлантирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


34. Инспекция ходимларига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари қўлланилади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


35. Инспекция қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.


36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

            

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 18 апрель


















































































Время: 0.1794
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск