ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 17.04.2024 й. 214-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 17 апрелдаги

214-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш

жамғармаси тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс мақомисиз ташкил этилади. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) тегишли ғазначилик ҳисобварақларида жамланади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УЛАРНИ САРФЛАШ ТАРТИБИ


3. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

вазирлик ҳузуридаги ва муассислигидаги корхона ва ташкилотлар фаолияти, кўрсатадиган хизматлари ва бажарадиган ишларидан олинган даромадининг 10 фоиз қисми (бюджетдан маблағ олувчи буюртмачи ташкилотлар бундан мустасно) ҳамда фойдасининг 25 фоиз қисми Жамғармага йўналтирилади;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) томонидан давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшилган қиймат солиғисиз) ажратмаларнинг 10 фоиз қисми Давлат бюджетига, 5 фоиз қисми Жамғармага, 5 фоиз қисми Инспекцияга ва 80 фоиз қисми ҳудудий инспекцияларнинг фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади;

лицензия талабгорларининг қурилиш соҳасида фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлиш юзасидан мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиққанлик учун йиғимларнинг бир қисми (умумий тушумнинг 58,25 фоизи);

шаҳарсозлик фаолити бўйича лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахслардан ундирилган жарималар миқдорининг 10 фоизи;

лойиҳа ва пудрат ташкилотлари томонидан "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимининг электрон тендер платформаси орқали харидларда ғолиб бўлиб, бажариладиган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари ҳажмининг 0,1 фоиз миқдоридаги мажбурий ажратмалар;

кўп квартирали уйларни қуришга мўлжалланган ер участкасига ва қурилиш ишларини амалга оширишга бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлган юридик шахсларни электрон рўйхатга киритиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари ҳамда шартномани ҳисобга қўйиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғимлар;

шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги (вазирликнинг тегишли бўлинмаси ва Инспекция томонидан аниқланган ва қўлланиладиган) қонунчиликни бузганлик учун солинган жарималарнинг (суд харажатларидан ташқари) 70 фоиз миқдоридаги қисми (қолган 30 фоиз қисми Давлат бюджетига тушади);

белгиланган тартибда жалб этиладиган грантлар, кредитлар ва ҳомийлик маблағлари;

жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.


4. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, вазирлик тизимидаги илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув ва бошқа ташкилотларнинг қурилиш, иссиқлик таъминотини яхшилаш, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, кўп квартирали уйларни қуриш, таъмирлаш, тиклаш фаолиятига доир қоидалар бўйича ишланмаларни молиялаштириш, шунингдек, илмий-тадқиқот натижалари илк бор текшириладиган (ишланадиган) тажриба объектларини илмий лойиҳалаш ва қуришга илмий ҳамроҳлик қилишга доир қўшимча сарф-харажатларини қоплаш;

соҳада илмий-техник ва илмий-услубий адабиётларни (жумладан даврий нашрларни) тайёрлаш ва чоп этиш, ушбу фаолиятнинг илмий-услубий ва ахборот-таҳлил таъминотини ташкиллаштириш харажатларини амалга ошириш;

давлат илмий ва илмий тадқиқот ташкилотларининг шаҳарсозлик меъёрлари ва қурилиш фаолиятига доир қоидалари бўйича ишланмаларни молиялаштириш;

илмий-техник симпозиум, анжуман, семинар-тренинг, кўргазмалар, давра суҳбатлари, амалий машғулотлар, маҳорат дарсларини тайёрлаш ва ўтказиш, соҳа фаолиятига илмий-техник ютуқларни жорий этиш ва уларни тарғиб этиш мақсадида илмий, меъёрий, услубий, техник, технологик ҳужжатлар ва бошқа илмий-техник ахборот манбаларини харид қилиш;

вазирлик ва тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, қайта тайёрлаш, малака ошириши ва илғор хорижий тажрибани ўрганиши, зарур ҳолларда вазирлик тасарруфидаги таълим муассасалари фаолиятини қисман молиялаштириш, вазирликка бириктирилган эътиборга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш харажатларини молиялаштириш;

вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотлари раҳбар ва ходимларига қўшимча ва устама ҳақ, мукофот пуллари, рейтинг ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни тўлаш, тизим ходимларининг хизмат сафарлари, шу жумладан хорижий хизмат сафарлари ҳамда вакиллик харажатларини молиялаштириш;

ходимларга, жумладан хорижий консультантларга уй-жой хизматлари (ижара) учун ҳар ойлик компенсация тўлаш;

шартнома бўйича жалб қилинган мутахассисларга тўловларни амалга ошириш, шунингдек, юкланган вазифаларни бажариш учун шартнома асосида консалтинг ташкилотлари ва бошқа ташкилотлардан мутахассислар, жумладан хорижий маслаҳатчиларни вазирликка ёки тизим ташкилотларига жалб қилиш, соҳада ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ички ёки ташқи эксперт-таҳлил гуруҳларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини молиялаштириш (қўшимча иш ҳақи ва устамалар ажратиш);

вазирликка қарашли бино ва иншоотларнинг қурилиш-монтаж, таъмирлаш ва коммунал фойдаланиш харажатларини қоплаш, шунингдек, уларни зарур ускуналар, мебель, алоқа воситалари, компьютерлар, оргтехника, ахборот-коммуникация технологиялари, зарур бўлган барча турдаги моддий қийматликлар билан таъминлаш, шунингдек, вазирлик ва тизим ташкилотлари учун зарур бўлган асосий воситалар харидини амалга ошириш, уларни, ташиш, бутлаш сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

вазирлик фаолиятида зарур бўладиган жорий харажатлар, хусусан тантанали маросимларда бериладиган эсдалик совғалари, хорижий меҳмонлар ва алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларга бериладиган эсдалик совғалари, гуллар харидини амалга ошириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда зарур бўлган реклама ва эълонлар жойлаштириш;

соҳага оид ишларда амалий ёрдам, ҳамкорлик қилиш, тажриба алмашиш, консультациялар бериш мақсадида ташриф буюрадиган хорижий меҳмонлар, жумладан хорижий делегациялар учун сарфланадиган йўл харажатлари, транспорт харажатлари, овқатлантириш харажатлари ва бошқа харажатларни молиялаштириш;

расмий ва касб байрамлари ҳамда бошқа шу турдаги давлат байрам тадбирларини ўтказиш харажатларини (жумладан, бино ижараси, безатиш, концерт тадбирлари, гуллар, эсдалик совғалари, видеороликлар тайёрлаш ва эфирга узатиш, байрам дастурхони кабилар) молиялаштириш;

вазирлик ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник таъминлашга йўналтирилган тадбирлар харажатларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва топшириқларида кўзда тутилган масалалар бўйича (жумладан, ҳомийлик) харажатларни молиялаштириш;

вазирлик ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган бошқа тадбирларни молиялаштириш.


5. Мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мажбурий ажратмалар, бадаллар ва маблағлар ташкилотлар томонидан ҳар ойнинг якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмаган ҳолда Жамғармага йўналтирилади ҳамда ҳар чорак якуни бўйича тушумлар аниқлаштириб борилади.


6. Жамғармага мажбурий тўловларни ўз вақтида йўналтириш бўйича шахсий жавобгарлик тегишли ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юкланади.


7. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитаси Вазирликка ҳисобот давридан кейинги ойнинг 1-санаси ҳолатига кўра, Жамғарма ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, ташкилотлар бўйича ёзилган мажбурий тўлов ажратмалари миқдори ҳамда мазкур тўлов ажратмалари бўйича қарздорлик тўғрисидаги тезкор маълумотларни ва ҳар чоракда ҳисобот давридан сўнг 10 кун муддат ичида, грант маблағлари ва хайрия эҳсонлари бўйича маълумотларни тақдим этиб боради.

Вазирлик Солиқ қўмитасидан Жамғармага мажбурий ажратмалар тушуми тўғрисида қўшимча маълумотларни сўрашга ҳақли.



3-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


8. Вазир ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс Жамғарма маблағларининг тасарруфчиси ҳисобланади.


9. Жамғарма маблағларини сарфлаш вазирликнинг ғазначилик ҳисобварақларига келиб тушган кирим маблағлари доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган даромадлар ва харажатлар бўйича тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади, зарур ҳолларда, харажатлар сметасига вазирлик талабномаси асосида тегишли ўзгартиришлар киритиб борилади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.


10. Жамғарманинг тасдиқланган сметасида назарда тутилган миқдордан ортиқ кирим маблағидан фойдаланиш сметага тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалга оширилади.


11. Жамғарма маблағларини бошқариш вазирга (вазир бўлмаган тақдирда, вазирнинг биринчи ўринбосарига, вазирнинг биринчи ўринбосари бўлмаган вақтда вазир ўринбосарларига) юкланади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИ ВА

ХАРАЖАТЛАРИ ПРОГНОЗИНИ ТАЙЁРЛАШ,

КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


12. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш мазкур Низомга мувофиқ Дастурларнинг лойиҳаларини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.


13. Жамғарманинг кейинги йилги даромад ва харажатлари прогнози вазирлик томонидан тасдиқланади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

САРФЛАШ ТАРТИБИ


14. Жамғарма маблағлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан очиладиган шахсий ғазначилик ҳисобварақлари орқали сарфланади.


15. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш вазирлик томонидан тасдиқланган тегишли харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.


16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси белгиланган тартибда:

Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган шартномалар рўйхатга олинишини;

рўйхатга олинган шартномаларга тўловлар харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида ўрнатилган тартибда тўланишини таъминлайди.


17. Қурилиш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда жиҳозлашнинг манзилли рўйхатларида назарда тутилган тўлиқ молиялаштирилмай қолган маблағлар жорий молия йили якунларига кўра Жамғарманинг даромад ва харажатлари баланслилигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда вазирлик томонидан белгиланган тартибда келгуси молия йилида тўланиши лозим ҳамда ушбу маблағлар харажатлар сметасида акс эттирилади.


18. Жамғарма маблағларининг йил якунига ишлатилмай қолган қисми Жамғармада қолдирилади.



6-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲИСОБИ, ҲИСОБОТИ

ВА НАЗОРАТИ


19. Жамғарма маблағлари тушуми ва сарфланиши ҳисобини юритиш ҳамда улар юзасидан ҳисобот тузиш вазирлик томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


20. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш Давлат молиявий назорати инспекциясига юкланади.


21. Тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ, Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан жавобгарлик вазирликка юкланади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

            

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 18 апрель















































































Время: 0.1990
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск