ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 17.04.2024 й. 214-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 17 апрелдаги

214-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш

ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари

ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги

ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий низом Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг (кейинги ўринларда - Кенгаш) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Намунавий низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


3. Кенгаш Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда - ҳудудий орган) коллегиал органи ҳисобланади ҳамда шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини келишиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг профессионал жиҳатдан асосланганлиги, шаффофлиги ва очиқлигини таъминлайди.


4. Кенгаш ўз фаолиятида Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига ҳисобот беради ва ўз ишини Кенгаш раиси томонидан тасдиқланган иш режасига мувофиқ, бепул асосда амалга оширади.



2-БОБ. КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемаларини ҳамда шаҳарларнинг (шаҳарчаларнинг) бош режалари, қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда ўз тасарруфидаги ҳудудларда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини (кейинги ўринларда - шаҳарсозлик ҳужжатлари) кўриб чиқиш ва келишиб олиш;

бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиб олиш;

аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисида давлат органлари ва ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифларини кўриб чиқиш;

шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш, шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудларда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш.


6. Кенгаш ўзига юкланган вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўз ҳудудида шаҳарсозлик ҳужжатларни кўриб чиқади, келишади ва тасдиқлаш учун ваколатли органлар томонидан тасдиқлашга тавсия қилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг шаҳарсозликка оид қисмларини, шаҳарсозлик ва архитектурани янада ривожлантириш концепциялари ишлаб чиқилишида иштирок этади, уларни кўриб чиқади ва амалга оширилишида бевосита иштирок этади;

Кенгаш белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари, шу жумладан, шаҳарлар ва туманлар марказларининг бош режаларига асосланган ўзгартиришлар киритилишига ўз ваколати доирасида розилик беради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ваколатига кирувчи масалалар юзасидан таклифлар киритади;

бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларини минтақаларда экологик вазиятни яхшилаш, ерлардан оқилона фойдаланиш, турар жой муҳитининг шинамлигини сифат жиҳатдан ошириш ва тарихий-архитектура мероси объектларини сақлаб қолиш нуқтаи-назаридан келиб чиқиб кўриб чиқади, маъқуллайди ёки қайта ишлаш бўйича тавсиялар беради;

аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисида, жумладан архитектура ва шаҳарсозлик комплекслари, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифларини кўриб чиқади ҳамда асосланган таклифлар асосида ваколатли республика ижро этувчи органларига тавсиялар киритади;

бош режалар, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида аҳоли пунктларини қуриш ва қисмларини реконструкция қилиш, ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш ва янгилаш бўйича таклифларни республика ижро этувчи органларнинг ҳудудий бўлинмаларига киритади;

замонавий шаҳар марказларини шакллантириш, эски турар жой муҳитининг шинамлигини сифат жиҳатидан оширишни ва тарихий-архитектура мероси объектлари сақлаб қолинишини назарда тутган ҳолда эски шаҳар туманларини ва қисмларини реконструкция қилиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларига тавсиялар киритади;

ҳудудий аҳамиятга молик алоҳида, шу жумладан, табиий ва сув объектлари зоналарини, рекреацион, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг таъсирига учраган, фойдали қазилмалар жойлашган ва бошқа ҳудудларнинг чегараларини белгилайди ҳамда тегишли объектлар ҳудудларида шаҳарсозлик фаолияти тартиботини ўрнатиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан тавсиялар қабул қилади.



3-БОБ. КЕНГАШНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш ва уларда ишлаш учун мутахассисларни жалб этиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлардан Кенгаш фаолиятига доир ҳужжатларни сўраб олиш;

шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш.

Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


8. Кенгаш ушбу Намунавий низом ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Кенгашга ҳудудий органлар раҳбари раислик қилади.

Кенгаш раисининг ваколатларига қуйидагилар киради:

Кенгаш аъзоларининг шахсий таркибини тасдиқлаш;

Кенгаш мажлисини ўтказиш кунини ва кун тартибини белгилаш;

Кенгаш томонидан тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил қилиш;

Кенгаш аъзолари зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Бош архитектор - ҳудудий орган раҳбарининг ўринбосари Кенгаш раисининг ўринбосари ҳисобланади.


10. Кенгаш аъзолари:

Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этадилар;

шаҳарсозликнинг долзарб масалалари бўйича Кенгашга таклифлар киритадилар;

Кенгаш муҳокама қиладиган масалалар бўйича хулосалар берадилар.

Кенгаш аъзолари Кенгашдаги фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.


11. Кенгаш мажлислари заруратга кўра ҳар қандай иш кунида ўтказилиши мумкин, шу билан бирга лойиҳа ҳужжатларини келишиш бўйича Кенгашга сўровнома киритилган ҳолатларда уни кўриб чиқиш муддати мазкур сўровнома келиб тушган кунидан бошлаб беш иш кунидан ошмаслиги керак.

Кенгаш мажлисини ўтказиш вақти, жойи ва кун тартиби тўғрисида Кенгаш аъзолари мажлисни ўтказиш кунидан бир кун олдин хабардор қилинади.


12. Кенгаш мажлисини унинг раиси олиб боради. Кенгаш раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари бошқаради.

Кенгашнинг асосий вазифаларидан келиб чиқиб, унинг мажлисида масалага алоқадор барча аъзолар қатнашиши шарт.

Кенгаш мажлисида лойиҳа ҳужжатлари кўриб чиқилаётганда муайян лойиҳа ҳужжатини келишишга алоқадор аъзолар қатнашмаган ҳолатда мазкур лойиҳа кейинги мажлисда кўриб чиқилади. Бундай ҳолатда мажлисда сабабсиз қатнашмаган масалага алоқадор аъзолар лойиҳа ҳужжатини келишиш муддатини бузилишига жавобгар ҳисобланади, агарда кенагш аъзоси узрли сабаб билан келмаса унда ташкилот жавобгар бўлади.


13. Кенгаш мажлисига унда кўриб чиқилаётган масалалар аҳамиятидан келиб чиқиб туман (шаҳар) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, лойиҳа-қидирув ва бошқа ташкилотлар раҳбар ва мутахассислари таклиф этилади.

Кенгашда келишилган лойиҳа ҳужжатлари қурилиш ва уй-жой коммунал ҳўжалиги органларининг интернет тармоқларидаги сайтларида жойлаштириб борилади.



5-БОБ. КЕНГАШНИНГ ИШЧИ ОРГАНИ

ВА КОТИБИ


14. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси Кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда - ишчи орган) ҳисобланади.

Ишчи орган:

Кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлашни амалга оширади;

Кенгаш иш режаси лойиҳасини тайёрлайди, Кенгаш муҳокамасига киритади ва тасдиқланган иш режасининг бажарилишини таъминлайди;

Кенгаш мажлисига зарур бўлган материалларнинг тайёрланишини таъминлайди ва манфаатдор ташкилотлардан зарур материалларни олади;

кун тартиби масаласи бўйича Кенгаш мажлиси ўтказилишини ташкил этади.

15. Кенгашнинг масъул котиби вазифасини бажариш ҳудудий органнинг Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш бўлими бошлиғи зиммасига юкланади, унинг ваколатига қуйидагилар киради:

Кенгаш мажлисига зарур бўлган ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлаш, Кенгаш мажлисига материаллар тайёрлаш бўйича ишчи орган ишини ташкил этиш;

Кенгаш раиси билан мажлис ўтказиш муддатлари ва жойи, шунингдек таклиф этилувчилар рўйхатини келишиш, Кенгаш аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлис ўтказиладиган сана, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилиш;

кун тартибидаги масалалар бўйича Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил қилиш, Кенгаш мажлиси баёнларини расмийлаштириш ва тасдиқланган баёнларнинг Кенгаш аъзолари ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборилишини ташкил этиш;

Кенгаш қарорлари ижроси мониторингини олиб бориш ва унинг якунларини кўриб чиқиш учун Кенгаш мажлисига киритиш.



6-БОБ. КЕНГАШ ТОМОНИДАН

ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА УЛАРНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ


16. Кенгаш қарори Кенгаш мажлисида қатнашаётган аъзоларининг ижобий ёки салбий хулосалари асосида қабул қилинади.

Кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эга.


17. Кенгаш аъзолари лойиҳа ҳужжатларини келишишда масалага алоқадор аъзоларнинг барчаси ўзига тааллуқли йўналишда ижобий хулоса берган тақдирда лойиҳа келишилган ҳисобланади.

Кенгаш аъзоси Кенгаш мажлисида қатнашмаганда унинг ўрнига мажлисда фақат тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг ўринбосари, ёҳуд мазкур орган ёки ташкилотнинг буйруғи билан ваколат берилган ходими иштирок этади.

Кенгаш аъзоси мажлисда сабабсиз иштирок этмаган тақдирда мазкур мажлисда кўриб чиқилган шаҳарсозлик ҳужжатлари ушбу Кенгаш аъзоси томонидан келишилган ҳисобланади. Ушбу ҳолатда келишилган шаҳарсозлик ҳужжатларидан фойдаланишдан келиб чиқадиган салбий оқибатлар учун Кенгаш мажлисида иштирок этмаган Кенгаш аъзоси ҳамда у вакиллик қиладиган орган ёки ташкилот ўзига тааллуқли йўналишда жавобгар ҳисобланади.

Кенгаш аъзоси мажлисга сабабсиз иштирок этмаганлиги йиғилиш баёнида қайд этилади, кейинчалик унинг келмаганлиги оқибатида келиб чиққан зарарни қоплаш ёки жавобгарликка тортиш "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Фуқаролик, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларида ёки бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бундан ташқари, кенгашга раислик қилувчи томонидан кенгаш мажлисига сабабсиз келмаган ёки келмаслик сабабларини олдиндан ёзма равишда билдирмаган кенгаш аъзоларига тегишли чора кўриш учун унинг юқори турувчи органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


18. Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлиси баёни билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлиси баёни Кенгаш котиби томонидан имзоланади, Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва уч кун муддатда Кенгаш аъзолари ҳамда манфаатдор ташкилотларга юборилади.

Кенгаш аъзолари кенгаш муҳокамасига қўйилган лойиҳа ҳужжатлари бўйича ўз йўналишлари юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги нормативларга асосланган хулосаларини (ижобий ёки салбий) тақдим этадилар.

Кенгаш аъзоларидан бир нафари салбий хулоса берганда ҳам кенгаш лойиҳа ҳужжатларини келишмасдан қайтариши шарт.

Кенгаш аъзолари томонидан ўз йўналишлари бўйича лойиҳа ҳужжатларини шарт билан келишиш таъқиқланади.

Кенгаш аъзолари муҳокама этилган лойиҳа (масала) хусусида баёнга ўзининг алоҳида фикрини киритишга ҳақли.

Кенгаш баёнининг асл нусхаси ҳудудий қурилиш органида беш йил мобайнида сақланади.

Кенгаш баёни (баёндан кўчирма) йўқолган ёки бузилган ҳолатларда лойиҳа ташкилотнинг мурожаатига кўра уч кун муддатда унга баён нусхаси (дубликати) берилади.

Кенгаш мажлислари видеотасвирга тушириб борилади ва ҳар бир видеотасвир беш йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари архивларида сақланади.


19. Кенгашнинг қарори (баёни) асосида ҳар бир лойиҳа ҳужжатига ахборот тизими орқали алоҳида хулоса (ижобий ёки салбий) берилади.

Кенгаш қарори (баёни) асосида ижобий келишилган лойиҳа (шаҳарсозлик) ҳужжатларини кейинги босқичларда лойиҳалаш ва лойиҳаларни давлат экспертизасига тақдим этиш учун асос бўлади.


20. Кенгаш ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар барча вазирлик, идора, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


21. Кенгаш қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши ҳолатини ўз мажлисларида мунтазам равишда кўриб чиқади.


22. Кенгашнинг иш тартиби унинг Кенгаш томонидан қабул қилинган Регламентида белгиланади.




7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


23. Мазкур Намунавий низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

            

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 18 апрель











































































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск