ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2024 й. 232-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.04.2024 й.

N 232




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг таркибий ва ҳудудий тузилмалари шахсий таркибининг хизмат ва жанговар тайёргарлиги самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Наманган вилояти Уйчи туманидаги 6-сон тергов ҳибсхонаси ҳудудида бўш турган 0,7 га ер майдонида Ички ишлар вазирлиги хузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг марказлаштирилган жамғармаси маблағлари ҳисобидан, алоҳида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг (кейинги ўринларда - департамент) ўқув полигонини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар ўқув полигонининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда департамент таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-исихологик тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш;

департамент тезкор ҳаракатлар отряди билан амалий-тактик ўқув машғулотлари ўтказиш орқали ходимларнинг жанговар шайлигини ошириш;

департамент таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида юзага келиши мумкин бўлган ностандарт вазиятларда ходимларда тезкор ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш бўйича қисқа муддатли ўқув йиғинларини ташкил этиш.


3. Белгилансинки, ўқув полигони фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бино ва иншоотларни қуриш бўйича:

Ички ишлар вазирлиги - буюртмачи функциясини амалга оширади;

бош лойиҳа ва пудрат ташкилотлари белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер (танлов) натижаларига кўра аниқланади;

ўқув полигонининг бино ва иншоотларини қуриш, ўқув-методик хоналар, ахборот-ресурс маркази, тест маркази, ётоқхона, ошхона, ўқув-тактик шаҳарчалар (умумқўшин тўсиклар йўлакчаси), саф майдони, спорт майдони (мини-стадион, воркаут), ер ости жанговар ўқ отиш тири ташкил этиш ва моддий-техник базасини шакллантириш департаментнинг марказлаштирилган жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги объектлар бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

2024 йил 31 декабрга қадар ўқув полигонини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини;

2025 йил 31 декабрга қадар ўқув полигонини қуриш ишлари якунига етказилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 24 апрелдаги

232-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги 861-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандида:

саккизинчи хатбоши "консалтинг" сўзидан кейин ", суд" сўзи билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи-ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасида қидирувда бўлган маҳкумларни (шахсларни) ушлаш жараёнида кўмаклашган фуқаролар, ички ишлар органлари ходимлари ва бошқа соҳа ходимларини рағбатлантириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари асосида ҳомийлик хайрияларини ажратиш;

жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш бўлинмаларига юқори малакали менежерларни (мутахассисларни), зарур мутахассисликка эга бўлмаган хизмат кўрсатувчи ходимларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб қилиш".


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 128-сон қарори билан тасдиқланган Озодликдан маҳрум этиш туридаги жазони ижро этиш муассасалари тўғрисидаги низомда:


5-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин ва қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жазони ижро этиш муассасалари хўжалик юритувчи бошқа субъектлар билан ҳамкорликда фаолият юритиш ҳуқуқига эга";


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Жазони ижро этиш муассасаларининг бинолари ва ҳудудлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда режимли объектлар тоифасига киради";


24-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маҳкумларни тарбиялаш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, шунингдек, уларга озод этилганидан сўнг ижтимоий мослашуви учун кўмаклашиш фаолиятини ташкил этиш;

жазони ижро этиш муассасаларининг молия-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш орқали маҳкумларнинг бандлигини таъминлаш";


25-бандда:


"а" кичик бандининг тўртинчи хатбошида "ЖИЭББга" сўзлари "ЖИЭДга" сўзлари билан алмаштирилсин;


"б" кичик бандида:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"маҳкумлар орасида кўнгилли ёнғин ўчириш отрядларини ташкил этиш ва уларга тушунтиришлар беришда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий тузилмалари билан ҳамкорлик қилади";

бешинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


"в" кичик бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) маҳкумларни тарбиялаш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, шунингдек, уларга озод этилганидан сўнг ижтимоий мослашуви учун кўмаклашиш фаолиятини ташкил этиш соҳасида";


"г" кичик бандида:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) жазони ижро этиш муассасаларининг молия-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш орқали маҳкумларнинг бандлигини таъминлаш соҳасида";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жазони ижро этиш муассасалари ишлаб чиқариш ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини ташкил этади ва ривожлантиришга кўмаклашади";


26-бандда:

бешинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ЖИЭД билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш";

саккизинчи хатбошидан "ўрта махсус" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбоши "Ўзбекистон Республикаси" сўзларидан кейин "Иқтисодиёт ва" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 24 апрель



































Время: 0.1428
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск