ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Қимматли қоғозлар қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2024 й. 238-сон "Қимматли қоғозлар бозорида мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2024 й.

N 238




ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА МИЖОЗЛАРНИ

МАСОФАДАН ТУРИБ РАҚАМЛИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон қарори билан тасдиқланган 2023-2025 йилларда капитал бозорини ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"нинг 29-бандида депо ҳисобварағини масофадан туриб очиш ва инвесторлар билан шартнома тузиш тартибини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қимматли қоғозлар бозорида мижозларни рақамли идентификация қилиш ва уни қўллаш ҳамда инвестиция воситачилари томонидан мижозлар билан шартнома тузиш жараёнида уларнинг шахсий маълумотларини олиш мақсадида мижозларни текшириш тизимини амалга оширишни назарда тутувчи Қимматли қоғозлар бозорида мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартибидан фойдаланиш жараёнида "Ўз мижозингни бил" (KYC, e-KYC) тизимига мувофиқ ҳамда "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш" (AML/CFT) тизимига асосан қимматли қоғозлар бозорида мижозлар билан шартнома тузиш пайтида мижозларни текшириш тизимини амалга ошириш тартибига риоя этилиши устидан доимий назоратни таъминласин.

Бунда доимий назорат Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб амалга оширилиши инобатга олинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д.Р. Ли зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 27 апрель

































Время: 0.0313
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск