ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Тикланиш ва тараққиёт жамғармалари. Тадбиркорлар бирлашмалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2024 й. 255-сон "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2024 й.

N 255




МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ АҲОЛИНИ

ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ҚИЛИШ ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН СУБСИДИЯЛАР АЖРАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Мамлакатимизда эҳтиёжманд аҳолини ўзини ўзи даромадли меҳнат билан банд қилиш ва уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган, шунингдек, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган шахсларга бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидиялар ажратиб келинмоқда.

Шу билан бирга, эҳтиёжманд аҳолига ажратилаётган субсидиялардан фойдаланиш имкониятларини янада ошириш зарурати мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-402-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сои қарори билан тасдиқланган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратишда субсидия олувчининг томорқа ер эгаси бўлиши лозимлиги ҳақидаги талабни бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 1 майдаги

255-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги

252-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллабай ишлаш

ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси

маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банднинг "а" кичик бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Агентликнинг ҳудудий бошқармаси, етказиб берувчи ташкилотлар ва ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оилалар аъзоси бўлган субсидия олишга талабгор (кейинги ўринларда - талабгор) ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида".


2. 6 ва 7-бандлар қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Талабгор енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва/ёки уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки "Онлайн маҳалла" электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.

Аризада талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт серияси ва рақами (идентификацияловчи ID-карта рақами), ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оила аъзоси эканлиги ҳамда сўралаётган субсидиянинг тури кўрсатилади.

Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун талабгор шахсан жавобгар ҳисобланади".

7. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:

а) "Онлайн маҳалла" электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни ўрганади:

талабгорни иссиқхона, суғориш воситаларини ўрнатиш, уруғлик, кўчатлар экиш имконияти мавжудлигини;

талабгор ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оиланинг аъзоларидан бири эканлигини;

талабгор сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлигини;

б) жойига чиққан ҳолда қуйидагиларни ўрганади:

талабгорнинг фойдаланувида томорқа ерининг мавжудлигини;

талабгорнинг енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш имконияти мавжудлигини;

талабгорни уруғликлар ва кўчатлар экиш учун имконияти мавжудлигини;

талабгорни суғориш воситасига бўлган ҳақиқий эҳтиёжини;

в) ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради ва далолатномада қуйидагилар акс эттирилиши керак:

талабгорни ҳақиқатда ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оиланинг аъзоларидан бири эканлиги;

сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги;

талабгорнинг енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш имконияти;

уруғликлар ва кўчатлар ҳамда суғориш воситаларига бўлган эҳтиёжи;

г) "Онлайн маҳалла" электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни Марказга юборади:

тавсия (тавсияда ушбу банднинг "в" кичик бандида назарда тутилган маълумотлар акс эттирилади);

субсидия олиш бўйича мурожаатчининг аризаси;

ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома.

Тавсия ва далолатномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади".


3. 8, 10-13-бандлардаги "томорқа ер эгаси", "томорқа ер эгасига" ва "томорқа ер эгасининг" сўзлари тегишинча, "талабгор", "талабгорга" ва "талабгорнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 2 май



















































Время: 0.2394
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск